- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ЛОЙИҲАВИЙ ТАЪЛИМ УСУЛИ
Yulduz ISMAILOVA (Muallif)Мақолада талабаларга араб тилини ўқитишда уларнинг ижодий салоҳиятларини ошириш, мустақил фикр юритиш ва тадқиқот олиб бориш (муаммони излаш, маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва эришилган натижалар юзасидан хулосалар чиқариш каби) лаёқатларини шакллантириш ва ривожлантирилишни таъминловчи лойиҳавий таълим усулидан фойдаланиш йўллари ёритилган. Лойиҳавий таълим усули XIX асрнинг иккинчи ярмида АҚШ қишлоқ хўжалиги мактабларида америкалик олим Ж. Дьюи ва унинг шогирди В. Х. Килпатрик томонидан қўлланила бошлаган ва аслида кўплаб мамлакатлар учун янги эмас. Мазкур таълим усулидан Ўзбекистонда XX асрнинг 90-йилларидан бери шахсга йўналтирилган таълим усули сифатида таълим олувчиларнинг дарсдан ташқари мустақил ишларини ташкил этишда фойдаланиб келинмоқда. Унга муаммоли таълим асос бўлиб хизмат қилиб, бу технология таълим жараёнида ўқитувчи томонидан муаммоли вазиятлар қўйилиши ва лойиҳа иштирокчиларининг ушбу муаммони ҳал этиш орқали маълум интеллектуал маҳсулот яратишларига қаратилган. Лойиҳа иши доирасида талабаларни чет тилидаги турли материаллар билан ишлаш ва ўз мутахассисликлари бўйича мустақил таржима қилишга ўргатиш уларнинг келажакдаги касбий фаолиятига замин яратади ва алоҳида аҳамият касб этади.
66-703592727-06-2026 -
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ҲАДИСЛАРНИ ҚАБУЛ ВА РИВОЯТ ҚИЛИШДАГИ УСЛУБЛАРИ
Nodir QOBILOV (Muallif)Мазкур мақолада и слом илмлари тарихида алоҳида мавқега зга бўлган Имам Мухаммад ибн Исмоил Бухорийнинг (810-870) ҳадис ривоят цилишдаги услублари таҳлил қилинган. Муаллифнинг ровийдан ҳадис қабул қилиш ва етказишдаги цатъий шартлари, ҳадисларни тўплаш вауларни таснифлаш жараёнидаги ровийларни танлаш услуби, саҳиҳлик шартларининг айримлари, “Ал-Жомеъ ас-саҳиҳ ” асарининг ёзилиш услуби ва асарнинг номланишиш сабаблари баён қилинган. Жумладан, муҳаддиснинг устозларни танлаш ва санад ровийлари ҳақидаги ёндашувларни уз ичига олади.
Шунингдек, мақолада муаллифнинг санад ва матн танқидини олиб бориш йўллари ҳамда ривоятдаги ишончлилик мезонлари илмии нуқтаи назардан кўриб чиқилади. Имом Бухорийнинг “Ал-Жомиь ас-Саиҳ ” ва бошқа асарларида ривоят қилиш услублари мисоллар орцали ёритилади.
Бундан ташқари, Имом Бухорий қўллаган услуб таҳлил қилиниб, амалда қўлланилиши ҳақида муҳим маълумотлар берилган. Имом Бухорийнинг ҳадисларни қабул ва ривоят ҳамда тасниф қилишдаги услублари ҳадис илмида ҳанузгача номаълум бўлган бир қатор илмий, амалий ва назарий методларни очиқлашга ёрдам беради.
Жумладан, мақола Имом Бухорийнинг ҳадисшунослик илмидаги илмий мероси, унинг услублари и слом илмлари ривожида тутган ўрни ва ҳозирги замон исломшуносликдаги аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
Мақола том маънода Имом Бухорийнинг ҳадис илми соҳасидаги даражасининг буюклигини амалий жиҳатдан исбот ўлароқ кўрсатиб бериб, муҳаддиснинг шаънига турли асоссиз сўзларни айтувчи тоифаларга раддия сифатида муҳим далил ва манбаларни тақдим этади.38-443522114-05-2026
