- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ТАШҚИ МИГРАЦИЯ ШАРОИТИДА ОИЛАВИЙ ҚАДРИЯТЛАР ДЕФОРМАЦИЯСИ ВА БАРҚАРОРЛИГИНИ БЕЛГИЛОВЧИ ИЖТИМОИЙ ОМИЛЛАР
Нигина Мухамедовна РУЗИМОВА (Muallif)Ушбу мақолада глобаллашув ва ташқи миграция жараёнларининг замонавий оила институтига таъсири социологик жиҳатдан таҳлил қилинади. Тадқиқотда миграция шароитида оилавий қадриятларнинг деформацияга учраши (ўзгариши) ва шу билан бирга, оила барқарорлигини сақлаб қолувчи асосий ижтимоий омиллар ёритилган. Муаллиф томонидан мигрант оилаларида эр-хотин ўртасидаги масофавий муносабатлар, фарзанд тарбиясидаги бўшлиқлар ва ижтимоий назоратнинг сусайиши каби омилларнинг салбий ҳамда ижобий жиҳатлари очиб берилган. Мақола сўнггида оилавий қадриятлар барқарорлигини таъминлаш бўйича илмий-амалий таклифлар илгари сурилган.
129-133396302026-09-21 -
ЭР-ХОТИН МУНОСАБАТЛАРИНИ ЎРГАНИШ БЎЙИЧА ИЖТИМОИЙ-ПСИХОЛОГИК МЕТОДИКАЛАР ТАВСИФИ
Муштарий ИСАЕВА (Muallif)Мақолада эр-хотин муносабатлари ва уларни психологик жиҳатдан тадқиқ этиш масалалари кўриб чиқилади. Оилавий муносабатлар психодиагностикасида оиланинг ички муҳитини, муаммоли вазиятлар юзага келишига олиб келувчи яширин психологик сабаб ва қонуниятларни очишга имкон берувчи методикалар таҳлили келтирилади. Эксперт тизими асосида психодиагностика тизимини яратиш жараёнининг босқичлари, шунингдек, оила диагностикасида қўйилган мақсадга эришиш учун муҳим аҳамиятга эга вазифалар ёритилади.
169-173272192026-08-03 -
МАЪРИФАТПАРВАР ЖАДИДЛАРНИНГ ОИЛА ВА УНДА ХОТИН-ҚИЗЛАР ЎРНИ МАСАЛАСИГА ОИД ФИКР-МУЛОҲАЗАЛАРИ
Мохира ЖУМАНИЯЗОВА (Muallif)Мазкур илмий мақолада оила, оилавий муносабатларда хотин – қизларнинг роли ҳақида маърифатпарвар жадидларнинг фикр – мулоҳазалари таҳлил этилган. Жадидлар ўз асарларида жамиятда мавжуд барча муаммоларни илмий жиҳатдан ўрганганлар ва ўзларининг якдил хулосаларини берганлар. Мақолада ана шу тахлиллардан фойдаланилган.
97-101333172026-08-03 -
ИСЛОМ ТАЪЛИМОТИДА БОЛА ТАРБИЯСИГА ОИД ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ПЕДАГОГИК АҲАМИЯТИ
Гулухмор Тўйчиева, Шахзода Рашидова (Muallif)Мақола ислом динида бола тарбиясига оид қадриятлар, уларнинг педагогик аҳамияти ва оилавий тарбиядаги ўрнини ёритади. Болага Аллоҳнинг омонати сифатида муносабат, исломда бола ҳуқуқлари, пайғамбарнинг болаларга муносабатидан намуналар келтирилган.
106-11026182026-07-23 -
ХII АСРДА МОВАРОУННАҲРДА ЯРАТИЛГАН ФИҚҲИЙ АСАРЛАР МОҲИЯТИ
Нигора ЮСУПОВА (Muallif)Мақола Мовароуннаҳрда XII асрда яшаб ижод этган ҳанафий мазҳабининг беназир фақиҳлари Бурҳониддин Марғиноний, Ифтихоруддин Тохир ал-Бухорий, Алоуддин Самарқандий, Алоуддин ал-Косоний каби алломаларнинг илмий фаолияти таҳлил қилинган. Мақолада мазкур алломалар машҳур асарларининг тузилиши, услуби, боблари, мавзулари, оилавий муносабатлардаги қарашларида ифодасини топган умуминсоний қадриятлар, инсонпарварлик ғоялари, ахлоқий тарбия тамойиллари ҳақида сўз юритилади.
3-10251212026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА КЕНГ ҚАМРОВЛИ ИСЛОҲОТЛАРДА ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ РОЛИ
Nigora Jaloliddin qizi YUSUPOVA (Muallif)Бугунги кунда мамлакатимизда хотин-қизлар ҳаётининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий-маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоий-иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий-ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан, ҳуқуқий саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида аёллар масаласига оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда аёлларнинг оилада ва жамиятда тутган ўринларини янада оширишда дунё тажрибасини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин.
Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган норматив ҳужжатларда белгиланган аёл ҳуқуқларига оид вазифаларнинг маънавий, ҳуқуқий, тарбиявий, таълимий омиллари давлатимиз раҳбарининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 80-сессиясидаги нутқи асосидаги таҳлил қилинган.
14-17212122026-09-19

