Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • БАДИИЙ АСАРЛАР ВОСИТАСИДА ЁШЛАРНИ ЭСТЕТИК ТАРБИЯЛАШ ВА КИТОБХОНЛИК МАДАНИЯТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ

    M. MIRKASIMOVA (Muallif)

    Бадиий асарлар воситасида ёшларни эстетик тарбиялаш ва китобхонлик маданиятини шакллантириш

    128 - 138
    225
    19
    29-06-2026
  • ABU HAFS NASAFIY TAFSIRIDA QUR’ON VA UNING INSON KAMOLOTI HAMDA JAMIYAT BARQARORLIGIGA TA’SIRI

    Ahrorxon ABDURASHIDOV (Muallif)

    Mazkur maqolada Movarounnahr tafsir maktabining yirik namoyandalaridan biri bo‘lgan Abu Hafs Umar ibn Muhammad an-Nasafiyning merosida Qur’oni karimning inson kamoloti hamda jamiyat barqarorligiga ta’siri masalasi ilmiy jihatdan tahlil qilingan. Tadqiqotning asosiy maqsadi Abu Hafs Nasafiy tafsirida Qur’on oyatlarining insonni ma’naviy, axloqiy va ruhiy jihatdan tarbiyalashdagi o‘rni hamda jamiyatda ijtimoiy adolat, hamjihatlik va barqarorlikni ta’minlashga doir qarashlarini aniqlashdan iborat. Shuningdek, maqolada mufassirning oyatlarni sharhlash metodologiyasi, uning aqidaviy va axloqiy qarashlari, Qur’on ta’limotlarini inson hayoti bilan bog‘lash uslubi hamda tafsirga oid merosining ilmiy ahamiyati yoritilgan.


    Tadqiqot jarayonida tarixiy-qiyosiy, tahliliy-sintetik, tavsifiy, matnshunoslik va germenevtik metodlardan foydalanilgan. Abu Hafs Nasafiyning “At-Taysir fit-tafsir” asarida keltirilgan oyatlar tahlili asosida uning inson kamoloti, axloqiy tarbiya, sabr, shukr, taqvo, adolat va ijtimoiy mas’uliyat haqidagi qarashlari o‘rganilgan. Shuningdek, Qur’onda zikr qilingan tarixiy qavmlar misolida jamiyatlarning yuksalishi va tanazzuliga sabab bo‘luvchi omillar tafsiriy manbalar asosida tahlil qilingan.


    Tadqiqot natijalari shuni ko‘rsatadiki, Abu Hafs Nasafiy tafsirida Qur’on insonni komillikka yetaklovchi asosiy ma’naviy manba sifatida talqin qilingan. Mufassirga ko‘ra, insonning haqiqiy kamoloti iymon va ezgu amallar uyg‘unligi orqali shakllanadi. Adolat, halollik, mas’uliyat va taqvo jamiyat barqarorligini ta’minlovchi muhim omillar sifatida baholanadi. Nasafiy tarixiy voqealar va qavmlar misolida ma’naviy qadriyatlardan uzoqlashish jamiyat tanazzuliga olib kelishini asoslaydi. Xulosa qilib aytganda, alloma tafsirida Qur’on inson tarbiyasi, ma’naviy yuksalish va jamiyat taraqqiyotining muhim manbai sifatida namoyon bo‘ladi. Mazkur tadqiqot Abu Hafs Nasafiy tafsirining ilmiy ahamiyatini yoritish bilan birga, uning zamonaviy ijtimoiy-ma’naviy jarayonlar uchun ham dolzarb ekanligini ko‘rsatadi.

    27-34
    195
    10
    14-10-2026
  • ТАЪЛИМ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ

    Husniddin AKHMEDOV (Muallif)

    Мақолада мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим шарти ва гарови сифатида таълим тарбия тизимини замонавий талаблар асосида ислоҳ этилаётгани, ўз навбатида таълим-тарбия соҳасидаги ижобий ўзгаришлар жамиятнинг ижтимоий кайфияти, онги тафаккурига ижобий таъсир кўрсатаётгани, унинг маънавий ҳаётида туб сифат ўзгаришлар юз бераётгани таъкидланади. Маълумки, халқнинг келажак ҳақидаги тасаввурлари, ўй-фикрлари ёш авлоднинг қандай билим ва тарбия олиб, келгусида қандай инсонлар бўлиб етиши билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Шу ўринда сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилиши ҳақида фикр баён қилинган. Мавжуд имкониятлардан баҳраманд бўлиб вояга етаётган Ўзбекистон ёшларининг ўқишда, жамоат жойларида ўзини тутиши, кийиниши, муомала маданияти, изланиш ва қизиқиш доираси, замонавий фикрлаши, ҳаёт талабларини тўғри тушуниши, келажакда жамиятда ўз ўрнини топишга, кўп қиррали фаолият юритишга интилиши, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга зийрак назар, дахлдорлик ҳисси билан баҳо бера олиши, профессионал билим даражаси, маънавий салоҳияти билан алоҳида ажралиб жамиятимиз маънавий қиёфасини белгилайдиган кучга айланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

    139 - 144
    345
    21
    29-06-2026
  • АМИР ТЕМУР АРМИЯСИДА ҲАРБИЙЛАРНИНГ МАЪНАВИЙ ҚИЁФАСИ

    Yunusjon SH. AKHMEDOV (Muallif)

    Мамлакат мудофааси ва Ватан хавфсизлигини таъминлаш тарихий тараққиётнинг барча босқичларида давлатнинг энг асосий вазифаси бўлган. Мана шу вазифани самарали амалга оширган мамлакатлар ўзининг мустақиллигини сақлаб қолишга, иқтисодий тараққиётини муваффақиятли таъминлаш имкониятига эга бўлишган. Мамлакат мудофааси ва хавфсизлигини таъминлашда мамлакат армиясининг қудрати, унинг жанговар тайёргарлиги, ҳарбийларни маънавий қиёфасининг аҳамияти жуда муҳим аҳамият касб этади. Чунки айнан шу омиллар армиянинг ўз олдига қўйган мақсадларни юзага чиқаришнинг гарови ҳисобланади. Тарихий жараёнда амал қилган мамлакатларнинг турли даврдаги ҳаёти ўрганилса фикримизни исботлайдиган жуда кўп мисолларни учратишимиз мумкин. Соҳибқирон Амир Темур ҳам ўз даврида кучли марказлашган давлатни барпо этиб, ўз давлатини мудофаасини ташкиллаш, муваффақиятли ҳарбий юришларни ўтказиш, давлат хавфсизлигини таъминлаш ишига жиддий эътибор берган. Натижада мамлакат ташқи ва ички хавфлардан самарали ҳимоя қилинган, давлатнинг иқтисодий қудрати ошиб бориб тинчлик ва осойишталик ҳукмрон бўлган, мамлакатда аҳолининг ижтимоий фаровонлиги ҳам ошиб борган. Амир Темур ўз олдига қўйган ҳарбий ва сиёсий мақсадларни амалга оширишда ўз қўшинининг кучига таянган, унинг ёрдамида ўз даври учун жуда кучли давлатни бунёд этишга эришган, ҳал қилувчи жангларда ўзининг кучли рақиблари устидан ғалабаларни қўлга киритган. Амир Темур армиясининг ғалабаларини сабаби ҳамма вақт қўшиннинг боғлиқ бўлмаган, бу ҳолатни Темурнинг ўзи ҳам таъкидлаб ўтган. Бу фикрлардан кейин Соҳибқироннинг қўшинида сипоҳийларни қайси мақсадлар бирлаштириб турган, уларнинг маънавий қиёфаси қандай бўлган, деган саволлар вужудга келади. сон жиҳатдан кўплиги ва қуролланганлик даражасига Мазкур мақолада Амир Темур ҳаёти ва фаолиятига оид “Темур тузуклари” ва бошқа тарихий асарларни ўрганиш орқали муайян даражада тўпланган маълумотларда Соҳибқирон армиясидаги сипоҳийларни ахлоқий ҳолати, уларнинг маънавий қиёфаси тадқиқ этилган. Бундан ташқари мақолада Амир Темур армиясидаги сипоҳийларнинг фаолиятини тартибга солишда уларга нисбатан ҳукмдорнинг ўзи томонидан амалга ошириладиган воситалар, уларнинг берадиган натижалари, сипоҳийларни фаолиятида риоя қилиши лозим бўлган қоидалар ҳақида ҳам маълумотлар берилган. Амир Темурнинг сипоҳийларга ибрат бўладиган шахсий сифатлари, уларни қўшинда фаолият олиб борадиган сипоҳийларга кўрсатадиган таъсири ҳам мақолада ўз ифодасини топган.

    42-50
    297
    20
    06-07-2026
  • “АЛ-МАВОҲИБ УС-САРМАДИЯ” АСАРИ ВА УНДА КЕЛТИРИЛГАН НАҚШБАНДИЯ ТАРИҚАТИГА ДОИР МАНБАЛАР

    Davronbek Hoshimovich QODIROV (Muallif)

    Мақолада мисрлик шайх Муҳаммад Амин ал-Курдий қаламига мансуб Нақшбандия тариқати силсиласидан жой олган валийларнинг сифати ва ҳаёти, шажаралар тарихи, нақшбандийлик тариқатининг назарияси ва амалиёти тўғрисида баён қилинадиган “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида келтирилган тасаввуф ҳамда Нақшбандия тариқатига доир манбаларнинг тарихий аҳамияти таҳлил этилади. Маълумки, суфийлар наздида тасаввуфда ҳақиқатга таълим олиш орқали эмас, балки фақат амалиёт ва риёзатни ўз бошидан кечириш, мистик ва экзистенциал тажриба орқали эришилади. Шайх Муҳаммад Амин ал-Курдийнинг фикрича, тасаввуф аълимотида солиҳлар машойих ёки авлиёни кўрмоқликдан кўра, маънавий, руҳий фойдани уларнинг ҳаёти, ахлоқий сифатлари ва қилган амаллари тўғрисида ўрганиб билиб оладилар. У тасаввуфга доир асарларни ўқиш инсонни ахлоқий ва маънавий жиҳатдан тарбиялайди, деб ҳисоблайди. “Ал-мавоҳиб ус-сармадия” асарида ўзбек илм-фанига номаълум бўлган ва XVII–XIX асрларда Яқин Шарқда яратилган бир нечта тасаввуфий-ирфоний манбалар келтириб ўтилади. Ушбу асарлар нафақат тасаввуф таълимотининг фалсафий қарашлари, усул ва методлари тўғрисида, балки юртимизда яшаган алломаларнинг ҳаёти, фалсафий-тасаввуфий таълимоти ҳамда маънавий меросига доир бой маълумотларни беради. Шу нуқтаи назардан мақолада бу манбалар ва уларнинг муаллифлари қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган

    18-26
    240
    17
    26-06-2026
  • ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ҲАҚИДА.

    Gavkhar FUZAILOVA (Muallif)

    Мақолада педагогик маҳорат фанининг бугунги кундаги тарихий келиб чиқиши ва долзарблиги, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилар педагогик маҳорати ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, қадим замонларда ўз илдизларига эга – педагогикада гуманистик анъананинг генезиси тадқиқ этилган. Бу муаммони Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби Ўрта осиёлик олимлар кузатишган.


    Маданий-педагогик анъананинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва тушуниш замонавий муаммоларни теран англашга ёрдам беради. Педагогик фаолиятда маданиятнинг бирлаштирувчи моҳиятини тушунишга шахсни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган тарихий ва маданий анъаналар билан танишиш, бундай шахсни ривожлантиришни мақсад сифатида, демократик педагогик маданиятни ҳақиқий мавжудлик воситаси сифатида билишга ёрдам берган.


    Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётининг турли босқичларида таълим ва тарбияга гуманистик ёндашув йўлини ўрганиб чиқиб, кейинги демократик жамиятга ўтиш шароитида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш вазифалари табиий ва муқаррар равишда олға сурилганлигини таъкидлаш мумкин.

    138 - 144
    277
    25
    28-06-2026
  • «АТВАҚУЗ ЗАҲАБ...» ЁҲУД ШАРҚДАН ҒАРБГА ОЛТИН ЙЎЛ

    Ikhtiyor BABANAZAROV (Muallif)

    Аннотация: Маҳ.муд Замахшарийнинг "Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб" асари зуҳд ва гузал ахлоққа, ёмонликларни тарк этиш ва яхшиликка буюрувчи олтин насиҳат ва иршоддан иборат 100 та мақола тўпламидир.
    Мазкур мацолада Маҳмуд Замахшарийнинг илмий асарларидан бири, руҳий тарбия ва ахлоққа оид “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз ва-л-хутаб” (“Ўгит ва насиҳатларнинг олтин шодалари ”) асарининг таржималари ва мазкур асардан таъсирланган таржимонлар ҳақида сўз юритилади. Жумаладан, асарнинг Ғарбдаги таржималари, уларнинг цадимий ва замонавий нашрлари ҳақида маълумотлар берилади. Мақолада “Атвоқ аз- заҳаб"нинг Йозеф фон Хаммер, Гейнрих Леберехт Флайчер ва Густав Вейль каби бир неча олмон олимлари томонидан немис тилига цилинган таржималари ҳамда мазкур таржимонларнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумотлар берилади.
    “Samachscharis Goldene Haisbander” нами б ил ан машҳур таржима-асар тошбосма нашрларига илмий тавсиф берилади ва ҳар бир тошбосма нашрдан намуналар келтирилади. Бундам ташцари, мазкур нашрларнинг турли дунё кутубхоналари ва фондларида жойлашуви харитаси ҳамда нисбати жадваллар ва диаграммалар шаклида акс этади.
    Махмуд Замахшарийнинг дунёнинг турли кутубхоналарида сацланаётган “Атвоқ аз-заҳаб фи ал-мавоиъз вал-хутаб” асари Ғарб олимлари томонидан жаҳон адабиётининг юксак намунаси сифатида эътироф этилади. Жумладан, Американинг Kessinger Publishing нашриётининг қуйидаги эътирофи диққатга сазовордир: “Ушбу ноёб антик асар улкан маданий мерос бўлгани жиҳапшдан уни асл нусхадан факсимел равишда цайта нашр этиш муҳим деб ҳисобладик... ”.

    11-17
    325
    31
    01-04-2026
  • ИНСОН МАЪНАВИЙ ЮКСАЛИШИДА ИЖТИМОИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ РОЛИ

    Husniddin AHMEDOV (Muallif)

    Ушбу мақолада инсон маънавий юксалишида ижтимоий тараққиёт жараёнларининг ўрни, унинг ўзига хос жиҳатлари, улар ўртасидаги узвий боғлиқлик ёритилган. Бугунги кунда Янги Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий, диний-маърифий соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, уларнинг натижалари инсон қадри учун, одамларнинг ижтимоий кайфиятига ижобий таъсир кўрсатаётгани аниқ мисоллар асосида очиб берилган. Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси инсоният учун янги имкониятлар билан бирга кутилмаган турли муаммоларни ҳам келтириб чиқармоқда. Инсон маънавияти ва миллий қадриятларга қарши кўплаб таҳдид ва хавф-хатарлар ошиб бормоқда. Тараққиёт жараёнида инсон, халқ ва миллат маънавияти жамият ҳаёти қандай бўлишига қараб ўзгариб, яхшиланиб бораётгани таъкидланган. Жамиятнинг ижтимоий кайфияти эса амалга оширилаётган ўзгаришлар ва ислоҳотларнинг самарали амалга оширилиши, уларнинг аниқ натижаларига боғлиқ бўлиши бу соҳанинг қонуниятларидан бири эканлиги қайд этилган.


    Шу ўринда, Янги Ўзбекистонда барча соҳалардаги ислоҳотлар мазмун ва сифат жиҳатдан янги босқичга кўтарилаётгани ҳақида фикр юритилган. Ҳозирги мураккаб ва шиддатли замонда маънавий-маърифий ишларнинг ўрни ва таъсири тобора ортиб бораётгани алоҳида таъкидланган. Айниқса, мамлакатимизда катта ва туб ўзгаришлар билан йўғрилган давр руҳи одамларнинг кайфияти, инсон қадри, одамларнинг бугунги кундан розилиги ва эртанги кунга ишончи, ҳар бир фуқаронинг эртанги кун учун орзу умидлари ва режаларига ижобий таъсир кўрсатаётгани алоҳида таъкидланган.


    Янги Ўзбекистонда халқ билан очиқ мулоқот давлат сиёсати даражасига кўтарилиб, нафақат ташқи сиёсат соҳасида, балки ички сиёсатда ҳам кенг қўлланаётган, умуммиллий феноменал ҳодисага айланди. Ушбу ҳодисанинг барча бўғиндаги давлат хокимияти идоралари ва халқ ўртасида, раҳбарлар ва аҳолининг барча қатламлари, жумладан, ёшлар ўртасида ҳам кенг ёйилиб, уларнинг ҳаёт тарзига айланиб бораётгани жамиятимизда демократик ўзгаришлар жараёнини чуқурлаштиришда муҳим аҳамиятга эга бўлаётгани тўғрисида фикр юритилган. Табиийки, бу жараёнлар жамият ҳаётида очиқ ва самимий мулоқот муҳитини, одамларни тушуниш, уларнинг дарду ташвишлари билан яшаш, одамларни қийнаётган ҳаётий муаммоларига амалий нуқтаи назардан кўмак бериш руҳини шакллантирмоқда.


    Мақолада жамиятда маънавиятли, яхши хулқли, қалбида эзгулик ва мурувват уруғи барқ урган ёшларни тарбиялаш ҳар қачонгидан муҳим эканлиги, бугунги ёшлар янгича фикрлашга, янги ғоялар билан йўғрилган, уларни амалга оширишга ижодий ёндашувлар асосида мамлакатни тараққий эттиришга қодир ёш авлод учун яратилаётган катта имкониятлар тадқиқ этилган.

    117 - 126
    319
    27
    06-07-2026
  • ИМОМ ШАҲРИСТОНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА ОЛИМ АСАРЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР

    MUMIN MIRZO Abdupattaev (Muallif)

    Бугунги глобаллашув даврида тарихни холисона ўрганиш, миллий ва диний қадриятларни қайта тиклаш, аждодлардан қолган бой, маънавий-маданий меросни асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ҳамда уларни келажак авлодларга етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу эса миллатнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий баркамол бўлиб етишишида муҳим омилдир.


    Соф исломий эътиқод эгаларини тарбиялаш ва улар орқали кенг халқ оммаси онгига ислом динининг эзгу тушунчаларини етказиш ва турли адашган оқимларга қарши курашиш бугунги кунда юксак вазифага айланди.


    Тарихдан маълумки, ислом динидан турли оқим ва фирқалар ажралиб чиққан. Мовароуннаҳр, Хуросон ва бошқа мусулмон диёрлар олимлари диндан ажралиб чиққан фирқаларнинг турли ғоя ва қарашлари, асл моҳиятини очиб бериш ва уларга соф исломий далиллар билан раддия бериш мақсадида муҳим изланишлар олиб боришган ва бу борада катта ютуқларга эришиб, қимматли асарлар ёзиб қолдирганлар. Мана шундай олимлардан бири – Хуросон минтақасидан чиққан, динлар тарихига оид мўътабар манба қолдирган Абул Фатҳ Шаҳристонийдир. Имом Шаҳристонийнинг “ал-Милал ва-н-ниҳал” асарида нафақат ислом динидан ажралиб чиққан фирқалар ҳақида, балки бошқа динлар ва эътиқодларга доир муҳим маълумотлар келтирилган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунимизда ушбу китоб мазҳаблар тарихини ўрганишда самарали асарлардан бири саналади. Бундан ташқари олим фиқҳ, калом, фалсафа каби илм соҳаларида ҳам асарлар ёзиб қолдирган. Бу асарлар бугунги кунимизда ҳам долзарб саволларга жавоб берувчи бебаҳо манбалар сифатида баҳоланади.


    Ушбу мақолада олимнинг асарлари, муаллиф ҳақидаги уламоларнинг эътирофлари ва олим асарларининг тадқиқ этишдаги ёндашувлар тадқиқ этилган.

    59 - 67
    351
    21
    08-07-2026
1 - 9 from 9

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling