- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АБУ ЯЪҚУБ САККОКИЙНИНГ “МИФТОҲУ-Л-УЛУМ” АСАРИДА “МУРАККАБ” ЁРДАМЧИ СЎЗЛАР ТАЛҚИНИ
Акмалхон АКМАЛХОНОВ (Muallif)Араб тили грамматикасида ҳажм жиҳатдан оз ҳарфлардан ташкил топган туркум ёрдамчи сўзлар ҳисобланади. Мазкур тилда синтактик ўзгаришлар мураккаб бўлганлиги боис ёрдамчи сўзлар гап таркибида кўп қўлланади. Бу мураккабликларни ёрдамчи сўзлар маълум маънода соддалаштиради. Оз ҳарфлардан ташкил топганлигига қарамай, ёрдамчи сўзларнинг семантик майдони кенг саналади. Мазкур мақолада шу каби масалалар ёритилади.
24-28189162026-08-01 -
“ДЕВОНУ ЛУҒОТИ-Т-ТУРК” АСАРИ ЛУҒАТ ҚИСМИНИНГ ТУЗИЛИШИ
Салимахон RUSTAMIY (Muallif)Маҳмуд Кошғарийнинг “Девону луғоти-т-турк” асари муқаддима ва луғат қисмлардан иборат. Девоннинг луғат қисми кита:б, ба:б ва фасллардан ташкил топган мураккаб тузилишга эга. Луғатнинг ҳар бир кита:би исмлар ва феълларга ажратилган. Ҳар кита:бда сўзлар вазнига қараб алифбо тартибида жойлаштирилган. Луғатда уч ҳарфли, тўрт ҳарфли, беш ҳарфли, олти ҳарфли ва етти ҳарфли сўзларнинг абва:б (боблар)и берилган.
24-26398172026-08-03 -
ARAB TILIDA PREFIKSATSIYA USULI BILAN OT YASALISHI
Diyora Jamol MAXMUDOVA (Muallif)Somiy tillar oilasiga kiruvchi arab tilida affiksal usul boshqa so‘z yasash usullariga qaraganda ancha keng tarqalgan bo‘lib, yasama so‘zlar asosan uch o‘zakli fe’llardan hosil bo‘ladi. Mazkur maqolada hozirgi arab adabiy tilida affiksal usul bilan so‘z yasalishi, tub va yasama so‘z haqida ma’lumot berilib, prefiksal ot yasovchi vositalar misollar orqali tahlil qilingan.
36-38475272026-08-03 -
Kalkalashtirish – arab adabiy tilida iqtisod sohasidagi atamalarni shakllantirish usullaridan biri sifatida
Виктория МАМАДЖАНОВА (Muallif)Annotatsiya. Maqola zamonaviy arab adabiy tilida iqtisodiy terminologiyani shakllantirish yo‘llaridan biri bo‘lgan kalkalashtirishga bag‘ishlangan. Kalka – bu xorijiy so‘z yoki iboraning so‘zma – so‘z tarjimasi ko‘rinishidagi o‘zlashtirmalar, ya’ni morfologik tuzilishni saqlab qolgan holda, uni qabul qiluvchi til yordamida aniq takrorlash. Kalkalashtirish paytida olingan so‘з yoki iboraning tarkibiy қismlari alohida tarjima qilinadi ва xorijiy so‘з yoki ibora modeliga muvofiq birlashtiriladi.
94-99284242026-08-03 -
АЛИШЕР НАВОИЙНИНГ МАҲОРАТ СИРЛАРИ ВА УСЛУБИЙ ЖИҲАТЛАРИ: “САБЪАИ САЙЁР” ДОСТОНИ МИСОЛИДА
Мўътабархон МАДАЕВА (Muallif)Ушбу мақолада Алишер Навоийнинг “Хамса” достонлари, хусусан, “Сабъаи сайёр” маснавийсида қўлланган арабча ўзлашмаларнинг герменевтик тадқиқи, байтларидаги арабча сўзларнинг туркий тилдаги сўзлар билан уйғунлашиб ўзига мазмун ва моҳият шакллантиргани, шунингдек, бадиий ифода санъатлари, сўзлар ўз маъноларида келганида ҳам уларнинг маъно қирралари бутунлай бошқа-бошқа ғоя парадигмаларини ташкил этгани ҳақида маълумотлар берилган.
38-41379152026-08-01 -
ИБОДАТГА ОИД СЎЗЛАРНИНГ СЕМАНТИК ЎЗГАРИШИ (ЗАМАХШАРИЙНИНГ «РАБИЙ-У- Л-АБРОР» АСАРИ АСОСИДА)
Баходир Бахрамович ПИРМУҲАМЕДОВ (Muallif)Мазкур тадқиқотда Маҳмуд Замахшарийнинг "Рабийъу-л-аброр" асарида учраган ибодатга тааллуқли баъзи сўзлар таҳлил қилинади. Унда сўзларнинг асл семантик маъносига қўшимча янги маъно касб этиши ҳамда диний матнларда махсус атамалар сифатида қўлланила бошлаган акс этади. Хусусан, "Рабийъу-л-аброр" асарининг "Дин, у билан боғлиқ, намоз, рўза, ҳаж, садақа ва бошқа ибодатлар ҳақида" бобида келган "ҳаж", "закот", "намоз", "рўза" ва "таҳорат" каби диний атамаларнинг қиёсий-тарихий таҳлил амалга оширилиб, уларнинг семантик ўзгаришлари ва қай тарзда атама шаклига айлангани ҳақида фикр юритилади. Шунингдек, уларнинг тафсир, фиқҳ ва тасаввуф илмларида қандай маъно акс эттирган ва ўртадаги фарқли жиҳатлари Қуръон оятлари ва шариъат аҳкомлари мисолида кўрсатилади.
74-77147222026-08-02 -
АЗИМХОЖА ЭШОН ҲИКМАТЛАРИНИНГ МАЪРИФИЙ АҲАМИЯТИ
Сарвиноз АЗИЗХОНОВА (Muallif)Мақолада Хожа Аҳмад Яссавийнинг издошларидан бўлган, ҳикмат жанрида шеърлар ёзган, ҳикматнавислик анъанасини давом эттирган, ХVIII аср охири – ХIХ аср биринчи ярмида яшаб, ижод қилган Азимхўжа Эшоннинг ҳаёти ва унинг ҳикматнависликга қўшган ҳиссаси, ҳикматларининг таҳлили ҳамда ҳикматларида Aҳмад Яссавий ҳикматлари каби дидактик масалаларга, яъни дин-имон, Ҳазрати Муҳаммад (с.а.в.)нинг шафоатига эришиш, дунё-охират, жаннат-жаҳаннам, ишқ ғояларининг панд-насиҳат тарзида ифода этилгани тўғрисида маълумотлар берилади.
38-42335132026-08-03 -
“МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ” АСАРИДА “ҲАРФ” КАТЕГОРИЯСИНИНГ ЁРИТИЛИШ ПРИНЦИПЛАРИ
Дилфуза САГДУЛЛАЕВА (Muallif)Мазкур мацолада араб тилидаги сўз туркуми тизимида “уарф ” категориясининг ўрни ва таснифи масаласи илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Араб граммапгистлари ва шарцшунос олимларнинг қарашлари қиёсий жиҳатдан ўрганилиб, “ҳарф” тушунчасининг ўзбек тилидаги қўлланилиши билан фарцли жиҳатлари очиб берилган. Тадқиқотнинг асосий объекта Маумуд Замахшарийнинг “Муқаддамату-л-адаб” асари бўлиб, ундаҳарф туркуми (ёрдамчи сўзлар)нинг структур-грамматик хусусиятлари мумтоз ва замонавий шарқ тилшуносларининг бу борадаги фикрлари асосида қиёсий-назарий жиҳатдан таҳлил қилинган.
25-28465272026-05-21 -
ЛЕКСИКА ЎРГАТИШ УСУЛ ВА ВОСИТАЛАРИ
Акбар КАЗАКБАЕВ (Muallif)Таълим жараёнида лексикани ўргатиш муҳим аҳамият касб этади. Ўқитувчи бошқарувчи ва таълим жараёнини талабалар манфаатига йўналтирувчи вазифасини бажаради. Ўқитувчи тил ўрганувчининг сўз бойлигини ривожлантиришга ёрдам берадиган таълим асосларидан келиб чиқиб, мос услубни қўллаши зарур. Ўқитувчи янги сўзларни турли услуб ва воситалар орқали шарҳлаши мумкин. Мақолада лексика ўргатиш усул ва воситалари ҳақида келтирилган.
20-23297222026-08-03 -
ОГАҲИЙ АСАРЛАРИДА ФОРСИЙ ЎЗЛАШМАЛАР
Бекзод ЖАФАРОВ, Зокир АРИФДЖАНОВ (Muallif)Мазкур мақолада Огаҳийнинг “Жоме ал-воқеоти султоний” ва “Гулшани давлат” асарларидаги форсий ўзлашмалар тадқиққа тортилди. Ушбу ўзлашмаларнинг қўлланилиш тарихи, маъновий тараққиёти, фонетик ўзгаришлари ўрганилиб, мисоллар орқали таҳлил қилинди.
16-18142142026-08-03 -
“ФОТИҲА” СУРАСИ ОЯТЛАРИНИНГ БАЛОҒАТИ
Нигора МУЛЛАСОДИҚОВА, Зулфия ШОКИРОВА (Muallif)Мазкур мақолада “Фотиҳа” сурасининг дастлабки оятларининг грамматик ва стилистик таҳлили тақдим этилган. Оятларда қўлланган ҳар бир сўзнинг ўрни ва вазифаси, ифодалаб келган маъноси ёритилган. Шу билан бирга уларни ўзбек тилига таржима қилишда сўзни танлаш ва асл матндаги маънони акс эттиришда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни ҳал қилиш учун сўзларнинг маъносига алоҳида эътибор қаратиш ҳақида маълумотлар келтирилган.
57-6096152026-08-03 -
АРАБ БАЛОҒАТ ИЛМИДА МАЖОЗ ВА УНИНГ ТУРЛАРИ
Акбар КАЗАКБАЕВ (Muallif)Айтиб ўтиш жоизки, мажоз барча тилларда қизиқишга сабаб бўлган мавзудир. Шунинг учун Арасту мажозни қадимда донолик ва даҳолик рамзи сифатида таърифлаган. Шунингдек, бу мавзу араб балоғат илмида катта аҳамиятга эга. Узоқ тарихлар давомида янгиланиш ва ўзгаришлар билан янада шаклланиб келмоқда. Чунки, сўзларнинг маънолари барқарор эмасдир, балки уларнинг маънолари замон ва муҳитга боғлиқ тарзда ўзгариб туради. Мақола мажоз мавзусини очиб беришга қаратилган.
51-54375222026-08-03 -
Mahmudxo‘ja Behbudiy “Padarkush” asarida arabiy o‘zlashmalar va ularning mavzuviy tasnifi
Sayidolim Madaminjon o‘g‘li RAYIMJONOV (Muallif)Annotatsiya. Ushbu maqolada Mahmudxo‘ja Behbudiyning “Padarkush” asarida qo‘llanilgan arabizmlar aniqlanib ularni mavzuviy guruhlarga tasnif qilindi ва sinfiy guruhlar hosil qilindi. Muayyan mavzuviy guruhга oid bo‘lgan arabcha o‘zlashmalar sarlavha ostida to‘planib u qatnashgan asardagi матн misol tariqasida keltirildi. Arabizmlarning lug‘aviy ва istilohiy ma‘nolari “Islom eniklopediyasi”, “O‘zbek tilining izohli lug‘ati” ва boshqa manbalardan foydalanilgan holda ochib berildi.
104-107318202026-08-03 -
Маҳмуд ибн Зайд Ломишийнинг “Тамҳид” асарида ҳукмий оятлар таҳлили
Абдулло ҒУЛОМОВ (Muallif)Маҳмуд ибн Зайд Ломиший ҳижрий V аср охири-VI аср бошида Самарқандда фаолият юритган ҳанафий-мотуридий олим ҳисобланади. Олимнинг калом илмига оид “Тамҳид” асари машҳур. Мазкур мақолада ҳанафия-мотуридия йўналишининг гуноҳи кабира қилган мусулмон ҳукми борасидаги қарашлари акс этган.
118-121292212026-08-03 -
Конфессиялараро бағрикенгликни мустаҳкамлашда Ўзбекистон тажрибаси
Элдор ИБРАГИМОВ (Muallif)Ўзбекистон асрлар давомида турли дин, маданият ва турмуш тарзига эга халқларнинг биргаликда яшаши ва ҳамкорлиги маркази бўлиб келган. Мамлакатда динлараро соғлом мулоқотдан кўзланган мақсад ўзаро адоват кайфиятининг олдини олиш, ўзаро ҳурмат асосида динлараро муносабатларни ўрнатиш ва диний конфессияларнинг тинч-тотув яшашини таъминлаш, энг муҳими, тинчлик маданиятини шакллантиришдан иборат. Ўзбекистонда шаклланган диний бағрикенглик анъаналари бошқа давлатлар uchun ҳам намуна бўла олади.
172-175277192026-08-03 -
ҚАБРТОШ БИТИГЛАРИНИНГ БАДИИЙ ХУСУСИЯТЛАРИ
Масрур РАҲИМЖОНОВ (Muallif)“Марсия” термини ва тушунчаси бадиий-эстетик вазифасига кўра қадимги туркий адабиётга ислом маданияти билан бирга кириб келди. Туркий шеъриятдаги мавжуд йиғи, йўқлов, алқов, битиг сингари ифода шакллари қаторидан собит ўрин эгаллади. Ўрхун-Энасой битиглари, Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” (“Туркий сўзлар девони”)идаги шеърий парчалар қадимги туркийлар шеъриятини ўрганишда асос бўлиб хизмат қилади. Ушбу обидаларни илмий-назарий жиҳатидан ўрганишда адабиётшунослигимизда салмоқли илмий кузатишлар олиб борилди. Машҳур рус туркшунослари С.Е.Малов, И.В.Стеблеваларнинг илмий тадқиқотлари ҳам алоҳида таъкидланишга лойиқ.
31-34267242026-08-03 -
“ШОҲИДУ-Л-ИҚБОЛ” ТАРИХИЙ АСАРИДАГИ ИСТОРИЗМЛАР
Феруза ДЖУМАНИЯЗОВА (Muallif)Мақолада Огаҳийнинг “Шоҳиду-л-иқбол” асаридаги историзмларни таҳлил қилишга бағишланган. Улар араб ва форс тили орқали ўзлашган ўзлашмалардан иборат. Огаҳий асарлари лексикаси учун хос хусусиятлардан бири уларда маълум луғавий бирликлар орқали кўплаб янги ясалмалар ҳосил қилинишидир. Улар бугун тарихий қатлам бирликлари саналса-да, эски ўзбек адабий тилининг сўнгги босқичи учун ушбу бирликлар Огаҳий томонидан кенг қўлланилган ўзига хос янги сўзлар саналган. Мақолада дастгоҳ, гарм, бахшиш, ганж каби историзмларга алоҳида тўхталиб ўтилган.
35-40308172026-08-03 -
Ҳаким Термизий луғатшуносликка оид қарашларининг ўзига хос хусусиятлари
Иброҳим УСМОНОВ (Muallif)Ҳаким Термизий асарларида луғатшуносликка оид жуда қизиқарли маълумотлар учрайди. Фанларга яхлит бирлик сифатида қараладиган муҳитда Термизий ҳар бир сўзнинг туб моҳиятига етишга интилади. Бунинг учун у сўз ясалиш ҳодисасини сўзнинг ички маъноси билан боғлайди, сўзларни аслий ва аслий бўлмаганга ажратади, ҳарфларнинг сўздаги маъно юкини ташиши ҳақида хулосаларини беради. Шунингдек, Қуръонда синонимия мавжуд эмаслиги, ҳар бир сўз маънодош бўлса-да, лекин бетакрор эканлигини ёритиб беради.
15-20133182026-08-19 -
ЎЗБЕК ЁЗУВЧИЛАРИ АСАРЛАРИДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТНИ ИФОДА ЭТУВЧИ ТИЛ БИРЛИКЛАРИНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Барно ШАМСЕМАТОВА (Muallif)Ушбу мақолада ўзбек ёзувчилари асарларида миллий қадриятни ифода этувчи тил бирликлари лексема, фразема ва сентенсемалар таҳлилга тортилган. Ҳамда ушбу тил бирликларининг гапда ёндош сўзлар билан келиши, сўз туркуми ва гапдаги мазмуни батафсил таҳлил этилган.
74-78355152026-08-03 -
ДАВЛАТ ДИНИ МОДЕЛИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ (АРМАНИСТОН ВА ОЗАРБАЙЖОН МИСОЛИДА)
Гулчехра ТУЛЕМЕТОВА (Muallif)Мақолада давлат дини моделига эга республикалардаги «давлат ва дин» ўзаро муносабатларининг хусусиятлари таҳлил қилинган. Озарбайжон ва Арманистоннинг тарихий мисоллари ва диний контентни ўрганиш асосида маълум шароитларда битта диннинг мутлақ мавқеи айрим ҳолларда конфессиялараро муносабатларнинг кескинлашувига олиб келади, деган хулосага келинмоқда. Давлат дини моделининг афзалликлари ёки камчиликларини таъкидламасдан, унинг хусусиятлари кўрсатилган.
138-141167152026-08-03 -
ГАЗЕТА МАҚОЛАЛАРИ МАТЕРИАЛЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ
Разия МАТИБАЕВА, Лаззат РЫСБЕКОВА (Muallif)Ушбу мақолада чет эллик ҳамкасбларнинг газета матнлари билан ишлаш тажрибаси, хусусан: ёзма тақдимот, матнни танқидий кўриб чиқиш ва матнни ёзма таҳлил қилиш кўриб чиқилади. Матнлар билан ёзма ишларнинг ҳар уч тури батафсил таҳлил қилинади. Муаллифнинг фикри ва далилларни таҳлил қилиш бўйича тавсиялар, шунингдек матн билан ёзиш учун сўзлар ва иборалар рўйхати берилган. Бизнинг фикримизча, бундай тажриба талабаларга газета матнларига ўзлаштиришга оид ёзма иш турларини ўргатишда фойдали бўлиши мумкин.
25-31159132026-08-03 -
ЧЕТ ТИЛЛАРИНИ ЎРГАНИШДА ҚЎШИҚЛАРНИНГ МУҲИМ ХУСУСИЯТЛАРИ
Durdona ESHBOEVA (Muallif)Ушбу тадқиқотнинг мақсади хорижий тилларни, хусусан, инглиз тилини ўрганишда қўшиқнинг муҳим жиҳатларини кўрсатишдир. Биз ҳаммамиз биламизки, қўшиқлар ҳис-туйғулар манбаи, яъни биз куйлаганимизда ёки тинглаганимизда йиғлаймиз, куламиз, ўтмиш ёки келажак ҳақида ўйлаймиз. Қизиғи шундаки, қўшиқ ҳатто янги тилларни ўрганишимизга ёрдам беради, айниқса ёш болалар учун.
43-45172142026-08-19 -
ҚУРЪОНИ КАРИМДА ЗОИДА ҲАРФЛАР ТАҲЛИЛИ (АММА ЖУЗЪИ МИСОЛИДА)
Бахром ДАМИНОВ (Muallif)Араб тилида зоида ҳарфлар (аффикслар) дейилганда, одатда, تنساه اليوم ибораси таркибига кирувчи ҳарфлар тушунилиб, улар ўзак сўзга қўшилиб, исм ва феъл туркумларига оид сўзларни ясашга хизмат қилади. Шунингдек, улар сўз ясовчилик вазифаси билан бирга сўз ўзгартирувчи ва шакл ясовчи аффикслар вазифасини ҳам бажариб келади. Мақолада Қуръони каримдаги зоида ҳарфларга тўхталган.
46-50103162026-08-03 -
“МИФТОҲУ-Л-УЛУМ” АСАРИДА СИНТАКТИК ЎЗГАРИШЛАР ВА УЛАРНИНГ САБАБЛАРИ БАЁНИ
Акмалхон АКМАЛХОНОВ (Muallif)Ушбу мақола Саккокийнинг араб филологияси бўйича фундаментал асари — “ Мифтоҳу-л-улум ” (Илмлар Калити) даги синтактик ўзгаришлар ва уларнинг юзага келиш сабабларини н аз арий-ам алий жиҳатдан чуқур ёритишга багишланган. Тадқиқотда мазкур асарнинг наҳвга оид қисмидаги айрим грамматик қоидалар, хусусан, сўзларнинг келишик категориясидаги ўзгариш тартиби, алоҳида турланишга зга сўзлар ва сўз бирикмаси тузилишида юз берган нозик фарцлар таллия этилади.
12-15502282026-05-19 -
ТОҲИР МАЛИК ИЖОDIDA MA’NAVIY MUAMMOLARNING BADIIY TALQINI
Mar‘guba MIRQOSIMOVA (Muallif)Маqolada xalq yozuvchisi Tohir Malik qissalari tahlili asosida asarlariga xos uslub xususiyatlari, obraz yaratish mahorati, ma’naviy muammolar tadqiqi, insonlararo munosabatlarning badiiy talqini yoritilgan. Muallif yozuvchining inson dunyosi, imon e’tiqodi, unga berilgan hayot soniyalarining qadri haqidagi falsafiy estetik qarashlarining obrazlar orqali tasvirlanishi, hayotiy ziddiyatlar tasviriga e’tibor qaratish orqali odamlararo mehr-oqibatning ko‘tarilishi qanday ma’naviy talofatlarga olib kelishini asarlardan misollar keltirish orqali asoslagan.
42-46404162026-08-03

