Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    163
    17
    18-09-2026
  • ФОРС ТИЛИДА КЎП ТАРКИБЛИ ФЕЪЛИЙ КОПУЛЯТИВ ФРАЗЕОЛОГИЗМЛАРНИНГ СТРУКТУР-СЕМАНТИК ТАҲЛИЛИ

    Nodir NURIDDINOV (Muallif)

    Копулятив фразеологик бирликлар (КФБ) форс тили фразеологик фондида алоҳида ўринга эга. Улар қаторига от+ва+от, от+ва+сифат моделлари асосида ясалувчи, бир грамматик қаторга оид турғун сўз бирикмалари теги шлидир. Бу каби сўз бирикмаларида боғловчи элемент сифатида فطع واو vāv-e a’tf номли “ва” бириктирувчи боғловчиси ишлатилади. و “ва” бириктирувчи боғловчиси ҳам турғун, ҳам эркин сўз бирикмаларида доимо “о” деб талаффуз қилинади. КФБлар таркибида فطع واو vāv-e a’tf нинг бир хил синтактик муносабатдаги сўзларни боғлашдан иборат бўлган асосий функцияси ўз кучини йўқотади ва мазкур боғловчи КФБнинг асосий компо нентларидан бирига айланади. Кўп таркибли феълий фразеологизмлар феълга хос бўлган барча морфологик ка тегорияларни қабул қилади. Бу турдаги ФБнинг таркиби деярли бир хил кўринишга эга, яъни ўзаро турли грам матик воситалар билан боғланган икки-уч от ва феъл бирикувидан иборат бўлади. Мазкур мақола форс тилидаги кўп таркибли феълий копулятив фразеологик бирликлар тадқиқи, уларнинг структур-семантик таҳлилига бағи шланган. Шунингдек, мақолада манбалардан тўпланган кўп таркибли феълий копулятив фразеологизмларнинг ясалиш моделлари, уларнинг сермаҳсул ва каммаҳсул турлари ҳақида фикр юритилади.

    170 - 177
    224
    26
    29-06-2026
  • AРАБ ТИЛИДАГИ КЎМАКЧИ ФЕЪЛЛАРНИНГ СЕМАНТИК ТАСНИФИ

    Malika NASIROVA (Muallif)

    Араб тилида феъл туркуми бошқа сўз туркумлари ичида энг салмоқли ўринни эгаллайди. Араб тилидаги феълларнинг морфологик хусусиятларини билмай туриб, бошқа туркумларга хос кўпгина грамматик қоидаларни ўзлаштириш мумкин эмас. Ушбу мақола субъектнинг иш ҳаракатини билдирувчи етакчи феъл билан бирга келиб, унга турлича қўшимча маъно берувчи кўмакчи феълларга бағишланган. Араб тилида кўмакчи феъллар мавзуси жуда кенг ва мураккаб мавзулардан ҳисобланади. Тилшунослар бу масала билан илк ўрта асрлардан кунимизга қадар жиддий шуғулланиб келадилар. Энг янги, замонавий тадқиқотлар Аббос Ҳасан, Мустафо Ғалайийний, Фуъад Неъмат, Антуан Даҳдаҳ, Абу бакр Абдул Алий ишларида жамланган. Мазкур мақолада араб тилидаги кўмакчи феълларнинг семантик таснифи масаласи илмий асосланган. Унга кўра феъллар “бўлиш” ва “бўлиб қолиш” мазмунини ифодаловчи феъллар”, “Мулоҳаза феъллари”, “Ўзгариш ёки айланиб қолишни ифодаловчи феъллар”, “Иш-ҳаракатнинг бошланишини ифода этувчи феъллар”, “бўсаға мазмунини ифодаловчи феъллар” каби семантик гуруҳларга бўлиниб асосий феълга мазкур маъноларни юклайди. Бу феълларнинг ичида «أخواتها و كان» энг сермаҳсул бўлиб, исмий гапларда боғловчи феъл вазифасида келиб, исмий кесимни тушум келишигида келишини талаб қилади, феълий гапларда эса феъл-кесим билан мураккаб феъл замонларини ҳосил қилади.


    الشروع أفعال феъллари эгани бош келишикда ва кесимни тушум келишигига қўйиб маъно кашф қилувчи иш-ҳаракатининг бошланганлигини англатади. Афъалу-л-муқараба феълларидан кейин келаётган кесим эса бутун бир жумла шаклида бўлиши мумкин. бундан ташқари афъалу-л-муқараба асосий ёки ёрдамчи феъл бўлиши ҳам мумкин. Араб тилидаги кўмакчи феълларнинг жумладаги ишлатилиш доираси кенг, улар жумланинг нафақат иш ҳаракат даражасини, ҳолини, балки, унинг замонини ҳам ифодалаб бера олар экан. бундан ташқари кўмакчи феълларнинг яна бир тури жумладаги ҳис-ҳаяжон, истак ва хоҳишни, ҳис-туйғуни ҳам намоён эта олиши тадқиқот давомида аниқланиб, таҳлил қилинган.

    141-149
    277
    20
    02-07-2026
  • “ҚИСАСИ РАБҒУЗИЙ” АСАРИДАГИ АРАБИЙ БИРИКМАЛАРНИНГ СИНТАКТИК ТАҲЛИЛИ

    Dilfuza SAGDULLAEVA (Muallif)

    Мазкур мақолада ислом манбалари асосида илк бор туркий тилда яратилган ўзбек мумтоз адабиёти намунаси ҳисобланган “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган арабий бирикмалар синтактик тадқиқи араб тилшунослиги нуқтаи назаридан илк бор таҳлил қилинган. Асарда кўплаб арабий ўзлашмалар қўлланган бўлиб, улар сўз ҳамда сўз бирикмаларидан ташкил топган. Асардаги арабча бирикмаларнинг ясалиш усули ҳамда уларнинг туркий тил даги мақомини аниқлаш ўзбек тилшунослиги ва арабшунослиги тарихини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади. Тилнинг луғат таркибида синтактик усул билан кўп миқдорда бирикма шаклидаги луғавий бирликлар ясалади ва сўз ясашнинг бу усули энг сермаҳсул бўлганлиги боис, ҳар қандай соҳада бирикма сўзлар сони бошқаларига нисбатан салмоғи жиҳатидан биринчи ўринда туради. Мазкур мақолада “Қисаси Рабғузий” асарида қўлланган арабий бирикмалар соф арабий бирикмалар – араб тилининг грамматик-синтактик белгилари сақланган ҳолда қўлланган бирикмалар (мослашган аниқловчили бирикмалар, изофа шаклидаги бирикмалар, эгалик олмошлари билан қўлланган бирикмалар, икки сўзнинг изофа бўлмаган бирикувидан ҳосил бўлган бирикмалар, изофа зан жири воситасида ҳосил бўлган бирикмалар ва изоҳловчи); форсий изофа ёрдамида ҳосил бўлган бирикмалар; туркий синтактик элементлар ёрдамида ҳосил бўлган бирикмалар (битишув орқали ҳосил бўлган бирикмалар, туркий изофанинг белгили ёки белгисиз шакли орқали ҳосил бўлган бирикмалар); арабий, форсий ёки туркий элементлар ёрдамида ҳосил бўлган изофа занжирли бирикмалар тарзида тасниф қилиниб, синтактик таҳлили амалга оширилди.

    177 - 184
    321
    23
    29-06-2026
1 - 4 from 4

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling