Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙ ВА ҚАФФОЛ ШОШИЙ “МАҚОСИДИЙ” ҚАРАШЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Ibrahim USMANOV (Muallif)

    Мазкур мақолада мовароуннаҳрлик ўрта аср икки алломаси – Ҳаким Термизий ва Қаффол Шошийнинг “мақосид аш-шариа” – “шариат мақсадлари” бўйича муҳим асарлари қиёсий таҳлил қилинган.  Мақосид аш-шариа – ислом ҳукмлари ортида турган ҳикмат, мақсадлар, ғоялар, сабабларни баён қилади. “Мақосид аш-шариа”нинг дастлабки тизимли таълимотга айланиши, унинг назарий асослари яратилиши IX-X асрларга тўғри келади. 
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг илк мақосидий олим сифатидаги фаолияти таҳлил қилинган. Термизийга яқин давр ва ҳудудда яшаб мақосидий фикрлар улашган бир неча уламоларнинг ёзган асарлари умумий тарзда кўриб чиқилиб, мовароуннаҳрлик олим Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асари қиёслаш учун қуйидаги омиллар туфайли танлаб олинди: биринчидан, ҳудуд ва давр яқинлиги, Шошийнинг асари машҳур бўлган ҳамда тўлиқ ҳолда бизнинг давримизгача етиб келган. 
    Қаффол Шоший Мовароуннаҳрда шофеий мазҳаби олими сифатида фаолият кўрсатгани, Ҳаким Термизий эса гарчи ҳанафий ҳисобланса-да, машҳур “Табақот аш-шофиийя ал-кубро” асарида иккинчи табақа шофеий уламолар сирасида зикр этилгани мақолада ёритилган.
    Мақолада Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал” ва Қаффол Шошийнинг “Маҳосин аш-шариа” асарида “ҳукмларнинг иллатлари (сабаб, мақсад)” мавзусига урғу берилган. Ҳар иккала олим ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда ёндашган услуб баҳс қилиниб, Термизийнинг ёндашувида завқий-ирфоний руҳият устувор экани, Шоший эса рационал тафаккур доирасида реал воқеъликка таянгани мақолада очиб берилган. 


    Термизий ва Шоший ўз асарларида бир қанча ўхшаш мавзуларни муҳокама қилганлар, аксарият ҳолларда турли натижаларга келганлар. Айрим фиқҳий ҳукмларнинг иллатларини аниқлашда эришилган ўхшаш хулосалар мавзунинг ирфоний таъвил қилиш имкониятининг чеклангани билан изоҳланиши мақолада кўрсатиб берилган. 
    Мақола хулосасида Термизий ва Шошийнинг ибодат ва муамалот масалаларидаги иллатларни уйғунликда кўриб чиққани, уларнинг услубларидаги фарқлар, хусусан “Исбот ал-илал”да Термизий қўлланган луғавий-таҳлилий, тажриба, келиштирув, ирфоний, амалий услублар хусусиятлари очиб берилган. Юқорида санаб ўтилган беш услуб Ҳаким Термизийнинг “Исбот ал-илал”даги ижодий фаолияти йўналишлари доирасини акс эттириши аниқланган. 

    12 - 20
    37
    7
    08-07-2026
  • ШАЙХ ЗАЙНИДДИН ФАОЛИЯТИ ВА ЗИЁРАТГОҲИНИНГ ТОШКЕНТ МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланган. Шошдан  ҳадис, фиқҳ, тасаввуф каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу ерда туғилиб, фаолият кўрсатган кўплаб буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХIV асрдан) нисбаси билан дунёга танилганлар.


    Қадимий Тошкентда машҳур олимлар, муҳаддис ва фақиҳларнинг зиёратгоҳлари мавжуд. Айнан шу ерда Занги ота, Шайх Умар Валий Боғистоний, Шайх Хованд Таҳур, Шайх Зайниддин Кўйи Орифон ва бошқа алломалар мақбаралари жойлашган.


    XVIII асрнинг иккинчи ярмида Тошкент шаҳри тўрт даҳага бўлинган. Манбаларда қайд этилишича, шимолий даҳа – Қаффол Шоший, жанубийси – Зангиота, шарқийси– Шайх Хованд Таҳур ва ғарбийси – Шайх Зайниддин номлари билан эътироф этилган. Бироқ шаҳар аҳли ўртасида эса улар Себзор, Бешёғоч, Шайхонтаҳур ва Кўкча деб юритилган.


    Ўша даврда Кўкча даҳасида уч дарвоза (Сағбон, Чиғатой ва Кўкча), 57 маҳалла, 47 мавзе, 60 масжид ва икки мадраса бўлган. Даҳанинг  чорбоғлари Назарбек, Кўксарой ва Келес дарёси бўйларидаги жойларда бўлган. Даҳанинг эътиборли жойларидан бири Кўкча дарвозасидан ташқаридаги Орифон (билимлилар) қишлоғидаги мозоргоҳ ҳудудида Шайх Зайниддинбобо мақбараси қурилган. Тарихий манбаларда даҳанинг номи Шайх Зайниддин даҳаси деб ҳам юритилган.


    Кўкча маҳалласи тарихи бевосита Шайх Зайниддинбобо билан узвий боғлиқ. Бу зотнинг отаси бағдодлик машҳур сўфий, суҳравардия тариқатининг раҳнамоларидан саналган шайх Шаҳобиддин Суҳравардий (1145-1235) бўлган.


    Ушбу мақолада суҳравардия тариқати асосчиси Шайх Суҳравардий (1145-1234)нинг фарзанди Шайх Зайниддин Куйи Орифон (1164-1259) ҳаёти ва фаолияти тарихий  манбалар асосида тадқиқ этилган.  Амир Темур томонидан қурилган мақбара тарихи, зиёратгоҳнинг Тошкент маънавий ҳаётида тутган ўрни ўз ифодасини топган. Муҳими, Шайх Зайниддиннинг тинчликсеварлик фаолияти ҳамда кишилар ўртасида меҳр-оқибат, ҳалоллик, саховат, яхшилик каби қадриятларни тарғиб қилгани таҳлил этилган.

    15 - 21
    21
    5
    06-07-2026
  • АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб  фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар  “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.


    Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.


    Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.


    Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг  илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.


    Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг  муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб,  ислом аҳкомларидан ташқари одоб­ахлоқ, илм­маърифат, таълим­тарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.

    4-12
    14
    2
    17-07-2026
  • AРАБ ТИЛИДАГИ ТУРЛАНМАЙДИГАН СЎЗЛАРНИНГ БЕЛГИ- ХУСУСИЯТЛАРИ

    Malika NASIROVA (Muallif)

    Ўрта аср араб тилшунослари ўз асарларини анъанавий тарзда флексия масаласи билан бошлаганлар. Сўзнинг гапдаги вазифасини, ташиб турган маъносини белгилаб берувчи бош омил уларнинг келишиклари ҳисобланади.


    Ушбу мақолада араб тилида мавжуд бўлган учта келишикнинг ўз белги (ҳаракати) натижасида сўзнинг келишикларда бўла олиш имконияти унинг “тўлиқ”, “тўлиқ эмас” ёки “турланмайдиган” деган категорияларга ажратилишига оид ҳолатлар тадқиқ этилган. Гап таркибида келаётган сўз охирининг ҳаракати бирор [таъсир қилувчи] омил туфайли ўзгариши ёки [таъсир қилувчи] омиллар ўзгарса ҳам  уларнинг  охири ўзгармаслиги мумкин. Буларнинг биринчиси “муъроб”, яъни “турланиш”  деб аталади ва иккинчиси “мабний”, яъни “турланмаслик” деб аталади. Омиллар таъсирида [сўз охиридаги] ўзгариш “эъроб”, яъни флексия деб аталади, омиллар таъсирида ўзгармаслик эса “бино”, яъни “келишикларда ўзгармаслик”  дейилади.


    Эъроб – сўз охирида таъсир қилувчи омил ифодалайдиган белгидир. Сўзнинг охири шу омилнинг таъсири натижасида марфуъ [дамма-бош келишик], мансуб [фатҳа –тушум келишиги], мажрур [касра –қаратқич келишиги] ёки жазм [сукун- шарт майлида] бўлиши мумкин. Тилшунослар флексия бўйича турланмайдиган сўзларни охирига қўйиладиган ҳаракатларга кўра дамма, фатҳа, касра  ва сукун турларини фарқлайдилар.


    Араб тилшунослари сўзларни келишикда ўзгаришига кўра икки гуруҳга: мабний ва муъроб сўзларга ажратиб ўрганадилар. Агар сўз бошқа бир сўзга боғлиқ бўлса ёки ўзидан аввал бирор бир омил келса-ю, у ўз келишик кўринишини ўзгартирмаса (яъни сўзнинг охирги ҳаракати ўзгармаса) бундай сўзлар мабний дейилади ва улар умуман ўзгармайдиган сўзлардир.


    Турланмайдиган сўзларга барча юкламалар, ўтган замон феъли, феълнинг буйруқ майли, таъкид нуни ёки муаннаслик нуни бирикиб келган феъл ва баъзи исмлар киради. Феъллар ва юкламалар асли турланмасдир.Шуни таъкидлаш керакки, ёрдамчи сўзлар эҳтиёж бўлмагани учун турланмайди. Чунки асосий таркибий маъно бўлгандагина турланишга эҳтиёж бўлади. Ёрдамчи сўзларнинг ёлғиз ўзи эса ҳеч қачон маъно англатмайди. Мақолада юқоридаги масалалар ўрганилиб, грамматик жиҳатдан таҳлил қилинган.

    117 - 125
    15
    4
    04-07-2026
26 - 29 from 29 << < 1 2 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling