- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ ДИНИДА СУВГА МУНОСАБАТ
Адхам АШИРОВ (Muallif)Мақолада сув билан боғлиқ маданияти, ислом динида сув билан боғлиқ қарашлар ва тушунчалар ўрганилган. Муаллиф ўзбек халқининг сувга бўлган муносабатига оид қарашлари диний, тарихий ва этнографик дала тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Шунингдек, тасаввуфда сувга бўлган қарашлар илмий асосда ёритиб берилган.
47-51274172026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК БЎЙИЧА ТАШАББУСЛАРИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мақолада 2025 йилдаги глобал экологик вазият, иқлим ўзгариши ва унинг Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистонга таъсири таҳлил қилинади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ташаббуслари, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ёритилган. Орол фожиаси, сув ресурслари ва барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
25-30396152026-09-19 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ТАБИАТНИ АСРАШ МАСАЛАСИ
Саидафзал Саидханбалович САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислом дини манбаларида табиатни асрашга бўлган эътибор таҳлил қилинган. Атроф-муҳитни, ўсимликлар, ҳайвонлар, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида очиб берилган.
45-48142162026-09-18 -
ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИ ОҚИБАТЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ ДАВЛАТЛАРИНИНГ ҲАМКОРЛИГИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада иқлим ўзгариши муаммоларининг глобал аҳамияти, табиий офатлар ва уларнинг оқибатлари кўриб чиқилади. Мақолада асосий эътибор Марказий Осиёдаги долзарб экологик муаммолар, жумладан минтақада сув тақчиллиги муаммоси таҳлил қилинган ва унинг ечими учун билдирилган таклифлар умумлаштирилган.
97-102138172026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ: ЭКОЛОГИК ЙЎНАЛТИРИЛГАН БАРҚАРОР РИВОЖЛАНИШНИНГ МИНТАҚАВИЙ ЖИҲАТЛАРИ ВА УСТУВОРЛИКЛАРИ
Абдували Исаджанов (Muallif)Мақолада Марказий Осиёда экологик йўналтирилган барқарор ривожланишнинг минтақавий жиҳатлари, иқлим ўзгаришининг оқибатлари ва «яшил» иқтисодиётга ўтиш истиқболлари таҳлил қилинади. Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда ҳароратнинг кўтарилиши, музликларнинг эриши, сув ресурсларининг камайиши каби муаммолар кўриб чиқилган. Ўзбекистонда қайта тикланувчи энергия манбаларининг улушини 2030 йилга бориб 25% га етказиш режалаштирилган. «Яшил» иқтисодиётни баҳолаш механизми ва экологик хавфсизлик чоралари баён этилган.
91-9625182026-07-23 -
ТУРКИСТОНЛИК ҲОЖИЛАРНИНГ САФАР ЙЎЛИ ВА МУАММОЛАРИ (ХIХ АСР ОХИРИ - ХХ АСР БОШЛАРИ)
Нигора РАҲИМДЖАНОВА (Muallif)Ушбу мақола Туркистонлик ҳожиларнинг Маккага бориш йўллари, йўлда учраган муаммолари ва империя ҳукуматининг ҳаж зиёратига оид сиёсатига бағишланган. XIX аср охири- XX аср бошларига келиб, Туркистон мустамлака шароитида бўлишига қарамасдан минтақада ҳаж қилувчилар сони кескин ошди. Темир йўлнинг қурилиш ҳожилар сонини кескин оширган бўлса-да, ҳаж сафари турли муаммо ва қийинчиликлардан холи эмас эди. Шунингдек, Россия империяси мусулмонларнинг ҳаж зиёратини чекламаган бўлса-да, уни назорат қилишга урингани, ҳаж сафарини сиёсий хавф санагани мақолада батафсил турли манбалар асосида таҳлил қилинган.
48-55141212026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНИЙ-МИСТИК РАМЗЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Элёр АЛИМКУЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон ҳудудида қадимги даврларда вужудга келган илк диний тасаввурлардан бўлмиш анимизмга оид диний-мистик рамзлар ва тасвирлар талқини юзасидан ўтказилган тадқиқот натижалари илмий равишда умумлаштирилган. Шунингдек, Марказий Осиё халқлари турмуш тарзини тадқиқ этган кўплаб маҳаллаий ва хорижий олимларнинг изланишлари натижалари хусусида ҳам сўз юритилган. Жумладан, Э.Тайлор, А.Писарчик, А.Асқаров, Э.Ртвеладзе, М.Исҳоқов ва Б.Саркаратиларни киритиш мумкин.
115-119220272026-08-03 -
ХИТОЙ ДАВЛАТЧИЛИК ТИЗИМИ ШАКЛЛАНИШИ ТАРИХИ
Нажмиддин НИЗОМИДДИНОВ (Muallif)Мазкур мақола қадимги Хитой давлатчилик тизими тарихига бағишланган. Шу боис мамлакатнинг бошқаруви ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун дастлаб Хитой афсонасига мурожаат қиламиз. “Қачонлардир «Осмон ости»ни донишманд Ян бошқарган. У қаригач валийаҳд деб ўз ўғлини эмас, балки иқтидорли ва шижоатли Шунни тайинлаган. Вақт ўтиши билан Шун ўз тахтини одамларни сув тошқинидан қутқара оладиган кишига топширишини эълон қилган. Бу ишни фақат буюк Уу уддалаган”. Айни шу масъулият туйғуси қадимги Хитой давлатчилик тизими тамойилини белгилаган.
3-9215162026-08-03 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-122163282026-05-21

