- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
УВАЙС ҚАРАНИЙ ВА УВАЙСИЙЛИК
Нилуфар Туйчиева (Muallif)Ушбу мақолада тасаввуфнинг йирик вакили Увайс Қараний ҳақида сўз юритилган. Унинг шахсияти, ҳаёт йўли ва тасаввуф тарихида тутган ўрни мақолада ёритилган. Шунингдек, тасаввуфда увайсилик анъанасининг пайдо бўлиши, Увайс Қаранийга қанчалик алоқадорлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Увайсиликнинг келиб чиқиши, турлари ва шартлари батафсил ёритилган.
55-58166202026-08-01 -
МАНОҚИБ ЖАНРИНИНГ ШАКЛЛАНИШИДА ОҒЗАКИ АНЪАНАЛАРНИНГ ЎРНИ
Разия Балтабаевна МАТИБАЕВА (Muallif)Мақолада оғзаки анъаналарнинг маноқиб жанрининг шаклланишига таъсири кўриб чиқилган. Муаллиф Муҳаммад Пайғамбар ва унинг ҳамроҳлари ҳақидаги оғзаки анъаналар, афсоналар ва ривоятлар ушбу адабий шаклнинг асосини қандай ташкил етганини кўрсатади. Оғзаки анъана маноқиб жанрининг генезиси, унинг мавзуси, услуби ва шеърий техникасини шаклланишида ҳал қилувчи рол ўйнаган деган хулосага келинади.
3-7264212026-08-05 -
ИСЛОМ ДИНИДА "МЎЪТАБАР ШАХС": ПАЙҒАМБАР ВА ВАЛИЙ ФЕНОМЕНИ
X. МАДАЛИЕВА (Muallif)Ислом таълимотидаги "Пайғамбар" ва "Валий" тушунчаларининг фалсафий-диний моҳияти. Муаллиф ушбу икки феноменнинг ислом ақидасидаги ўрни, уларнинг инсон маънавияти ва комилликка эришиш йўлидаги ибратли сифатларини таҳлил қилади. Расул ва авлиёларнинг ҳаёт тарзи ҳамда уларнинг илоҳий мақомларига муносабат масалалари илмий-ақидавий жиҳатдан ёритиб берилган.
69-7329172026-07-22 -
Ҳанафий олим Тақиюддин Мисрий ва унинг «Табақот ас-саниййа» асари
Мадина Жўраева (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳаби олими Тақиюддин ибн Абдулқодир Тамимий Ғаззий Ҳанафийнинг (1543–1601) «Табақот ас-саниййа фий тарожим ал-ҳанафиййа» номли биобиблиографик асари тадқиқ қилинган. Ушбу асар ҳанафий олимларининг таржимаи ҳолларини алифбо тартибида жамланган энг тўлақонли луғатлардан бири бўлиб, унда 2523 дан ортиқ олим ҳаёти ва фаолияти ҳақида маълумот келтирилган. Мақолада муаллифнинг ҳаёти — Усмонли империяси даврида Ғазода туғилиб, Қоҳира ва Истанбулда қозилик қилгани, шофий мазҳабидан ҳанафийликка ўтгани ҳақидаги маълумотлар баён қилинган. Асарнинг муқаддимасида 40 дан ортиқ манбалар келтирилгани, унда Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобалар таржимаи ҳолидан бошлаб, Абу Ҳанифанинг ҳимоясига алоҳида 96 бет ажратилгани таъкидланган. Муаллиф Абу Ҳанифага қилинган танқидларга, жумладан, унинг араб тилини билмаслиги ва кам ҳадис ривоят қилгани ҳақидаги даъволарига илмий раддиялар беради.
16-1831232026-07-23 -
ИЛК ИСЛОМ ДАВРИДА АРАБ-МУСУЛМОН МАДАНИЯТИНИНГ РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ ВА КЕНГ ТАРҚАЛИШИ
Эъзозахон МИРДЖАЛАЛОВА (Muallif)Мақолада араб-мусулмон маданиятини янада кенгайтиришга ёрдам берган асосий омилларга эътибор қаратилинди. Бу арабларга “янги” дунё қарашни оммалаштиришга ва шу билан бирга араб-мусулмон маданиятини илк ислом даврида жахон тарихининг цивилизацион жихати сифатида тушунишга ёрдам берди. Ушбу илмий изланиш араб-мусулмон маданиятини Мухаммад пайғамбар ва маъмурий аристократлари ўртасида тизулган пакт Арабистон ярим оролининг ёш маданиятини янада ривожлантириш учун бошланғич нуқтаси бўлган араб-мусулмон пакти кўзда тутилиб ўрганилади.
20-24267272026-08-03 -
МУСНАД АСАРЛАРИНИНГ ИЛК ҲАДИС ТЎПЛАМИ СИФАТИДА ШАКЛЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Даврон НУРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мақолада Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлик даврида саҳобалар ҳаётида ҳадисларнинг ўрни, саҳобаларнинг ҳадисларга бўлган кучли қизиқиши ҳадис тўпламлари ва манбалар асосида таҳлил қилинган. Саҳобалар давридаги ҳадислар ёзилиши, жамланиши ва тўпламлар яратилишининг илк босқичи бўлмиш китобат жараёни манбалардан олинган фактлар асосида кўрсатиб берилган. Ҳадис тўпламларининг илк шакли бўлган муснад асарларининг ҳадис илми ривожидаги аҳамиятига тўхталинган.
48-51213182026-08-03 -
АВЕСТАДА “АҲУНВАВАИТИЙ ГОҲ” ТАРЖИМАСИ ТАҲЛИЛИ
Мирсодиқ ИСҲОҚОВ (Muallif)Мақола зардуштийлик (Мазда Ясна) дини пайғамбари Заратуштранинг диний, фалсафий, ахлоқий ғояларидан иборат Гаталар номли қўшиқлар туркуми биринчи боби таҳлилига бағишланган. Унда Гаталарнинг мазмуни ва моҳиятини тушунишда турли қарашлар танқидий таҳлил этилган. Бир қатор бандларнинг мазмуни янгича интерпретация қилинган. Амешаспенталар ва маъбудлар абсолют мустақил инстантлар ва Мазда иродасининг ижрочилари экани исботланган.
106-11064202026-08-03 -
Уч хил унсурдан иборат “бутунлик” рамзи
Элёр АЛИМКУЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада рус ёзувчиси, сайёҳи, археологи, шарқшуноси, рассоми, давлат ва жамоат арбоби ҳамда Россия Бадиий академиясининг академиги Николай Константиинович Рерих ва унинг Ўзбекистон ҳудудида олиб борган илмий изланишлари тўғрисида маълумотлар ёритилган. Жумладан, қадимги Афросиёбдаги шаҳарнинг ғарбий қисмига оид турли йиллардаги қазилмалардан топилган панеллардаги рамзлар, Сомонийлар саройи залидаги ҳалқали ўйма ганч, Дониёл пайғамбар мақбарасида уч унсурдан иборат белги, Темурийлар тарихи давлат музейи пештоқидаги символ ҳамда Тупроққалъа (Хоразм) нақшининг хандасавий тадқиқоти хусусидан сўз юритилган.
18-23265182026-08-03 -
“Саҳиҳ ал-Бухорий”даги табобатга доир ҳадислар шарҳининг қиёсий таҳлили
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)“Саҳиҳ ал-Бухорий” номи билан машҳур “ал-Жомеъ ас-саҳиҳ” Пайғамбар (с.а.в.)нинг энг ишончли ҳадислари тўплами ҳисобланади. Ушбу тўплам 194-256/810-870 йилда яшаб ўтган буюк муҳаддис Муҳаммад ибн Исмоил ал-Бухорий томонларидан йиғилган. “Саҳиҳ ал-Бухорий”да ҳадислар нафақат фиқҳ масалалари бўйича, балки илоҳиёт, адаб ва тиб масалалари бўйича ҳам алоҳида китоб ҳолатида берилган.
114-117415192026-08-03 -
ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ
Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.
3-5214272026-08-03 -
“Тарих ар-русул ва-л-мулук” ривоятлари асосида тарихий жараёнлар ёритилишининг ўзига хослиги
Муҳаббатхон АГЗАМОВА (Muallif)Ўрта аср ислом тарихига оид манбалар орасида Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук – Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) асари алоҳида ўринга эга бўлиб, хусусан, Табарий тарихий жараёнларни ривоятлар асосида, ровийлар занжирини сақлаган ҳолда, Қуръони каримда келган оятлар асосида хронологик тартибда, араблардаги тарқоқ оғзаки ва ёзма маълумотларни тизимлаштириш орқали, кенг қамровли, кўплаб халқлар ва элатлар тарихига оид воқеаларни баён этади. Табарий тарихий жараёнларга оид ривоятларни тақдим этишда, бир ривоятни иккинчи ривоятдан устун қўймаган ҳолда, ўзига қадар етиб келган барча ривоятларни беришга ҳаракат қилиб, кейинги даврга қадар кўплаб оғзаки ва ёзма ривоятларни етиб келишига хизмат қилган.
84-88239272026-08-03 -
Қодирия тариқатидаги қоидалар
Неъматилло Муҳамедов, С. Бургутхонов (Muallif)Мақолада XII асрда Ироқда Абдулқодир Жийлоний (1077–1166) томонидан асос солинган қодирия тариқатининг асосий қоидалари, тариқатнинг Марказий Осиёга кириб келиши ва унинг моҳияти ёритилган. Абдулқодир Жийлонийнинг Бағдоддаги илм олиш йўли, унинг 13 хил илмдан дарс бергани, 33 йил мобайнида қодирия тариқатига асос солгани баён қилинган. Тариқатнинг Марказий Осиёга олиб кирилиши Абдулқодир Жийлонийга 11-авлод бўлган Саййид Абдулазизхон ал-Бағдодий номи билан боғлиқ бўлиб, у Хоразм, Бухоро ва Фарғона водийси орқали Қўқонга етиб келган. Мақолада қодирия тариқатининг саккизта асосий қоидаси — Қуръон ва суннатга маҳкам тутиш, жиддий меҳнат, уламолар мажлисларида бўлиш, тўғри ақидадаги шайхга эргашиш, шайхга муҳаббат, Аллоҳга кўп зикр ва даъват, Пайғамбар аҳли байтига муҳаббат, барча авлиё ва солиҳларга муҳаббат — тафсили билан баён қилинган. Тариқатнинг мўътадиллиги, Китоб ва суннатга таяниши унинг олимлар ва омма орасида кенг тарқалишига сабаб бўлган.
61-6339182026-07-23 -
“ФАТВО” ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИСЛОМ ШАРИАТИДАГИ АҲАМИЯТИ
Шавкатжон ХАЛИЛОВ (Muallif)Фатво сўзи араб тилида “саволга жавоб бериш” маъносини англатади. Истилоҳда эса, сўраган кишига шаръий далил асосида ҳукм чиқаришга нисбатан ишлатилади. Биринчи фатво берувчи шахс Пайғамбар алайҳиссалом бўлганлар. У зотдан кейин саҳоба, тобеин, табаа тобеин ва кейинги давр мужтаҳид уламолар фатво бериш билан шуғулланиб, бугунги кунгача давом этиб келмоқда.
72-75253202026-08-03 -
МУНОСАБАТ ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ВА РИВОЖЛАНИШИ ҲАМДА УНИНГ АҲАМИЯТИ
Давронбек МАХСУДОВ (Muallif)Муносабат илми тафсир илмининг бир соҳаси бўлиб, у илк ислом даврига бориб тақалади. Бу илм авваламбор, Қуръоннинг азалдан тартибланган ўзаро боғлиқлигини яхлит шаклда ўрганадиган фан тармоғидир. Чунки оятлар ва суралар ўртасидаги боғлиқликни билмай туриб, айрим оятларни англаш мумкин бўлмайди. Аксинча, бу ҳол оятни нотўғри тушунишга ҳам олиб келади.
Саҳобалардан Абдуллоҳ ибн Аббос ҳам хорижийлар билан бўлган баҳсда уларнинг оятлар борасидаги эътирозларига жавобан оятларни бир-бирига боғлаб тушунтириб берганлар. Бироқ ушбу илм тафсирнинг бошқа соҳаларидан фарқли равишда тавқифий, яъни Пайғамбар (с.а.в.) томонидан асос солинмаган. Балки у ақл ва ижтиҳодга таянилган илмдир.
3-9300222026-08-03 -
МАККА ШАҲРИНИНГ ФАТҲ ЭТИЛИШ ТАРИХИ
Зулфия Шакирова (Muallif)Мақолада Маккаи мукарраманинг фатҳ этилиш тарихи, Ҳудайбия сулҳининг бузилиши, мусулмонларнинг Маккага юриши ва шаҳарнинг қон тўкмасдан қўлга олиниши ёритилган. 8-ҳижрий йилда бану Бакр ва хузоа қабилалари ўртасидаги тўқнашув сулҳнинг бузилишига сабаб бўлди. Пайғамбар 10 минг жангчилик қўшин билан Маккага юриш қилиб, Абу Суфённинг исломни қабул қилиши ва умумий афв эълон қилиниши билан шаҳар деярли жангсиз фатҳ этилди. Мақолада Пайғамбарнинг кечиримлилик сиёсати, бутларни синдириши, Каъба калитини Бану Шайбага топшириши каби воқеалар баён қилинган.
54-5727152026-07-23 -
ҚУРЪОННИНГ АРАБ ХАЛҚ ОҒЗАКИ ИЖОДИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Нигора Мулласодиқова (Muallif)Мақолада Қуръони Каримнинг араб халқ оғзаки ижоди, хусусан мақол ва маталларнинг шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни таҳлил қилинади. Қуръон оятлари асосида кўплаб машҳур араб мақоллари вужудга келган. Жумъа, Қасас, Анкабут, Луқмон, Ҳаж, Нисо, Тавба, Аъроф, Нуҳ, Нажм суралари оятлари мақолларга асос бўлган. Шунингдек, Пайғамбар (с.а.в.)нинг ҳадислари ҳам мақолларнинг шаклланишида муҳим роль ўйнаган. Мақолада араб мақолларининг жоҳилия даврида оғзаки шакллангани, VIII асрда ёзма ҳолатга ўтгани ҳақида тарихий маълумотлар келтирилган.
69-7227162026-07-23 -
ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ
Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.
3-5205202026-08-02 -
ТАСАВВУФДА ЗОҲИДЛИК МАСАЛАСИ
Гулнора ХУДОЙБЕРГАНОВА (Muallif)Тасаввуфга асос солган зоҳидлик кайфияти ислом дини билан деярли бир вақтда юзага келди. Пайғамбар (а.с.) даврларидаёқ Абу Зар Ғифорий, Ҳузайфа ибн Ямоний, Салмон Форсий каби айрим саҳобийларда зоҳидона қараш ва турмуш тарзи намоён бўлган эди. Зеро, «тасаввуф» атамаси сифатида IX асрнинг бошларидагина Ироқ ва Суриядаги зоҳидларга нисбатан қўллана бошлаган.
33-36244162026-08-02 -
“МУСНАД” ТЎПЛАМЛАРИНИНГ ЖАМЛАНИШ БОСҚИЧЛАРИ
Даврон НУРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мақолада Пайғамбар (с.а.в.) ҳаётлик даврида саҳобалар ҳаётида ҳадисларнинг ўрни, саҳобаларнинг ҳадисларга бўлган кучли қизиқиши ҳадис тўпламлари ва манбалар асосида таҳлил қилинган. Саҳобалар давридаги ҳадислар ёзилиши, жамланиши ва тўпламлар яратилишининг илк босқичи бўлмиш китобат жараёни манбалардан олинган фактлар асосида кўрсатиб берилган. Ҳадис тўпламларининг илк шакли бўлган муснад асарларининг ҳадис илми ривожидаги аҳамиятига тўхталинган.
49-55262172026-08-03 -
Дастлабки тафсир мактаблари
Абдурашид АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада тафсир илмининг шаклланиш босқичлари, хусусан Пайғамбар (с.а.в.) ва саҳобийлар давридаги тафсир хусусиятлари таҳлил қилинган. Макка, Мадина ва Ироқ тафсир мактабларининг юзага келиши ҳамда уларнинг етакчи вакиллари фаолияти ёритилган. Илк даврларда Қуръон оятларини шарҳлашда ҳадислар ва саҳобийларнинг ижтиҳодларига таянилгани кўрсатиб ўтилган. Муаллиф тафсир илмининг кейинги даврларда мустақил фан сифатида ажралиб чиқиши ва унга таъсир кўрсатган омилларни илмий жиҳатдан асослаб берган.
54-5836172026-08-04 -
ТАФСИР ИЛМИНИНГ ШАКЛЛАНИШ ТАРИХИ
Абдурашид АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақола тафсир илмининг пайдо бўлиши ва ривожланиш босқичларига бағишланган. Муаллиф тафсир илмида Пайғамбар (с.а.в.)нинг тушунтиришлари, саҳобийлар ва тобиийларнинг ижтиҳодлари ҳамда турли тафсир мактабларининг (Макка, Мадина, Ироқ) аҳамиятини ёритади. Тафсирнинг ҳадисдан ажралиб, мустақил илм сифатида шаклланиши, унга бегона ривоятларнинг таъсири ва тафсир йўналишларининг юзага келиши тарихий-манбашунослик нуқтаи назаридан илмий таҳлил қилинган.
42-4431192026-07-01 -
“АТ-ТАБАҚОТ АЛ-КУБРО” АСАРИДА ШАХСЛАР БИОГРАФИЯСИ
Ойбек СОТВОЛДИЕВ (Muallif)“Ат-Табақот ал-кубро” асари табақот жанрида ёзилган ва бизгача етиб келган асарларнинг энг қадимийси ҳисобланади. Ибн Саъд бу китобининг дастлабки икки жилдида Пайғамбар алайҳиссаломнинг сийратларини ёритганидан сўнг саҳобалар, сўнгра тобеинлар, кейин эса ўз давригача яшаб ўтган олимлар биографиясини қаламга олган. Минглаб шахслар таржимаи ҳолини баён қилган ушбу китоб ислом оламида кенг тарқалиб, ислом тарихи бўйича энг муҳим ва кўп мурожаат қилинадиган манбага айланган.
48-51359202026-08-03

