- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМ ҲАМКОРЛИК ТАШКИЛОТИ ДОИРАСИДА ТУРИЗМНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МУАММОЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Фазилат ҚЎЙСИНОВА (Muallif)Мазкур мақолада Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти доирасида туризмни ривожлантириш бўйича фаолият тадқиқ этилган. Муаллиф туризм соҳасида Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг фаолиятини таҳлил этиш билан бир қаторда ташкилотга аъзо мамлакатларнинг туризми истиқболли бўйича таклифлар киритган. Шунга мувофиқ, мақолада Ислом ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларда туризм соҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар, соҳа ривожи таҳлилга тортилган, вужудга келаётган муаммолар аниқланган ва барқарор туризм соҳасидаги ҳамкорлигни мустаҳкамлаш бўйича айрим тавсиялар таклиф этилган.
48-52258222026-08-02 -
ТУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДАГИ ИНТЕГРАЦИОН ЖАРАЁНЛАРНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
Жавоҳирхон СОБИРОВ (Muallif)Ушбу мақолада Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашининг халқаро алоқалардаги роли ёритилган. Бундан ташқари, туркийзабон халқларнинг келиб чиқиши тарихли, маданияти, тили ва динининг яқинлиги ҳақида сўз юритилади. Мақолада Марказий Осиё мамлакатларини Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашидаги иштирокининг аҳамияти ва ташкилот доирасида интеграцион жараёнларга таъсири каби масалаларга доир фикр-мулоҳазалар баён этилган.
102-105270202026-08-02 -
КОНФЕССИЯЛАРАРО МУЛОҚОТ ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК ТАМОЙИЛЛАРИ
Муяссархон Анваровна ЖАҲОНГИРОВА (Muallif)Конфессиялараро мулоқот тушунчаси бутун ижтимоий-маданий ҳамкорлик интизоми учун зарурдир. Сўнгги пайтларда ушбу мавзуга қизиқиш янгиланмоқда. Конфессиялараро мулоқотга бўлган эҳтиёж жараён иштирокчилари ўртасида бағрикенглик ғоясини назарда тутади ва ижтимоий-маданий ҳамкорлик соҳасида етакчи ўринлардан бирини эгаллайди. Динлараро мулоқот ва бағрикенглик муносабатлари ХХI асрнинг муаммоли масалаларини ҳал этишнинг зарур шарти эканлиги ҳақида мақолада сўз юритилган.
182-187287192026-08-03 -
МИЛЛИЙ ЮКСАЛИШНИНГ МУҲИМ МЕЗОНИ
Cаидафзал САИДЖАЛОЛОВ (Muallif)Мазкур мақола Янги Узбекистонда фуцароларнинг виждон эркинлиги ҳуқуқи кафолатларини янада мустаҳкамлаш ҳамда диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларни янги босқичга олиб чиқиш борасида амалга оширилаётган ислохотларнииг мазмуни, моҳияти ва тарихий аҳамиятини очиб беришга царатилган.
96-98337232026-05-15 -
РАҲБАР АХЛОҚИ МЕЗОНЛАРИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ
Ўктам ШАКАРОВ (Muallif)мазкур мақолада бошқарувни ташкил этишда ахлоқий тамойилларнинг ўрни ҳақида сўз юритилади. Яъни, бошқарувни ташкил этиш ва унинг амалийлигини таъминлаш раҳбар ва ходимлар ўртасидаги ахлоқий муносабатларни мустаҳкамлайди. Бошқарув белгиланган ахлоқий қадриятларга асосланиши жамоада келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил низо ва ихтилофларни бартараф этишининг ҳуқуқий негизи бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда адолатли бошқарувни таъминлашда муҳим восита эканлиги ҳақида сўз юритилади. Шунингдек, раҳбарнинг ўз ходимларига нисбатан рағбат ва интизомий чораларни қўллаш тартиблари, жамоавий меҳнат самарадорлигини ошириш, ўзаро муносабатлар мувозанатини таъминлашнинг муҳим маънавий-тарбиявий воситалари ёритилади. Раҳбарнинг бошқарувни ҳамкорлик асосида ташкил этиш услуби такомиллашиб бораётганлиги, муаммолар ечими хусусида ходимлар билан мунтазам мажлислар ўтказиш, раҳбар ва ходимлар ўртасида очиқ мулокот, ходимларнинг ташкилий вазифаларни ҳал этишда иштироки, билим ва бошқармаларга мустақил қарор қабул қилиш, моддий неъматларни тақсимлаш ваколатларнинг бериш, ишчиларнинг режалаштириш жараёнларида қатнашиш услублари ҳақида сўз юритилади.
82-87243212026-08-02 -
Ибн Муқаффа “ал-Адаб ал-кабир” асарининг манбашунослик тадқиқи
Сарвар САИДОВ (Muallif)Ушбу мақолада ислом илм-фани, хусусан адаб илми тараққиётида алоҳида мавқега эга бўлган олим ва мутафаккир ибн Муқаффанинг “ал-Адаб ал-кабир” асари ва унинг мусулмон манбашунослиги, ахлоқ ва сиёсат илмида тутган ўрни тадқиқ этилган. Шунингдек, тадқиқот ишида “ал-Адаб ал-кабир” асаридаги дўстлик, ижтимоий ҳамкорлик, одил ҳукмдор, илм фазли, саховатнинг фойдали жиҳатлари тадқиқ этилди.
8-11274162026-08-03 -
Шошлик муҳаддисларнинг Марвдаги фаолияти
Нематулло МУХАМЕДОВ (Muallif)IX-XII асрлар Мусулмон Ренессанси даври сифатида эътироф этилган. Ушбу даврда Марказий Осиёда илмфан ва маданият, айниқса, ислом илмлари тараққий қилган. Бухоро, Самарқанд, Насаф, Термиз, Хива, Марв, Шош каби қадимий шаҳарлар ислом дунёсидаги илмфан ва маданият марказлари сифатида машҳур бўлган. Жумладан, Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Милодий IX аср ҳадис илмида катта ютуқлар қўлга киритилгани боис “ҳадис илмининг олтин асри” деб юритилади.
Мақолада ўрта асрларда (IX-XII) яшаган Шошлик муҳаддисларнинг минтақа илмий марказларида ва Марвдаги фаолияти таҳлил қилинган. Шунингдек, Шош воҳасида ҳадис илмини ривожланишида ўрта асрлардаги анъанага мувофиқ Самарқанд, Бухоро, Хива, Насаф, Термиз ҳамда минтақадаги Марв, Қазвин каби турли шаҳарлардаги мадрасаларда фаолият кўрсатган олимлар ўртасидаги илмий ҳамкорлик масалалари тадқиқ этилган.
3-7221162026-08-03 -
АРАБ ТИЛИ ЎҚИТУВЧИСИ ПЕДАГОГИК КОМПЕТЕНЦИЯСИНИНГ РИВОЖЛАНТИРИШ МОДЕЛИ ТАРКИБИЙ ҚИСМЛАРИ
Мадинабону Тургуновна КАДИРОВА (Muallif)Мақолада педагогикадаги модель тушунчасига оид қарашлар, араб тили ўқитувчисининг педагогик компетенциясини ривожлантириш моделининг тузилмаси, унинг мақсадга қаратилган, мазмунга оид, операцион, натижадорликни баҳолаш блокларидан иборалиги ва ҳар бир блокларнинг қисмлари, жумладан мақсадга қаратилаган блок педагогик компетенцияни ривожлантириш усуллари, воситалари, шаклларини ривожлантириш ва уни коррекциялашдан, ҳамда анъанавий педагогик технологиялар билан инновацион технологиялар интеграциялашуви; таълимнинг фаол ва интенсив педагогик шароитларини яратиш; замонавий ва самарали ўқитиш усулларидан фойдаланиш; ҳамкорлик педагогикасига таяниш тамойилларини ўз ичига олган блоклар ёритилган.
167-170348162026-08-03 -
КОРЕЯДА МУСУЛМОНЛАРНИНГ ЎЛКА МАДАНИЯТИГА МОСЛАШУВИ ТАРИХИ
Одилжон ЭРНАЗАРОВ (Muallif)Мақолада Корея яриморолида ислом динининг тарқалишига доир илк тарихий жараёнлар ёритилган. Бунда яриморолнинг ижтимоий-сиёсий, маданий ва географик муҳити тавсифланган ўрта аср мусулмон манбалари ва қолаверса, кўҳна корейс солномаларинингзамонавий инглиз тилига таржима қилинган версияларидан фойдаланилган. Мусулмон жамоаларининг Корея яриморолида шаклланиши турли тарихий босқич ва шароитлар кечган. Биринчи босқичда мусулмон ва корейслар ўртасидаги муносабатлар тижорат асосида бошланиб, мусулмонлар шунга монанд равишда “daesik” деб аталган. Кейинги босқичда мусулмонларга нисбатан “hoehoe” атамаси ишлатилиб, бу ном ягона географик ҳудудда яшаб, маҳаллий аҳоли билан тенг манфаатли ҳамкорлик қиладиган ва рақобатга кирашадиган хорижий халқларнинг умумий мазмунини ифодалаган.
91-95260292026-08-03 -
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНИНГ МАЪРИФИЙ ИСЛОМ ДИПЛОМАТИЯСИ
Ҳайдарали ЮНУСОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистонда охирги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотларга назар ташланади. Ўзбекистон Президенти tomonidan илгари сурилган маърифий ислом, Учинчи Ренессанс ва ёшлар ҳуқуқлари соҳасидаги халқаро ташаббуслар баҳоланади. Муаллифга кўра, Янги Ўзбекистоннинг “маърифий ислом дипломатияси” илм-фан ва маданият соҳасида халқаро ҳамкорликни кучайтиради, Ўзбекистоннинг ислом халқаро ташкилотларидаги иштирокини фаоллаштиради, зиёрат туризмини ривожлантириш учун йўл очади.
20-26250182026-08-03 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁ МУСУЛМОНЛАРИ ДИНИЙ ИДОРАЛАРИНИНГ ФАТВО БЕРИШДА ЎЗАРО ҲАМКОРЛИКНИНГ АҲАМИЯТИ
Миродил Мирвахидович ХАЙДАРОВ (Muallif)Ушбу мақола Марказий Осиё мусулмонлари диний идораларининг минтақа давлатларидаги ижтимоий-сиёсий масалаларни тартибга солувчи фатволар чиқаришдаги ҳамкорлиги масалаларига бағишланган. Фатво мусулмонлар ижтимоий-сиёсий ҳаётининг кўп жабҳаларини белгилаб берувчи муҳим восита бўлиб, фатволар орқали диндорлар ўзларининг ҳаётий саволларига жавоб оладилар, мунозарали вазиятларни ҳал қиладилар. Мақолада фиқҳий масалаларда Марказий Осиё мусулмонлари диний идоралари вакиллари олдида турган асосий вазифалар баён этилган, шунингдек, фатволар ишлаб чиқишда ҳар томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида таклифлар берилган.
42-45329212026-08-01 -
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ ТАШКИЛИЙ-ҲУҚУҚИЙ ЖИҲАТДАН ТАРТИБГА СОЛИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ
Сурайё УСМАНОВА (Muallif)Ушбу мақолада зиёрат туризми бўйича Ўзбекистонда олиб борилаётган ислоҳотлар таҳлил қилиниб, уни ривожлантириш учун мавжуд ҳуқуқий базани такомиллаштирган ҳолда халқаро стандартлар талабларига жавоб бера оладиган ҳуқуқий ҳамда ташкилий чора-тадбирлар амалга оширилишининг истиқболлари юзасидан таклиф ва тавсиялар тақдим этилади.
65-7190202026-08-02 -
TУРКИЙ ТИЛЛИ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ТУРИЗМ СОҲАСИДАГИ АЛОҚАЛАРНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ УСТУВОР МАСАЛАЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Бекташ БЕРДИЕВ (Muallif)Мақолада бугунги кунда дунё миқёсида Ўзбекистоннинг халқаро имиджи юксалишининг асосий омилларидан бўлган туризм, асосан зиёрат туризмининг тобора ривожланиб бораётганлиги, бу борада жуда катта салоҳиятга Туркий тилда сўзлашадиган халқлар ва миллатларни ўз атрофида бирлаштирадиган Туркий тилли давлатлар кенгашига аъзо мамлакатлар (Қирғизистон, Қозоғистон, Озарбайжон, Туркия, Туркманистон (кузатувчи давлат), Ўзбекистон, Венгрия (кузатувчи давлат) билан турли соҳаларда ҳамкорлик қилиш, айниқса, зиёрат туризми соҳасида катта салоҳиятнинг мавжудлиги масалалари ёритилган.
79-82156162026-08-02 -
ЎЗБЕКИСТОН ZIYARAH TOURISM БРЕНДИНИ ХАЛҚАРО ТУРИЗМ БОЗОРЛАРИГА ИНТЕГРАЦИЯЛАШУВИДА МАРКЕТИНГ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ
Анвар Аиджанович ХУДОЯРОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистоннинг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий механизмлари кўриб чиқилган.
53-57190172026-08-06 -
ИСЛОМ ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: ҲАМКОРЛИК НАТИЖАЛАРИ ВА ИСТИҚБОЛЛАРИ
Равшан АБДУЛЛАЕВ (Muallif)Мазкур мақолада Ислом тараққиёт банкининг Ўзбекистон Республикасидаги 1991 йилдан ҳозирги кунгача бўлган фаолияти кўриб чиқилган. Соғлиқни сақлаш, энергетика, қишлоқ хўжалиги, умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларини қуриш ва жиҳозлаш, автомобиль йўлларини қуриш ва таъмирлаш, кичик ва хусусий тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш каби соҳаларда амалга оширилган ва жорий лойиҳалар бўйича статистик маълумотлар таҳлил қилинган. Характери ва қўламига кўра, ИТБ нинг Ўзбекистондаги умумий фаолияти учта босқичга бўлинади: ҳамкорликнинг "пассив, мўътадил ва фаол босқичлари".
75-79223182026-08-02 -
«МАҲОСИН» АСАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ МАСАЛАЛАР
Нигора ХАКИМОВА (Muallif)Мазкур мақола Абу Бакр Қаффол Шошийнинг «Маҳосин» асари асосида инсон ҳуқуқларига оид фиқҳий қарашларнинг илмий таҳлилига бағишланади. Мақолада шариатнинг асосий мақсади аллома фикрига кўра адолат, инсон қадр-қиммати, ирода эркинлиги, бағрикенглик, поклик, инсонларнинг ўзаро бир-бирини қўллаб қувватлаши ва ижтимоий ҳамкорлик каби илоҳий ғоялар ва маънавий тушунчалар экани очиб берилади.
31-35311192026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ДИНИЙ СОҲАДАГИ ДАВЛАТ СИЁСАТИ КОНЦЕПЦИЯСИ
Gavhar FUZAILOVA (Muallif)Мақолада Ўзбекиспюннинг диний соҳадаги давлат сиёсати концепцияси таҳлил қилинади. Давлатнинг дунёвийлиги, конфессиялар тенглиги, аралашмаслик, виждон эркинлиги каби тамойиллар кўриб чиқилади. Конфессиялараро муносабатларни уйгунлаштириш, экстремизмнинг олдини олиш, барқарорликни таъминлаш каби мақсадлар ёритилади. Қонунчилик, давлат органлари, диний ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлик, таълим каби амалга ошириш механизмлари тавсифланади. Узбекистоннинг давлат ва дин муносабатларига бўлган ёндашувларига умумий назар ташланади.
86-89319322026-05-14 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар tomonidan қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70-74150202026-08-03 -
ЎЗБЕКИСТОНДАГИ БАҒРИКЕНГЛИК СИЁСАТИНИНГ ХАЛҚАРО ДАРАЖАДАГИ НАМОЙИШИ
Саидумархон Сирожиддин ўғли БУРГУТХОНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош Ассамблеясидаги нутқи асосида мамлакатнинг бағрикенглик сиёсатининг халқаро даражадаги стратегик намоёни таҳлил қилинади. Марказий Осиёда минтақавий тинчликни мустаҳкамлаш, глобал экологик таҳдидларга қарши курашиш ҳамда халқлар, маданиятлар ва цивилизациялар ўртасидаги мулоқотни ривожлантириш Ўзбекистоннинг “жаҳолатга қарши маърифат” тамойилига асосланган бағрикенглик позициясининг узвий давомидир. Мамлакатнинг устувор йўналишлари, жумладан, ёшларни тинчлик руҳида тарбиялаш ва халқаро ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича аниқ таклифлари кўриб чиқилади.
88-91159252026-09-19 -
БИРЛАШГАН МИЛЛАТЛАР ТАШКИЛОТИ ВА ЎЗБЕКИСТОН: РАҚАМЛИ ТРАНСФОРМАЦИЯ ҲАМДА ТАЪЛИМ СОҲАСИДАГИ ЯНГИ ИСТИҚБОЛЛАР
Мўътабархон МАДАЕВА (Muallif)Ушбу Мақолада Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг (БМТ) халқаро муносабатлар тизимидаги ўрни ва аҳамияти, Ўзбекистон Республикасининг мазкур ташкилот билан ҳамкорлик йўналишлари таҳлил қилинади. Шунингдек, мамлакатимизда рақамли трансформация жараёнлари ва таълим соҳасидаги инновацион ислоҳотлар БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадлари доирасида кўриб чиқилди. Тадқиқотда Ўзбекистоннинг халқаро ташаббуслари, давлат бошқарувида замонавий ахборот технологияларини жорий этиш ҳамда таълим тизимини рақамлаштириш орқали мамлакатнинг барқарор тараққиётини таъминлаш масалалари ёритилган.
70-72316222026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ИҚЛИМ ЎЗГАРИШИГА ҚАРШИ КУРАШИШ ВА ЭКОЛОГИК БАРҚАРОРЛИК БЎЙИЧА ТАШАББУСЛАРИ
Мухтор Махмудович НАЗИРОВ (Muallif)Мақолада 2025 йилдаги глобал экологик вазият, иқлим ўзгариши ва унинг Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистонга таъсири таҳлил қилинади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ташаббуслари, “яшил иқтисодиёт”га ўтиш стратегияси ва минтақавий ҳамкорлик масалалари ёритилган. Орол фожиаси, сув ресурслари ва барқарор ривожланиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган.
25-30396152026-09-19 -
ЎЗБЕКИСТОННИНГ АФҒОНИСТОН БОРАСИДАГИ ЖАДАЛ СИЁСАТИ
Шоислом АКМАЛОВ (Muallif)Мақола Ўзбекистон Республикасининг Афғонистон муаммосини ҳал этиш борасидаги кейинги йилларда амалга ошираётган оқилона сиёсатининг мазмун-моҳиятини очиб бериш ва унинг бу мамлакатда вазиятни нормаллаштириш орқали Марказий ва Жанубий Осиёда барқарорлик ва тинчлик шароитини таъминлашга қаратилган чора-тадбирларнинг ролини ёритиб беришга бағишланган. Шунингдек, Ўзбекистон Давлати раҳбарининг бу кенгқамровли фаолиятдаги ижодкорлик ва оқилона ўрнини шарҳлашга ҳам эътибор қаратилган.
21-24168212026-09-19 -
ХОТИН-ҚИЗЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ҲАЁТДАГИ РОЛИНИ МУСТАҲКАМЛАШ ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОННИНГ УСТУВОР ВАЗИФАСИ СИФАТИДА
Разия Балтабаевна МАТИБАЕВА (Muallif)Мақолада гендер сиёсати Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегиясининг асосий устувор йщналишларидан бири сифатида кўриб чиқилади. БМТ Бош Ассамблеясининг 80-сессиясида эълон қилинган хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий ва ишбилармонлик соҳаларидаги ролини мустаҳкамлашга қаратилган ташаббуслар таҳлил қилинади. Осиё хотин-қизлар форумини доимий фаолият юритувчи минтақавий ҳамкорлик платформасига айлантириш таклифига алоҳида эътибор қаратилади.
10-13194212026-09-19 -
ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚАРО СИЁСИЙ МУНОСАБАТЛАРНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ВА МУАММОЛАРИ
Фазлиддин РАВШАНОВ (Muallif)ушбу мақолада замонавий сиёсий макон сиёсий жараёнлар, ғоялар, манфаатлар шаклланадиган ва амалга ошириладиган муҳит, сиёсий кучлар, жамият ва давлат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик майдони, ундаги давр талаблари ва асосий масалаларга эътибор қаратилади. Мақолада шу каби, замонавий сиёсий маконни акс эттирувчи глобаллашув ва халқаро муносабатлар, сиёсий беқарорлик ва можаролар, трансформация ва киберхавфсизлик, сиёсий экстремизм ва популизмнинг кучайиши, цивилизация ичида ўсиб бораётган иқтисодий тенгсизлик ижтимоий кескинлик каби устувор йўналишлар таҳлил қилинган.
87-94393172026-08-07 -
РАДИКАЛИЗМ ВА ЭКСТРЕМИЗМГА ҚАРШИ КУРАШДА ХАЛҚАРО ТАЖРИБА
Фаррух ЭЛМИРЗАЕВ (Muallif)Мақолада халқаро тажрибалар ўрганилиб, радикализм ва экстремизмга қарши курашишда самарали чоралар кўриш учун турли мамлакатлар томонидан қўлланилаётган ёндашувлар таҳлил қилинади. Радикализм ва экстремизмга қарши курашишда турли мамлакатларнинг муваффақиятли тажрибаларини кўрсатиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг бу соҳадаги саъй-ҳаракатларига ҳам алоҳида эътибор қаратади. Шунингдек, халқаро ҳамкорликнинг аҳамияти ва келажакдаги ҳамкорлик йўналишлари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилади.
70 - 74285252026-07-11

