- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
QO‘LYOZMALARNI NASHRGATAYYORLASH VA ULARNI CHOPETISH ASOSLARI
Mahammadsidiq USMANOV (Muallif)Ushbu maqolada qo‘lyozmalarni tahlil etib nashrga tayyorlash mohiyati, vazifalari va uning islom ilmiy merosini o‘rganishdagi ahamiyati yoritib beriladi. Tahlil jarayonida nusxalarni tanlash, matnlarni qiyoslash, yozuv va qog‘oz xususiyatlarini aniqlash, matnni ilmiy asosda tayyorlash kabi bosqichlar ko‘rib chiqilgan bo‘lib, nashrga tayyorlashning nazariy va amaliy jihatlari ochib berilgan. Shuningdek, maqolada manbalardan misollar keltirilgan
28-324812026-09-30 -
МАТНШУНОСЛИК ВА АДАБИЙ МАНБАШУНОСЛИК СОҲАСИГА ОИД ЎҚУВ ҚЎЛЛАНМАЛАР ХУСУСИДА
Ойсара МАДАЛИЕВА (Muallif)Мақола Қ.Содиқов, Ш.Сирожиддинов, А.Эркинов каби олимлар томонидан 2017-2019 йилларда нашр этилган матншунослик ва адабий манбашунослик соҳасига тегишли ўқув қўлланмаларнинг тақризига бағишланган. Мақола муаллифига кўра, ўқув қўлланмаларда ёритилган мавзулар соҳада кадрлар тайёрлаш йўлидаги муҳим масалаларни ўзида акс эттириши билан аҳамиятлидир. Шунингдек, мақолада матншунослик ва адабий манбашунослик йўналишини ривожлантириш борасида таклифлар ҳам бериб ўтилган.
21-25382252026-08-19 -
ХОРАЗМ АДАБИЙ МУҲИТИДА МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ АСАРЛАРИНИНГ ЎРНИ
Азамат АТАЕВ (Muallif)Мақолада VIII-XIII асрлар Хоразм адабий муҳитида Маҳмуд Замахшарий асарларининг ўрни, Маҳмуд Замахшарий ҳақида замондош уламоларининг эътирофлари ҳамда Хоразмдаги арабийзабон бадиий адабиёт мухтасар баён қилинган. Маҳмуд Замахшарий нафақат тафсир илмида, араб тили мутахассиси, балоғат ва фасоҳат, адабий ёзувчилик ва шеъриятда ҳам эътироф этилиши таъкидланиб, “Навобиғул калим” деган асари ёки бошқа кенг тарқалган матнлари очиб берилган.
84-87455172026-08-03 -
Алишер Навоий “Сабъаи сайёр” достонининг Мичиган университети фондида сақланаётган нусхаси ҳақида
Мўътабархон МАДАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Американинг Мичиган Университети фондида сақланаётган Алишер Навоийнинг илмий мероси бўлмиш “Хамса”нинг 1485 йил Ҳиротда хаттот Абд ас-Салом ибн абд ас-Самад ал-Марғиноний ал-Кошғарий томонидан кўчирилган қўлёзма китобига киритилган “Сабъаи сайёр” достонининг тузилиши, хаттот услублари, китоб саҳифаларидаги алоҳида ёзилган мисралар бирма-бир кўрсатилган. Шунингдек, матншунослик терминлари “глосс” ва “интерполяция” ҳақида маълумотлар берилган.
142-144298272026-08-03 -
“РАВЗАТ УС-СОЛИКИН” АСАРИ МУНДАРИЖАСИ ВА УНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАВСИФИ
Ахтам АҲМЕДОВ (Muallif)Мақолада Бухоро давлат музей-кўриқхонаси фондида сақланаётган “Равзат ус-соликин" ноши қадимий кўлёзма ҳақида, унинг сарлавҳалармундарижасияъниқўлёзмадагибасмала, ҳамду сано, муножотдан бошлаб, колофондаги матнларгача қисмида нималар акс этганлиги ҳақида қисқача маълумот берилган. Шунингдек, мақолада тасаввуф ва баъзи мутасаввуфларга доир қимматли маълумотлар ривоят, ҳикоя тарзида назм ва насрда баён қилинганлиги, Нақшбандийлик тариқатини эътироф этиб, сохта тариқатчилик, гояларига жуда кескин фикрлар кўллангани ҳақида ҳам баён қилинди. Мақолада нафақат матний жиҳатдан балки қўлёзмага хос кодикологик жщатдан ҳам маълумот беришга ҳаракат қилинди. Қўлёзманинг хос хусусияти ҳақида гап кетганда хаттотлар ва уларнинг матн кўчиришдаги услублари ҳақида ҳам тўхталиб ўтилди.
28-33369372026-05-19

