- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ДЕСТРУКТИВ СЕКТАЛАРНИНГ ЁШЛАР МАЪНАВИЙ КАМОЛОТИГА САЛБИЙ ТАЪСИРИ
Эргаш Кулдашевич АХМЕДОВ (Muallif)Ушбу мақолада деструктив секталарнинг хусусиятлари очиб берилган, ҳамда бундай секталарнинг ёшлар маънавиятига таъсири ҳақида фикр юритилган. Унда деструктив секта тушунчасига таъриф берилган ва бундай секталарнинг инсонлар ва жамият ҳаётига салбий таъсири ёритилган. Шунингдек, деструктив секталар ўзларининг миссионерлик фаолиятида ҳали онги етарли даражада ривожланмаган ва ҳаётий тажрибага эга бўлмаган ёшларга катта эътибор қаратаётганлиги, уларнинг онги, дунёқараши ва қалбини эгаллаш орқали маънавий жиҳатдан қарам қилишга интилиши хатарли тус олаётганлиги алоҳида таъкидланади. Ёшларнинг бундай секталар таъсирига тушиб қолиши нафақат уларнинг маънавий қашшоқлашувига, шунингдек, миллий маънавият таназзулига, тузатиб бўлмайдиган ижтимоий инқирозларга олиб келиши мумкинлиги айтилади.
105-1102012026-08-07 -
ВЕБ-САЙТЛАР ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ МУАММОЛАРИ ВА УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ
Анваржон МАХКАМОВ, Сайёра РАХИМОВА (Muallif)Ушбу мақолада веб-сайтлар хавфсизлигини таъминлаш муаммолари ва уларни бартараф этиш масалалари кўриб чиқилган. Тизим хавфсизлиги соҳасидаги юқори ютуқларга қарамай, веб сайтларга ҳамон бузғунчилар томонидан ҳужумларнинг уюштирилиши жуда катта муаммоларни келтириб чиқармоқда. Шуни хисобга олган холда мақолада веб сайтлар хавфсизлигига бўладиган хужумларнинг турлари, веб сайтлар заифликлари, хумумларга бардошлилик даражаси, веб сайтларнинг хавфсизлик ва ишончлилик коеффициентини белгилаб берувчи махсус веб тестлаш дастурлари, маълумотлар махфийлигини сақлаш учун бир қанча ҳимоя технологиялари хақида маълумот келтириб ўтилган.
128-1312322026-08-03 -
DINIY E’TIQODNING PSIXOLOGIK VA TASAVVUFIY XUXUSIYATLARI
Хўжагелди АЛИМОВ, Muqaddas Sadriddinovna HAKIMOVA (Muallif)Ishlab chiqarishning intensivlashishi, urbanizatsiyaning kuchayishi, ya’ni yirik shaharlarning vujudga kelishi va u bilan bog’liq asablarning toliqishi, taranglashishi, ekologik buzilishlar, turli havf-xatarlarning kuchayishi kabi ijtimoiy faktorlar odamlarda umidsizlik, ojizlik, qo’rquv, ertangi kunga ishonmaslik, yolg’izlanish kabi kayfiyatlarni tug’diradi. Bu hil kayfiyat va ruhiy holat kishilarni turli yo’llar bilan bunday vaziyatdan chiqib ketishga undaydi…
133-1371222026-08-02 -
“ТАВЗИҲ АТ-ТАНҚИҲ” ШАРҲИ: УСЛУБ ВА ЯНГИЧА ҚАРАШЛАР
Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шарианинг “Ат-Тавзиҳ фи ҳалли ғавомиз ат-Танқиҳ” асари ҳақида сўз боради. Асар араб тилида ёзилиб, баён маъноларига кўра, мантиқ илмининг илдизларини очиб беради. Шарҳ муаллифнинг ўткир зеҳн соҳиби экани сабабли илм жабҳасида намунали, бетакрор ва фойдали асарларнинг бири сифатида машҳур бўлди. Мазкур асарда муаллифнинг ҳанафий мазҳабига доир мудофаалари намоён бўлиб, бу хусусият бошқа мазҳаб олимларнинг эътиборини ҳам жалб этди. “Тавзиҳ”га “Талвиҳ” номи билан шарҳ ёзган Тафтазоний ва “Танқиҳул усул”га, “Тағйирут танқиҳ”ни ёзган аллома Ибн Камолпошо улар жумласига киради. Садр аш-шариа “Тавзиҳ”да турли қарашларга кенг ўрин бериб, таржиҳда мазҳаби далилларини, кучли ва эътиборли эканини исбот этади. Шу билан бирга мазҳаби ичидаги фарқли қарашларга эътибор қаратиб, уларни таржиҳ этди.
10-142342026-08-03 -
ЎЗБЕК МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИДА ФАРЗАНД ТАРБИЯСИГА ЭЪТИБОР
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
99-1011422026-08-03 -
ЭРОН АЁЛЛАР АДАБИЁТИДА ЗАМОНАВИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Ойдин Зафардиновна ТУРДИЕВА, Ойша Зафар қизи ШУКУРОВА (Muallif)Ушбу мақолада ХХ асар охири ва XXI аср бошида форс насрида кузатилган замонавий тамойиллар, форс адабиётида аёллар ижоди ва аёл образига янгича ёндашув масалалари очиқланади. Шуниндек, унда ўз ижодий фаолиятларини ислом инқилобидан кейин бошлаган, ўз асарларида шижоат билан янгича услублар, янгича мазмун ва янги шакллар қўллайдиган адиба Важиҳе Али Акбарий Сомонийнинг “Ёмғир остида” ҳикояси таҳлил қилинган.
53-572122026-07-27 -
ТУРКИЯЛИК ИЛОҲИЁТШУНОС ОЛИМ ҲУСAYN АTAY ИЛМИЙ ФАОЛИЯТИ
Пирназар Сардор РАЖАПОВ (Muallif)Maqolada “Yangi kalom ilmi” yo‘nalishi vakillaridan biri Husayn Atayning qarashlari ochib berilgan. Atay kalom ilmida yangilanish Qur’onga qaytish orqaligina bo‘lishi mumkinligini ta’kidlagan. Lekin, uning fayqatgina Qur’ondan hukm olish tushunchasi xorijiylar va soxta salafiylarning qarashlaridan tubdan farq qiladi. Shuningdek, Husayn Atay an’anaviy madaniyatga nisbatan tanqidiy munosabatda bo‘lgan. Atayning tanqidiy yondashuvlari uning ahli sunna aqidasida haqiqatdan ham mavjud bo‘lgan ba’zi masalalarga ham bid’at sifatida qarashiga olib keldi. Jumladan, qazo va qadar borasida.
65-692042026-08-03 -
ФАРЗАНД ТАРБИЯСИДА АЖДОДЛАР МЕРОСИНИНГ ЎРНИ
Феруза НИЗАМОВА (Muallif)Мақолада турмуш тарзимиздаги маънавий қадриятларимиздан бўлган она ва бола саломатлиги, фарзанднинг соғлом рухдаги инсон бўлиб шаклланиши ғояси ҳақида фикр юритилади. Яъни, оилаларимизда соғлом маънавий муҳитни ташкил қилиш, эр-хотин, ота-она ва фарзандлар, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатлар, қўшничилик муносабатларининг ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат руҳида бўлишига эришиш – бу юртимиздаги тинчлик-осойишталик ва аҳилликни янада мустаҳкамлашнинг энг муҳим шарти эканини доимо эсда тутмоғимиз лозим.
52-541222026-08-03 -
Ғаззолий ва Исмоилийлар: ақл-идрок ва оламни рационал билиш
Давронбек ҚОДИРОВ (Muallif)Мақолада Абу Ҳомид Ғаззолийнинг фалсафий қарашлари ва исмоилий-ботинийлар таълимотидаги оламни рационал билиш ҳамда ақл-идрок тўғрисидаги қарашлари фалсафий таҳлил қилинган. Хусусан, Ғарб тадқиқотчиларининг фикрлари, исмоилий файласуф олимларнинг олам ҳақидаги тушунчалари ва Ғаззолийнинг тасаввуфий билиш тўғрисидаги қарашлари очиб берилади, шунингдек, рационал билишда ақл-идрокнинг ўрни ва ҳозирги кунда бунинг аҳамияти ёритилади.
41-46412026-08-03 -
Ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари
Замирахон ИСАҚОВА (Muallif)Ирфоний билишда ўзига хос ёндашув инсоннинг онг, жон, руҳият, инстинктлар, нуқсонлар, фазилатлар каби муҳим хоссаларидан келиб чиққан ҳолда имманент (ички), трансцендентал таҳлил қилиш усули бўлиб, илмда ақл (тафаккур, фаолият), нақл (оғзаки ҳикоя, қисса, ривоят) ва тажриба (уқув, малака, билим)га таянилади. Мақолада ирфоний билишнинг ўзига хос хусусиятлари манбалар асосида филсафий таҳлил этилган.
36-401822026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАЪҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
55-581352026-08-03 -
ИСЛОМДАГИ ТАҚИҚЛАР: АҚИДАВИЙ ЙЎНАЛИШЛАР ОРАСИДАГИ ЁНДАШУВЛАР
Дилфуза ЗАКИРОВА (Muallif)Мақолада исломдаги ақидавий йўналишлар орасидаги ёндошувлар илмий жиҳатдан таҳлил қилинди. Ислом таълимотига кўра, табиатдаги кичик ҳужайралардан тортиб, энг катта сайёраларгача ҳаммаси илоҳий қонуниятларга бўйсунади. Жамият таъсири бўлмаган муҳитда ҳам муайян мувозанат мавжуд. Мақолада исломда мавжуд диний тақиқларнинг ақидавий асослари, турли ақидавий йўналишларнинг бу борадаги ёндошувлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.
64-672332026-08-02 -
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ АСАРЛАРИДА СОҒЛОМ ҚАЛБ МАСАЛАСИ
Лазизбек Азаматович ХАИТОВ (Muallif)Мазкур мақолада тасаввуф фалсафасининг йирик назариётчиларидан бири мутасаввиф Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Али ибн ал Ҳасан ибн Башир Ҳаким Термизийнинг (820-932) "Яширин масалалар", "Масоил аҳли Сараҳс", "Ал-имсол мин ал-китоб вас сунна", "Баёнул фарқ", "Маърифатул асрор" асарларида қалб, соғлом қалб масаласи таҳлил этилиб, мутасаввиф комил инсон учун соғлом қалб зарурлигини таъкидлаган.
42-47872026-08-02

