Islom tafakkuri
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Ro‘yxatdan o‘tish
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Ro‘yxatdan o‘tish Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • МУҚАДДАС КИТОБЛАРДА ЗАМОН ВА МАКОН МАСАЛАСИ ТАЛҚИНИ

    Шохиста СУЛТОНОВА (Muallif)

    Мақолада муқаддас матнлардаги, хусусан, Қуръон ва Инжилдаги замон таълимоти, унинг инсон ҳаётини тартибга солишдаги роли мисоллар асосида ёритилади. Универсал категория сифатидаги замонни муқаддас матнлардаги замон тўғрисидаги таълимотлар ва замонавий билимлар уйғунлигида ўрганиш масаласи кўтарилади.

    57-61
    295
    24
    2026-08-02
  • ИСЛОМ МАДАНИЯТИДА КИТОБНИНГ ЎРНИ ВА КИТОБАТ ҚИЛИШ АНЪАНАЛАРИ

    Абдуҳамид МУХТАРОВ (Muallif)

    Ислом маданияти тарихида китобнинг илм-маърифат ташувчи муқаддас восита эканлиги таҳлил қилинган. Мақолада китобат санъати, хаттотлик мактабларининг шаклланиши ҳамда илк қўлёзмаларни кўчириш, уларни безаш (иллюстрация) ва сақлаш анъаналари ҳақида сўз боради. Муаллиф ислом оламидаги йирик кутубхоналарнинг фаолияти, китобга бўлган чексиз эҳтиром ва уни муқаддас сабоқларнинг давомчиси сифатида қадрлаш тарихини илмий далиллар асосида ёритиб беради.

    87-91
    36
    15
    2026-07-01
  • АЛЬТРУИЗМ ФЕНОМЕНИНИНГ МУҚАДДАС МАНБАЛАРДАГИ ТАВСИФИ

    Феруза РАСУЛОВА, Музаффар МАХАМАТКАРИМОВ (Muallif)

    Дунё мамлакатлари тараққиётига тўғаноқ бўлаётган кўплаб муаммолар шахс ахлоқий ривожланиши масаласига бўлган эътиборни янада кучайтиришни талаб этмоқда. Ҳозирги кунда шахслараро муносабатларда беғаразлик, ижобий хислатлар ва ижтимоий перцепция ўрнини кескинлик, тезкорлик ҳолатлари эгалламоқда. Шуларни ҳисобга олган ҳолда ўқувчиларда умуминсоний қадриятлар асосига қурилган шахс акмеологик тараққиётнинг мезонларидан бири бўлмиш альтруизмдек хулқ-атворни шакллантириш муҳим аҳамиятга эгадир.

    153-156
    298
    16
    2026-08-03
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР

    Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)

    Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.

    36-39
    289
    25
    2026-07-25
  • СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР

    Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)

    Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.

    119-122
    163
    28
    2026-05-21
  • Бухоро топографиясини ўрганишда қадамжоларнинг роли

    Нафиса Жўраева (Muallif)

    Мақолада Бухоро шаҳрининг топографияси ва унинг ривожланиш тарихини ўрганишда муқаддас қадамжолар ва қабристонларнинг тутган ўрни тадқиқ этилади. Муаллиф В.А.Шишкин ва бошқа олимларнинг илмий қарашларига таяниб, Х асрда шаклланган қабристонларнинг шаҳар чегаралари ва дарвозалари жойлашувини аниқлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Шунингдек, қадамжоларнинг халқ орасида шифобахш ва муқаддас масканлар сифатида ардоқланиши ҳамда шаҳарнинг тарихий қиёфасини тиклашдаги роли ёритилган.

    66-68
    32
    19
    2026-08-04
  • Бухоро шаҳрининг тарихий обида ва муқаддас қадамжоларини ўрганишда ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланиш

    Мавлуда Ходжаева (Muallif)

    Мақола Бухоро шаҳрининг тарихий обидалари ва муқаддас қадамжолари ҳақида батафсил маълумот берувчи замонавий веб-сайтлар, мобиль иловалар ва хариталар яратишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш истиқболларига бағишланган.

    131-133
    26
    10
    2026-08-19
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР

    Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)

    Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.

    107-111
    290
    16
    2026-08-02
  • СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР

    Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)

    Мазкур мақолада Сурхон воҳасидаги муқаддас зиёратгоҳларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом дини, касб-ҳунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга ҳисса қўшган буюк уламолар ҳаёти билан боғлиқлиги, у ерда ҳоки ётган кишиларни улуғлаш, зиёратгоҳларининг муқаддас жойларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирга экотуризм, булоқлар билан боғлиқ хўжалар номи билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фақат зиёрат учун эмас, шифо излаб келиши каби муҳим жиҳатлари ҳам илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинган.

    3-6
    349
    14
    2026-09-30
  • XVI—XIX асрларда Бухоро шаҳри ва унинг атрофидаги муқаддас масканлар зиёрати тарихидан

    Гулдона Таниева (Muallif)

    Мақолада XVI-XIX асрларда Ўрта Осиёда тасаввуф тариқатларининг кенг ёйилиши, Бухоро ва унинг атрофидаги муқаддас зиёратгоҳларга зиёрат қилиш одати, зиёратнинг ижтимоий ва маънавий аҳамияти таҳлил қилинади. Мақолада зиёратчиларнинг икки хил ҳолати (йўл-йўлакай ёки машаққатли ишлар олдидан) ташриф буюриши, ҳукмдорлар (Абдуллахон II, Имомқулихон) ва шайхларнинг зиёратгоҳларга ташрифлари, сайёҳлар (А.Вамбери, В.В.Крестовский, П.И.Демезон)нинг ёзувлари асосида Баҳоуддин Нақшбанд, Абдуҳолиқ Ғиждувоний, Хожа Саъд каби зиёратгоҳларнинг машҳурлиги, уларга бўлган эътиқод, «Санги мурод» каби урф-одатлар, шунингдек, зиёратгоҳлар атрофидаги иқтисодий фаолият (киракашлар, бозорлар) ҳақида батафсил маълумот берилган. Мақолада «Етти пир» зиёратининг тарихий илдизлари ва унинг замонавий аҳамияти ҳам ёритилган.

    34-37
    27
    18
    2026-07-23
  • ИСЛОМДА ТИНЧЛИК ВА БАҒРИКЕНГЛИК МАСАЛАЛАРИ

    Отабек МУҲАММАДИЕВ (Muallif)

    Республикамизда миллатлараро тотувлик, динлар орасидаги бағрикенглик тамойиллари давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бағрикенглик хислати халқимизга хос бўлган фазилатлардан биридир. Муқаддас ислом динимизда ҳам тинчлик ва бошқа динлараро бағрикенглик асосий тамойиллардан ҳисобланади.

    75-78
    168
    28
    2026-08-03
  • "БОБУРНОМА"ДА ОЯТЛАР ИҚТИБОСИ

    Оман Мусаев, Шокирхон Рустамхўжаев (Muallif)

    Мақола Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дунёга машҳур «Бобурнома» асарида Қуръони карим оятларидан фойдаланиш маҳоратига бағишланган. Матнда учройдиган оят ва иқтибосларнинг бадиий, услубий ҳамда мазмуний вазифалари аниқланади. Бобурнинг исломий илмлар ва муқаддас манбалардан нечоғлик хабардор бўлгани асар мисолида кўрсатилади. Ушбу изланиш «Бобурнома»нинг диний-маърифий ва бадиий қийматини янги қирраларини очишга қаратилган.

    46-49
    35
    18
    2026-07-22
  • ИСЛОМ МАНБАЛАРИНИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ

    Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)

    Мақолада ислом тарихида шу диннинг муқаддас манбаларини ғаразли мақсадларда талқин этишга ҳаракат қилаётган гуруҳларнинг ноўрин иддаолари илмий асосда фош этилган. Айни кунда ўтмишдаги мутаассиб гуруҳларнинг ёндашув ва услубларини қўллашга уринаётган оқимларнинг даъволари ўринсиз экани очиб берилган. Шунингдек, ёш авлодни бағрикенглик руҳида тарбиялаш учун зарур бўлган жиҳатлар кўрсатиб ўтилган.

    46-48
    372
    18
    2026-08-03
  • ЎЗБЕК ВА АРАБ ТИЛШУНОСЛИГИДА О‘TIMLILIK TUSHUNCHASI

    Бахромжон DAMINOV, Муқаддас KAMOLIDDINOVA (Muallif)

    Arab tilshunosligida fe’l muhim hamda murakkab mavzulardan biriдир. Mazkur maqolada arab tilshunosligining eng dolzarb mavzularidan biri bo‘lgan fe’lning o‘timlilik holati haqida so‘z boradi. Maqola arab va o‘zbek tilshunosligidagi o‘timsiz va o‘timli fe’llar to‘g‘risida kerakli ma’lumotlarni qamrab olgan. Fe’lning o‘timlilik shakli arab tilshunoslari tomonidan batafsil o‘rganib chiqilgan. Shuningdek, o‘zbek tilshunosligida ham ushbu mavzuga alohida e’tibor qaratilgan. Maqolada o‘timli va o‘timsiz fe’llarning ikki tildagi o‘xshashlik va farqli jihatlari keltirib o‘tilgan.

    41-45
    264
    18
    2026-08-03
  • Қашқадарё вилояти зиёратгоҳлари ҳақида

    Санобар Жўраева (Muallif)

    Мақолада Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод, Нишон, Миришкор ва Муборак туманларида жойлашган зиёратгоҳлар ҳақида этнографик ва тарихий маълумотлар келтирилган. Деҳқонободдаги Хўжаипок ота зиёратгоҳи, Нишондаги Жунайд ал-Бағдодий ва Абу Туроб Нахшабий ан-Насафий зиёратгоҳлари, Миришкордаги Исҳоқ бува қадамжоси, Муборакдаги Абдуллоҳ ибн ал-Муборак ал-Марвазий мақбараси тавсифланган. Ҳар бир зиёратгоҳнинг қисқача тарихи, у ерда дафн этилган шахснинг илмий ва маънавий мероси, шунингдек, ушбу зиёратгоҳларнинг Соҳибқирон Амир Темур давридаги таъмири ва кейинги йиллардаги ҳолати ҳақида маълумот берилган. Хўжалар номи билан боғлиқ зиёратгоҳларда табиий шифобахш сувлар мавжудлиги, маҳаллий аҳолининг ушбу муқаддас қадамжоларга эътиқоди ва зиёрат туризмини ривожлантириш истиқболлари ҳақида хулоса қилинган.

    41-44
    24
    23
    2026-07-23
  • АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙНИНГ ХРИСТИАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

    Мўмин Мирзо Абдупаттаев (Muallif)

    Беруний энциклопедик олим сифатида кўплаб асарлар ёзиб қолдирди. Динлар тарихи билан боғлиқ асарларида христианлик динининг пайдо бўлиши, кенгашлари (соборлар), ибодат маросимлари, муқаддас китоблари ва христиан оқимлар ўртасидаги зиддиятларни ёритган. Мингйиллар аввал пайдо бўлган христианлик анъаналарини мерос қилиб олган авлиё Павел тўғрисида ҳам фикрлари мавжуд. Мақолада Берунийнинг христианликка оид қарашлари таҳлил этилган.

    85-88
    29
    14
    2026-08-05
  • Бухоро – зиёрат туризми маркази

    Шавкат Бобожонов (Muallif)

    Мақолада Бухоро шаҳрининг ислом олами ва тарихидаги юксак мақоми, ушбу муқаддас заминда яшаб ўтган улуғ авлиё ва алломаларнинг зиёратгоҳлари ҳамда шаҳарнинг зиёрат туризми салоҳияти архив ҳужжатлари асосида ёритилган.

    109-111
    35
    15
    2026-08-19
  • МУСАВВИР ЖУДОИЙ ТЕРМИЗИЙНИНГ ҲАЁТИ ВА ФАОЛИЯТИ

    Каромиддин Айнилло ЖАМАҲМАТОВ (Muallif)

    Азалдан Термиз “мадинату-р-рижол” (мардлар шаҳри) деб тилга олингани бежиз эмас. Яунки бу муқаддас заминда бую олимлар, муфассирлар, мутасаввифлар, муҳаддислар, мутакаллимлар ва мусаввирлар етишиб чиққан. Илм-фаннинг турли соҳаларда ўз илмий салоҳияти ва теран тафаккури билан ҳисса қўшган зотлар кўп бўлган. Ана шундай зотлардан biri машҳур рассом, шоир ва миниатюрист Жудоий Термизий ҳам асли термизлик бўлган. Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Эрон ўлкаларида юксак ижодий салоҳияти кенг шуҳрат қозонган. Бобурийлар сулоласининг йирик вакили Акбаршоҳ саройида рассомлик мактаби асос солган. Жудоий тахаллуси билан ошиқона ва орифона мазмунли шеърлар ёзган. Мақолда Жудоий Термизий ҳаёти, ижодий фаолияти даврнинг сиёсий-ижтимоий муҳити ҳақида сўз юритилган. Бундан ташқари чизилган нафис расмларидан намуналар келтирилган.

    52-55
    249
    17
    2026-08-03
  • МАНОҚИБ ЖАНРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ

    Разия МАТИБАЕВА (Muallif)

    Мақолада араб, турк ва форс адабиётида учрайдиган «маноқиб» жанри кенг маънода, жумладан «мақтовга оид биографик асарлар»га таъриф берилган бўлиб, тегишли шахснинг савоб ишлари, фазилатларига алоҳида эътибор қаратилган. Бундай асарларнинг асосий мақсади «ўқувчига уларнинг мавзусини ташкил этувчи одамларнинг эзгу хатти-ҳаракатлари ёки муайян гуруҳнинг энг олий фазилатлари ҳақида маълумот ва ахлоқий портретни тақдим этишдир». Бундай асарлар илк ва ўрта асрлар ислом динининг ижтимоий-сиёсий ва диний тарихи учун қимматли манбалар ҳисобланади.

    44-48
    103
    16
    2026-08-03
  • Архив ҳужжатларида Бухоро зиёратгоҳлари масаласи

    Лобар Асророва (Muallif)

    Мақолада архив ҳужжатлари, хусусан, Ўзбекистон Республикаси Марказий давлат архиви «Қушбеги» фондидаги маълумотлар асосида Бухородаги муқаддас зиёратгоҳлар, жумладан, Абу Ҳафс Кабир Бухорий мақбараси, Мири Хурд Мири Калон хонақоҳи ва етти пир зиёратгоҳларига қилинган вақфлар, уларнинг таъмири, моддий қўллаб-қувватланиши таҳлил қилинади. Мақолада Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Абдуллахон, манғит амирлари томонидан зиёратгоҳларга ажратилган ер-мулклар, пул маблағлари, ходимларнинг ойлик маошлари, хатмоналар ўтказиш каби маълумотлар келтирилган. Шунингдек, ушбу вақф ҳужжатлари орқали олимлар ва тасаввуф шайхларининг ижтимоий ҳаётдаги юксак мавқеи, зиёрат туризмининг ривожланиши ва бугунги кунда Бухорога зиёратчилар оқимининг ортиши ҳақида хулосалар берилган.

    23-25
    23
    14
    2026-07-23
1 - 20 from 20

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

махсус Концепция
Islom dini
Tasavvuf
Barcha nashrlarni ko'rish

O‘zbekiston Respublikasi Oliy attestatsiya komissiyasining dissertatsiyalar asosiy ilmiy natijalarini chop etish tavsiya etilgan ilmiy nashrlar ro‘yxatida Islom tafakkuri jurnali 2019 yil ro‘yxatdan o‘tkazilgan.

Islom tafakkuri

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom tafakkuri» ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom tafakkuri All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Islom tafakkuri
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling
Ro‘yxatdan o‘tish