Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ

    Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)

    Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.


    Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.

    126 - 137
    12
    2
    04-07-2026
  • МОВАРОУННАҲРДАГИ ИЛК ИЛМИЙ МАРКАЗЛАР (VII-X асрлар)

    Otabek MUKHAMMADIEV (Muallif)

    Мақолада Мовароуннаҳрдаги илк илмий марказларнинг ташкил топиши, Қутайба ибн Муслим Бухорони фатҳ қилгандан кейин 94/712 йилда Жума масжиди қурдириб, маҳаллий аҳолига Исломни ўргатишга замин яратилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган. Шунингдек, маҳаллий аҳолига Абул Қосим Даҳҳок ибн Музоҳим Балхий каби олимлар томонидан Қуръон ва бошқа ислом илмлари ўргатила бошлангани, бу даврда мактаблар (куттоб) ҳам кенг тарқалгани, исломнинг илк даврларида ўқиш-ёзиш ўқитувчиларнинг уйларида ўргатилгани баён этилган. Кейинчалик, мактаблар Қуръон ўқиш, ақоид ва шеър каби асосий дарсларни ўз ичига олгани, ислом таълими ва тарбия фаолиятлари Макка даврида Дорул Арқамда бошлангани Мадинада Масжиди   Набавий қурилгандан кейин бу жараён тезлашгани, Мовароуннаҳрда қурилган илк жоме ва бошқа масжидлардан баъзилари ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган ва тадқиқ қилинган.


    I/VII асрнинг охирига келиб Қутайба ибн Муслимнинг Мовароуннаҳрда доимий муваффақиятларга эришиши билан ҳудудда Исломнинг тарқалиши бошланган даврдан бошлаб илм марказлари сифатида танилган уламолар уйлари ўз хусусиятини доимий равишда сақлаб қолган. Шубҳасиз, III/IX асрнинг муҳим муҳаддислари бўлган Абд ибн Ҳумайд, Доримий, Бухорий, Термизий ва бошқа аҳли ҳадис имомларининг уйлари ҳам ҳадис дарслари кўп ўтказиладиган жойлардан эди. Худди шунингдек, Қорахонийлар даврида ҳам бу жойларда ҳадис ва бошқа турли соҳаларга оид мажлислар ўтказилгани ҳақида мисоллар келтирилган. Манбаларда аниқ қайд этилган уламолар уйларининг баъзиларига мисоллар келтирилади. Ҳадис ҳофизларидан ва “ал-Жомиъу-с-саҳиҳ” номли асар муаллифи Абу Ҳафс Умар ибн Муҳаммад ибн Бужайр Бужайрий (в. 311/923), Сўғд ҳудудига қарашли Ҳушуфағн қишлоғидаги уйининг боғида илм талабалари билан (асҳоб) ҳадис дарслари ўтказгани ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган.

    79-87
    12
    3
    20-07-2026
  • «ДЕВОНУ ЛУҒАТИ-Т-ТУРК»ДАГИ ШЕЪРЛАР СЕМАНТИКАСИ

    Qosimjon SODIQOV, Govhar RAHMATOVA (Muallif)

    Лирик қўшиқлар туркий халқлар эсте-тик дидининг нечоғлиқ бой экани, уларнинг азалдан сўз санъатига алоҳида меҳр билан қараганлари, бадиий тўқимада ўз даврининг энг илдам халқлари билан беллаша олиш даражасида адабий заҳирага эга эканини намойиш этади. Шунингдек, ушбу қўшиқларда туркийларнинг бадиий қарашлари ҳам намоён бўлади.


    Соф лирик кечинмалар навоторлиги, образларга бойлиги ва ўзига хос пафоси билан ҳамма даврда ўқувчи кўнглини ўзига ром этиб келган. Жаҳон адабиёти тарихида туркий халқлар шеърияти, шубҳасиз, алоҳида ҳодиса сифатида ўрганилади. Маҳмуд Кошғарийнинг «Девону луғати-т-турк» асари турк шеъриятининг илдизлари, унинг мавзу кўлами ҳақида кенг маълумот беради.


    «Девону луғати-т-турк»да туркий халқлар оғзаки шеъриятидаги лириканинг илк куртаклари учрайди. Кошғарий ўз даврининг йирик тилшуноси, туркий халқлар урф-одатларининг билимдони ва илғор фикрли кишиси ўлароқ, ҳар бир сўзни ўзига хос ифода ёҳуд бирор шеърий парча билан далиллайди. Асардан жой олган ҳар бир шеър ўзининг бадиий қиймати, семантикаси билан ўзгача. Айниқса, бу нарса лирик шеърларда яққол кўринади. Лирик қўшиқларда оддий эпизодлар ҳам юксак бадиий савияда ёзилганлиги аждодларимизнинг сўзга чечанлиги, билидирилаётган фикрлар жимжимадор тарзда ифода этиш маҳоратини намоён этади


    «Девону луғати-т-турк»да келтирилган лирик парчалар маъшуқа васфи, ошиқнинг ўтли ҳижрон дамлари ва ўз маъшуқасига мурожат шеърларидан иборат. Уларда бадиий санъатлар ва унинг ўринлашуви масаласи эътиборга молик. Негаки, уларда қўлланган бадиий санъатлар туркий халқлар адабиётида дастлабкиси сифатида муҳим аҳамият касб этади. Бундай шеърий санъатлардан бир нечта турларини келтириш мумкин:  ташбих, тазод, истиора, тажнис, такрир, муболаға, рсоли масал каби. Лирик парчаларда тилга олинган бадиий санъатлар кейинги давр шеъриятининг ҳамма турларида ҳам фаоллик билан ўринлашишида ўз аксини опди.


    Ушбу мақолада «Девону луғати-т-турк»даги лирик шеърлар семантикаси хусусида сўз юритилиб, уларнинг бадиияти очиб берилган.

    36 - 45
    22
    5
    04-07-2026
  • AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI

    Feruza NIZAMOVA (Muallif)

    Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.

    150-158
    26
    6
    03-07-2026
  • СЎФИ ОЛЛОЁРНИНГ «МАСЛАК УЛ- МУТТАҚИН» АСАРИ ФОРС ВА ӮЗБЕК АДАБИЁТИДА

    Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)

    Мақолада XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида яшаб ӯтган ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, фақиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бўлган Сўфи Оллоёрнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган. Унинг ижодий йўли, ўзбек, форс-тожик адабий алоқаларидаги ўрни ва ушбу икки адабиёт таркибида шаклланган зуллисонайнлик анъанаси унинг ижодида аниқланди. Сўфи Оллоёр ижодининг моҳияти, шариатни ўрганиши, билиши, тарғиб ва ташвиқоти, унга амал қилиб садоқат кўрсатиши унинг шеърлари мисолида кўрсатиб берилди.


    Сўфи Оллоёр форс-тожик тилида «Маслак ул-муттақин» ва «Мурод ул-орифин», туркий-ўзбек тилида «Сабот ул-ожизин» ва араб тилида «Махзан ул-мутеъийн» номли асарлар ёзган. Бу мақолада Сўфи Оллоёрнинг айнан форс тилида яратган «Маслак ул-муттақин» асари ўрганилиб, унинг мазмунини ёритиб бериш учун асардаги шеърий намуналар ўгирилиб таҳлил килинди, фақиҳ шоирнинг дил дардлари, айниқса, руҳий кечинмаларидан ҳам воқиф бўлинди. «Муножот», «Мусанниф камчиликларининг баёни», «Фарзанди аржумандга насиҳат» каби боблар шу жиҳатдан эътиборлидир. Шоир яшаган замондаги ижтимоий муаммолар, омнинг динга эътиқоди заифлашганлиги фақиҳ шоирнинг диққат марказида бӯлиб, асарнинг ёзилишини асосий мақсади деб таъкидлаганлиги унинг шеърлари мисолида кӯрсатиб берилди. Мақолада «Маслак ул-муттақин»нинг илк нашри қаерда ва ким томондан амалга оширилгани ҳақида маълумотлар келтирилган.


     

    76-80
    30
    5
    28-06-2026
  • ХАЛҚ КИТОБИ “МУСИБАТНОМАИ ТУРКИЙ”ДА ЛИРИК ТАСВИРЛАР ТАЛҚИНИ

    Lola АZIMOVA (Muallif)

    Ўзбек адабиётида ислом тарихи билан боғлиқ кўплаб асарлар мавжуд. Хусусан, “Карбало фожиаси” номи билан машҳур Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайннинг фожиали ўлими ҳақида кўпгина асарлар юзага келган. Жумладан, Увайсийнинг “Карбалонома”, Холис Тошкандийнинг “Қиссаи Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Карбало”, Собир Сайқалийнинг “Равзат уш­шуҳадо”, Нисо ва Хоний достонлари ҳамда қиссаларидан “Мусибатномаи туркий”, “Имом Ҳасан ва Имом Ҳусайн”, “Қиссаи Имом Ҳусайн” каби ҳам ўзбек адабиётида кўпчиликни ташкил этади. Шундай асарлардан бири “Мусибатномаи туркий” бўлиб, асар XVIII аср охири – XIX  аср бошларида юзага келган ва XIX аср охири – ХХ аср бошларида бир неча бор китобат қилинган. Мақолада “Мусибатномаи туркий” қиссасининг бадиий хусусиятлари, хусусан, асар қаҳрамонларининг руҳий кечинмаларини тасвирлашда шеъриятдан фойдаланиш даражаси, воқеликнинг янада таъсирли бўлишини таъминлашда лириканинг ўрни ва аҳамияти ёритиб берилган. Шунингдек, асарда шеърлар Имом Ҳусайн фожиасига муносабат, руҳий изтироб сифатида қўлланганлиги ва бу орқали инсонпарварлик ғоялари бадиий тарзда очиб берилганлиги, фалсафий, дидактик қарашлар илгари сурилганлиги мисоллар асосида таҳлил этилган.

    98-106
    48
    6
    23-06-2026
1 - 6 from 6

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling