- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Шухрат ТОХТИЕВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
107-111290162026-08-02 -
МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ҲАЗРАТ АЛИ НОМИ БИЛАН БОҒЛИҚ ЗИЁРАТГОҲЛАР
Shukhrat Rustamovich TOKHTIEV (Muallif)Мақолада Ҳазрат Али шахсини шиалар ўртасида илоҳийлаштирилиши туфайли турли ривоятларнинг келиб чиқишига ва ҳозирги Ўзбекистон, Тожикистон, Озарбайжон, Туркманистон ва Афғонистон ҳудудларида ҳам халифа Али номи билан боғлиқ муқаддас жойлар вужудга келгани ёритилган бўлиб, шиалар Макка ва Мадина шаҳарларига ҳаж зиёрати вақтида амал қилинадиган тартиб-қоидалар, удум ва маросимларни бажариши каби шундай тартиб-қоидалар асосида ўзларининг муқаддас шаҳарларини ҳам зиёрат этишлари аниқланган.
36-39289252026-07-25 -
ҲАЗРАТИ ИМОМ ҚАФФОЛ ШОШИЙНИНГ ДАВЛАТЛАР ЎРТАСИДА ТИНЧЛИК МУНОСАБАТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДАГИ ЎРНИ
Неъматулло МУХАМЕДОВ (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший” нисбаси билан дунёга танилганлар. Бу зотнинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига “катта”, “улуғ” маъносини ифодалайдиган “Кабир” сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган ва бу сўз унинг тахаллусига айланиб кетган. Ушбу мақолада Қаффол Шошийнинг давлат ўртасидаги тинчлик муносабатларини таъминлашдаги ўрни ва дипломатик фаолияти тадқиқ этилган. Жумладан, Византия императорининг хати батафсил ёритилган. Унда Қаффол Шошийнинг византияликлар хатига ёзган ва уларни лол қолдирган шеърий мактуби таҳлил қилинган.
11-16192262026-08-03 -
“ШОҲ МАНСУР ВА ШОҲ НОСИР” ЗИЁРАТГОҲИ ТАРИХИГА НАЗАР
Нигора ЮСУПОВА, Абдуллоҳ МАЛЛАБОЕВ (Muallif)Маргилон шаҳрининг Ёрмадугз маҳалласида жойлашган “Пур Сиддиқ” зиёратгоҳи ёнидаги қабристонда халқ орасида “Шоҳ Мансур, Шоҳ Носир” номи билан аталувчи икки мақбара улуғ қадамжолардан саналади. Мақбаралардан бири Шоҳ Мансур ва иккинчиси Шоҳ Носирга тегишли эканлиги ҳамда улардан бири яъни Шоҳ Мансур Ҳазрат Али (р.а)нинг ўғли Муҳаммад ибн Ҳанафиянинг фарзанди эканлиги ҳақидаги маълумотлар келади.
40-44314222026-08-02

