Mualliflar

  • Bakhromjon MAMADIYEV Muallif

Kalit so‘zlar:

Фатво марказлари Покистон мадрасалари “Деобанди” мадрасаси “Барлеви” мадрасаси Миср Фатво уйи (“Дарул-Ифта”) Саудия Арабистони Катта уламолар кенгаши Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита шайхул-ислом Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Диёнат Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш.

Annotasiya

Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб за­монавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим му­ассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўнал­тирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – ула­моларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллан­тирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламо­лар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштири­лади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқа­ришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.

Yuklab olishlar

Yuklab olish ma'lumotlari hali mavjud emas.

Tegishli maqolalar

Sadiq Hilal Abdul-Razek , FONOLOGIK O‘ZGARISHLARNING SO‘Z TUZILMASIGA TA’SIRI , Islom ziyosi: Jild 8 № 1 (2025)

Utkirbek HASANBOYEV, ДИН ВА ДИНИЙ ТАШКИЛОТЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТНИ СОҒЛОМЛАШТИРИШДАГИ ЎРНИ , Islom ziyosi: Jild 9 № 3 (2026)

Ikhtiyor BABANAZAROV, «АТВАҚУЗ ЗАҲАБ...» ЁҲУД ШАРҚДАН ҒАРБГА ОЛТИН ЙЎЛ , Islom ziyosi: Jild 8 № 1 (2025)

Nozim MAMATAKHUNOV, АБУ БАКР ИЁДИЙ АБУ ҲАНИФА ИМОМ АЪЗАМНИНГ СОДИҚ ИЗДОШИ СИФАТИДА , Islom ziyosi: Jild 3 № 2 (2020)

Guzal QODIROVA, MUSULMON MAMLAKATLARI TASHQI SIYOSATINI SIYOSIY TAHLIL QILISHNING O’ZIGA XOS XUSUSIYATLARI , Islom ziyosi: Jild 3 № 3 (2020)

Boburmirzo BOTIROV, БУРҲОНИДДИН МАРҒИНОНИЙНИНГ “АЛ-ҲИДОЯ” АСАРИДА ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Lazizakhon ALIDJANOVA, ИБН ХАЛДУН АСАРЛАРИДА ДИН ВА ЖАМИЯТ МАСАЛАСИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 1 (2020)

Nilufar RASULOVA, Dildorakhon ULMASOVA, PSIXOLOGIK XIZMAT KO’RSATISHDA PSIXOLOG KASBIY-ETIKAVIY TAMOYILLARGA AMAL QILISHINING AHAMIYATI , Islom ziyosi: Jild 3 № 3 (2020)

Odiljon ERNAZAROV, IX-XVI АСРЛАРДА ХИТОЙ МУСУЛМОНЛАРИНИНГ МАМЛАКАТ ИЖТИМОИЙ, ИҚТИСОДИЙ ВА МАДАНИЙ ҲАЁТИДАГИ ИШТИРОКИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 3 (2020)

Husniddin AKHMEDOV, ТАЪЛИМ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ , Islom ziyosi: Jild 3 № 1 (2020)

Bundan tashqari, ushbu maqola uchun shunga o'xshash maqolalar uchun kengaytirilgan qidiruvni boshlang mumkin.