- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ҚУДДУС – ИСЛОМНИНГ ТИНЧЛИК РАМЗИ
Feruz KHOLMUMINOV (Muallif)Дунёда энг кенг тарқалган диний эътиқодлардан бири бўлган ислом дини асрлар давомида турли сиёсий ва ижтимоий вазиятларга ўзаро бағрикенглик ҳамда тинчликпарварлик билан ёндашуви орқали ўзининг тинчлик ва эзгулик дини эканини исботлаб келмоқда. Тарих мусулмонларнинг Ҳудайбия сулҳи, Макка фатҳи ва Қуддуснинг халифа Умар ҳамда Салоҳиддин Айюбий томонидан фатҳ қилинишида турли дин вакилларига кўрсатган бағрикенглик ва тинчликпарварлик сиёсатини ҳамон унутган эмас. Айниқса салом шаҳри Қуддуснинг мусулмонлар томонидан илк марта фатҳ қилинганида бу ерда яшовчи аҳолининг ҳаёти ва динларига халифа Умар томонидан берилган омонлик аҳди исломнинг эзгулик дини эканлигининг яққол ифодасидир.
145-148196172026-08-03 -
АҲМАД БАЛОЗУРИЙ ҲАЁТИ ВА ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИНИНГ ЎЗИГА ХОС ЖИҲАТЛАРИ
Соҳибжон Хикматали ўғли УММАТАЛИЕВ (Muallif)Мақолада IX асрда яшаган тарихчи ва шоир Аҳмад ибн Яҳё Балозурийнинг ҳаёти, устозлари ва илмий фаолиятига оид маълумотлар ўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Мақолада Аҳмад ибн Яҳё Балозурий ҳаёти ҳақида маълумот берган тарихчилар, уларнинг асарлари, Аҳмад Балозурийнинг Бағдоддаги фаолияти, устозлари ва шогирдлари ҳақидаги маълумотлар, тарихчининг илм олиш учун Шомга бориши, у ердаги устозлари, сўнг Бағдодга қайтиши ва халифа саройида надимлик вазифасида ишлаши каби масалалар ёритилган. Шунингдек Балозурийнинг илмий фаолияти, унинг “Футуҳу-л-булдон”, “Ансобу-л-ашроф”, “Аҳду Ардашер” каби асарлари тўғрисида маълумот берилган.
130-134204172026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-111290162026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-39289252026-07-25 -
Араб халифалиги бошқарув тизимининг шаклланиши
Зиёдилла ЗИНАТУЛЛАЕВ (Muallif)Мақолада Арабистон ярим оролида илк ислом давлатининг вужудга келиши, хулафои рошидун даври ҳамда Араб халифалиги бошқарув тизимининг шаклланиш жараёнлари бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида тадқиқ этилган. Шунингдек, халифаликда девон тизимининг қарор топиши, унда лавозимларнинг жорий этилиши ҳамда ижтимоий-иқтисодий ҳаётга оид баъзи масалалар ҳам ёритилган.
56-61215152026-08-03 -
ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ
Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.
3-5205202026-08-02 -
МИСРДА МАМЛУКЛАР ДАВРИДА АББОСИЙ ХАЛИФАЛАРНИНГ БОШҚАРУВДАГИ ЎРНИ
Зухра Арипова (Muallif)Мақолада Мисрда мамлуклар ҳукмронлиги даврида (1291–1517 йй.) Аббосий халифаларининг бошқарувдаги ўрни ва уларнинг султонлар билан муносабатлари таҳлил қилинган. 1258 йилда мўғуллар Бағдодни забт этгач, охирги халифа Мустасим ўлдирилгани, аммо Бейбарс томонидан Қоҳирада Аббосий халифалиги тиклангани ёритилган. Мамлук султонлари халифанинг мавқеидан ўз ҳокимиятларини қонунийлаштириш учун фойдаланганлари, аммо ҳақиқий ҳокимият султонлар қўлида бўлгани баён қилинган. Мақолада халифаларнинг фақат расмий маросимлардаги роли, молиявий аҳволи, ҳамда уларнинг ислом оламидаги маънавий нуфузи ҳақида маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Қоҳирадаги халифаликнинг тарихий аҳамияти ва унинг 1517 йилда усмонийлар томонидан тугатилиши ҳақида сўз юритилган.
58-6134172026-07-23 -
ИСЛОМ ТАРИХИДА ХАЛИФАЛИК ИНСТИТУТИ
Аҳаджон ҲАСАНОВ (Muallif)Ушбу мақолада Ислом тарихида халифалик институти борасида сўз юритилади. Муҳаммад (с.а.в.) ҳаёт пайтларидаёқ келажакда бу давлатни бошқаришда муайян ўзгаришлар юз беришини, динийлик ва дунёвийлик муносабатларида батамом янги тамойиллар шаклланишини англаган ҳолда “мендан кейин халифалик ўттиз йил давом этади, ундан сўнг амирлик-подшолик бўлади”, мазмунидаги ҳадисларини илмий жиҳатдан асослаш долзарб масалалардан саналади.
3-5214272026-08-03 -
Журжи Зайдон ва унинг «Фарғона келини» романида тарихий воқеаларнинг акс эттирилиши
М. Нурматова (Muallif)Мақолада араб адабиётининг йирик намояндаси, тарихий роман жанри асосчиси Журжи Зайдоннинг (1861–1914) ҳаёти, ижодий фаолияти ва унинг «Фарғона келини» романида IX аср араб халифалигидаги тарихий воқеаларнинг бадиий акс эттирилиши таҳлил қилинган. Зайдон Ливанда туғилиб, Мисрда «Ал-Ҳилол» журналига асос солган, 22 та тарихий роман ёзган. Мақолада романдаги асосий тарихий воқеалар — Бобак Қуррамий бошчилигидаги хуррамийлар қўзғолони, халифа Муътасимнинг уни бостириши, Ушрусана ҳокими Афшиннинг роли, турк ғуломларидан гвардия тузилиши ва халифаликдаги ички зиддиятлар баён қилинган. Романнинг сюжети Фарғона ҳокимининг қизи Жаҳон ва саркарда Зирғомнинг севгиси атрофида қурилгани, уларнинг саргузаштлари орқали халифаликнинг сиёсий-ижтимоий ҳаёти кенг ёритилгани таъкидланган. Зайдоннинг тарихий манбаларга асосланган ижод усули, Самарқанд, Бухоро, Тошкент, Фарғона каби шаҳарлар ҳақида берган маълумотлари, айрим хронологик хато ва нотўғри атамалар (масалан, Чиғатой тили) ҳақида ҳам сўз боради.
80-8240252026-07-23 -
Усмон мусҳафлари
Ёpкин Шукуров (Muallif)Мақолада халифа Усмон (р.а.) даврида ёзилган Қуръони карим мусҳафларининг тарихи, уларнинг тузилиши, ёзув хусусиятлари ва бугунги кундаги тақдири ҳақида кенг кўламли маълумот берилган. Мусҳафларнинг сони тўртдан еттигача бўлган турли ривоятлар асосида таҳлил қилиниб, улар Макка, Шом, Басра, Куфа ва Мадина аҳли учун мўлжалланганлиги таъкидланган. Мақолада ҳижоз ёзувининг хусусиятлари, унда диакритик нуқталар ва ҳаракатларнинг йўқлиги, кейинчалик Абул-Асвад Дуалий томонидан ҳаракат белгилари, Наср ибн Осим томонидан эса ҳарфларни фарқловчи нуқталар ишлаб чиқилгани баён этилган. Шунингдек, Тошкентдаги Тилла Шайх масжидида сақланаётган Усмон мусҳафининг тавсифи, унинг Амир Темур томонидан Самарқандга келтирилгани ҳақидаги ривоятлар, Мусҳафнинг кийик терисига ёзилгани, ўлчамлари ва саҳифалар сони ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Тошкент мусҳафининг Бош Мусҳаф эканлиги масаласи очиқ қолдирилган.
28-3341202026-07-23 -
ИБН АБДУЛҲАКАМ ВА УНИНГ “ФУТУҲИ МИСР ВА АХБОРУҲО” АСАРИ
Аюбхон РАХМАТХОНОВ (Muallif)Мақолада IX асрда аббосийлар халифалигига қарашли бўлган Мисрда яшаб, ижод этган Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Абдулҳакамнинг ҳаёти, асарлари, машҳур тарихчиларнингу ҳақидаги фикрлари шу давр манбалари ва илмий адабиётлар асосида ёритилган. Шунингдек, ибн Абдулҳакамнинг "Футуҳи Миер в а ахборуҳо” (“Миернинг фатҳ этилиши ва унинг хабарлари ”) номли асарининг мазмуни, таркибий тузилиши, илмий аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилган. Ушбу нодир асарнинг ҳозирги кунда мавжуд қўлёзма нусхалари ва замонавий нашрлари тўгрисида маълумотлар келтирилган.
83-85424242026-04-08

