Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • УМРИНИНГ УЧ ЙИЛИНИ БУХОРОДА ЎТКАЗГАН ШАЙХ ХОЖА ҲАСАН БУЛҒОРИЙ: МУХТАСАР ТАЛҚИН ВА ТАҲЛИЛ

    Nematullo NASRULLAYEV (Muallif)

    Аннотация. Мазкур мақола Бухоро шаҳрининг тарихий, маданий ва илмий аҳамиятига, шунингдек, унинг ўтмишдаги буюк диний ва илмий шахсларидан бири Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти ва фаолиятига багишланган. Бухоро шаҳри, юртимизнинг қадимий ва машҳур илмий марказларидан бири сифатида, ўзининг бой тарихий мероси, диний, илмий ва маданий анъаналари билан Шарқда ало.ҳида у ринга зга. ХожаҲасан Булгорий, Бухоро шаҳрида ўзининг илмий фаолияти ва диний таълимоти билан танилган, шунингдек, у тасаввуф илмига оид ўгитлар ва амалиётлари билан ҳам машҳурдир.
    Ушбу мақолада Хожа Ҳасан Булгорий ҳаёти, унинг илмий ишлари, диний таълимотлари ва шогирдлари ҳақида батафсил маълумотлар келтирилган. Мақолада Булгорийнинг Бухородаги илмий ва диний фаолиятининг аҳамияти, шунингдек, унинг тасаввуфдаги ўрни ва халқ орасидаги таъсири тўгрисида суз боради. Булгорий нафақат ўз даврининг машҳур олими, балки унинг нафақат Бухорода, балки бу тун ўша даврдаги мусулмон дунёсида таъсир ўтказганлиги ҳам таъкидланади. Хожа Ҳасан Булгорийнинг шогирдлари орасида, масалан, Садруш-шариъа нами билан танилган Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби йирик мутафаккирлар мавжуд эди, улар Булгорийдан олинган илмий ва диний ўгитларга асосланиб, уз фаолиятларини давом эттирганлар. Шунингдек, мақолада Булгорийнинг илмий услубининг хусусиятлари, унинг ҳаётига оид маълумотлар, шунингдек, унинг номи билан аталган Бухородаги «Хожа Булгорий» гузари ва масжидининг аҳамияти ҳақида ҳам батафсил маълумотлар келтирилган. Булгорийнинг тарихий мероси ва унинг илмий ютуқлари, бугунги кунда ҳам Бухоро шаҳрининг диний ва илмий ҳаётидаўзининг катта аҳамиятини сақлаб келмоқда.

    4-10
    293
    58
    01-04-2026
  • X-XIII АСРЛАРДА МОВАРОУННАҲРДА ҲАНАФИЙ МАЗҲАБИ ВА МОТУРИДИЙЛИК ТАЪЛИМОТИ

    Muzaffar Murodovich KAMILOV (Muallif)

    Мазкур мақолада X–XIII асрларда Мовароуннаҳрда ҳанафий мазҳаби ва мотуридий таълимотининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ҳамда минтақадаги диний-илмий муҳитга кўрсатган таъсири тарихий манбалар ва замонавий тадқиқотлар асосида таҳлил қилинган. Тадқиқотда VIII аср охири – IX аср бошларида ислом динининг кенг тарқалиши, жизя масаласи билан боғлиқ ижтимоий-сиёсий жараёнлар, муржиийлик ҳаракатининг вужудга келиши ва унинг кейинги диний қарашлар шаклланишига таъсири ёритилади. Шунингдек, Абу Ҳанифанинг ақидавий ва фиқҳий қарашлари Мовароуннаҳр олимлари фаолияти орқали минтақада мустаҳкам ўрин эгаллагани ҳамда Имом Абу Мансур Мотуридий томонидан ушбу қарашлар илмий жиҳатдан тизимлаштирилиб, мустақил калом мактаби даражасига олиб чиқилгани кўрсатилган.


     Мақолада Мотуридийнинг бевосита шогирдлари Абу Аҳмад ал-Иёдий, Абу ал-Ҳасан ар-Рустуфағний, Абдулкарим ал-Паздавий, шунингдек, кейинги давр мотуридий олимлари Абу-л-Муъин ан-Насафий, Абу Ҳафс ан-Насафий, Алоуддин ас-Самарқандий ва бошқа мутафаккирларнинг илмий мероси таҳлил қилинган. Улар томонидан яратилган калом, фиқҳ, тафсир ва ақидага оид асарларнинг мазмуни, ҳанафийлик ва мотуридийлик анъаналарини сақлаш ҳамда ривожлантиришдаги аҳамияти баҳоланади. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган мотуридийлик мактабининг кейинчалик Хуросон, Мовароуннаҳр, Туркистон ва бошқа ҳудудлардаги аҳли сунна ислом тафаккурига кўрсатган таъсири очиб берилган. Тадқиқот натижалари ҳанафийлик ва мотуридийликнинг ўзаро узвий боғлиқ эканини, уларнинг Марказий Осиёдаги ислом цивилизацияси ривожида ҳал қилувчи аҳамият касб этгани ёритилган.

    4-15
    96
    22
    10-10-2026
  • «УСУЛ АЛ-ФИҚҲ» ИЛМИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР ТАҲЛИЛИ

    Saidahmadkhon GAYBULLAYEV (Muallif)

    Мақолада ислом билимлари ривожланиб, бир неча мустақил соҳаларга бўлиниши натижасида ҳижрий II асрдан бошлаб мусулмон қонунчилиги – усул ал-фиқҳ ҳам алоҳида илм сифатида шаклланиб боргани ва мавзуларни таҳлил қилишда фарқли ёндашувлар юзага келгани тадқиқ қилинган.


    Усулга оид илк асар ҳижрий II аср охирида Муҳаммад ибн Идрис аш-Шофиъий томонидан ёзилган бўлса-да, шаръий матнларни тушуниш ва ундан амалий-ҳуқуқий ҳукмлар олишнинг муайян тартиби, қиёс, носих-мансух, саддуз-зароиъ каби қоидалари амалий ва назарий кўринишда мавжуд эди. Мазкур тартиб умумий тарзда саҳобаларга таълим берилган ва улар шогирдлари – тобеъинларга ўргатиб, амалиётда кўрсатиб беришган. Саҳобалар орасида саноқлилари Қуръон ва ҳадисдан ҳукм олишдек масъулиятли вазифани амалга оширар эдилар. Доктор Салоҳ Абулҳож қайд этишича, уларнинг сони 20 кишидан ортиқ эмас. Қуръон оятлари ва ҳадисларни маъносини билишнинг ўзи улардан ҳукм чиқариш учун етарли эмаслиги, улардан ҳукм чиқариш чуқур мантиқий таҳлил қилишга боғлиқ экани билан изоҳланади. Усул ал-фиқҳ мазкур мантиқий узвийликни ўргатувчи фан бўлиб, унинг қоидаларидан тўлиқ хабардор бўлиш, уларни бир бутунликда ўзаро таҳлил қила олиш малакасига эга бўлган саҳобалар энг ибратли даврда «фақиҳ саҳобалар» номи билан аталган.


    Усул ал-фиқҳ илми ҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асргача ривожланиб, такомиллашиб борган ва унда бир-биридан фарқли асосларга эга иккита йўналиш шаклланган. Улар: Имом Шофиъийнинг усулий қарашлари асосида шаклланган ва калом илми уламолари томонидан ривожлантирилган –«мутакаллимлар йўналиши» (طريقة ,ҳамда Абу Ҳанифа томонидан асос солиниб (المتكلمҳижрий IV-V (мил. Х-ХI) асрда яшаган ҳанафий фақиҳлари томонидан шакллантирилган ва тартибга солинган – «фақиҳлар йўналиши» (طريقة الفقهاء). Кейинчалик, ҳижрий VII (мил. ХIII) асрга келиб мазкур икки йўналишнинг афзал томонларини бирлаштириш, орқали янги бир ёндашув – «мутааххирлар йўналиши» (طريقة المحققين) юзага келган.


    Ушбу мақолада усул ал-фиқҳ илми тарихи, шаклланишига доир ёндашувлар тадқиқ қилинган ва қиёсий ўрганилган.

    59-67
    247
    21
    17-09-2026
  • XVIII-XIX АСРЛАРДА МАРКАЗИЙ ОСИЁ НАҚШБАНДИЯ-МУЖАДДИДИЯ ТАРИҚАТИ БИЛАН БОҒЛИҚ МЕЪМОРИЙ ВА ЭПИГРАФИК МАЪЛУМОТЛАР

    Mekhrojiddin AMONOV (Muallif)

    Мақолада XVIII-XIX асрларда Марказий Осиё нақшбандия-мужаддидия тариқати тарихи билан боғлиқ меъморий ва эпиграфик ёдгорликлар тадқиқ этилган. Эпиграфик маълумотлар орқали тариқат ҳақидаги маълумотларга аниқлик киритилган Мазкур мақолада XVIII-XIX асрларда Марказий Осиё нақшбандия-мужаддидия тариқатининг Сўфи Оллоҳёр ва Мусохонхожа Даҳбедий тармоқларида фаолият олиб борган муршидлар ва бевосита улар билан боғлиқ меъморий иншоотлар ҳамда эпиграфик ёдгорликлардаги маълумотлар тадқиқ этилган. Шунингдек, нақшбандия-мужаддидия тариқати муршидларидан бири Қамариддин Хузорий ва Мавлоно Мирмуҳаммад Иброҳим хожа Самарқандий мақбаралари ҳамда улар дафн этилган қабристонда мавжуд қабр тошлардаги эпиграфик ёдгорликларда тариқатдаги фаолиятига доир қимматли маълумотлар тақдим этилган.  Мавлоно Мирмуҳаммад Иброҳим хожа Самарқандийдан кейин нақшбандия-мужаддидия-даҳбедия силсиласини Муҳаммад Амин хожа Даҳбедий, Абдумалик хожа Ғазирагий, Эшони Валихон Ургутий ва Эшони Сўфи хожа каби шогирдлари давом эттиришган бўлса, унинг авлодларидан Мирмуҳаммад Насриддинхон, Мирмуҳаммад Файзуллоҳ Махзум, Мирмуҳаммад Сайид Ғани Махзум, мулло Муқаддас, Саййид Валихон, Эшони Султонхон каби ўз даврининг машҳур кишилари етишиб чиққан. Бу илмий янгилик Мирмуҳаммад Иброҳим хожа қабри устига қурилган мақбара тарихи ҳамда унинг қабрига қўйилган қабртошдаги эпиграфик ёзувларда аниқланди. Шунингдек, нақшбандия-мужаддидия тариқати тарихига доир қўлёзма манбаларда учрамайдиган маълумотларни мақолада келтирилган эпиграфик манбалардан олинган. Мақолада эпиграфик маълумотлар қиёсий, тарихий-хронологик ва назарий жиҳатдан тадқиқ этилган.

    72 - 78
    265
    22
    04-07-2026
  • ИЗЗУДДИН ИБН АЛ-АСИРНИНГ ҲАЁТИ ВА ИЖОДИ

    Zarif XIDIROV (Muallif)

    Мақолада Иззуддин ибн ал-Асирнинг манбаларда келтирилган тўлиқ исми, туғилган йили (ҳижрий-милодий), дунёга келган жойи ва унинг ҳозирги кундаги географик жойлашуви, Ибн ал-Асир ҳақида ўша давр уламолари­нинг фикрлари, бошланғич таълим олган мадраса ва устозлари ҳамда улар билан бўлиб ўтган баъзи воқеалар, кейинги илмий фаолияти ёритилган.


    Шунингдек, Ибн ал-Асирнинг оилавий муҳити, ўз оиласининг Мосул ҳокимлари олдидаги мартабаси ва ну­фузи, бу давлатнинг уларга бўлган алоҳида эҳтироми ҳақида маълумотлар тақдим қилинган ва унда отасининг Ибн Умар оролида идора раиси ва хазиначи бўлиб ишлагани ва кейинчалик Зангийлар амирлигида Мосулда вазир ўринбосари бўлгани, шу билан бирга отаси фарзандларининг илм олишига алоҳида эътибор бергани, акаси Ма­жидуддин ва унинг ҳомийлиги, доимо уларнинг уйларида уламолар ва давлат раҳбарларининг йиғилиши, укаси Зиёвуддин ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.


    Шу билан бирга нима учун Ибн ал-Асир муҳаддис бўлишига қарамасдан тарихчи сифатида машҳур бўлиб кет­гани ва унинг сабаблари, ўша давр сиёсий вазияти, умрининг охирида ўзини илмга бағишлаб барча соҳаларда, жумладан, тарих, насабшунослик ва илмнинг бошқа жабҳаларига ўз ҳиссасини қўшгани қисман ёритилган.


    Мақола якунида Ибн ал-Асирнинг илмий мероси ва ўзидан кейин бизгача етиб келган асарлари рўйхати ва хулосалар берилган.

    86-89
    309
    26
    28-06-2026
1 - 5 from 5

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling