- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИЖТИМОИЙ-ДИНИЙ УЮШМА ҲАМДА ЭКСТРЕМИСТИК ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ДИНИЙ РАМЗЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШИ
Элёр Алимқулов (Muallif)Мақола маргинал диний оқимлар ва экстремистик ташкилотларнинг диний рамзлар, белгилар ва тимсоллардан ўз мақсадларида фойдаланиш усулларини таҳлил қилади. Турли ташкилотларнинг рамзлари, уларнинг мазмуни ва таъсир механизмлари ёритилган.
87-90212026-07-23 -
СУРИЯДАГИ РАДИКАЛЛАШУВ САБАБЛАРИГА ОИД ТАДҚИҚОТЛАРДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Жамшид Ровшанович АЛИЕВ (Muallif)Мақолада Суриядаги беқарор вазиятга сабаб бўлган омиллар, уларнинг тарихий илдизлари, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий жараёнларда диний омилнинг ўрни, турли радикал ва экстремистик гуруҳларнинг ғояларининг салбий таъсирлари, бу борада ўтказилган тадқиқотлардаги ёндашувлар ҳамда уларнинг таҳлилларига оид мулоҳазалар келтирилган.
68-752942026-07-31 -
КИБЕРМАКОНДА РАДИКАЛ ҒОЯЛАРНИНГ ТАРҚАЛИШИНИНГ ХАВФЛИ ЖИҲАТЛАРИ
Моҳира Зохиджановна АБДУЛЛАЕВА (Muallif)Бугунги кунда кундалик ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасида кибермакондаги дунёвий ва диний мазмундаги маълумотлардан фойдаланиш кундалик эҳтиёжга айланган. Мақолада кибермаконда бузғунчи ташкилотлар томонидан экстремистик кайфият шакллантиришнинг айрим жиҳатлари таҳлил қилинган. Бундай маълумотларни тайёрлаш, тарқатишга Ўзбекистон республикасидаги расмий муносабат ҳамда ОАВларининг ўрни ёритилган. Бундай ташкилотларнинг маълумот тарқатишдаги стратегияси 2000 йиллар бошлари 2010 йилдан кейинги ҳолат билан қиёслаб очиб берилган.
125-1292352026-08-03 -
АЁЛЛАРНИ ЁТ ҒОЯЛАР ТАЪСИРИГА ТУШИРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ ВА УНИНГ ПСИХОЛОГИК ХУСУСИЯТЛАРИ
Наргиза ИСЛОМОВА (Muallif)Бугунги глобаллашув жараёнида дунё халқларининг ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, маданий соҳалардаги интеграциялашуви ниҳоятда тезлашгани кўзга ташланмоқда. Жаҳонда динга ва диний маърифатга бўлган эҳтиёжнинг ортиши, мусулмонларнинг ғарб давлатларига кўчиб ўтиши, тариқатларнинг кенг миқёсдаги фаолияти, экстремистик гуруҳларнинг ислом ниқоби остидаги террорчилик ҳаракатлари диний глобаллашув жараёнининг асосий белгиларига айланди.
174-1771612026-08-03 -
МУТААССИБ ИНСОННИНГ ЖАМИЯТ ҲАЁТИГА ТАҲДИДИ
Дурбек Раҳимжонов (Muallif)Мақолада мутаассибликнинг жамият ҳаётига таҳдиди, унинг келиб чиқиш сабаблари ва экстремизмга қарши курашда реабилитация усуллари таҳлил қилинади. Инсон туғма характери (темперамент) ўзгармаслиги, аммо тарбия орқали ёмон феълларни тузатиш мумкинлиги айтилган. Мақолада диний манбаларни нотўғри талқин қилиш, ёшларни экстремистик гуруҳларга жалб этиш механизмлари, Ҳизбут таҳрирнинг «Оли Имрон» 104-оятини бузган талқини танқид қилинган. Мутаассибликка қарши курашда «фикрга қарши фикр» тамойили ва реабилитация дастурларининг аҳамияти таъкидланган.
86-90222026-07-23 -
УМАР НАСАФИЙНИНГ “АТ-ТАЙСИР ФИТ-ТАФСИР” АСАРИДА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИНИНГ ЁРИТИЛИШИ
Абдушукуржон Мурадов (Muallif)Мақолада Умар Насафийнинг «Ат-Тайсир фит-тафсир» асарида мотуридийлик таълимотининг ёритилиши, хусусан, имон ва гуноҳ масалаларига доир қарашлар таҳлил қилинган. Хаворижларнинг гуноҳкорни кофир деб ҳисоблаш ғояси ва уларнинг далиллари, Аҳли сунна вал-жамоа уламолари, хусусан, Мотуридийнинг бу борадаги раддиялари баён қилинган. Мақолада Имом Мотуридийнинг гуноҳи кабира қилган инсоннинг диндан чиқмаслиги ҳақидаги қарашлари, унинг хаворижларга раддияси, шунингдек, Абул Муин Насафий ва Ибн Ҳазм каби олимларнинг бу масалага доир фикрлари келтирилган. Замонавий экстремистик гуруҳларнинг хаворижлар билан услубий ўхшашлиги ва уларнинг мусулмонларни кофирга чиқаришдаги хатоси ҳақида сўз юритилган.
46-48222026-07-23 -
Ўзбекистонда мотуридий таълимотини ўрганиш муаммолари ва истиқболлари
Шовосил Зиёдов (Muallif)Мақолада Ўзбекистонда мотуридий таълимотини ўрганишнинг муаммолари, собиқ шўро даврида динга бўлган муносабат, мустақиллик йилларида диний таълимнинг қайта тикланиши, мавжуд илмий тадқиқотлар ва келажакдаги вазифалар кўриб чиқилган. Шунингдек, замонавий экстремистик оқимларга қарши курашда мотуридия таълимотининг аҳамияти таъкидланган. Муаллиф мотуридия калом мактабининг шаклланиш босқичлари, унинг Мовароуннаҳрдаги тараққиёти, Самарқанд илмий муҳитининг ўрни, шунингдек, мазкур таълимотнинг бугунги кунда диний бағрикенглик ва рационалистик қарашлар нуқтаи назаридан аҳамияти ҳақида батафсил маълумот беради.
11-19212026-07-23 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар tomonidan қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70-741832026-08-03 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70 - 741162026-07-11 -
ДИН НИҚОБИ ОСТИДАГИ МАФКУРАВИЙ ТАҲДИДЛАР ВА ДАВЛАТ ХАВФСИЗЛИГИГА ТУҒДИРАЁТГАН ХАВФ-ХАТАРЛАРИНИНГ ТАҲЛИЛИ
Нодир Баходирович МАҲКАМОВ (Muallif)Мақолада турли диний-экстремистик оқимлар ва террористик гуруҳлар томонидан ўзларининг бузғунчи мафкурасини асослаш учун фойдаланадиган дин ниқоби остидаги мафкуравий таҳдидларнинг тушунчаси таҳлил қилинган. Давлат хавфсизлиги ва мафкуравий соҳанинг ўзаро муносабати ҳамда боғлиқлиги ўрганилган. Ушбу турдаги мафкуравий таҳдидларни тушунишда турли илмий ёндашувлар таққосланган ва муаллифлик таърифи берилган ҳамда бошқа ғоявий хавф-хатарлардан фарқи асосланган.
90-1002242026-07-31 -
Замонавий такфирчилик ғояларининг илдизлари ва жиҳодий ҳаракатларнинг шаклланиши
Жамшид АЛИЕВ (Muallif)Мақолада такфирчилик ғояларининг тарихий илдизлари, такфирий ғояларни илгари сурган шахсларнинг қарашлари, уларнинг жиҳодий ҳаракатларнинг шаклланишига таъсири, бугунги кунда экстремист ва террорчи ташкилотларнинг ғояларида такфир тушунчасининг ўрни тадқиқот объекти сифатида намоён бўлади.
99-1031022026-08-03 -
МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВОЛАРНИНГ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ РОЛИ
Баҳромжон МАМАДИЕВ (Muallif)Мақолада мусулмон давлатларида фатволарнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий жараёнларни тартибга солишдаги ўрни таҳлил қилинади. Муаллиф Миср мисолида биткоинлар савдоси каби янги турмуш шароитларидан келиб чиққан муаммоларга диний уламоларнинг фатволари орқали ечим топиш механизмларини ёритади. Фатво институтининг жамиятда барқарорликни таъминлаш, экстремистик ғояларга қарши кураш ҳамда мусулмон ҳуқуқи нормаларини замонавий талабларга мослаштиришдаги аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилган.
2-4322026-07-01

