- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
БАЛОҒАТ ИЛМИДА ФИКР ИФОДАЛАШ ЙЎЛЛАРИ
Nigora MULLASODIQOVA, Kanagat ABDIRAMASHEVA (Muallif)Мақоланинг асосий мақсади – сўзловчи ўз фикрини ифодалашида қандай услублардан фойдаланиши мумкинлиги билан таништиришдир.
Фикр ифодалаш учун энг муҳим омил “гап” деб қаралади. Гапнинг асосини эса сўзлар ташкил қилган бўлиб, уларнинг гап таркибида қандай қўлланишига қараб фикр ифодалаш услублари ўзгариши кузатилади. Гап тузилиши аслида наҳв илмида ўрганилади, аммо улардан кутиладиган маънолар эса грамматиканинг мавзуси деб ҳисобланмайди, мазкур масала стилистика фани доирасида таҳлил қилинади. Гапларнинг стилистик қурилиши ва уларнинг мазмуни арабларда “балоғат илми” фанининг “маъоний илми” қисмида таҳлил қилинади. Яъни калом, унинг турлари, ўзаро фарқлари, фикр ифодалашда каломнинг аҳамияти, гап бўлакларини қўллашдаги ўзига хосликлар каби масалалар маъоний илмининг марказий масаласи деб ҳисобланади.
Маъоний илмида гапларнинг воқеъликни тўғри ёки ёлғон акс эттиришига, шунингдек, воқеъликда маълум ўзгаришлар бўлишини талаб қилиш ва қилмаслигига кўра тақсимланади. Уюшаётган гаплар боғловчи воситасида ёки мазмунга путур етказмасдан боғловчисиз боғланиш шартлари ҳам мазкур илм доирасида тадқиқ қилинади. Гап мавзусига боғлиқ муҳим масалалардан яна бири фикр ифодалаш услублари бўлиб, у маъоний илмининг сўнгги масаласи деб эътироф этилади. Маъоний илмида фикр ифодалашнинг уч йўли мавжуд, улар ийжоз, итноб ва мусава. Сўзловчи қўзлаган мақсадини тингловчининг ҳолатига қараб ифодалаши лозим. Агар у ўз фикрини қисқа ва лўнда қилиб ифодаламоқчи бўлса кам гап ва кам сўз қўллайди. Бу балоғат илми истилоҳида “ийжоз” деб номланади. Ҳудди шу каби мақсад батафсилликни талаб қилса сўзловчи кўп гап ва сўзларни қўллаши лозим, бу масала эса “итноб” мавзуси доирасида таҳлил қилинади. Сўзловчи мақсадини етказишда сўз ва маъно тенглилига риоя қилиб гап тузиши “мусава” услуби деб ҳисобланади.
Мазкур мақолада “балоғат илми”да фикр ифодалашнинг ўзига хос услублари ва уларнинг яширин сирлари батафсил таҳлил қилинган. Мақола қиёсий-тарихий, қиёсий-типологик, систем-структур, тавсифлаш каби усуллардан фойдаланиб ёзилган
42-483118-09-2026 -
МОВАРОУННАҲР АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ ИЛМИ РИВОЖИДАГИ ЎРНИ
Muzaffar KAMILOV (Muallif)Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.4-12721723-05-2026 -
ИБН СИНОНИНГ ФАЛСАФИЙ АСАРЛАРИДА “НАҚЛ УЛ-БУРҲОН” МАСАЛАСИ
Bakhadir MUSAMETOV (Muallif)Ушбу мақолада Ибн Синонинг фалсафий асарларида исботни бир фандан бошқа фанга ташиш (нақл ул-бурҳон) масаласи ўрганилган. Aристотел бурҳонни бир жинсдан бошқасига ташишни тақиқлаб, ҳар бир фаннинг чегараларини алоҳида қатъий белгилайди. Шу тариқа у илмий тадқиқот усулларининг асосини шакллантиришга ҳаракат қилади. Ибн Сино бурҳоннинг илмлараро рухсат ва ман этилиши ҳолатини изоҳлар экан, умуман олганда, Aристотел фикрларини қўллаб-қувватлайди. Ибн Сино ҳам Aристотел каби барча фанлар ўз бўлинмаларида ва бир-бирларидан мустақил ҳолда сақланиши керак, деган фикрда. Чунки у ҳамма нарсани бир бутунликда тушуниш ва ҳамма нарсани бир-бирига айлантиришга уриниш ўша бўлинмали фанларнинг ривожланишига тўсқинлик қилишидан хавотир олади.
“Зотийлик” тушунчасига асосланган бу тақиқ бурҳоний қиёснинг қисмлари бўлган термин ва муқаддамаларни ораларида биронта бўшлиқ қолдирмайдиган даражада бир-бири билан мустаҳкам боғламоқда эди. Дарҳақиқат, Aристотелнинг фанлар чегарасини белгилашдан асосий мақсади назарий асосни шакллантириш орқали илмий тадқиқотларнинг барқарорлигини таъминлашдан иборат эди. Бироқ барча фанларни алоҳида бўлинмаларга киритиб, илм-фан тараққиёти ҳақида гапириш мумкин эмас эди. Шу сабабли, мантиқ тамойилларига асосланиб, фанлар ўртасида бири борлик бурҳони, иккинчиси сабаб бурҳонини берувчи икки томонлама муносабат ўрнатилди ва натижада пайдо бўлган иерархия маълум даражада кутилган вазифанинг бажарилишини таъминлади.
Айланасимон яралар масаласи Aристотелнинг бурҳон тизимининг мукаммаллиги борасида шубҳа уйғотди. Бу ҳолат Ибн Синонинг бурҳонларни ташиш доирасини кенгайтиришига сабаб бўлди. Шу нуқтаи назардан, бизнинг тадқиқотимизда бу тақиққа ҳатто “Бурҳон” китобида ҳам ҳар доим ҳам амал қилинмаслиги ҳақида баҳс юритилиб, тақиқ тадқиқотчи ҳар қандай илмий тадқиқотни амалга оширишда мавжуд илмий инфратузилма ва мантиқ қоидаларини ҳисобга олиши кераклигини эслатувчи эслатма бўлиб хизмат қилади деган фикрни илгари сурамиз. Бу ерда муҳим ва диққат қаратилиши керак бўлган ҳолат – бурҳоннинг турли жинслараро ташинуви жараёнида бу эслатмаларни ҳисобга олган ҳолда бошқача усул қўлланилган тадқиқот натижаси муайян масалани ҳал қилишга ёки тахминий ҳақиқатга эришишга ёрдам бериш-бермаслигидир.
77-884117-09-2026 -
«УСУЛ АЛ-ФИҚҲ» ИЛМИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ
Saidahmadkhon GAYBULLAYEV (Muallif)Мақолада ислом билимлари ривожланиб, бир неча мустақил соҳаларга бўлиниши натижасида ҳижрий II асрдан бошлаб мусулмон қонунчилиги – усул ал-фиқҳ ҳам алоҳида илм сифатида шаклланиб боргани ва мавзуларни таҳлил қилишда фарқли ёндашувлар юзага келгани тадқиқ қилинган.
Усулга оид илк асар ҳижрий II аср охирида Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий томонидан ёзилган бўлса-да, шаръий матнларни тушуниш ва ундан амалий-ҳуқуқий ҳукмлар олишнинг муайян тартиби, қиёс, носих-мансух, саддуз-зароиъ каби қоидалари амалий ва назарий кўринишда мавжуд эди. Мазкур тартиб умумий тарзда саҳобаларга таълим берилган ва улар шогирдлари – тобеъинларга ўргатиб, амалиётда кўрсатиб беришган. Саҳобалар орасида саноқлилари Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдек масъулиятли вазифани амалга оширар эдилар. Доктор Салоҳ Абулҳож қайд этишича, уларнинг сони 20 кишидан ортиқ эмас. Қуръон оятлари ва ҳадисларни маъносини билишнинг ўзи улардан ҳукм чиқариш учун етарли эмаслиги, улардан ҳукм чиқариш чуқур мантиқий таҳлил қилишга боғлиқ экани билан изоҳланади. Усул ал-фиқҳ мазкур мантиқий узвийликни ўргатувчи фан бўлиб, унинг қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлиш, уларни бир бутунликда ўзаро таҳлил қила олиш малакасига эга бўлган саҳобалар энг ибратли даврда «фақиҳ саҳобалар» номи билан аталган.
Усул ал-фиқҳ илми ҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асргача ривожланиб, такомиллашиб борган ва унда бир-биридан фарқли асосларга эга иккита йўналиш шаклланган. Улар: Имом Шофиъийнинг усулий қарашлари асосида шаклланган ва калом илми уламолари томонидан ривожлантирилган –«мутакаллимлар йўналиши» (طريقة ,ҳамда Абу Ҳанифа томонидан асос солиниб (المتكلمҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асрда яшаган ҳанафий фақиҳлари томонидан шакллантирилган ва тартибга солинган – «фақиҳлар йўналиши» (طريقة الفقهاء). Кейинчалик, ҳижрий VII (мил. ХIII) асрга келиб мазкур икки йўналишнинг афзал томонларини бирлаштириш, орқали янги бир ёндашув – «мутааххирлар йўналиши» (طريقة المحققين) юзага келган.
Ушбу мақолада усул ал-фиқҳ илми тарихи, шаклланишига доир ёндашувлар тадқиқ қилинган ва қиёсий ўрганилган.
59-676117-09-2026 -
«АЛ-ФИҚҲ АН-НОФЕЪ» АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Bekzodbek MUKHTAROV (Muallif)Мовароуннаҳр диёри ислом илмлари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар юрти ҳисобланади. Бу ўлкадан етишиб чиққан уламолар томонидан ёзилган ислом таълимоти, ҳуқуқи ва ахлоқига оид асарлар нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Бунга дунё кутубхоналарида сақланаётган, нодир қўлёзма манбалар сифатида эътироф этилаётган асарларни мисол келтириш мумкин.
Шундай фақиҳ уламолардан бири Абулқосим Носируддин Самарқандийдир. XI–XII асрларда Самарқанд шаҳрида яшаб, ислом илмлари, хусусан, Қуръон илми, ақида, фиқҳ, ахлоқ, тарих ва луғат илмлари билан машғул бўлган ҳамда Мовароуннаҳр илм-фани ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Айниқса, олимнинг фиқҳ илмига доир асарлари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манбалардан саналиб, улар орасида «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асари алоҳида аҳамият касб этади. Бу асар фуруъ ал-фиқҳ илмига оид асар бўлиб, кўплаб олимлар томонидан эътироф этилган ва унга шарҳ ва изоҳлар битилган. Бу асарнинг бугунги кунда дунё кутубхоналарида ўттиздан ортиқ қўлёзма нусхалари мавжуд. Шу сабабли ҳам ушбу мақолада «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ёзилиш тарихи, таркибий тузилиши, унинг қўлёзма нусхалари, уларнинг манбашунослик таҳлили ва ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида илмий ва қиёсий тадқиқ этилган.
85 - 921011023-06-2026 -
ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ
Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.
Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.
Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган.
Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.
Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.
Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.
Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.
Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари
14-239317-07-2026 -
АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА
Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)Тошкент – ўрта аср манбаларида Шош деб номланиб, бу ердан ҳадис, фиқҳ каби ислом илмларида кўплаб таниқли олимлар етишиб чиққан. Бу масканда туғилиб фаолият кўрсатган буюк зотлар, олимлар “Шоший”, “Тошкандий” (ХVI асрдан) нисбаси билан мусулмон дунёсида танилганлар.
Ислом оламида Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Мотуридий каби «имом» даражасига эришган кўплаб буюк алломалар орасида Имом Абу Бакр Қаффол Шоший ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.
Унинг тўлиқ исми – Абу Бакр Муҳаммад ибн Али ибн Исмоил Қаффол Шоший бўлиб, кўплаб араб манбаларида унга алоҳида ҳурмат бажо келтириш учун номига «катта», «улуғ» маъносини ифодалайдиган «Кабир» сўзини қўшиб ёзадилар. Аллома моҳир ҳунарманд бўлиб, қулфсозликда шуҳрат қозонганлиги боис “Қаффол” яъни, қулфчи, қулфсоз деган ном билан эъзозланган.
Замондошлари уни “Ҳазрати Имом” деб улуғлаган. “Ҳастимом” сўзи “Ҳазрати Имом” иборасининг қисқартирилган шаклидир. Маҳаллий халқ Имом Қаффол Шоший ҳурматидан бу жойни шундай атаган. У Тошкентнинг илмий-маданий, диний-маърифий марказларидан бири бўлган.
Ушбу мақолада араб манбалари асосида Каффал Шошийнинг муҳаддис олим сифатидаги илмий фаолияти тадқиқ қилинган. Бундан ташқари, унинг тарбиявий-дидактик хусусиятга эга машҳур “Жавомиъ ал-калим” (“Қисқа иборали ҳадислар тўплами”) асари ҳам ёритилган. Унда Қаффол Шоший ишончли ҳадисларни (саҳиҳларни) ихчам ва қисқача баён қилиб, ислом аҳкомларидан ташқари одобахлоқ, илммаърифат, таълимтарбияга доир ҳикматли иборалар қайд этилган. Ундан халқимиз орасида кенг тарқалган матал, мақоллар, нодир ва қимматли афоризмлар ҳам ўрин олган. Бу эса ҳадисларнинг кенг халқ оммаси учун равон ва тушунарли бўлиши, тарқалишида муҳим аҳамият касб этган.
4-1214217-07-2026
