- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АШТАРХОНИЙЛАР ДАВРИ ТАРИХИГА ОИД БАЪЗИ МАНБАЛАРДАГИ ЭТНИК МАЪЛУМОТЛАР ХУСУСИДА
Акбар ИДИЕВ (Muallif)Тарихий манбашуносликда Аштархонийлар (1601-1756) даври тарихини ёритувчи адабиётлар муҳим аҳамият касб этиб, улар Ўзбекистон тарихининг XVIII аср ўрталарига қадар сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий жараёнларни ёритишда хизмат қилади. Бугунги кунда ушбу даврга оид турли кўринишдаги ёзма манбалар нашр этилган бўлса ҳам, уларда аҳолининг этник таркиби масаласи нисбатан кам ёритилганлиги bilan характерланади.
43-48652026-08-03 -
ЁШЛАР ТАРБИЯСИДА МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР
Лазизахон АЛИДЖАНОВА (Muallif)Ҳар бир миллат учун муҳим аҳамият касб этган, этник жиҳат ва хусусиятлар билан боғлиқ бўлган миллий қадриятлар миллатнинг тарихи, яшаш тарзи, маънавияти ҳамда маданияти билан узвий боғлиқ ҳолда намоён бўлади. Ўзбекистон мустақилликка эришиши туфайли миллий қадриятларга эътибор кучайди. Зеро, миллий қадриятлар мамлакатимиз мустақиллигини мустаҳкамлайдиган маънавий асослардан биридир.
79-821622026-08-02 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар tomonidan қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70-741832026-08-03 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70 - 741162026-07-11 -
МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК – ДИНЛАРАРО ҲАМЖИҲАТЛИК АСОСИ
Умида ҲАСАНОВА (Muallif)Ўзбекистонда сўнги йилларда маънавий қадриятларимизни тиклаш жараёни билан баробар динга ва айниқса, ота-боболаримиз дини бўлиб келган исломга муносабат тубдан ўзгарди. Ислом динини ўрганиш минтақада хусусан, Ўзбекистонда қарор топган умуминсоний қадрият ва анъаналарни тадқиқ этиш, муштарак жиҳатларни кўрсатиб бериш мазкур ҳудуддаги этник гуруҳларнинг ўзаро бағрикенглик ва келишув асосида тинч-тотув яшашларига хизмат қилади.
85-881042026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭТНОГРАФИК ТУРИЗМНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ АСПЕКТЛАРИ
Саидакбар АГЗАМХОДЖАЕВ (Muallif)Ушбу мақола халқаро туризмнинг этнографик ёки этник туризм каби нисбатан ёш йўналиши концепциясини очиб беришга бағишланган. Кўп одамлар ўзларининг билим ва маданий даражаларининг ўсиши туфайли турли халқларнинг ҳаёти билан тўлиқ танишишга интилишади. Бунга факат хорижий мамлакатларга ташриф буюриш орқали эришиш мумкин. Шундай қилиб, халқаро этнографик туризм бошқа халқлар ҳаётини билиш воситаси деб айта оламиз. Демак, этнографик туризм деганда халқлар тарихини ўрганиш, уларнинг мифологияси, афсоналари, озик-овкат ва таомлари, анъанавий либослари билан танишиш тушунилади.
19-222732026-08-02 -
КАВКАЗ МИНТАҚАСИДА ДИНИЙ ҚАРАШЛАР РИВОЖИ
Maҳфуза АЛИМОВА (Muallif)Ҳар бир минтақа ўзига хос тарих, анъана ва урф одатларга, миллий ва диний қадриятларга эга. Кавказ минтақаси халқларининг ўзига хос ақидалари мавжуд. Минтақада турли тиллар ва тил оилалари мавжуд бўлиб, ҳудудда 50 дан ортиқ этник гуруҳлар яшайди. Кавказ халқлари оғзаки адабиёт бой ва ранг-баранг, турли сюжет ва жанрлар, нарт достони, қаҳрамон нартлар ҳақидаги афсоналар мавжуд.
75-781542026-08-03 -
ЖАМИЯТДА ИЖТИМОИЙ АДОЛАТНИНГ ШАКЛЛАНИШ ЖАРАЁНЛАРИ ВА ХУСУСИЯТЛАРИ
Сирожбек Ҳабибуллаевич СУЛТАНОВ (Muallif)Жамиятда ижтимоий адолатнинг мавжудлиги кишиларнинг ўзларини идентификациялашининг давомийлигига ва улар фаолият кўрсатаётган атрофдаги ижтимоий ва моддий дунёнинг барқарорлигига ишончни кучайтиради. Ижтимоий адолат тамойиллари давлатнинг инновацион ислоҳоти учун консенсус асоси бўлиб хизмат қилади. Замонавий кўп миллатли ва турли маданиятларга эга жамиятнинг барқарор ишклал нашини, турли даражадаги маданиятлар, этник ва диний гуруҳлар ва халқлар ўртасида оқилона мулокот майдонини таъминлайди.
118-1211042026-08-02

