- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
“Тарих ар-русул ва-л-мулук” ривоятлари асосида тарихий жараёнлар ёритилишининг ўзига хослиги
Муҳаббатхон АГЗАМОВА (Muallif)Ўрта аср ислом тарихига оид манбалар орасида Муҳаммад ибн Жарир Табарийнинг “Тарих ар-русул вал-мулук – Пайғамбарлар ва подшоҳлар тарихи) асари алоҳида ўринга эга бўлиб, хусусан, Табарий тарихий жараёнларни ривоятлар асосида, ровийлар занжирини сақлаган ҳолда, Қуръони каримда келган оятлар асосида хронологик тартибда, араблардаги тарқоқ оғзаки ва ёзма маълумотларни тизимлаштириш орқали, кенг қамровли, кўплаб халқлар ва элатлар тарихига оид воқеаларни баён этади. Табарий тарихий жараёнларга оид ривоятларни тақдим этишда, бир ривоятни иккинчи ривоятдан устун қўймаган ҳолда, ўзига қадар етиб келган барча ривоятларни беришга ҳаракат қилиб, кейинги даврга қадар кўплаб оғзаки ва ёзма ривоятларни етиб келишига хизмат қилган.
84-88239272026-08-03 -
ҚУРЪОН ВА ТАФАККУР
Сарвар АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Қуръони каримда келган машҳур қиссалар атрофида илмий баҳс юритилади. Мазкур қиссаларнинг аввало ислом тарихида тутгун ўрни, шунингдек, улардан олинадиган асосий хулосалар ҳақида гап боради. Муаллиф Қуръон маъноларининг таржимасига исломшунослик нуқтаи назаридан ёндошар экан, нисбатан эркин фалсафий мушҳада юритади ва бир вақтнинг ўзида, эътиборли манбалардан фойдаланган ҳолатда хулосалар чиқаради.
41-45244192026-08-02 -
“ФУТУҲУ-Л-БУЛДОН” АСАРИ РОВИЙЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Соҳибжон УММАТАЛИЕВ (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган тарихчи Аҳмад ибн Яҳё ал-Балозурийнинг “Футуҳу-л-булдон” асари манбалари хусусида сўз юритилади. Муаллиф яшаган даврда тарихий воқеаларни оғзаки тарзда ривоят қилиш кенг тарқалган. Шунинг учун асар манбаларининг аксар қисмини ал-Балозурий устозларидан нақл қилинган ривоятлар ташкил этади. Баъзи ўринларда тарихий ҳодисада иштирок этган шахслардан келтирилган ривоятларни ҳам учратиш мумкин. Асарда муаллиф ёзма манбадан фойдаланганлиги ҳақида тўхталиб ўтмаган бўлса-да, маълумотни баён қилишдаги услубидан унинг тарихий асарлардан ҳам фойдаланганини билиш мумкин.
28-32284162026-08-03 -
«КАЛИЛА ВА ДИМНА» АСАРИНИНГ ТАРЖИМАЛАРИ
Молдир КИЗДАРБЕКОВА (Muallif)«Калила ва Димна» китоби Ҳиндистоннинг машҳур «Панчатантра» китобидан мослаштириб олинган эртак ва масаллар тўпламидир. Унда тарбиявий ва ибратли ҳикоялар мавжуд ва кўплаб тилларга таржима қилинган. Унинг тақдири ҳақиқатан ҳам ҳайратланарли. Мақолада ушбу ажойиб асарнинг таржималари ҳақида маълумот берилган.
76-81338262026-08-04 -
ҚУРЪОН ВА ТАФАККУР
Сарвар Абдуллаев (Muallif)Мақолада Қуръони каримда келган машҳур қиссалар атрофида илмий баҳс юритилади. Мазкур қиссаларнинг аввало ислом тарихида тутгун ўрни, шунингдек, улардан олинадиган асосий хулосалар ҳақида гап боради. Муаллиф Қуръон маъноларининг таржимасига исломшунослик нуқтаи назаридан ёндошар экан, нисбатан эркин фалсафий мушoҳада юритади ва бир вақтнинг ўзида, эътиборли манбалардан фойдаланган ҳолатда хулосалар чиқаради.
35-39197202026-08-01

