- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИНГ ТАРИХИЙ-МАДАНИЙ ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Нурислом ТУХЛИЕВ (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда мавжуд маданий мерос объектларинингумумий туризмнинг муҳим йзналиши ҳисобланадиган тарихий-маданий туризмни ривожлантиришдаги аҳамияти, унинг таркиби ҳақида сўз боради. Тарихий-маданий туризмни ривожлантириш бўйича мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар, чора-тадбирлар, бу йўналишнинг зиёрат ва гастрономии туризмни рив ожл а н т и ришдаг и аҳ ам и я т и ёр и т илган. Шунингдек, маданий мерос объектларини таснифлаш, муҳофаза, реконструкция цилиш ва бу борада Хитой тажрибасига тўхталиб ўтилган.
Таянч атамалар: Маданий мерос, UNWTO, дестинация, цивилизация, ЮНЕСКО, гид, инфратузилма, имидж, глобал, миллий, объект.122-12970142026-05-16 -
САУДИЯ АРАБИСТОНИ ҚИРОЛЛИГИДА ЗИЁРАТ ВА АНЪАНАВИЙ ТУРИЗМЛАР РИВОЖИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Саудия Арабистони Қироллигида мусулмонлар томонидан адо этиладиган қамарий тақвим бўйича Зулҳижжа ойида Ҳаж ва йил давомида Умра амаллари билан боғлиқ зиёрат туризмининг ривожланиши кўриб чиқилган. Халқаро туризм бўйича дунёнинг етакчи давлатлари ва Яқин Шарқ мамлакатларига оид асосий кўрсаткичлар статистик маълумотлар воситасида кўрсатиб берилган. Қиролликнинг жаҳон туризм индустриясида тутган ўрни ва ролига баҳо берилган.
10-142442026-08-02 -
“ҲИБАТ-УЛ-ҲАҚОЙИҚ” АСАРИ ЛЕКСИКАСИДА АНТОНИМО-СИНОНИМИК МУНОСАБАТЛАРНИНГ АКС ЭТИШИ
Насиба САЙИДИРАХИМОВА (Muallif)Сўнгги йилларда антонимия ва синонимия ҳодисаси нафақат тилнинг лексик сатҳи объекти, балки бошқа сатҳларда ҳам кенг кузатилувчи кўпқиррали лингвистик ҳодиса сифатида талқин этилмоқда. Шу кунгача мазкур масала бўйича олиб борилган қатор тадқиқотлар шуни кўрсатадики, биринчидан лексемаларнинг маъно муносабатига кўра турлари сифатида қаралувчи синоним ва антонимлар, аслида бир парадигмада турган бўлишига қарамай, улар тилда айро ҳолатда ўрганилиб келинди, иккинчидан, улар фақат лексик-семантик сатҳ объекти сифатида тадқиқ этилиб, таҳлилга тортилди. Шу боис, ушбу мақолада асосий эътибор ҳар иккала ҳодисани систем-структур тилшунослик нуқтаи назаридан ёндошган ҳолда муайян парадигмада ўрганишга қаратилади ва унда “Ҳибат-ул ҳақойиқ” асари лексикасида антонимо-синонимик муносабатларнинг акс этиши лингвистик асосланиб, таҳлил этилади.
47-502432026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада туризм соҳаси жаҳон давлатларида сиёсат даражасига кўтарилганлиги, бу борада мамлакатимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун Президент фармон ва қарорларининг қабул қилиниши, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш учун олиб борилаётган ислоҳатлар, аждодларимиз маънавий ва моддий меросининг тикланиши, экотуризмни ривожлантириш, туристлар учун шар-шароитлар яратиш, Ўзбекистонда зиёрат туризмининг моддий-маънавий аҳамияти, туризм йўналишида илмий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар яратиш масалалари ёритилган.
135-1394432026-08-03 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-12223122026-05-21 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхон воҳасидаги муқаддас зиёратгоҳларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом дини, касб-ҳунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга ҳисса қўшган буюк уламолар ҳаёти билан боғлиқлиги, у ерда ҳоки ётган кишиларни улуғлаш, зиёратгоҳларининг муқаддас жойларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирга экотуризм, булоқлар билан боғлиқ хўжалар номи билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фақат зиёрат учун эмас, шифо излаб келиши каби муҳим жиҳатлари ҳам илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
3-62212026-09-30 -
ТАҲОВИЯ ВА НАСАФИЯ “АҚИДА”ЛАРИ ЎРТАСИДАГИ ФАРҚЛАР
Абдуқодир ПАРДАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада аҳли сунна вал жамоа таълимотининг икки машҳур вакиллари Абу Жаъфар Таҳовий ва Абу Ҳафс Насафийнинг ақидага тааллуқли илмий меросларининг фарқли жиҳатлари кўрсатиб берилган. Мазкур ишда “Ақида ат-Таҳовий” ва “Ақоид ан-Насафий” матнлари объект қилиб олинган. Мақолада мазкур асарларнинг муштарак жиҳатлари ва фарқлари илмий асосда ёритилган.
30-344252026-08-03 -
ДИНИЙ ИЖТИМОИЙЛАШУВ ЖАРАЁНИНИ ЎРГАНИШНИНГ ИЛМИЙ-НАЗАРИЙ АСОСЛАРИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ-ТАРИХИЙ ТАҲЛИЛИ
Жаҳонгир МЕЛИКУЗИЕВ (Muallif)Мақолада диншуносликнинг муҳим соҳаларидан бўлган дин социологияси фани доирасида “диний ижтимоийлашув жараёни” тушунчаси мазмунига бағишланган илмий-назарий қарашлар таснифланган, унинг таърифи ойдинлаштирилган ва ижтимоий-тарихий таҳлил қилинган. Шунингдек, муаллиф томонидан юртимизда илмий изланишларнинг мустақил ёки яхлит тадқиқот объекти сифатида ҳали ўрганилмаган ушбу жараённи дин социологиясида ҳам назарий, ҳам амалий жиҳатларда ўрганиш имкониятларига тўхталиб ўтилган.
32-375242026-08-03 -
ШАХСНИ ТАНИБ ОЛИШ МАСАЛАСИДА ТАСВИРДАГИ ОБЪЕКТ БЕЛГИЛАРИНИ АЖРАТИШ АЛГОРИТМЛАРИ
Турдали Саминжонович ЖУМАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада қулоқ чаноғи тасвири асосида шахсни таниб олиш масаласида белгиларни ажратиш алгоритмлари таклиф этилган. Ушбу алгоритмларнинг биринчи босқичида берилган тасвирлар Габор филтри ёрдамида фильтрланади. Иккинчи босқичида бош компоненталар усули ва статистик кўрсаткичлар ёрдамида қулоқ чаноғи тасвиридан характерловчи белгилар ажратиб олинади. Ишлаб чиқилган алгоритмлар тасвирлар кўринишида берилган объектларни таснифлаш масаласини ечишга йўналтирилган турли кўринишдаги дастурий мажмуаларни ташкил этишда қўлланилиши мумкин.
172-1744342026-08-02 -
ШАХСНИ ҚУЛОҚ ЧАНОГИ ТАСВИРИ АСОСИДА ТАНИБ ОЛИШДА БАҲОЛАРНИ ҲИСОБЛАШ АЛГОРИТМЛАРИНИНГ ҚЎЛЛАНИЛИШИ
А.А. МАХКАМОВ (Muallif)Ушбу мақолада шахсни қулоқ чаноғи тасвири асосида таниб олиш масаласида баҳоларни ҳисоблаш алгоритмларини қўллаш таклиф этилган. Келтирилган алгоритмларда биринчи босқичда берилган тасвирдаги объект белгиларининг сони аниқланади, иккинчи босқичда белгиларнинг аҳамиятлилиги ва уларнинг синфларга мослиги баҳоланади, учинчи босқичда эса баҳоларни ҳисоблаш алгоритми ёрдамида объектнинг қайси синфга тегишлилиги ҳақида қарор қабул қилинади.
166-1711882026-08-02 -
ШАХСНИ ТАНИБ ОЛИШДА ТАСВИРДАГИ ОБЪЕКТ БЕЛГИЛАРИ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ
Турдали Жумаев, Anvarjon Mahkamov (Muallif)Ушбу мақолада қулоқ чаноғи тасвири асосида шахсни таниб олиш масаласида тасвирдаги белгилар ажратишнинг самарадорлигини ошириш алгоритмлари таклиф этилган. Ушбу алгоритмларнинг биринчи босқичида берилган тасвирлар Габор фильтри ёрдамида фильтрлаш амалга оширилади. Иккинчи босқичида эса геометрик белгиларни ажратиш усули ёрдамида қулоқ чаноғи тасвирларидан характерловчи белгилар ажратиб олинади. Ишлаб чиқилган алгоритмлар тасвирлар кўринишида берилган объектларни таснифлаш масаласини ечишга йўналтирилган турли кўринишдаги дастурий мажмуаларни ташкил этишда қўлланилиши мумкин.
149-1532422026-08-01 -
Ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ория масаласининг ўрганилиши
Маъмуржон Эркаев (Muallif)Мақолада ислом ҳуқуқидаги “ория” (текин фойдаланишга бериш) тушунчаси, унинг Қуръон (Моъун сураси), ҳадис (Имом Бухорий ривояти) ва фақиҳлар – Бурҳониддин Марғиноний, Абу Лайс Самарқандий, Абул Баракот Насафий асарларидаги ўрни таҳлил қилинган. Ориянинг рукнлари, шартлари, объект турлари, муддат белгилаш, зарар қоплаш, қайтариб олиш ҳуқуқи каби масалалар батафсил ёритилган. Шунингдек, ориянинг мустаҳаб амал экани, айрим ҳолларда вожиб бўлиши, амалдаги урф-одатлар билан боғлиқ ҳуқуқий нормалар ишлаб чиқилмаганлиги муаммоси кўтарилган.
36-381212026-07-23 -
ТУШУМ КЕЛИШИГИДА ИФОДАЛАНАДИГАН ТЎЛДИРУВЧИЛАР ТАҲЛИЛИ (НАСБ)
Хожиакбар НУРИДДИНОВ (Muallif)Ушбумақолада араб тилидаги насб б.'-(بصنلا)ҳолатида ифодаланадиганмафъуллар (لوعفملا)нинг турлари, уларнинг грамматик хусусиятлари ва жумладаги вазифалари чуқур таҳлил этилади. Мақолада мафъул биҳ (тўгри тўлдирувчи), мафъул фийҳ (замен ва макон ҳолати), мафъул лиажлиҳ (сабаб мафъули), мафъул мутлақ (мутлақ мафъул) ва мафъул маъаҳ (биргалик мафъули) каби асосий турлари таърифланади, уларнинг насб холатнда келиш сабаблари ва ифодаланши шакллари кўриб чиқилади. Ҳар бир мафъул тури учун араб тилидаги аниқ мисоллар келтирилиб, уларнинг жумладаги синтактик ўрни ва семантик маънолари таҳлил қилинади.
50-53122142026-05-15 -
XI-XII АСРЛАР МУСУЛМОН ОЛИМЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ДИНШУНОСЛИККА ОИД ИЛМИЙ МЕРОСЛАРИ
Мумин АБДУПАТТАЕВ (Muallif)Динлар тарихи, улар билан боглиқ жараёнлар, диннинг инсон ҳаётининг турли жабҳалари билан ўзаро таъсирини ўрганадиган фан «Диншунослик» деб аталади. Диншунослик ҳам барча ижтимоий фанлар каби ўз тадқиқот объектига эга. У диннинг пайдо бўлиши, ижтимоий аҳамияти ва жамиятдаги ролини ўрганиш билан бирга диний эътиқодларнинг пайдо бўлиши ва ривожланишини, жамият тараққиётидаги эволюциясини илмий жиҳатдан ўрганади. У гибу мақолада XI-XII асрларда мусулмон дунёсида яшаган алломаларнинг илоҳиёт, диншуносликка оид асарлари ҳақида маълумотлар берилган. Мақолада Беруний ва Ибн Ҳазмдан аввал ҳам бу соҳада китоб ёзган олимлар ҳақида сўз боради.
109-115113132026-04-10

