- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АВЕСТА ИЛОҲИЁТ ТИЗИМИНИНГ МИФОЛОГИК АСОСЛАРИ
Раъно УРАЗОВА (Muallif)Мазкур мақолада Авеста илоҳиёт тизимининг мифологик асослари ва ибтидоий табиат фалсафаси – натурфилософия ғоялари хусусида сўз боради. Митра, Варахран, Аши сингари маъбудлар ва маъбудалар тизими самовий маҳвҳум тимсоллар сифатида тасвирланиши, Апам Напат, Хвархшет, Маҳ каби табиат ҳодисаларини илоҳийлаштирувчи тушунчалар инсон тафаккурининг меваси сифатида юзага келганлиги ҳақида илмий хулосалар келтирилган.
77-801322026-08-03 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ ХОНЖИЗА ЗИЁРАТГОҲЛАРИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхондарё вилояти Сариосиё туманы ҳудудида Ҳисор тог тизмаларига кирувчи Хонжиза тоги этакларида ўтган асрларда яшаб ўтган маҳаллий уламолар ҳаёт-фаолияти, уларнинг номы билан боглиқ зиёратгоҳлар, маҳаллий масжидлар меъморчилиги ҳақида илмий маълумотлар берилган.
Шу билан бирга тог этагидаги қишлоқларда, табиат қўинида, булоқлар, шаҳидлар, дарахтлар билан боглиқ экотуристик зиёрат объектлари дала тадқиқотлари асосида ўрганилиб, илмий таҳлил қилинган.3-72962026-05-22 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-1221462026-05-21 -
ИСЛОМ МАНБАЛАРИДА ТАБИАТНИ АСРАШ МАСАЛАСИ
Саидафзал Саидханбалович САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақолада ислом дини манбаларида табиатни асрашга бўлган эътибор таҳлил қилинган. Атроф-муҳитни, ўсимликлар, ҳайвонлар, сув ҳавзаларини муҳофаза қилишнинг аҳамияти Қуръон оятлари ва ҳадиси шарифлар асосида очиб берилган.
45-48102026-09-18 -
ТУНИС ШОИРИ АБУЛҚОСИМ АШ-ШАББИЙ ИЖОДИ ВА ПОЭТИКАСИ
Ёрқин ШУКУРОВ (Muallif)Мақолада ХХ аср тунис адабиётининг порлоқ юлдузи, буюк шоир Абулқосим аш-Шаббийнинг ҳаёти ва бой ижодий мероси ёритилади. Шоир ўзнинг қисқа умри давомида бетакрор ижоди билан тунис адабиётига муҳим ҳисса қўшган. Аш-Шаббийнинг ше’рларида лириклик, романтизм ва реализм уйғунлиги кузатилади. Унинг ижодида Ватан, озодлик, инсонпарварлик каби умуминсоний қадриятлар марказий ўрин тутади. Мақолада шоир ше’рларининг мавзулари, бадиий воситалари, услуби ва уларнинг тунис адабиётига таъсири муҳокама қилинади. Шунингдек, аш-Шаббийнинг ше’рларидан айрим парчалар келтирилади ва уларнинг бадиий хусусиятлари таҳлил қилинади.
12-153052026-08-03 -
Туркий оғзаки шеъриятда қасида жанри ва унинг генезиси
Говҳар РАҲМАТОВА (Muallif)Туркий халқлар оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанрлари билан ажралиб туради. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асарида келтирилган халқ оғзаки ижоди намуналари ичида рубоий, достон, мунозара, қасида, фаҳрия каби жанрлар мавжудлиги бунинг исботидир. Асарда келтирилган парчалар ичида табиат тасвирига оид тўртликлар анчагина ва улар орасида баҳор ҳақидаги қасида мавжуд. Ушбу мақола туркий халқлар оғзаки ижодида қасида жанри ва унинг генезисига бағишланади.
63-66922026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02

