- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
КИТОБ ТУМАНИДАГИ ТАСАВВУФ ВАКИЛЛАРИ НОМЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Марказий Осиёга ислом дини кириб келгач, қадимги диний тасаввурлар, маҳаллий аҳоли орасидаги турли диний қарашлар билан боғлиқ культлар (санам, уй хўжалиги воситалари) янги дин шакли билан қоришиб аҳоли ҳаётида регулятор (бошқарувчи) вазифасини бажарганлиги, суфийлик авлиёлар культининг шаклланишига омил бўлганлиги, яъни ўзининг тақвоси, билими билан машҳур бўлган тасаввуф вакиллари (муршид, шайх, пир, эшонлар) ҳаёти давомида ёки вафотидан кейин ҳам авлиё сифатида ҳурматга сазовор бўлиб, уларнинг қабрлари ибодат, зиёрат объектига айланганлиги тасаввуфчи олимлар: Хўжа Неъматуллоҳ Валий ва Ҳазрати Башир зиёратгоҳлари мисолида илмий фактлар билан асослаб берилган.
22-264962026-08-03 -
ЯНГИ ДИНИЙ ҲАРАКАТЛАР: ТУШУНЧА ВА МОҲИЯТ
Нуруллоҳ ТУРАМБЕТОВ, Муҳриддин МАМАДАМИНОВ (Muallif)Мазкур мақолада янги диний ҳаракатлар тушунчаси таҳлил этилиб, унинг илмий-назарий асослари, тарихий илдизлари ва замонавийлашуви диншунос тадқиқотчиларнинг фикрлари асосида очиб беришга ҳаракат қилинди. Европа ва Россиялик диншунос олимларнинг мазкур атаманинг мазмун-моҳияти ва таснифи юзасидан билдирилган фикрлари таҳлилий ёритилди. Шунингдек, тадқиқотчининг ёндашувига ва унинг минтақавий хусусиятига қараб ЯДҲ атамаси ҳар хил маъно англатиши каби баъзи ўзига хос жиҳатлари таъкидланди.
62-641452026-08-02 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-12223122026-05-21 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхон воҳасидаги муқаддас зиёратгоҳларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом дини, касб-ҳунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга ҳисса қўшган буюк уламолар ҳаёти билан боғлиқлиги, у ерда ҳоки ётган кишиларни улуғлаш, зиёратгоҳларининг муқаддас жойларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирга экотуризм, булоқлар билан боғлиқ хўжалар номи билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фақат зиёрат учун эмас, шифо излаб келиши каби муҳим жиҳатлари ҳам илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
3-62212026-09-30

