- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИСЛОМДА АРБИТРАЖ (ТАҲКИМ) ВА МУРОСА (СУЛҲ) - НИЗО БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ МУҚОБИЛ УСУЛЛАРИ
Saidilyos KHAKIMOV (Muallif)Ушбу ишдан кўзланган асосий мақсад Ислом асосида низо ҳал этишнинг муқобил усулларига бўлган эҳтиёжни кўрсатиш ва усул қўлланмаларининг фойдалари юзасидан таҳлилларни тақдим этишдир. Муқобил усулларнинг расмий литигацияларга нисбатан эътирофнинг юксалиши ва бу соҳадаги муаммоларга Ислом нуқтаи назаридан мурожаат этилиши кўзда тутилган низолар сони ўсаётгани сабаб мазкур иш бажарилди. Усулларнинг кенг миқиёсида фойдаланишга кириши йигирманчи асрнинг иккинчи ярмидан буён узлуксиз кенгайиб бормоқда. Бир ярим асрлик қонуний институционализация қилинган арбитраж маҳкама (таҳким) ва муроса (сулҳ) асосларини, ва Исломий усуллар ёки муқобил усулларни тарихий ва бугунги ишончли далиллар билан таҳлил ва тақдим қилиш ишнинг мақсадидир. Усулларнинг исломий табияти ва тамойиллари баъзи Қуръон оятлари ва ҳадислар билан асослантирилади. Қолаверса, терминнинг маънолари ва қўлланилиши замонавий истилоҳлар билан баён қилинади ва солиштирилади. Юкланилган вазифадан яна бир мақсад, терминларни классик маъноларини тақдим қилиш ва замонавий маъноларини солиштириш; у билан механизмларнинг ёрдамчи ечим сифатида мослашувчан инеграцияси, киришимлилиги ва баъзи ҳолларда суд платформасига нисбатан энг муносиб танлов эканлигини ёритиб беришдир. Ислом қонунларининг бой тажрибаси, доктриналари ва кўп сонли маҳаллий ва халқаро кейс стадиларининг мавжудлиги мавзуни ёритишда таклиф қилинди. Шу билан бирга, муқобил усулларга оид статистик кўрсаткичлар, айниқса исломга оидлари, расмий судларсиз, қонуний асосларда низоларни ҳал этиш йўлларини кўрсатиш мақсадида муҳокама қилинди. Кенг, бой ва комил ислом тажрибаси низо ҳал этиш дунёсида энг муҳим қўлланма эканлиги аниқдир.
31 - 3726804-07-2026 -
ИЖАРА ШАРТНОМАСИНИНГ РУКН ВА ШАРТЛАРИ
Mamurjon ERKAEV (Muallif)Ушбу мақолада ислом ҳуқуқшунослигига оид ижара шартномасининг рукн ва шартлари билан боғлиқ масалалар тадқиқ этилган. Унга кўра, ижара шартномасининг рукни, яъни асоси ижоб ва қабул экани, шартномани тузишда ишлатиладиган сўзлар, жумладан, ижара маъносини ифода қилувчи иборалар ҳамда ория, ҳадя, сулҳ ва бай келишувларига доир сўзларнинг қўлланишига оид хулосалар берилган. Шунингдек, ижара шартномаси التعاطى (at-ta`otiy) йўли билан, яъни ижоб ва қабул маъносини ифода қилувчи сўз ва ибораларни талаффуз қилмасдан, амалий ҳаракатлар орқали амалга ошириш уламолар иттифоқига кўра жоиз экани баён қилинган. Ижара шартномасининг шартлари, жумладан, ҳақ тушунчаси ва унинг миқдорини аниқ бўлиши, агар шартнома бирон нарсадан фойдаланиш билан боғлиқ бўлса, фойданинг маълум бўлиши, агар шартнома бирон бир шахсни ишга ёллаш билан боғлиқ бўлса, иш турининг белгиланиши тўғрисида фақиҳлар ўртасидаги ихтилофлар ва уларнинг фикрлари ҳамда илмий хулосалари ёритилган. Мақолада ижара ҳақи билан боғлиқ масалалар, хусусан, ислом ҳуқуқида ижара ҳақи сифатида савдода пул деб эътиборга олинадиган ва пул деб эътиборга олинмайдиган нарсалар бўлиши мумкинлиги, шартномада ижара ҳақининг миқдори маълум бўлиши, агар нақд пул шаклида бўлса, пул бирлигига аниқлик киритилиши баён қилинган. Шунингдек, ислом ҳуқуқшунослигида уламолар ижара ҳақи учун иккита асосий шартни белгилагани, улар: ижара ҳақи шариатда қийматга эга бўлган мол-мулк бўлиши лозим. Ижара ҳақи бирон нарсадан фойдаланиш эвазига тузилган бўлса, иккинчи томондан билдирилган иш турининг жинси билан бир хил бўлмаслигига оид шартлар тўғрисида уламоларнинг хулосалари келтирилган. Шу билан бирга ижара ҳақини ундириш билан боғлиқ масалаларда уламолар ихтилоф қилгани ва мазкур ҳолат бўйича уларнинг фикрлари ўрганилган. Унга кўра, ижарага олувчи тўловни олдиндан (ихтиёрий) бериши, шартномада тўловни олдиндан беришни шарт қилиб белгиланиши ва кўрсатилган ишни бажариб бўлганидан сўнг тўловни амалга ошириши каби масалалар таҳлил қилинган.
59-677406-07-2026
