- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ЖАНГОВОР ҲУДУДЛАРДАН “МЕҲР” ОПЕРАЦИЯСИ ДОИРАСИДА ҚАЙТАРИЛГАН ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ИШИД ТАЪСИРИГА БЕРИЛИШИНИНГ СОЦИАЛ-ПСИХОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Ўткир СОБИРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Яқин Шарқ ва Афғонистоннинг жанговор ҳудудлардан “Меҳр” опперацияси доирасида қайтарилган айрим ўзбекистонлик хотин-қизларининг аянчли ўтмишлари ва ИШИД (“Ироқ ва Шом ислом давтати”) террористик ташкилотининг аёлларга нисбатан турли услублар орқали таъсир ўтказишлари социал-психологик таҳлил қилиб ўтилган. Шу нуқтаи назардан тақдим этилаётган мақола жаҳолатга қарши маърифат билан курашишда ўзининг муҳимлиги bilan birga диний маърифий йўналишда таҳсил олаётган ва фаолият юритаётган соҳа вакилларига ёрдамчи дастак сифатида хизмат қилиши шубҳасиз.
102-107302026-08-03 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар tomonidan қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70-741832026-08-03 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70 - 741162026-07-11 -
ДИН НИҚОБИ ОСТИДАГИ МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИГА ТУҒДИРАЁТГАН ХАВФ-ХАТАРЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Нодир Баходирович МАҲКАМОВ (Muallif)Мақолада турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар томонидан ўзларининг бузғунчи мафкурасини асослаш учун фойдаланадиган дин ниқоби остидаги мафкуравий таҳдидларнинг тушунчаси таҳлил қилинган. Давлат хавфсизлиги ва мафкуравий соҳанинг ўзаро муносабати ҳамда боғлиқлиги ўрганилган. Ушбу турдаги мафкуравий таҳдидларни тушунишда турли илмий ёндашувлар таққосланган ва муаллифлик таърифи берилган ҳамда бошқа ғоявий хавф-хатарлардан фарқи асосланган.
90-1002242026-07-31 -
Замонавий такфирчилик ғояларининг илдизлари ва жиҳодий ҳаракатларнинг шаклланиши
Жамшид АЛИЕВ (Muallif)Мақолада такфирчилик ғояларининг тарихий илдизлари, такфирий ғояларни илгари сурган шахсларнинг қарашлари, уларнинг жиҳодий ҳаракатларнинг шаклланишига таъсири, бугунги кунда экстремист ва террорчи ташкилотларнинг ғояларида такфир тушунчасининг ўрни тадқиқот объекти сифатида намоён бўлади.
99-1031022026-08-03

