- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ АБДУРАҲМОН ЖОМИЙ ВА АЛИШЕР НАВОИЙ ЗИКРИДА
Нематулло МУХАМЕДОВ (Muallif)Ушбу мақолада нақшбандия тариқатининг йирик сиймоси Хожа Убайдулло Аҳрор (1404-1491) ҳаёти, фаолияти Абдураҳмон Жомий ва Алишер Навоий асарлари ҳамда ўрта аср манбалари асосида тадқиқ этилган. Хожа Аҳрор нақшбандия тариқатининг кўзга кўринган раҳнамоларидан бири, шунингдек, энг йирик сиёсий арбоб ва ўз даврининг энг катта бойликларидан бирининг соҳиби бўлган. Унинг номи нақшбандия тариқатининг сиёсий-иқтисодий фаолиятининг фаоллашиши ва мафкурасининг Марказий Осиё чегараларидан ташқарига тарқалиши билан чамбарчас боғлиқ.
20-2437112026-08-03 -
ХОЖА ИСМАТ БУХОРИЙ МУҲАММАД ПОРСО ҲАҚИДА
Гулчехра Неъматовна НАВРЎЗОВА (Muallif)Мақолада Темурийлар даври мутафаккири Хожа Исмат Бухорий (1365-1436) нинг ҳаёти маънавий мероси ва "Девон"идаги қасидаларининг иккитасида Нақшбандия тариқатининг йирик намоёндаси Хожа Муҳаммад Порсо (1348-1420) ҳақида берилган тавсиф таҳлил этилган. Мақолада Хожа Исмат Бухорийнинг Аҳмад Карамий томонидан тўпланган Хожа Исмат Бухорий "Девон"ининг тўла нашри илк маротиба илмий таҳлилга киритилган.
127-13121102026-08-02 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхон воҳасидаги муқаддас зиёратгоҳларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом дини, касб-ҳунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга ҳисса қўшган буюк уламолар ҳаёти билан боғлиқлиги, у ерда ҳоки ётган кишиларни улуғлаш, зиёратгоҳларининг муқаддас жойларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирга экотуризм, булоқлар билан боғлиқ хўжалар номи билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фақат зиёрат учун эмас, шифо излаб келиши каби муҳим жиҳатлари ҳам илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
3-62212026-09-30 -
БАҲОУДДИН НАҚШБАНД РУБОИЙЛАРИДАГИ ИНСОН ТУШУНЧАСИНИНГ ФАЛСАФИЙ ТАҲЛИЛИ
Гулчеҳра Нигматовна НАВРЎЗОВА (Muallif)Мақолада Нақшбандия таълимотига оид асосий манбалар “Мақомоти Хожа Баҳоуддин Нақшбанд” ва “Рубоиёти Хожа Нақшбанд” асарларида ёзилган икки рубоийдаги “Ҳеч” иборасининг фалсафий таҳлили асосида Баҳоуддин Нақшбандни инсон тушунчасининг мазмун-моҳияти ёритилган. Инсон зоҳиран Олами Сағир - Кичик Олам бўлсада, ботинан Олами Кабир - Катта Олам ва бутун борлиқни ўзида мужассам этган жамъ этувчи борлиқ эканлиги ҳамда унинг боқий ва фоний томонлари ёритилган.
49-532662026-08-06 -
Бухоро амирлиги сиёсий ва диний ҳаётида Жуйбор шайхларининг ўрни
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақола XVI асрда Ўрта Осиёнинг сиёсий ва диний ҳаётида етакчи рол ўййнаган Жуйбор шайхларининг хўжалигига бағишланган. Унда тарихий манбалар асосида Жуйбор шайхларининг иш усуллари ва ўша давр деҳқонларнинг мавқеи ёритилган. Шунингдек, мақолада кўп ҳолларда ишлаб чиқариш воситаларидан маҳрум бўлган қишлоқ ва шаҳар меҳнаткаш аҳоли қатлами бутунлай йирик ер эгаларига қарам бўлганлигини қайд этилади.
8-133182026-08-03 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-12223122026-05-21 -
XV-XIX АСРЛАР ЗАРАФШОН ВОҲАСИ ТАРИХИДА НАҚШБАНДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ НАМОЙАНДАЛАРИНИНГ ТУТГАН ЎРНИ
Меҳрожиддин АМОНОВ (Muallif)Мақолада Баҳоуддин Нақшбанднинг вафотидан сўнг тариқатни давом эттирган Алоуддин Аттор, Яъқуби Чархий, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор Валий, Махдуми Аъзам Даҳбедий, Мусохон хожа Даҳбедий, Муҳаммад Ҳусайн Бухорий каби тариқат муршидлари ҳаёти ва фаолиятига доир нодир ёзма манбалар асосида янги маълумотлар киритилган. Шу аснода нашқбандийлик тариқат тарихида номи ҳали ҳануз ёзма манбаларда қолаётган Алоуддин Муҳаммад Бухорий, Домла Мир Шоҳ Самарқандий, Абдураҳмон бек, Афлотун Бухорий, Домла Ҳакимбек Бухорий, Муҳаммад Юсуф хожа ва Муҳаммад Юнус хожа Вобкандий, Иброҳим хожа Бухорий, Эшон Шокир хожа Суғончий, Абдураҳим хожа Офаринкентий каби тариқат намояндалари ҳаёти ва фаолиятига оид маълумотлар тадқиқ этилган.
52-5656112026-08-03 -
ХОЖА АҲРОР ВАЛИЙ МУРОСАЮ МАДОРАГА ОИД ҚАРАШЛАРИНИНГ АҲАМИЯТИ
Холидахон РАХМАТОВА (Muallif)Хожа Аҳрор Валий (1404-1490) маънавий меросида жамиятдаги инсонлар бир-бири билан муросаю мадорада яшашининг назарий ва амалий томонларини ўрганиб, асосий эътиборни инсоннинг ўзини - ўзи англаши, ўз қадрини билиши масаласига қаратади.
31-3750112026-08-03 -
МУСТАҚИЛЛИК ЙИЛЛАРИДА ЎЗБЕКИСТОНДА НАҚШБАНДШУНОСЛИК
Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)Мақолада мустақиллик йилларида Ўзбекистонда Нақшбандия тасаввуфий таълимотининг асосчиси Баҳоуддин Нақшбанд ва унинг издошлари ҳақидаги манбалар таржимаси, уларни ўрганилиши ва тадқиқотлар тарихийлик мантиқийлик услуби асосида баён этилган. Баҳоуддин Нақшбанд таваллудининг 675 ва 700 йиллиги нишонланиши билан республика миқёсида ўтказилган илмий анжуманлар, нашр этилган монография, рисола ва мақолалар таҳлил этилган. Баҳоуддин Нақшбанд, Муҳаммад Порсо, Яъқуб Чархий, Хожа Аҳрор, Маҳдуми Аъзамга оид илмий изланишлар ҳақида маълумотлар берилган.
6-1739112026-08-03 -
БУХОРО ВОҲАСИДА “ЕТТИ ПИР” ЭТИМОЛОГИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ
Шавкат БОБОЖОНОВ (Muallif)Мақолада Бухорода «етти пир» номи билан машҳур бўлган Хожагон-Нақшбандия тариқати пирларининг ягона таълимотни яратишдаги хизматлари, устоз-шогирдлик ва пир муршидлик анъаналари, уларнинг зиёратгоҳлари шаклланиши ва зиёрат қилиш билан боғлиқ урф-одатлар илмий адабиётлар ҳамда дала тадқиқотлари материаллари асосида таҳлил қилинган.
37-403352026-08-03 -
ТИРИКЛИК – ТИНЧЛИК ВА ХОТИРЖАМЛИКДИР
Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)Мақолада Хожа Юсуф Ҳамадонийнинг “Рутбат ул-ҳаёт” – “Ҳаёт мезони” асаридаги асосий тушунча – тириклик, тинчлик ва хотиржамлик эканлиги масаласи фалсафий таҳлил этилган. Асарда инсонларнинг бир қисми дунё, яъни моддий нарсалар билан осуда, тинч ва сокин эканлиги, иккинчи қисми эса илоҳий маънавий нарсалар билан хотиржамлиги ёзилган. Асарда бу икки гуруҳ инсонларнинг қиёслаш аоссида нафсни бошқариш ва ҳақиқий инсон бўлиш масалалари ёритилган.
6-103552026-08-03 -
ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРДАН ФОЙДАЛАНИБ АЖДОДЛАР МЕРОСИНИ ЎРГАНИШ МАҲМУДХЎЖА БЕҲБУДИЙ МИСОЛИДА
Алимжон ДАДАМУҲАМЕДОВ, Мардон МАРКАЕВ, Хикматилла МАХМУДОВ (Muallif)Дунёда XX асрнинг иккинчи ярмидан бошлаб компьютерлар ва интернет алоқаси оммалашуви инсон амалий фаолиятининг ҳар бир жабҳасига, хусусан, диний ва жараёнларга таъсири баробарида, XXI аср ибтидосида қатор ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни ҳам келтириб чиқарди Буюк аждодимиз Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида фикр юритар эканмиз, кўз ўнгимизда унинг ҳақиқатпарварлиги, эл-юрт тараққиёти, илм-маърифат ривожига қўшган тенгсиз ҳиссаси гавдаланади.
236-2403742026-08-03 -
ХОЖА АҲРОР АСАРЛАРИДА РАҲМ-ШАФҚАТ ВА БАҒРИКЕНГЛИКНИНГ АКС ЭТИШИ
Рамзиддин ИСАКДЖАНОВ (Muallif)Мазкур мақола машҳур тасаввуф тариқати пешвоси, валий Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор ҳазратларининг раҳм-шафқат ва бағрикенглик борасидаги қарашларининг таҳлилига қаратилган. Унда мазкур масалаларга оид алломанинг рисолалари ва мактубларида келишувчанлик, дипломатик муносабатлар устуворлигини ёқлаш каби хислатларни учратиш мумкин. Ҳозирги даврда миллатлараро ва динлараро муносабатларни илиқлаштириш, ўзаро компромис нуқтасини топиш энг муҳим масалалардандир. Зеро тинчлик, сулҳпарварлик, ўзаро дипломатия ютуғи дунё тинчлиги ва ривожланиши фундаменти бўлиб хизмат қилади.
13-182782026-07-25 -
Хожа Муҳаммад Порсонинг тафсир илмидаги фаолияти
Фаррух ФАЙЗУЛЛАЕВ (Muallif)Ушбу мақолада Хожа Муҳаммад Порсонинг тафсир илмида тутган ўрни, “Тафсири Қуръон” асари тарихи, унинг жаҳон кутубхоналарида сақланиши ҳақидаги маълумотлар ёритилган ва шарқшунос олимларнинг ушбу асар ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган. Абу Райҳон Беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар фондларида №2180 инвентарь рақами остида сақланаётган автограф нусха ҳисобланган “Тафсири Қуръон” асари қўлёзмасининг кодикологик вa матншунослик таҳлили қилинган.
67-701742026-08-03 -
TOSHKENT MADRASALARINING TA’LIM TIZIMI TARIXI
Jaxongir QOSIMOV, Irodakhon GAFUROVA (Muallif)Ushbu maqolada XIX asrda Tashkent shahridafaoliyat yuritgan madrasalarning ta ’Um tizimi, ularning ilmiy va ma ’naviy hayotdagi о ‘rni tahlil qilinadi. Manbalarda keltirilgan ma ’lumotlar asosida о ‘sha davrda mavjudbo ‘Igan madrasalar soni, mashhur madrasalar - Xoja Ahror, Ko’kaldosh, Eshonquli dodhoh va Baroqxon madrasalarining tarixiyoritilgan. Shuningdek, bu madrasalarda о ‘qitilgan asosiy fanlar - Qur ’on va tafsir, hadis, fiqh, arab till, mantiq va adabiyot ho ‘yicha ta ’Um jarayonining mazmuni ochib berilgan. Maqolada Tashkent madrasalarining diniy-ma 'naviy rivojdagi о ‘rni, ulamolamingjamiyat hayotiga qo ‘shgan hissasi ham ко ‘rsatib о ‘tilgan. Ushbu tadqiqot Toshkentdagi tarixiy madrasalar faoliyatini chuqurroq о ‘rganish va о 'tmish ta 'Urn an ’analarini anglashga xizmat qiladi.
46-49150222026-05-20 -
ХОЖА ЮСУФ ҲАМАДОНИЙ ИНСОННИНГ БОРЛИҚҚА МУНОСАБАТИНИНГ МЕЪЁРИ ҲАҚИДА
Гулчеҳра НАВРЎЗОВА (Muallif)Макрлада Хожагон тасаввуфий таълимотининг асосчиси, Бухарой Шарифнинг Биринчи Пири Абдулхолиқ Ғиждувонийнинг устози Хожа Юсуф Ҳамадоний (1048-1141) асарларидан бири бўлган ‘Ъорлиқнинг инсонга бўйсундирилганлиги хақида ” рисоласида баён этилган инсоннинг ҳозирги кундаги ауамияти асосланган. Асардаги бош гоя инсонни борлиққа муносабатининг эҳтиёжи асосида бўлиши, борлицдаги неъматлардан фойдазанишдаўз уади, миҳдори, ўлчов доираси ва даражасини билиши бутун борлиқни мувозанатини сакрашга асос бўла олиши далилланган.
3-863142026-05-16

