- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МУНОСАБАТ ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Давронбек МАХСУДОВ (Muallif)Муносабат илми тафсир илмининг бир соҳаси бўлиб, у илк ислом даврига бориб тақалади. Бу илм авваламбор, Қуръоннинг азалдан тартибланган ўзаро боғлиқлигини яхлит шаклда ўрганадиган фан тармоғидир. Чунки оятлар ва суралар ўртасидаги боғлиқликни билмай туриб, айрим оятларни англаш мумкин бўлмайди. Аксинча, бу ҳол оятни нотўғри тушунишга ҳам олиб келади.
Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос ҳам хорижийлар билан бўлган баҳсда уларнинг оятлар борасидаги эътирозларига жавобан оятларни бир-бирига боғлаб тушунтириб берганлар. Бироқ ушбу илм тафсирнинг бошқа соҳаларидан фарқли равишда тавқифий, яъни Пайғамбар (с.а.в.) томонидан асос солинмаган. Балки у ақл ва ижтиҳодга таянилган илмдир.
3-92032026-08-03 -
ИСЛОМ ДИНИДА "МЎЪТАБАР ШАХС": ПАЙҒАМБАР ВА ВАЛИЙ ФЕНОМЕНИ
X. МАДАЛИЕВА (Muallif)Ислом таълимотидаги "Пайғамбар" ва "Валий" тушунчаларининг фалсафий-диний моҳияти. Муаллиф ушбу икки феноменнинг ислом ақидасидаги ўрни, уларнинг инсон маънавияти ва комилликка эришиш йўлидаги ибратли сифатларини таҳлил қилади. Расул ва авлиёларнинг ҳаёт тарзи ҳамда уларнинг илоҳий мақомларига муносабат масалалари илмий-ақидавий жиҳатдан ёритиб берилган.
69-73222026-07-22 -
Ислом динида аёллар мавқеига эътиборнинг ўзига хослиги
Наргиза Исломова (Muallif)Ислом динида аёлларнинг мавқеи, уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари ва ижтимоий ҳаётдаги ўрни масалалари таҳлил қилинган. Мақолада исломдан аввалги жоҳилият даврида аёлларга бўлган муносабат ҳамда ислом дини келгандан кейин аёл зотини улуғлаш, уларга мулк ва билим олиш ҳуқуқини бериш, оилада ва жамиятда тенгликни таъминлаш борасидаги илоҳий таълимотлар ёритилган.
46-48312026-08-04 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
ЭМОЦИОНАЛ ИНТЕЛЛЕКТНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
Дилдорахон УЛМАСОВА (Muallif)Мақолада бугунги кунда психология фанида долзарб масалаларидан саналадиган эмоционал интеллект феномени, ўрганилиш тарихи, унинг шахс ўзини англаши ва шахслараро муносабатларга киришишидаги роли тизимли таҳлил этилади. Эмоционал интеллектга турли олимларнинг ёндашувлари ўзаро таққосланади, уларнинг ўзига хос хусусиятлари ёритиб берилади. Эмоционал интеллектни тадқиқ қилиш учун ишлаб чиқилган методикаларнинг ютуқ ва камчиликлари баён этилади.
138-1402342026-08-03 -
ИСЛОМ ДИНИДА СУВГА МУНОСАБАТ
Адхам АШИРОВ (Muallif)Мақолада сув билан боғлиқ маданияти, ислом динида сув билан боғлиқ қарашлар ва тушунчалар ўрганилган. Муаллиф ўзбек халқининг сувга бўлган муносабатига оид қарашлари диний, тарихий ва этнографик дала тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, тасаввуфда сувга бўлган қарашлар илмий асосда ёритиб берилган.
47-511142026-08-03 -
КИБЕРМАКОНДА РАДИКАЛ ҒОЯЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИНИНГ ХАВФЛИ ЖИҲАТЛАРИ
Моҳира Зохиджановна АБДУЛЛАЕВА (Muallif)Бугунги кунда кундалик ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида кибермакондаги дунёвий ва диний мазмундаги маълумотлардан фойдаланиш кундалик эҳтиёжга айланган. Мақолада кибермаконда бузғунчи ташкилотлар томонидан экстремистик кайфият шакллантиришнинг айрим жиҳатлари таҳлил қилинган. Бундай маълумотларни тайёрлаш, тарқатишга Ўзбекистон республикасидаги расмий муносабат ҳамда ОАВларининг ўрни ёритилган. Бундай ташкилотларнинг маълумот тарқатишдаги стратегияси 2000 йиллар бошлари 2010 йилдан кейинги ҳолат билан қиёслаб очиб берилган.
125-1292352026-08-03 -
БАҒРИКЕНГЛИК – ИМОН-ЭЪТИҚОД АСОСИ ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Ивадулла Зиятович АХРОРОВ (Muallif)Ушбу мақолада тарихда ўзбек халқи кўрсатган бағрикенглик намунаси, уларни бу фазилатга ундаган имон-эътиқод масаласи, Ислом динида бағрикенгликка бўлган муносабат ва бу юксак инсоний фазилат учун ислом манбаларида ваъда қилинган улкан ажру мукофотлар Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар орқали ёритиб берилган.
80-831432026-08-19 -
МАЪРИФАТПАРВАР ЖАДИДЛАРНИНГ ОИЛА ВА УНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРНИ МАСАЛАСИГА ОИД ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИ
Мохира ЖУМАНИЯЗОВА (Muallif)Мазкур илмий мақолада оила, оилавий муносабатларда хотин – қизларнинг роли ҳақида маърифатпарвар жадидларнинг фикр – мулоҳазалари таҳлил этилган. Жадидлар ўз асарларида жамиятда мавжуд барча муаммоларни илмий жиҳатдан ўрганганлар ва ўзларининг якдил хулосаларини берганлар. Мақолада ана шу тахлиллардан фойдаланилган.
97-101602026-08-03 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲИМОЯСИ
Otabek Odiljonovich BABARAXIMOV (Muallif)Армия том маънода давлатнинг тинчлиги, хавфсизлиги ва уни барқарор амал қилишининг асоси бўлиши учун ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий ҳимояланганлик даражасининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Мақолада Амир Темур ғалабаларининг асоси, унинг ҳокимиятини ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаган армияси, ундаги ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий ҳимояси қандай бўлганлиги, ҳукмдор томонидан ҳарбийларга муносабат, уларнинг нима сабабдан Темур атрофида жипслашиб, унга садоқат билан хизмат қилганликлари ҳақида маълумотлар берилган. Темур давлатидаги ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий қиёфаси мамлакатимизда ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат билан таққослаб кўрилган.
70-76332026-08-19 -
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ТАДҚИҚИ
Иродахон ГАФУРОВА, Гульмира АСИЛБЕКОВА (Muallif)Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидаларининг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган. Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари тарихи, бугунги кундаги ҳолати билан боғлиқ жараёнлар таҳлил қилинган.
9-1217102026-08-03 -
ТАҚДИР ТУШУНЧАСИ, УНГА БЎЛГАН МУНОСАБАТ ВА ИНСОНДАГИ ИХТИЁР ЭРКИНЛИГИ МАСАЛАСИ
Сарвар АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Аннотация. Ушбумақолада тақдир тушунчаси борасидаги айрим файласуфлар фикрларини илмий ўрганиб қиёслаш ва шу асосда жамиятда тақдир ва инсон ихтиёр эркинлиги масаласи бўйича илмий хулосалар қилиш мақсад қилиб олинди. Тақдир борасида гап кетганда ҳамма нарса олдиндан илоҳий тарзда битиб қўйилган бўлса, инсонда ихтиёр эркинлиги йўцми; иккинчиси, инсон эркин бўлса, тақдир битиги нима? Бу саволларга айрим фалсафий мактаблар ва мутафаккирлар фикрини ўрганиш билан илмий хулосалар қилиш муҳим ва долзарбдир. Тақдир тушунчасининг бевосита диний таълимотдан экани ва жамиятда инсонлар дунёқарашига таъсири нуқтаи назаридан, айрим хулосалар диний матн ва жамиятда матҳурлик топган файласуф-адиблар фикри билан ҳам қиёсланди.
11-162772026-04-01 -
“ҚИСАСИ РАБҒУЗИЙ” АСАРИДАГИ ДИНИЙ АТАМАЛАР СЕМАНТИКАСИ
Дилфуза Каримуллаевна САГДУЛЛАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Қуръоний қиссалар асосида илк бор туркий тилда яратилган пайғамбарлар тарихига оид мумтоз адабий манба – “Қисаси Рабғузий” асарида келтирилган арабча диний атамаларнинг – Аллоҳнинг исмлари, эътиқод, ибодат, тасаввуф, фиқҳ мавзулари доирасида қўллангани аниқланган, лексик бирликларнинг семантик хусусиятлари юзасидан муносабат билдирилган. Мавзуни ёритишда таснифлаш, чоғиштирув методлари; структур-семантик, компонент таҳлил усулларидан фойдаланилди.
21-261432026-08-03 -
АЛИШЕР НАВОИЙ ИЖОДИДА УСТОЗ-ШОГИРД АНЪАНАСИНИНГ АКСИОЛОГИК ТАЛҚИНИ
Мафтуна МЎМИНОВА (Muallif)Қадриятлар жамият тараққиётининг маҳсули сифатида замоннинг руҳи, имкониятлари, муайян ижтимоий муҳитда яшаган одамларнинг орзу-умидлари, талаб ва эҳтиёжларини ўзида акс эттиради. Шу нуқтаи назардан, халқ донишмандлиги маҳсули бўлган устоз-шогирд анъанасини аксиологик талқини Алишер Навоий ва унинг шогирдлари билан бўлган муносабатида кўриб чиқилади.
52-543122026-08-03 -
МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ДИНЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ
Умида ҲАСАНОВА (Muallif)Ўзбекистонда сўнги йилларда маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни билан баробар динга ва айниқса, ота-боболаримиз дини бўлиб келган исломга муносабат тубдан ўзгарди. Ислом динини ўрганиш минтақада хусусан, Ўзбекистонда қарор топган умуминсоний қадрият ва анъаналарни тадқиқ этиш, муштарак жиҳатларни кўрсатиб бериш мазкур ҳудуддаги этник гуруҳларнинг ўзаро бағрикенглик ва келишув асосида тинч-тотув яшашларига хизмат қилади.
85-881042026-08-03 -
Ўзбекистонда мотуридий таълимотини ўрганиш муаммолари ва истиқболлари
Шовосил Зиёдов (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда мотуридий таълимотини ўрганишнинг муаммолари, собиқ шўро даврида динга бўлган муносабат, мустақиллик йилларида диний таълимнинг қайта тикланиши, мавжуд илмий тадқиқотлар ва келажакдаги вазифалар кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий экстремистик оқимларга қарши курашда мотуридия таълимотининг аҳамияти таъкидланган. Муаллиф мотуридия калом мактабининг шаклланиш босқичлари, унинг Мовароуннаҳрдаги тараққиёти, Самарқанд илмий муҳитининг ўрни, шунингдек, мазкур таълимотнинг бугунги кунда диний бағрикенглик ва рационалистик қарашлар нуқтаи назаридан аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беради.
11-19212026-07-23 -
ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИДА БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК АҲАМИЯТИ
Гулухмор Тўйчиева, Шахзода Рашидова (Muallif)Мақола ислом динида бола тарбиясига оид қадриятлар, уларнинг педагогик аҳамияти ва оилавий тарбиядаги ўрнини ёритади. Болага Аллоҳнинг омонати сифатида муносабат, исломда бола ҳуқуқлари, пайғамбарнинг болаларга муносабатидан намуналар келтирилган.
106-110312026-07-23 -
Заки Валидий илмий меросида ислом динига илмий муносабат
Мўминжон Хўжаев (Muallif)Мақолада атоқли олим ва жадидчи Аҳмад Заки Валидийнинг илмий меросида ислом дини, тарих ва фалсафа масалаларига илмий ёндашувлари кўриб чиқилган.
62-64332026-08-05 -
ТАЛАБАЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИГА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК ОМИЛЛАР ТАЪСИРИ
Лайло ТОЙИРОВА, Шахло ТОЙИРОВА (Muallif)Мақолада талабаларнинг маънавий камолотини юксалтиришда шахслилик ва гуруҳий омилларнинг таъсири; ўқув жараёнини самарали олиб боришда талабанинг индивидуал-психологик хусусиятларига боғлиқлиги; маънавий қадриятларнинг ривожланиши шахслилик ўсишига, манавий қизиқишларнинг ортишига ижтимоий-психологик муҳитнинг аҳамияти; талабалар маънавияти, унинг назарий методологик ва методик жабҳалари психолог олимлар томонидан ўрганилганлик даражаси ҳамда олиб борилган тадқиқотлар асосида натижалар ечими очиб берилган.
164-168952026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОНДАГИ КОНФЕССИЯЛАРАРО МУНОСАБАТЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
Абдулла Мирзахожаев (Muallif)Конфессиялараро муносабат – давлатдаги ҳуқуқий тизимдан бошлаб, ижтимоий маданиятни бутунлигича қамрайдиган мураккаб диний-ижтимоий ҳолат. Таълим соҳасидаги толерантлик мазмун, давлат сиёсатидаги ҳуқуқий тамойил конфессиялараро муносабатни тартибга солувчи механизм бўлиши билан бирга, давлат органларининг диний бирлашмалар билан муносабатларини кўрсатадиган омил сифатида хизмат қилади. Мазкур тадқиқотда Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг дин соҳасини тартибга келтириш тажрибаси ҳуқуқий, таълим ва ижтимоий маданият доирасида ўрганилиб, муҳим илмий концепцияларни тавсия этади.
90-96202026-08-19 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ TАФСИР ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Азизхўжа ИНОЯТОВ (Muallif)Имом Бухорий нафақат муҳаддис, балки муфассир сифатида ҳам фаолият олиб борган. Олимнинг “aл-Жомеъ aс-сaҳиҳ” aсари нaқлий тaфсирлар шaкллaниши вa ривожида алоҳида ўрин тутган. Зеро, ушбу aсaрдa Қуръон оятлари шарҳларига бағишланган aлоҳидa бўлим, яъни “Китоб aт-тaфсир” деб кaттa қисм aжрaтгaни нинг ўзи дaлолaт қилaди. Асарда келтирган Қуръон оятлари тафсири, суралар фазилати, оятларнинг сабаби нузули, оятларнинг ўзаро муносабат илми, уларни саҳиҳ ҳадислар билан изоҳлашга оид ривоятлар таҳлилидан келиб чиқиб, ушбу асарни “тафсир бил маъсур” нақлий тафсирга оид илк манбалардан biri sifatida қайд этиш мумкин.
41-462012026-08-03 -
ТУРКИСТОНДА ПРАВОСЛАВЛИК ТАРИХИ ВА УНГА МУНОСАБАТ
Irodakhon Mukhtarovna GAFUROVA (Muallif)XIX аср охири – XX аср бошларида Чор Россияси томонидан босиб олинган Туркистон ҳудудига христиан дин вакиллари кириб кела бошлаган. Шу жумладан, православ черковлари қурилиб, фаолият олиб бора бошлаган. Православларни маҳаллий аҳоли кўп асрлардан бери сингдирилган бағрикенглик билан қабул қилган ва қўллаб-қувватлаган. 1965-1914 йилларда Туркистон ҳудудида бир нечта черковлар қад ростлаган, таъмирланган.
79-823192026-08-03 -
АТРОФ-МУҲИТНИ АСРАШ МАСЪУЛИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада ҳукумат қарорлари ва дастурлари асосида мамлакатимизда атроф-муҳит, экологик вазият борасида юзага келган ҳолат таҳлил қилинган, бу салбий оқибатлардан чиқиб кетиш йўллари, зарурати, мақсад ва вазифаларга тўхталиб ўтилган, Исломда табиатга, мўтадилликка, исрофгарчиликка муносабат ифодасини топган.
2-542026-09-18 -
“ҲИБАТ-УЛ-ҲАҚОЙИҚ” АСАРИ ЛЕКСИКАСИДА АНТОНИМО-СИНОНИМИК МУНОСАБАТЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
Насиба САЙИДИРАХИМОВА (Muallif)Сўнгги йилларда антонимия ва синонимия ҳодисаси нафақат тилнинг лексик сатҳи объекти, балки бошқа сатҳларда ҳам кенг кузатилувчи кўпқиррали лингвистик ҳодиса сифатида талқин этилмоқда. Шу кунгача мазкур масала бўйича олиб борилган қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, биринчидан лексемаларнинг маъно муносабатига кўра турлари сифатида қаралувчи синоним ва антонимлар, аслида бир парадигмада турган бўлишига қарамай, улар тилда айро ҳолатда ўрганилиб келинди, иккинчидан, улар фақат лексик-семантик сатҳ объекти сифатида тадқиқ этилиб, таҳлилга тортилди. Шу боис, ушбу мақолада асосий эътибор ҳар иккала ҳодисани систем-структур тилшунослик нуқтаи назаридан ёндошган ҳолда муайян парадигмада ўрганишга қаратилади ва унда “Ҳибат-ул ҳақойиқ” асари лексикасида антонимо-синонимик муносабатларнинг акс этиши лингвистик асосланиб, таҳлил этилади.
47-501732026-08-03

