- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
Абу Мансур Мотуридийнинг “Таъвилот аҳли-с-сунна” асарида мўътазила фирқасига берилган раддиялар
Муҳиддин Нуманжанов (Muallif)Мақола Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳли-с-сунна» тафсирида мўътазила фирқасига берган раддияларини тизимли равишда таҳлил қилади. Мўътазилийлар Ислом тарихида ақлни нақлдан устун қўйган, Қуръоннинг махлуқлиги, инсон эрки, гуноҳи кабира қилган кишининг аҳволи каби масалаларда аҳли суннага қарши бўлган оқим сифатида танилган. Муаллиф Мотуридийнинг мўътазилийлар билан ихтилофли асосий мавзулар – иймон ва амал муносабати, шафоат, Аллоҳнинг исм ва сифатлари, инсон иродаси ва тақдир, қуръоннинг махлуқлиги, гуноҳи кабира, ризқ, тавба ва унинг қабул қилиниши каби масалалар бўйича қарашларини баён этади. Мотуридий ҳар бир масалада оятлар ва ҳадислардан далил келтириш билан бирга, мантиқий ва ақлий исботлар орқали мўътазилийларнинг нотўғри қарашларига раддия бериши, суннийлик йўналишининг ақидавий асосларини мустаҳкамлаши кўрсатилган. Мақола мўътазилийларнинг хато ғоялари ислом умматининг эътиқодини бузишга қандай хавф солиши ва Мотуридийнинг уларга қарши курашининг тарихий ва каломий аҳамиятини очиб беради.
62-64102026-07-23 -
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ ҚАДАРИЙЛАРГА РАДДИЯЛАРИ
Соатмурот ПРИМОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислом тарихида илк пайдо бўлган қадария фирқасининг пайдо бўлиш тарихи ва уларнинг асосий ақидавий қарашлари баён қилинган. Шунингдек, Имом Абу Ҳанифанинг қадарийлар билан бевосита баҳс-мунозаралар олиб боргани зикр қилинган ҳамда уларнинг турли нотўғри қарашларига илмий асосда берган раддиялари келтирилган. Қадарийларнинг инсон ўз феълини ўзи яратиши борасидаги ақидаларига ақлий раддиялар берилган.
66-701042026-08-03 -
MUSULMON DUNYOSIDA FALSAFANING O‘RGANILISHI
Ramziddin ISAKDJANOV (Muallif)Ilk ўrta асrlarda Bag‘dodda “Bayt ul-ҳикма”га ассос солиниши мусулмон дунёсида табиий фанларни ривожланишига замин тайёрлади. Мазкур фанларни ривожи кейинчалик турли ақидавий мактаб ва мазҳаб таълимотларига таъсир кўрсатди, Мўътазила, ашъария, мотуридия ақидавий мактабларидан фарқли равишда юнон фалсафасига асосланган Киндий, Форобий, Ибн Сино, Ибн Рушд каби алломаларнинг фалсафий мактаблари вужудга келди ва уларнинг фаолияти кейинги даврларда Европа тафаккурига катта таъсир кўрсатди.
88-972002026-08-19 -
АБУ МАНСУР МОТУРИДИЙ ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИДА ҲАНАФИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ТАЛҚИНИ
Хабибулло Сагдиев (Muallif)Мақолада Абу Мансур Мотуридийнинг ҳанафийлик таълимотини талқин қилишдаги ўрни, унинг ақидавий масалаларга ёндашуви ва Имом Аъзам қарашлари билан қиёсий таҳлил қилинган. Мотуридийнинг имон моҳияти, Аллоҳнинг зоти ва сифатлари, Арш, Қуръоннинг калом сифати, Аллоҳни кўриш масалаларидаги қарашлари баён қилинган. Унинг Таҳовий ва Ашъарий қарашлари билан ўхшаш ва фарқли жиҳатлари кўрсатилган. Мотуридийнинг «Китабут-тавҳид» ва Таҳовийнинг «Ақида» асарлари қиёсланган. Мақолада Мотуридийнинг ақидавий масалаларда мунозара услубини қўллаши, муътазила ва бошқа фирқаларга раддия беришдаги ўрни, шунингдек, унинг мазҳабдоши Таҳовийдан фарқли томонлари таҳлил қилинган.
33-37232026-07-23 -
МОТУРИДИЯ ТАЪЛИМОТИДА ТИЛ БИЛАН ДИЛ (ҚАЛБ) УЙҒУНЛИГИ
Санмухтор Оқилов (Muallif)Мақолада мотуридия таълимотида имон масаласи, қалб билан тасдиқ ва тил билан иқрорнинг уйғунлиги, имоннинг зиёда ва ноқис бўлмаслиги ҳақидаги қарашлар ёритилган. Имом Мотуридий ва Абу Ҳанифанинг имон таърифлари, уларнинг ўхшаш ва фарқли томонлари таҳлил қилинган. Мақолада муътазила ва ашъария уламоларининг имон ва амалга доир қарашлари билан солиштирилган. Имоннинг тил билан иқрор ва қалб билан тасдиқ экани, амалларнинг имондан алоҳида экани, имон зиёда ва камаймаслиги ҳақидаги далиллар келтирилган. Шунингдек, имон билан исломнинг бир маънода экани, истисно масаласи, куфрнинг имонга зидлиги ҳақидаги фикрлар баён қилинган. Мақолада хорижийлар, муътазилийлар каби оқимларнинг имонга оид нотўғри қарашлари ва уларнинг салбий оқибатлари ҳақида ҳам сўз юритилган.
27-32312026-07-23 -
Имом ал-Мотуридий таълимотида ақлий ва нақлий далиллар
Ш. Умаров (Muallif)Мақолада буюк каломшунос олим Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг эътиқодий қарашларини шакллантиришда ақлий ва нақлий далиллардан фойдаланиш услуби ёритилган. Муаллиф Имом Мотуридийнинг диний ва дунёвий билимларни эгаллашда, шунингдек, мўътазила, қадария каби турли адашган оқимларнинг қарашларига қарши курашишда Қуръон оятлари, саҳиҳ ҳадислар ҳамда ақлий далилларни қандай уйғунлаштирганини илмий таҳлил қилган.
20-22322026-08-04 -
Имом Абу Мансур ал-Мотуридий ва унинг таълимоти ҳақида
Убайдулла Уватов (Muallif)Мақолада буюк аллома Имом Абу Мансур ал-Мотуридийнинг ҳаёти ва илмий фаолияти, унинг калом илмидаги ўрни, таълимотининг асосий жиҳатлари, ақл ва нақлни уйғунлаштирган ёндашуви ҳамда мўътазила каби адашган оқимларга қарши кураши ёритилган. Алломанинг «Китоб ат-тавҳид» ва «Таъвилот аҳл ас-сунна» каби асарлари ҳақида маълумот берилиб, унинг ақидадаги ўрта йўл (тавассут) ғоясининг аҳамияти таъкидланган. Муаллиф Имом Мотуридийнинг илмий мероси нафақат ўз даврида, балки бугунги кунда ҳам ислом олами учун муҳим манба бўлиб хизмат қилиши, унинг таълимоти турли адашган оқимларга қарши курашда ва мусулмонларнинг эътиқодини тўғри йўлга солишда катта аҳамиятга эга эканлигини алоҳида таъкидлайди.
2-4322026-07-23 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02

