- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
МОВАРОУННАҲРДА ҲАНАФИЙЛИК МАЗҲАБИ РИВОЖИ
Raziya MATIBAYEVA (Muallif)Ҳозирги кунда исломшунослик соҳаси мутахассислари олдидаги масъулиятли вазифа миллий анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган ислом дини, хусусан, ҳанафийлик мазҳабини чуқур ўрганиш, унинг бағрикенглик асосларини халқимизга етказиш ва ёшларимизнинг мафкуравий савиясини кучайтиришдир.
Ҳанафийлик Марказий Осиё халқлари эътиқод қиладиган кенг тарқалган мазҳабдир. Суннийликдаги тўрт мазҳаб – ҳанафийлик, моликийлик, шофиийлик ва ҳанбалийлик орасида эътиқод қилувчилар сонининг кўплиги бўйича ҳанафий мазҳаби етакчи ўрин эгаллайди. Зеро, ҳанафийликка хос бағрикенглик тамойиллари унинг ислом оламида кенг ёйилишига сабаб бўлди ва ҳанафий мазҳабини ўрганиш нафақат республикамиз, балки Марказий Осиё минтақаси ва умуман бу мазҳаб тарқалган ҳудудларда долзарб масалалар қаторига кўтарилди.
Ушбу мақолада Имом Абу Ҳанифа асос солган ҳанафийлик мазҳабининг Мовароуннаҳрдаги ривожи ва унинг кенг кўламда тарқалиши сабаблари тадқиқ қилинган. Шунингдек, ушбу мазҳаб моҳияти, таълимоти ва қўллаган услуби ҳаётий масалаларда кўп қулайликлар яратиши таҳлил этилган.
133 - 141119323-06-2026 -
УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ
Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ.
Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.
Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.
Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.
Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.
Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.
19-278118-09-2026 -
“ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ
Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV (Muallif)Ушбу мақолада “дин” сўзининг луғавий маъноси араб тилидаги ишончли ва нодир луғатлар, девонлар ҳамда ислом динининг муқаддас китоби – Қуръони каримдан фойдаланиб, батафсил ўрганилди ва атрофлича таҳлил этилди.
Инсоният тарихининг қайси бир даврига назар ташланмасин, ҳеч қачон диний эътиқодлардан узоқ биронта жамият мавжуд бўлгани кўрилмайди. Археологик қазилмалар шуни тасдиқламоқдаки, инсон доимо муайян эътиқод ва ишончга эга ҳолда яшаб ҳаёт кечирган. Бу эса жамият маънавий ҳаётини оёқда тутадиган асосий таянчларнинг аввалида диний дунёқараш жой олишини кўрсатади. Инсоният тарихи ва башарият ҳаётининг ажралмас асоси бўлган “дин” – сўзи нима ўзи, унинг келиб чиқиши ва қандай маъноларни билдиришини ўрганиш, уни тўлиқ қамраб олишда муҳим ўрин тутади.
“Дин” араб тилида феъл шаклида – бўйин эгмоқ, бўйсунмоқ, итоат этмок, итоат қилмоқ, камситилмоқ, хўрланмоқ, азиз бўлмоқ, камситмоқ, хўрламоқ, эга бўлмоқ, соҳиб бўлмоқ, хизмат қилмоқ, эҳсон қилмоқ, бир кишини завқланадиган ва яхши кўрадиган нарсага йўлламоқ, ҳисоб-китобга тортмоқ, жазо ёки мукофот бермоқ, қарз бермоқ, қарз олмоқ каби маъноларни ифодалайди. От шаклида эса, дин, миллат, ислом, мазҳаб, йўл, урф-одат, ҳол-аҳвол, ҳисоб-китоб, мол-мулк, ҳукм, қазо ва қадар, чора-тадбир, итоат, ибодат, шариат, имон, тақво, салтанат ва бошқарув, хизмат, устун келиш, ҳокимият, хорлаш, мажбурлаш, жазо, бадал-эваз-ҳақ, мукофот, доимий ёғадиган ёмғир, бўйсуниш, касаллик, ғалаба, йўқ қилиш, қайғу-алам, истило қилиш, тавҳид каби маъноларни билдиради.
Феъл ва от шаклида Қуръони каримда келган маъноларни тўртта асосий гуруҳда жамлаш мумкин: Биринчиси, энг олий қудратга таслим бўлиш, итоат этиш, бўйин эгиш маъносида; Иккинчиси, охират, мукофот ва жазо, яъни амалларга яраша мукофот ёки жазо бериш куни маъносида; Учинчиси, ҳукм, адолат, шариат ва қонун маъносида; Тўртинчиси, Аллоҳ таоло юборган тавҳид дини маъносида.
Мақолада “дин” сўзининг луғавий маънолари диний манбалар, луғатлар ва турли адабиётлар асосида таҳлил қилинган.
62-7231516-07-2026 -
АБУ ҲАНИФАГА НИСБАТ БЕРИЛГАН МАНОҚИБ ВА МУСНАДЛАРИНИНГ УРФ-ОДАТЛАРНИ ЎРГАНИШДАГИ АҲАМИЯТИ
Raziya Baltabayevna MATIBAYEVA (Muallif)Мазкур мақола Имом Абу Ҳанифа ҳаётига бағишланган маноқиб ва муснад асарларининг урф-одатлар ва миллий қадриятларни сақлашдаги аҳамиятини таҳлил қилади. Абу Ҳанифа ҳақидаги маноқиб ва муснадларда унинг илм олиши, фазилатлари, саҳобийлар билан учрашгани, ҳадислар эшитгани, фиқҳий илмдаги ютуқлари ёритилган бўлиб, бу асарлар ҳанафий мазҳабининг шаклланиши ва унга ҳурмат шаклланишига ҳисса қўшган. Мақолада Абу Ҳанифа ҳақидаги илк давр, ўрта давр ва замонавий маноқиблар келтирилган, уларнинг ўзига хос хусусиятлари таҳлил қилинган.
Маноқиб асарлари Абу Ҳанифанинг шахсиятини исломий анъаналар асосида тасвирлаб, мусулмон жамиятидаги ижтимоий ва маънавий қадриятларни сақлашда муҳим ўрин тутган. Абу Ҳанифанинг қўшничилик, меҳмондўстлик, ҳурмат, бағрикенглик каби хислатлари ҳақидаги ҳикоятлар урф-одатларнинг аҳамиятини кўрсатиб, ушбу қадриятларнинг авлодлардан авлодларга ўтишида салмоқли ҳисса қўшган. Бу асарлар орқали ҳанафий мазҳабининг ҳаётга, жамият ва шахслараро муносабатларга таъсири кўрсатилган.
Тадқиқотда ҳанафий уламолар томонидан ёзилган маноқиб ва муснадларнинг исломий одоб-ахлоқ қоидалари билан биргаликда аҳли сунна мазҳабининг ижтимоий ҳаётга татбиқ этилиши ҳақидаги маълумотлар келтирилган. Шунингдек, маноқиб ва муснадлар фақат диний манба сифатида эмас, балки жамиятда урф-одатларни қўллаб-қувватловчи маънавий мерос сифатида ҳам қимматлидир. Асарларда келтирилган маълумотлар ҳанафий мазҳабининг урф-одатларга нисбатан ёндашуви, унинг ижтимоий қадриятлар ва анъаналарга таъсирини очиб беради.
Ушбу мақолада ҳанафий мазҳабининг ўзига хос диний услублари, уларнинг аҳамияти ва жамият ҳаётидаги урф-одатларни сақлашдаги аҳамияти ҳақида хулосалар келтирилган. Тадқиқот ҳанафий маноқиб ва муснадларнинг ижтимоий ҳаётга таъсирини ва ушбу мазҳабнинг ислом илмлари тарихида тутган ўрнини янада чуқурроқ тушунишга ёрдам беради.
69-7829320-07-2026 -
“ТАНҚИҲ АЛ-УСУЛ” АСАРИ ВА УНИНГ ШАРҲИДА МУАЛЛИФ МАҲОРАТИ
Nematullo NASRULLAEV (Muallif)Ушбу мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа қаламига оид “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шарҳи “Ат-Тавзиҳ фи ҳалли ғавамиз ат-Танқиҳ” ҳақида сўз боради. Бу асарлар ислом дунёсида машҳур бўлиб, фиқҳ усули бўйича ишончли матн ҳисобланади. Садр аш-шариъа мазҳаб қарашлари марказида ҳанафийлар уч имоми – Абу Ҳанифа, Абу Юсуф ва Муҳаммад Шайбоний ғоялари ётади. Асар ҳанафий ва шофеъий мазҳабига хос муштараклик билан баён этилган.
Садр аш-шариъа манба сифатида Фаҳрул ислом Баздавийнинг “Усул”, Фахруддин Розийнинг “ал-Маҳсул”, Ибнул Ҳожибнинг “Усули Ибнул Ҳожиб” асарларидан фойдаланган.
“Танқиҳ” ва унинг шарҳи “Тавзиҳ” усул, мантиқ ва тил қоидаларига мувофиқ тартибланган. Унда айрим тасаввуф ва фалсафий масалалар ҳам зикр этилган. Бу икки матн Имом Аъзам ва унинг мазҳабини мудофаа этишга қаратилган. Садр аш-шариъа шофеъий олими Фахруддин Розийни чиройли услуб билан танқид қилади. Ибнул Ҳожиб ҳақида сўз юритишда унга мўътадил ёндашади. Умуман бировга қарши фикр билдиришда унга самимий тилаклар изҳор этиб, рақибининг хатосига узур қидирган ҳолда нозик иборалар билан мунозаларга интилади. Садр аш-шариъа усул таркибларидан бўлган фиқҳни таърифлар экан, Абу Ҳанифанинг таърифини афзал кўрган. Уни бошқа илмлардан ҳоли этиш учун “амал хусусида” иборасини қийл ўлароқ зикр этган.
Бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуси бўлиши мумкинми? Баҳс-мунозарасига Садр аш-шариъа ҳам киришган. Мовароуннаҳр машойихларига кўра, усули фиқҳ фақат фиқҳ билан боғланган илмдир. Калом, мантиқ ва фалсафа билан ҳеч алоқаси йўқ. Бу мавзуда ўлка машойихларидан фарқли фикрлаган Садр аш-шариъа, мутлақ эмас, балки нисбий бир илмнинг бирдан ортиқ мавзуда бўлишини инкор этмайди. Садр аш-шариъа бу мавзуда Абу Ҳомид Ғаззолийдан таъсирланган.
Садр аш-шариъа, ҳукмни шаръий ва ғайри шаръий икки турга бўлади. Унга кўра, “Ҳукм ақлга эмас ҳукм қилувчига муҳтож, ҳоким эса Аллоҳдир”. Рухсат – масаласини: айни ҳақиқий, ҳақиқий, мажозий ва айни мажозий деб тўртга тақсим этиб, уни кенг ёритиб беради. Муаллиф матн ва унинг шарҳида яна бир қатор масалаларга кириб боради.
Демак, “Танқиҳ ал-усул” ва унинг шари ҳанафий мазҳаби асосида аралаш методга кўра ёзилган. Садр аш-шариъа асар таснифида Баздавий, Розий ва Ибнул Ҳожибларнинг усул китобларига таянган. Муаллиф томонидан бу матнлардаги ўхшашлик ва фарқлилик, янгилик ва такрорлар муқояса йўли билан таҳлил этилган. Ўз ўрнида мазкур матнларга қатор шарҳ, ҳошия, таржима ва таълиқалар битилган. Матн ва унинг шарҳи узоқ йиллар мадрасаларда ўқитилиб келинмоқда.
13-2133517-07-2026 -
“СИЯР” ИЛМИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ ВА ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Shukrullo JO‘RAYEV (Muallif)Жаҳон ҳамжамияти халқаро муносабатларни тартибга солишнинг бугунги даражасига бирданига эришган эмас. Ушбу жараён узоқ ўтмишдан ҳозирги кунгача тўпланган халқаро ҳуқуқий амалий тажрибанинг маҳсулидир. Бу жараёнда ислом ҳуқуқи ҳам алоҳида ўрин тутади.
Мақолада исломда халқаро муносабатларни тартибга солиш илми бўлган “сияр” тармоғининг шаклланиши ва ривожланиши ҳамда ўзига хос хусусиятлари хақида маълумот берилган.
Сияр тармоғи дастлаб Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳаёт йўлини баён қилган. Бундан ташқари, “сияр” уруш ва тинчлик ҳолатларида мусулмонларнинг ўзга дин вакиллари билан олиб борадиган муносабатларини тартибга солувчи қоидалар илми ҳисобланади.
Хусусан, мусулмонлар ва ғайридинлар ўртасида тузилган уруш ва тинчлик шартномалари, уруш олиб боришда амал қилиш керак бўлган инсонпарварлик тамойиллари, ўзга давлатларга элчилар юбориш тартиби, мусулмонлар диёрида яшовчи ўзга дин вакилларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларига доир фиқҳий қоидалар сияр илми орқали ўрганилган.
“Сияр” илмининг ривожланиши давр тақозоси ҳисобаланди. Чунки араб халифалигининг кенгайиши натижасида турли дин ва миллат вакиллари билан алоқаларни йўлга қўйиш зарурати вужудга келди. Бу эса олимларнинг “сияр” бўйича асарлар ёзишларига сабаб бўлди. Хусусан, Имом Абу Ҳанифа, Имом Шаъбий, Имом Муҳаммад, Авзоъий, Саврий ва Фазорий каби фақиҳлар ҳам бу мавзуда асарлар ёзганлар.
“Сияр” илмини ўрганган фақиҳлар ўз асарларида унинг ўзига хос хусусиятларини ҳам кўрсатиб берганлар. Хусусан, фақиҳлар исломдаги халқаро муносабатлар ахлоқ тамойилларига таянишини таъкидлаганлар.
48 - 5421806-07-2026 -
“МУХТАСАРУ-Л-ҚУДУРИЙ” АСАРИ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА
Nodirbek K. TURABOYEV (Muallif)Ҳанафий мазҳабига эргашувчилар дунё мусулмонларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ироқ ва Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳининг марказлари бўлган. Бу икки минтақа ўртасидаги илмий муносабатлар бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. Ўлкамиз уламолари томонидан яратилган фиқҳий асарлар ислом оламида ҳам машҳур бўлган. Бағдодда яратилган “Мухтасар ал-Қудурий” асаридан юртимизда эътиборли китоб сифатида фойдаланиб келинган. Шу билан биргаликда Мовароуннаҳр уламолари томонидан яратилган кўплаб мўътабар фиқҳий асарлар мазкур китоб таъсирида дунёга келган. Шундай бўлса-да, бу асар юртимизда ҳалигача илмий тадқиқотларга муҳтож. Ушбу мақолада фиқҳий асарларнинг шаклланиши, “мухтасар” деган жанрнинг таърифи, “Мухтасарул Қудурий”нинг фиқҳий китоблар орасидаги мавқеи, унинг афзалликлари тадқиқ қилинган. Мухтасар жанрида ёзилган китоблар бир нечта турга бўлинади. Улар орасида Қудурийнинг мухтасари ёзилишига кўра муайян асардан қисқартириб олинмаган ва муаллиф ҳам бу ҳақда изоҳ қолдирмаган. Кичик тадқиқот асносида унинг турли воситалар асосида “Зоҳирур ривоя” масалалари боғланишини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, унинг ёзилиш услуби, маълумотларга бойлиги уни ҳанафийлар учун доимо фойдаланадиган манбага айлантирганлиги таҳлил этилган. Мазкур матн “Усул” деб номланган олтита китобга қандай боғланиши ва ҳанафий мазҳабининг кейинги кўплаб китобларга асос бўлиб хизмат қилганлиги ўрганилган. Бу китобнинг аҳамияти ҳақида айтилган маълумотлар келтирилган. “Мухтасарул Қудурий” ҳанафий фиқҳида энг кўп фойдаланилган китоблардан ҳисобланади. Мақолада яна қуйидагилар тадқиқ этилди: асар яратилганидан бошлаб унга шарҳлар ва ҳошиялар битилган; унинг асосида мўътабар матнлар ёзилган, китобни вазнга солиб манзума шаклида асарлар ёзилган; уни яна ҳам мухтасар қилиб оддийроқ китоблар яратилган; замонавий тадқиқотчилар уни қайта изоҳлаган; савол ва жавоб услубида китоблар таълиф этилган ва асар турли тилларга таржималар қилинган. Кўп эътирофлардан матн китоблари орасида ҳам ишончли ва мўътабар китоб эканлиги ёритилган.
23-3244504-07-2026 -
ИСЛОМДА ИЖАРА ТУШУНЧАСИ ВА УНИНГ ИЖТИМОИЙ МУНОСАБАТЛАРНИ ТАРТИБГА СОЛИШДАГИ ЎРНИ
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Ушбу мақолада ислом ҳуқуқида ижтимоий- ҳуқуқий муносабатларга оид ижара шартномаси билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Мазкур мавзуни ўрганишнинг аҳамиятли томони шундаки, инсонлар ўртасидаги ўзаро ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларни тартибга солиш билан бирга, соҳага доир бугунги кундаги долзарб муаммоларга ечим бўлади. Илмий мақолада “ижара” сўзининг луғавий маъноси луғат, мўъжам, қомус ва бошқа манбаларда келтирилган маълумотлар асосида муҳокама қилинган. Унинг илмий- истилоҳий маъноси борасида нафақат ҳанафий мазҳаби мужтаҳидларининг фикрлари балки, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳаб фақиҳларининг фикрлари илмий жиҳатдан ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган. Шунингдек, ижара шартномасининг шариатда жоизлиги билан боғлиқ далиллар, жумладан, Қуръон оятлари, ҳадислар келтирилиб, улар хусусида муфассир ва муҳаддисларнинг фикрлари ёритилди. Шу билан бирга ижара шартномасини шариатда жоиз эмас, деб даъво қиладиган олимларнинг фикрлари ва уларнинг далиллари баён қилинган. Уларнинг фикрлари атрофлича тадқиқ ва қиёсий таҳлил қилиниб, раддиялар билдирилган.
Мақсади. Ислом ҳуқуқига оид манбаларда ижара шартномалари билан боғлиқ маълумотларни таҳлил этиш, унинг ҳуқуқий асосларини илмий жиҳатдан асослаб беришдан иборат. Усуллар. Мавзуни ёритишда комплекс ёндашув, тизимлилик, тарихийлик, қиёсий-танқидий, манбашунослик каби методлар, шунингдек, умумий илмий-тадқиқот усулларидан кенг фойдаланилган. Натижалар. Ижаранинг луғавий маъноси хусусида луғат, мўъжам, қомус ҳамда фиқҳий манбаларда келган маълумотлар ўрганилди, таҳлил қилинди ва илмий хулосалар билдирилган. Демак, ижара сўзи луғатда “бирон бир амал эвазига берилган иш ҳақи” маъносини ифода қилган. Ижаранинг илмий-истилоҳий маъноси нафақат ҳанафий мазҳабига оид фиқҳий манбалар асосида балки, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига оид фиқҳий манбалар асосида ўрганилиб, қиёсий таҳлил қилинган. Демак, унинг илмий-истилоҳий маъноси: бир нарсани маълум миқдордаги эваз баробарига вақтинча фойдаланиш учун бериш ёки олиш ҳамда шахсни муайян бир эваз баробарига бирон бир ишга ёллашдир. Шунингдек, мақолада ижара шартномаси шариатда гарчи Қуръон оятлари, ҳадислар ва ижмои уммат (уламолар иттифоқи) асосида собит бўлган бўлса-да, истеҳсон масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Таъкидлаш жоизки, ҳанафий мазҳаби фақиҳлари ижтимоий муносабатлар билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишда истеҳсон услубидан кенг фойдаланган.
16-2527304-07-2026 -
ИСЛОМДА ҚОЗИЛИК МАҲКАМАЛАРИ ФАОЛИЯТИ (X-XIII АСРЛАР)
Ilhomjon BEKMIRZAEV (Muallif)Maqola dunyo islom va tarixiy ilm-fanning so'nggi yutuqlari, xulosalari va usullariga asoslangan. Tarixiy-qiyosiy usul manbalarni, shu jumladan Hanafiy qonunining turli qo'lyozmalarini va arab tilida yozilgan boshqa manbalarni o'rganish uchun ishlatilgan, ular O'zbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi Sharqshunoslik institutining Qo'lyozmalar fondida mavjud.
Maqola mamlakatimiz va xorijiy mamlakatlarning etakchi olimlari Jozef Mine, Monika Gronke, Ulrich Rebstok, Chexata Chafik, Emil Tyan, Chalmeta P tomonidan ilgari surilgan O'rta Osiyo tsivilizatsiyasi tarixiga oid tavsiyalar, tadqiqot natijalari va tushunchalariga asoslanadi; Carriente F., Riberta J., Asin, Janette A. Wakin, Michael Thung, Wael Xallak, Karl Brockelmann.
Maqolaning maqsadi X-XIII asrlarda Transoksiyada ilohiyotshunoslik fanining rivojlanishida huquqiy hujjatlarga oid adabiyotlarning rolini ta'kidlash. Bundan tashqari, ushbu ishning jamiyatimiz madaniy hayotidagi ijtimoiy munosabatlarni tartibga solishda muhimligini ta'kidlash. X-XIII asrlarda Islom dunyosida va transoksiyaliklarda jamoat hayotining muhim qismi bo'lgan huquqiy hujjatlarning tarixiy-huquqiy shakllari, nazariy va amaliy asoslarini yoritib berishdir.
98 - 109361028-06-2026 -
ОРИЯ КЕЛИШУВИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҚОИДАЛАР
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Мақолада ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ория масаласи, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳамда ория масаласининг ҳанафийларга, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига кўра тушунилиши ўрганилган. Ислом ҳуқуқига кўра ория, омонат, гаров, ижара битимлари ўртасидаги фарқлар ва уларга хос фиқҳий тушунчалар қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, орияга берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўрганилган.
Мақолада ория масаласида фикр билдирган мовароуннаҳрлик ва ислом дунёсида таниқли фақиҳларнинг асарлари, жумладан, Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг «Муҳит Бурҳоний» асари, Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари, Шамсул Аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асари, шунингдек, хозирги замон олимларидан Ваҳбатуз Зуҳайлийнинг «Фиқҳул исломи ва адиллатуҳу» асарларидаги орияга доир масалалар қиёсий таҳлил қилинди ва илмий хулосалар берилди.
103 - 10915423-06-2026 -
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ
O‘ktam PALVANOV (Muallif)Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўлган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.
27-36123823-06-2026
