- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА НАҚШБАНДШУНОСЛИК
Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг издошлари ҳақидаги манбалар таржимаси, уларни ўрганилиши ва тадқиқотлар тарихийлик мантиқийлик услуби асосида баён этилган. Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 ва 700 йиллиги нишонланиши билан республика миқёсида ўтказилган илмий анжуманлар, нашр этилган монография, рисола ва мақолалар таҳлил этилган. Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Порсо, Яъқуб Чархий, Хожа Аҳрор, Маҳдуми Аъзамга оид илмий изланишлар ҳақида маълумотлар берилган.
6-17254262026-08-03 -
Маҳмудхўжа Беҳбудий миллий мустақиллик бунёдкори
Зоҳиджон Исломов (Muallif)Мақолада жадидчилик ҳаракатининг намояндаси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти, илмий мероси, таълим ва маорифни ислоҳ қилишдаги хизматлари ҳамда миллий мустақиллик ғоялари ёритилган.
6-1190152026-08-05 -
Мустақиллик йилларида тасаввуфга оид илмий-маърифий мероснинг тадқиқ этилиши
Тохир ХАТАМОВ (Muallif)Мақолада тасаввуф таълимотига оид ёндашувлар, хусусан, мустақиллик йилларида олиб борилган илмий тадқиқот ишларининг гуруҳларга бўлиниши, Нақшбандийлик тариқатининг ўрганиши, Бухородаги тасаввуф илмий мактаби фаолияти, тасаввуф соҳаси бўйича ижтимоий гуманитар фанлар ихтисослиги кесимида ҳимоя қилинган диссертациялар таснифи, юртимизда тасаввуф алломалари юбилейларининг кенг миқёсда нишонланиши ҳамда бу соҳада олиб борилаётган ислоҳотларнинг янги босқичи тадқиқ этилган.
47-52251262026-08-03 -
РАҲБАР АЁЛ ФАОЛИЯТИДА МАЪНАВИЙ ВА МАДАНИЙ ОМИЛЛАРНИНГ АҲАМИЯТИ
Наргиза ШОАЛИЕВА (Muallif)Ҳар бир давлатнинг ички тузилишини мустаукам ва барқарор бўлигии, унинг ортидан тараққиёт, равнақ, мустақиллик, эркинлик ва бошқа кўплаб неъматлар бўлиши ва бу улуг мақсадга эригииш учун аҳолининг турли қатламлари иштирок этими керак.
Аёллар раубар сифатида фаолият юритиши нафақат шахсий қобилият ва билимга, балки жамиятнинг унга нисбатан муносабатига, маданий қарашларга ва маънавий қийматларга ҳам боглиц. Мазкур мақолада айнан шу омиллар -маънавий цадриятлар ва маданий анъаналарнинг аёл раубарлар фаолиятидаги ўрни таҳлил этилади.99-102414182026-05-20 -
ЎЗБЕКИСТОН ИСЛОМШУНОСЛИГИ: ЯНГИ ИСТИҚБОЛ МАРРАЛАРИ
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Мустақиллик йилларида Ўзбекистонда исломшунослик соҳаси шаклланиб, ривожланди. Сўнгги йилларда алломалар меросини ўрганиш, қўлёзмаларни қайтариш, ислом цивилизацияси марказларини ташкил этиш бўйича улкан ишлар амалга оширилди. Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг очилиши соҳада туб бурилиш ясади. Исломшунослик фанлари доирасида тарих, манбашунослик, фиқҳ, Қуръон ва ҳадисшунослик йўналишларида фундаментал тадқиқотлар олиб борилмоқда. Келажакда бу соҳада хорижий тиллардаги янги авлод дарсликларини яратиш ва алломаларнинг араб, форс, ўзбек тилларидаги меросини халқаро меъёрлар асосида тадқиқ этиш асосий истиқбол марралари ҳисобланади.
27-3084162026-07-01 -
Туркияда мустақил Ўзбекистон тарихининг ўрганилиши
Солежон ТОШЕВ (Muallif)Мустақиллик йилларида тарихга жаҳон миқёсида, глобал ёндашув, фикрлар хилма-хиллигига имкон бериш, холисликка амал қилиш шароитида хорижий тарихшуносликка қизиқиш кескин ортди. Ўзбекистоннинг энг янги тарихини хорижий тарихшунослик асосида ўрганиш тарихий жараёнларга холисона баҳо бериш имконини беради. Ушбу мақолада Ўзбекистоннинг мустақил йиллардаги ижтимоий-сиёсий жараёнлар, маданият ва маърифат соҳасидаги ютуқлар, ички ва ташқи сиёсий жараёнлар Туркиядаги тадқиқотлар, тадқиқот марказлари маълумотлари, даврий матбуот материаллари асосида қиёсий таҳлил этилган ва мавзуга керакли илмий хулосалар тақдим этилган.
211-215253222026-08-03 -
ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИНИ ИЛМИЙ ТАДҚИҚ ЭТИШДА ТАРИХ ФАНИНИНГ ЎРНИ
Toxir Abdumutalovich XATAMOV (Muallif)Сўнгги йиллардаги илм-фан соҳасида юртимизда олиб борилган ислоҳотлар натижасида тарих, исломшунослик фанлари йўналишида ҳам тасаввуф таълимотини ўрганиш бўйича имкониятлар кенгайиб бораётганлигини алоҳида таъкидлаш зарур. Мақолада тасаввуф таълимотини тарих, исломшунослик фанлари нуқтаи назаридан мустақиллик йилларида илмий жиҳатдан ўрганилиши таҳлил қилинди. Шунингдек, тадқиқотлардаги манбашунослик, тарихшунослик, тарихий жараён ва даврларни ёритишга оид ёндашувларга илмий-тарихий хулосалар берилди.
3-7194242026-08-19 -
ТОШКЕНТ ИСЛОМ МЕЪМОРИЙ ЁДГОРЛИКЛАРИ ЎРГАНИЛИШИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мақолада Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган Тошкент (Шош) нинг жаҳон цивилизациясида тутган ўрни, ижтимоий-сиёсий, маданий ва маънавий ҳаёти: тасаввуф вакиллари ва олимларининг ислом фани ривожига қўшган ҳиссаси, шаҳарсозлик, мақбара, масжид ва мадрасалари, аҳоли турмуш тарзининг манбаларда ёритилиши келтирилган. Шу билан бирга, мустамлака даврида Тошкент тарихи, архитектура ёдгорлиелари ва зиёратгоҳларига рус ҳокимиятининг муносабати баён қилинган.
3-8304212026-08-03 -
Бухоро шаҳрида сўнгги йилларда ижтимоий инфраструктура тизимининг ривожланиши (олий таълим мисолида)
Нафиса Ҳаётова (Muallif)Ушбу мақола Бухоро шаҳрида мустақиллик йилларида, хусусан олий таълим тизимида ижтимоий инфраструктуранинг ривожланиши, соҳага оид ислоҳотлар ва олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш борасида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган.
86-9030172026-08-19 -
АБУ ҲАФС КАБИР АЛ-БУХОРИЙ ҚАДАМЖОСИ ҲАҚИДА
Саидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда ҳанафийлик таълимотини ёйилишига муносиб ҳисса қўшган Абу Ҳафс Кабийр ал-Бухорий ҳаёти, фаолияти, устозлари, шогирдлари, асарлари ва асрлар давомида табаррук жой дея эътироф этилган “Ҳақраҳ” қадамжоси ҳамда унинг мустақиллик йилларида қайта тикланиши ҳақида сўз боради. “Ҳақраҳ” қадамжоси Абу Ҳафс Кабир яшаган маҳалланинг номидир. Бу жой айни пайтда ҳам илм-маърифат қудратининг ёрқин намунаси бўлиб, ўз зиёратчиларини бешикдар то қабргача илм олиш сари чорлаб келмоқда.
96-100429212026-08-02 -
ОЛИЙ ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИДА ЁШЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ
Наргиз ДЖУМАЕВА (Muallif)Шахсни маънавий-ахлоқий тарбиялаш муаммоси ҳар доим энг долзарб масалалардан бири бўлиб келган ва замонавий шароитда у алоҳида аҳамиятга эга. Мақолада ёшларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, уларнинг жамиятдаги фаол роли, шунингдек, шахснинг ахлоқий фазилатларини шакллантириш ва ривожлантириш бўйича тарбиявий тадбирларни ўтказиш методикаси масалалари муҳокама қилинади.
80-83252202026-08-03 -
ШАББИР АҲМАД УСМОНИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ МЕРОСИ
Ойбек ҲОШИМОВ (Muallif)Бу мақолада мусулмон олими Шаббир Аҳмад Усмоний уаёти ва илмий мероси ҳақида ёритилган. Хусусан, унинг ёшлигидан бошлаб илм ўрганиш босқичлари, устозлари, мадрасада ўқиган жараёнлари, тенгдошлари орасида қобилияти билан ажралиб туриши ҳақида сўзи юритилган. Шаббир Аҳмад Усмоний қайси илм марказларида қайси китоблардан даре бергани ҳақида маълумот берилган. Шунингдек, у яшаган даврдаги сиёсий вазият ҳақида қисқача айтиб ўтилган. Шаббир Аҳмад ёзган асарлари ва аҳамиятига тўхтаб ўтилган.
89-93200262026-05-17 -
Ўзбекистонда илмий салоҳиятли ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини юксалтириш омиллари
Бахтиёрхўжа Шодмонов (Muallif)Мақола Ўзбекистонда ёшларнинг маънавий-ахлоқий маданиятини ошириш омиллари, миллий ва умумбашарий қадриятларнинг ўрни, мустақиллик йилларидаги ижобий ўзгаришлар, давлатнинг ёшлар сиёсати, шунингдек, глобаллашув шароитида ёшларни мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш масалаларига бағишланган. Муаллиф Абу Мансур ал-Мотуридий каби буюк алломаларнинг илмий меросини ўрганиш ва тарғиб этиш ёшлар дунёқарашида миллий-маънавий қадриятларни мустаҳкамлаш, уларни турли бузғунчи ғоялардан ҳимоя қилишда муҳим омил эканлигини таъкидлайди. Шунингдек, «Ўзбекистон ёшлари – 2030» концепцияси, ёшлар сиёсати соҳасида қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва уларнинг амалий аҳамияти ҳақида маълумот берилган.
42-4534192026-07-23 -
МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Омонтош Мажидов (Muallif)Мақолада жамиятда маънавий юксалишни таъминлашнинг назарий ва амалий асослари, унинг асосий тамойиллари, шунингдек, Ўзбекистоннинг мустақиллик даврида маънавият соҳасида эришган ютуқлари ёритилган. Маънавий юксалиш ҳар бир инсоннинг имконият ва салоҳиятини ошириш, унинг дунёқарашини янгилаш, миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларини кучайтириш билан боғлиқлиги таъкидланган. Мақолада Ўзбекистонда миллий сиёсат тамойиллари, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш, инсон ҳуқуқларига ҳурмат, виждон эркинлиги каби демократик қадриятларнинг маънавий юксалишдаги роли очиб берилган. БМТ томонидан қабул қилинган «Маърифат ва диний бағрикенглик» резолюцияси мисолида мамлакатнинг бу соҳадаги халқаро ташаббуслари ҳам кўрсатилган.
94-9735182026-07-23 -
Current problems of modern islamic studies in Uzbekistan
Шуҳрат Ёвқочев (Muallif)Ушбу мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда исломшунослик фанларини қайта кўриб chiqish ва ривожлантириш, шунингдек, совет даври ва ундан олдинги даврдаги шарқшунослик мактабларининг таъсири муҳокама қилинади.
2-528172026-08-05 -
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛЛИГИ ЙИЛЛАРИДА ТАСАВВУФ ТАЪЛИМОТИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАР ТАҲЛИЛИ
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Мустақиллик диний-маърифий соҳа хусусан, исломшунослик мутахассислиги йўналишида ҳам катта ўзгариш ва ривожланиш учун кенг имконият яратиб берди. Маълумки, тасаввуф илми исломшуносликнинг асосий тармоқларидан саналади. Бу соҳада тасаввуф тарихи, мазмун моҳияти, тариқатлар ва уларнинг ривожи, ўзига хослиги, жамият ҳаётида тутган ўрнига бағишланган қатор илмий тадқиқотлар яратилди.
2-5464212026-08-03 -
Ўзбекистон исломшунослиги: янги истиқбол марралари
Зоҳиджон ИСЛОМОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистонда мустақиллик йилларида исломшунослик соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, илмий-тадқиқот марказларининг ташкил этилиши ва уларнинг фаолияти таҳлил қилинган. Хусусан, Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг ташкил этилиши соҳа ривожига туртки бўлгани кўрсатиб ўтилган. Мақолада Қуръоншунослик, ҳадисшунослик, фиқҳ ва калом илмлари бўйича олиб борилган фундаментал тадқиқотлар ёритилган. Шунингдек, замонавий таълим жараёнига янги ўқув қўлланмаларини жорий этиш ва халқаро ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари белгилаб берилган.
27-3085112026-08-04 -
Коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари
Тошпўлат МАТИБАЕВ (Muallif)Мақолада жамият тараққиётига ғов бўлувчи коррупция иллатига қарши курашишнинг ҳуқуқий асослари ва механизмлари таҳлил қилинган. Ўзбекистонда мустақиллик йилларида қабул қилинган қонунлар, жумладан «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Қонуннинг мазмун-моҳияти ёритилган. Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтларининг бу борадаги ҳамкорлиги ҳамда жамоатчилик назоратини амалга ошириш шартлари кўрсатиб ўтилган. Муаллиф коррупцияга қарши курашда қонун устуворлигини таъминлаш ва аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш муҳимлигини таъкидлаган.
74-7732182026-08-04 -
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДЕМОКРАТИК, ҲУҚУҚИЙ ВА ДУНЁВИЙ ДАВЛАТ ҚУРИШ СИЁСАТИ
Фируз Туйғунович РАШИДОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида демократик, ҳуқуқий ва дунёвий давлат қуриш сиёсатининг назарий асослари, амалий механизмлари ҳамда ҳуқуқий жиҳатлари атрофлича ёритилади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеяси 80-сессиясидаги нутқи таҳлил қилиниб, миллий қонунчилик нормалари билан уйғунликда кўриб чиқилади. Шунингдек, мавзунунг долзарблиги, муаммолари ва истиқболлари ҳақида илмий фикрлар илгари сурилади.
85-87195302026-09-19 -
Ўзбекистонда мотуридий таълимотини ўрганиш муаммолари ва истиқболлари
Шовосил Зиёдов (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда мотуридий таълимотини ўрганишнинг муаммолари, собиқ шўро даврида динга бўлган муносабат, мустақиллик йилларида диний таълимнинг қайта тикланиши, мавжуд илмий тадқиқотлар ва келажакдаги вазифалар кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий экстремистик оқимларга қарши курашда мотуридия таълимотининг аҳамияти таъкидланган. Муаллиф мотуридия калом мактабининг шаклланиш босқичлари, унинг Мовароуннаҳрдаги тараққиёти, Самарқанд илмий муҳитининг ўрни, шунингдек, мазкур таълимотнинг бугунги кунда диний бағрикенглик ва рационалистик қарашлар нуқтаи назаридан аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беради.
11-1938132026-07-23

