- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
“СУРИЯ ИНҚИРОЗИ”НИНГ ШАРҚ МАМЛАКАТЛАРИ МУНОСАБАТЛАРИГА ТАЪСИРИ
Ҳабибулло АЗИМОВ (Muallif)Ушбу мақолада Шимолий Африка ва Яқин Шарқ минтақасида вужудга келган ҳамда “Араб баҳори” номини олган халқ ҳаракатининг юзага чиқиши таҳлил қилинган. Шунингдек, унда “Араб баҳори” натижасида Шимолий Африка ва Яқин шарқ давлатларида, жумладан Суриядаги юз берган сиёсий инқирознинг минтақадаги бир қатор мамлакатлар ижтимоий-иқтисодий, халқаро муносабатларига хусусан, Туркиядаги ижтимоий сийёсий ҳамда иқтисодий жараёнларга кўрсатган таъсири ва уларнинг оқибатлари, бу таъсирнинг ҳозирги ва истиқбол натижалари ҳақида батафсил мулоҳаза юритилган.
118-1223572026-08-03 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхон воҳасидаги муқаддас зиёратгоҳларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом дини, касб-ҳунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйғунликни ривожлантиришга ҳисса қўшган буюк уламолар ҳаёти билан боғлиқлиги, у ерда ҳоки ётган кишиларни улуғлаш, зиёратгоҳларининг муқаддас жойларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирга экотуризм, булоқлар билан боғлиқ хўжалар номи билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фақат зиёрат учун эмас, шифо излаб келиши каби муҳим жиҳатлари ҳам илмий маълумотлар асосида таҳлил қилинган.
3-62212026-09-30 -
ЯҚИН ШАРҚ ВА АФРИҚА МАМЛАКАТЛАРИДАГИ ЭТНОСИЁСИЙ ВА ЭТНОКОНФЕССОНАЛ ВАЗИЯТ
Муҳамадолим МУҲАММАДСИДИҚОВ (Muallif)Ushbu tadqiqotda globallashuv sharoitida Yaqin Sharq va Afrikada sodir bo’layotgan siyosiy, iqtisodiy va ijtimoiy jarayonлар, shuningdek, ushbu qit’ada sodir bo’layotgan turli nizo va to’qnashuvlar o’rganiladi. Shu bois ularni hal etish bo‘yicha xalqaro va mintaqaviy tashkilotлар tashabbuslari ilmiy-amaliy nuqtai nazardan ko‘rib chiqildi.
3-102962026-08-03 -
Туркий оғзаки шеъриятда қасида жанри ва унинг генезиси
Говҳар РАҲМАТОВА (Muallif)Туркий халқлар оғзаки ижоди ўзининг ранг-баранг жанрлари билан ажралиб туради. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асарида келтирилган халқ оғзаки ижоди намуналари ичида рубоий, достон, мунозара, қасида, фаҳрия каби жанрлар мавжудлиги бунинг исботидир. Асарда келтирилган парчалар ичида табиат тасвирига оид тўртликлар анчагина ва улар орасида баҳор ҳақидаги қасида мавжуд. Ушбу мақола туркий халқлар оғзаки ижодида қасида жанри ва унинг генезисига бағишланади.
63-661222026-08-03 -
XXI АСР БОШИДА ЯҚИН ШАРҚДАГИ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВАЗИЯТНИНГ КЕСКИНЛАШУВИ (МИСР АРАБ РЕСПУБЛИКАСИ МИСОЛИДА)
Комилжон ШЕРМУХАМЕДОВ (Muallif)Мақолада “Араб баҳори” номи остида Яқин Шарқ мамлакатларида мухолиф кучлар томонидан бир қанча давлатларнинг иқтисодий қувватини издан чиқариб, унинг натижасида қонуний ҳукуматни ағдаришга қаратилган оммавий қўзғолонлар Миср Араб Республикаси мисолида очиб берилган. Унда “Мусулмон биродарлар” уюшмасининг сиёсий қаноти ҳисобланган “Адолат ва озодлик партияси” раҳбари Муҳаммад Мурсий орқали ҳокимият тепасига келиши ва ҳокимиятдаги узоқ чўзилмаган фаолияти таҳлил этилган.
52-572462026-08-03 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ ХОНЖИЗА ЗИЁРАТГОҲЛАРИ
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мақолада Сурхондарё вилояти Сариосиё туманы ҳудудида Ҳисор тог тизмаларига кирувчи Хонжиза тоги этакларида ўтган асрларда яшаб ўтган маҳаллий уламолар ҳаёт-фаолияти, уларнинг номы билан боглиқ зиёратгоҳлар, маҳаллий масжидлар меъморчилиги ҳақида илмий маълумотлар берилган.
Шу билан бирга тог этагидаги қишлоқларда, табиат қўинида, булоқлар, шаҳидлар, дарахтлар билан боглиқ экотуристик зиёрат объектлари дала тадқиқотлари асосида ўрганилиб, илмий таҳлил қилинган.3-752102026-05-22 -
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ БУЛОҚЛАР БИЛАН БОҒЛИҚ ЭКОТУРИСТИК ЗИЁРАТГОҲЛАР
Санабар ДЖУРАЕВА (Muallif)Мазкур мауолада Сурхон воуасидаги мууаддас зиёратгоуларнинг шаклланиш тарихи, уларнинг илм-фан, ислом бини, касб-уунар, тиббиёт, табиат ва жамият ўртасидаги уйгунликни ривожлантиришга yucca уўшган буюк уламолар уаёти билан боглиулиги, у ердауоки ётган кишиларни улуглаш, зиёратгоуларининг муқаддас жоиларга айланганлиги масалалари ёритилган. Шу билан бирса экотуризм, булоулар билан боглик, хўжалар коми билан аталган зиёрат объектлари тарихи, одамлар у ерга фауат зиёрат учун эмас, шифо излаб келигии каби мууим жиуатлари уам илмий маълумотлар асосида таулил уилинган.
119-12223122026-05-21

