- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
XX АСРНИНГ ОХИРИДА ЭРОН ИСЛОМ РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФОРС КЎРФАЗИ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН МУНОСАБАТЛАРИ
Шухрат Тохтиев (Muallif)Мақолада ХХ аср охирида Эрон Ислом Республикаси ички сиёсатидаги ўзгаришлар, хусусан, мамлакат президенти ваколатларининг (диний раҳбар ижозати билан) эркинлаштирилиши ва кенгайтирилиши натижасида Теҳрон ташқи сиёсий вазифаларни эркин ижро эта бошлаши, минтақада хавфсизлик ва барқарорликни ўрнатиш юзасидан қўйган амалий қадамлари Форс кўрфази араб монархиялари билан мулоқотининг янада яхшиланиши ва кенгайишига сабаб бўлгани ёритилган.
16-19238232026-08-01 -
ТУРКИЯНИНГ ЯҚИН ШАРҚДАГИ СИЁСАТИ БЎЙИЧА ЎЗ ЁНДАШУВИ (СУРИЯ ВА ЛИВАН МИСОЛИДА)
Cирожиддин АБДУВОИТОВ (Muallif)Яқин Шарқдаги муаммолар тўғридан-тўғри Туркиянинг хавфсизлигидан иқтисодиётга бўлган манфаатларига таъсир қилади. Совуқ уруш даврида Туркия Яқин Шарқ ишларида қатнашмади. Сиёсий атмосфера турк сиёсатчиларига янги сиёсат олиб боришга имкон берди. Ушбу мақола Туркиянинг Яқин Шарққа нисбатан янги ташқи сиёсатига бағишланган бўлиб, Сурия ва Ливандаги вазиятни англашни акс эттиради.
15-19199192026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада туризм соҳаси жаҳон давлатларида сиёсат даражасига кўтарилганлиги, бу борада мамлакатимизда ички ва ташқи туризмни ривожлантириш учун Президент фармон ва қарорларининг қабул қилиниши, юртимизда зиёрат туризмини ривожлантириш учун олиб борилаётган ислоҳатлар, аждодларимиз маънавий ва моддий меросининг тикланиши, экотуризмни ривожлантириш, туристлар учун шар-шароитлар яратиш, Ўзбекистонда зиёрат туризмининг моддий-маънавий аҳамияти, туризм йўналишида илмий тадқиқотлар, инновацион лойиҳалар яратиш масалалари ёритилган.
135-139407212026-08-03 -
АМИР ТЕМУР ДАВЛАТИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲИМОЯСИ
Otabek Odiljonovich BABARAXIMOV (Muallif)Армия том маънода давлатнинг тинчлиги, хавфсизлиги ва уни барқарор амал қилишининг асоси бўлиши учун ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий ҳимояланганлик даражасининг аҳамияти ниҳоятда каттадир. Мақолада Амир Темур ғалабаларининг асоси, унинг ҳокимиятини ички ва ташқи хавфсизлигини таъминлаган армияси, ундаги ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий ҳимояси қандай бўлганлиги, ҳукмдор томонидан ҳарбийларга муносабат, уларнинг нима сабабдан Темур атрофида жипслашиб, унга садоқат билан хизмат қилганликлари ҳақида маълумотлар берилган. Темур давлатидаги ҳарбийларнинг ижтимоий-маънавий қиёфаси мамлакатимизда ҳарбийларнинг ижтимоий ҳимояси борасида амалга оширилаётган изчил сиёсат билан таққослаб кўрилган.
70-76168152026-08-19 -
ХХI АСР БОШЛАРИДА ЭНЕРГЕТИК ХАВФСИЗЛИК МУАММОЛАРИ: МОҲИЯТИ, ТУЗИЛИШИ ВА ТАМОЙИЛЛАРИ
Mukhammadolim MUKHAMMADSIDIQOV, Abrar TURAEV (Muallif)Мазкур мақолада бугунги кундаги долзарб геосиёсий масалага айланиб бораётган энергетик хавфсизлик муаммосининг назарий-методологик жиҳатлари тадқиқ этилган. Хусусан, энергетик хавфсизлик тушунчаси талқинлари, унинг геосиёсий омилга айланиши ва энергетик хавфсизликнинг тузилмавий элементлари ажратиб кўрсатилади. Энергетик хавфсизликни таъмилашга қаратилган замонавий ёндашувлар ва тенденциялар ҳамда энергетик хавфсизликнинг минтақавий жиҳатлари таҳлилининг назарий-методолик масалаларига эътибор қаратилган.
186-193381162026-08-03 -
ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚАРО СИЁСИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Фазлиддин РАВШАНОВ (Muallif)ушбу мақолада замонавий сиёсий макон сиёсий жараёнлар, ғоялар, манфаатлар шаклланадиган ва амалга ошириладиган муҳит, сиёсий кучлар, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик майдони, ундаги давр талаблари ва асосий масалаларга эътибор қаратилади. Мақолада шу каби, замонавий сиёсий маконни акс эттирувчи глобаллашув ва халқаро муносабатлар, сиёсий беқарорлик ва можаролар, трансформация ва киберхавфсизлик, сиёсий экстремизм ва популизмнинг кучайиши, цивилизация ичида ўсиб бораётган иқтисодий тенгсизлик ижтимоий кескинлик каби устувор йўналишлар таҳлил қилинган.
87-94393172026-08-07 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АФҒОНИСТОН БОРАСИДАГИ ЖАДАЛ СИЁСАТИ
Шоислом АКМАЛОВ (Muallif)Мақола Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги кейинги йилларда амалга ошираётган оқилона сиёсатининг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва унинг бу мамлакатда вазиятни нормаллаштириш орқали Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорлик ва тинчлик шароитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ролини ёритиб беришга бағишланган. Шунингдек, Ўзбекистон Давлати раҳбарининг бу кенгқамровли фаолиятдаги ижодкорлик ва оқилона ўрнини шарҳлашга ҳам эътибор қаратилган.
21-24168212026-09-19

