- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
«Таъвилот аҳл ас-Сунна» ва бугунги куннинг долзарб муаммолари
Жўрабек Содиқов (Muallif)Мақолада Имом Мотуридийнинг «Таъвилот аҳл ас-сунна» тафсирининг замонавий ислом оламидаги долзарблиги, айниқса, тафриқа ва экстремизмга қарши курашдаги амалий аҳамияти таҳлил қилинган. Муаллиф асарда келтирилган фирқалар тарихи ва ғояларини бугунги кундаги адашган оқимларнинг қарашлари билан қиёслаб, иккита долзарб мавзу – тақфир (кофирга чиқариш) ва богийлик (ҳокимларга бўйсунмаслик) масалаларига алоҳида эътибор қаратади. Мотуридийнинг Нисо сураси 94-оят, Моида сураси 44-оят ва Ҳужурот сураси 9-оятлари тафсирида келтирган фикрлари орқали у кофирга чиқаришдаги ҳаддан ошишлар ва раҳбарларга қарши чиқиш каби муаммоларга оқилона ёндашувни таклиф қилиши кўрсатиб берилган. Мақолада шунингдек, Мотуридийнинг мўминларни биродар деб аташи, шариат билан ҳукм қилмаганларни такфир қилиш масаласига эҳтиёткорлик билан ёндошиши, богийлар билан муомала қилишда адолат ва тинчликка даъват этиши замонавий жамият учун намуна бўлиши таъкидланган.
59-6125162026-07-23 -
Ҳафс ибн Сулаймон дунёда энг кенг тарқалган қироатнинг ровийси
Жаҳонгир Рўзиев (Muallif)Мақолада қироат илмининг атақли имоми ва ровийси Ҳафс ибн Сулаймон ал-Куфийнинг (709–796) ҳаёти, илмий мероси ва қироатдаги ўрни батафсил ёритилган. Ҳафс Осим ибн Абу ан-Нажуднинг ўгай ўғли ва энг машҳур шогирди бўлиб, у Осим қироатини ривоят қилган икки ровийдан биридир. Мақолада унинг таваллуди (Куфа, 90-ҳ.), умавий ва аббосий халифалар даврида яшагани, илмий салоҳияти, ҳифздаги устунлиги, Осимдан фақат бир оятдаги фарқли ўқиши (Рум сураси 54-оят) баён қилинган. Ҳафснинг уламолар томонидан ҳадис ривоятида заиф саналса-да, қироатда ишончли ва мустаҳкам экани, ундан кўплаб шогирдлар таълим олгани, унинг қироати Усмонийлар халифалиги даврида расмий мусҳафлар асосига айлангани ва шу сабабли бугунги кунда дунёнинг деярли барча мусулмон мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам ана шу қироат устивор экани ҳақида муфассал маълумот берилган.
24-2735132026-07-23 -
Ҳанафий мазҳаби таълимотининг ислом маданияти тараққиётидаги ўрни
Саидафзал Саиджалолов (Muallif)Мақолада ҳанафий-мотуридий таълимотининг Марказий Осиёда ислом маданияти тараққиётидаги муҳим роли, унинг мўътадиллиги, инсонпарварлиги ва бағрикенглиги ҳақида сўз боради. «Ислом» сўзининг луғавий маъноси — тинчлик ва бўйсуниш экани, Қуръони каримда тинчликка даъват қилувчи 140 га яқин оят мавжудлиги, урушга оид оятлар эса бор-йўғи 4 та ва улар фақат мудофаага оидлиги таъкидланган. Мақолада имон, ҳалоллик, меҳнат, поклик каби исломий қадриятларнинг ҳанафий таълимотидаги ўрни, Алишер Навоий, ал-Хоразмий, Ибн Сино, Бобур каби буюк алломаларнинг ҳанафий-мотуридий таълимотига эргашганликлари мисоллар билан кўрсатилган. Бухоронинг 2020 йилда ислом маданияти пойтахти деб эълон қилиниши, унинг ислом маданияти ривожидаги тарихий аҳамияти ҳақида хулоса қилинган.
49-5227182026-07-23 -
АБУ ҲАНИФА СИЙМОСИНИНГ МАНОҚИБЛАРДА ЁРИТИЛИШИ
Raziya Matibaeva (Muallif)Нумон ибн Собит Абу Ҳанифанинг таржимаи ҳоллари алоҳида китоблар ва биографик тўпламларда мақолалар шаклида кўп ёзилган ва ҳанузгача ўрганилмоқда. Мустақил Ўзбекистонда ҳам, Шарқ ва Ғарбда ҳам унинг ҳаётини объектив ўрганиш йўлга қўйилган ва унинг илмий маънавий меросини ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Ушбу мақолада ҳам Абу Ҳанифа сиймосини ёритишга харакат қиламиз.
89-92181172026-08-01 -
ТАСАВВУФИЙ ТАФСИРЛАР ТАРИХИ
Абдумалик Эгамов (Muallif)Ўзбекистондан етишиб чиққан алломалар ислом илмларининг ҳамма соҳалари бўйича улкан ишларни амалга оширганлар. Ҳадис, ақида, фиқҳ, тафсир ва бошқа йўналишлар қаторида илмлари ҳам юртимизда камол топди. Ушбу мақолада юртимиздан чиққан буюк мутасаввуф олими, кубравийя таълимотининг асосчиси Нажмиддин Кубро, унинг ҳаёти ва тасаввуфий Қуръон тафсири ҳақида маълумот берилади.
97-99199182026-08-01 -
ЮСУФ ХОС ҲОЖИБНИНГ "ҚУТАДГУ БИЛИГ" АСАРИДА ДИНИЙ МОТИВЛАР
Жалолиддин Алиқулович БЎРИЕВ (Muallif)"Қутадгу билиг" — XI аср сўз санъатининг нодир намунаси бўлиб, унда ўз даврининг илгор ижтимоий-сиёсий, маънавий ва ахлоқий масалалари бадиий талқин қилинган. Асардаги диний мотивларни аниқлашга қаратилган ишимизда адиб эътиқод, ибодат, ахлоқ ва қадриятларга тегишли элементлардан фойдаланилганлиги кузатилади. "Қутадгу билиг"да, яъни "билим" маъносида, инсонга дунёда ва охиратда бахтли бўлиш йўлларини кўрсатадиган тавсиялар мавжуд.
38-41318162026-08-02 -
ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА АЁЛЛАРНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ АСОСЛАРИ
Махфузахон ЖАЛОЛДИНОВА (Muallif)Ушбу мақолада аёлларни ижтимоий ҳимоя қилишнинг фиқҳий жиҳатдан асослари, далиллари, ҳукмлари ва ўзига хос хусусиятлари келтирилган. Аёлларни ижтимоий муҳофаза қилиш асослари ҳисобланган маҳр, нафақа ва мерос сингари масалаларига алоҳида урғу берилган. Шунингдек, аёлларнинг жамиятда тутган ўрни, уларни ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш каби жиҳатлар ислом ҳуқуқида келиши кўрсатилиб таҳлил қилинган.
67-72107212026-08-03 -
ИМОМ НАСОИЙНИНГ “СУНАН” АСАРИДА НОҲАҚ ҚОН ТЎКИШНИНГ ҚОРАЛАНИШИ
Маҳаммадсидиқ УСМАНОВ (Muallif)Ушбу мақолада ислом оламида жуда машҳур олтита муҳаддисдан бири Имом Насоийнинг “Сунан” асари асосида бугунги кунда жуда ҳам оғриқли ва ўрганилиши ўта долзарб бўлган масала “ноҳақ қон тўкишнинг ҳаром қилиниши” ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, унда бу мавзуга доир оят ва ҳадислар атрофлича ёритилади.
87-90111182026-08-03 -
БАҒРИКЕНГЛИК – ИМОН-ЭЪТИҚОД АСОСИ ВА ТАРАҚҚИЁТ ГАРОВИ
Ивадулла Зиятович АХРОРОВ (Muallif)Ушбу мақолада тарихда ўзбек халқи кўрсатган бағрикенглик намунаси, уларни бу фазилатга ундаган имон-эътиқод масаласи, Ислом динида бағрикенгликка бўлган муносабат ва бу юксак инсоний фазилат учун ислом манбаларида ваъда қилинган улкан ажру мукофотлар Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар орқали ёритиб берилган.
80-83161202026-08-19 -
"БОБУРНОМА"ДА ОЯТЛАР ИҚТИБОСИ
Оман Мусаев, Шокирхон Рустамхўжаев (Muallif)Мақола Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг дунёга машҳур «Бобурнома» асарида Қуръони карим оятларидан фойдаланиш маҳоратига бағишланган. Матнда учройдиган оят ва иқтибосларнинг бадиий, услубий ҳамда мазмуний вазифалари аниқланади. Бобурнинг исломий илмлар ва муқаддас манбалардан нечоғлик хабардор бўлгани асар мисолида кўрсатилади. Ушбу изланиш «Бобурнома»нинг диний-маърифий ва бадиий қийматини янги қирраларини очишга қаратилган.
46-4935182026-07-22 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИНИНГ ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ШАКЛЛАНТИРИШДАГИ ЎРНИ
Дурбек РАҲИМЖОНОВ (Muallif)Мақолада ислом тарихида шу диннинг муқаддас манбаларини ғаразли мақсадларда талқин этишга ҳаракат қилаётган гуруҳларнинг ноўрин иддаолари илмий асосда фош этилган. Айни кунда ўтмишдаги мутаассиб гуруҳларнинг ёндашув ва услубларини қўллашга уринаётган оқимларнинг даъволари ўринсиз экани очиб берилган. Шунингдек, ёш авлодни бағрикенглик руҳида тарбиялаш учун зарур бўлган жиҳатлар кўрсатиб ўтилган.
46-48372182026-08-03 -
МУНОСАБАТ ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Давронбек МАХСУДОВ (Muallif)Муносабат илми тафсир илмининг бир соҳаси бўлиб, у илк ислом даврига бориб тақалади. Бу илм авваламбор, Қуръоннинг азалдан тартибланган ўзаро боғлиқлигини яхлит шаклда ўрганадиган фан тармоғидир. Чунки оятлар ва суралар ўртасидаги боғлиқликни билмай туриб, айрим оятларни англаш мумкин бўлмайди. Аксинча, бу ҳол оятни нотўғри тушунишга ҳам олиб келади.
Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос ҳам хорижийлар билан бўлган баҳсда уларнинг оятлар борасидаги эътирозларига жавобан оятларни бир-бирига боғлаб тушунтириб берганлар. Бироқ ушбу илм тафсирнинг бошқа соҳаларидан фарқли равишда тавқифий, яъни Пайғамбар (с.а.в.) томонидан асос солинмаган. Балки у ақл ва ижтиҳодга таянилган илмдир.
3-9300222026-08-03 -
«Ал-Муфассал» асаридаги оят ва ҳадисларнинг грамматик таҳлили
Бахтиёр Мансуров (Muallif)Маълумки, Арабистон ярим ороли жанубий минтақаси қабилаларига хос бўлган араб тили ёзув шаклининг келиб чиқиш тарихи ислом давридан олдинги, эрамиздан аввалги тўртинчи асрга бориб тақалади. Азалдан консонант ёзув ҳисобланган бу тилининг илк мустақил ёзув нормалари олтинчи асрнинг иккинчи ярмида шаклланди.
114-11828172026-08-05 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ TАФСИР ИЛМИ РИВОЖИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Азизхўжа ИНОЯТОВ (Muallif)Имом Бухорий нафақат муҳаддис, балки муфассир сифатида ҳам фаолият олиб борган. Олимнинг “aл-Жомеъ aс-сaҳиҳ” aсари нaқлий тaфсирлар шaкллaниши вa ривожида алоҳида ўрин тутган. Зеро, ушбу aсaрдa Қуръон оятлари шарҳларига бағишланган aлоҳидa бўлим, яъни “Китоб aт-тaфсир” деб кaттa қисм aжрaтгaни нинг ўзи дaлолaт қилaди. Асарда келтирган Қуръон оятлари тафсири, суралар фазилати, оятларнинг сабаби нузули, оятларнинг ўзаро муносабат илми, уларни саҳиҳ ҳадислар билан изоҳлашга оид ривоятлар таҳлилидан келиб чиқиб, ушбу асарни “тафсир бил маъсур” нақлий тафсирга оид илк манбалардан biri sifatida қайд этиш мумкин.
41-46212192026-08-03 -
ИЛК ИСЛОМ ДАВРИ ХАЛҚАРО МУНОСАБАТЛАРИДА ТИНЧЛИК ҒОЯЛАРИ
Нозима ИБРАГИМОВА (Muallif)Мазкур мақолада илк ислом давридаги халқаро ҳуқуқ усулларининг қўлланилиш асослари баён қилинган. Ислом динининг асосий манбаси бўлмиш Қуръони каримда тинчлик ғояси илгари сурилган оят ва унинг баёни келтирилган. Шунингдек, Абу Бакр Муҳаммад ас-Сарахсийнинг “ас-Сияр ал-кабир” асарига ёзган шарҳида исломдаги ҳалқаро ҳуқуқ меъёрлари, омонлик ва бошқа уни шакллантиришига оид омилларига тегишли маълумотлар берилган.
71-74144212026-08-03 -
ТАСАВВУФИЙ ҚАРАШЛАРДА ШАХС ТАРБИЯСИ МАСАЛАСИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Фазлиддин ХУСАНОВ (Muallif)Мақолада тасаввуф таълимоти, тариқат шайхлари ва тасаввуфий асарларда шахс ва комил инсон тарбиясига доир қарашлар талқини, унинг босқичлари, тарбия услублари ва комиллик даражалари борасидаги маълумотлар таҳлил этилган. Нафс ва ахлоқ тарбиясига доир олимларнинг тавсия ва кўрсатмалари қиёсланган.
86-90348212026-08-03 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ТАБИАТНИ АСРАШ МАСАЛАСИ
Саидафзал Саидханбалович САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислом дини манбаларида табиатни асрашга бўлган эътибор таҳлил қилинган. Атроф-муҳитни, ўсимликлар, ҳайвонлар, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида очиб берилган.
45-48142162026-09-18 -
АБУ БАКР ЖАССОСНИНГ “АҲКОМ АЛ-ҚУРЪОН” АСАРИДАГИ ТАФСИР УСЛУБИ
Бурхон Абдурахмонович АХМЕДОВ (Muallif)Абу Бакр Жассос (ваф. 370/981 й.) илмий тафаккури хулосалари, илмий қарашлари ва тажрибалари унинг “Аҳком ал-Қуръон” тафсирида ўз аксини топган. Асарда ҳукмий оятларни шарҳлашга алоҳида эътибор қаратилиши, оятларни жамлаш ва мувофиқлаштиришга ҳаракат, шаръий истилоҳлар таърифларининг баён қилиниши, тарихий даврийликда юксак ахлоқий масалаларга эътибор берилиши, Қуръонни Қуръон билан тафсир қилиниши унинг юқори илмий мавқеини белгилаган.
23-26391202026-07-25

