Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ШАРҚИЙ БУХОРО БЕКЛИКЛАРИ АҲОЛИСИ ҲУНАРМАНДЧИЛИГИ ТУРЛАРИ ВА ТРАНСФОРМAЦИОН ЖАРАЁНЛАР

    Nurullo TURSUNOV (Muallif)

    Мақолада Шарқий Бухоро бекликларида ҳунармандчилик турлари бир-биридан фарқланганлиги илмий таҳлил қилинган бўлиб, буларга: Қарши беклигида – гиламдўзлик, кулолчилик, каштачилик, зардўзлик, тўқимачилик, қурол-яроғ ясаш, темир­чилик, Шаҳрисабз беклигида – кичик замбараклар, шишалардан турли хил тақинчоқлар ясаш, заргарлик, чармгарлик, Ше­робод беклигида – кўпроқ гиламдўзлик, кулолчилик, қайиқсозлик, Бойсун беклигида – темирчилик ва унга ишлов бериш, қишлоқ хўжалигида қўлланилувчи меҳнат қуролларини ясаш, қандолатчилик, Денов ва Юрчи бекликларида – ёғочсозлик (ўймакорлик ва бошқалар), кийим-кечак, зеб-зийнат тайёрлаш каби ҳунармандчилик турлари киради. Хусусан, Денов, Тер­миз, Бойсун, Шеробод, Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб шаҳарлари Ўзбекистон жанубининг иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳа­ётида муҳим роль ўйнаган ўзига хос саноат ва савдо марказлари ҳисобланган. Бу шаҳарлар Бухоро амирлиги иқтисодиётида муҳим ўрин тутган. Ҳунармандчилик Ўзбекистон жануби иқтисодиётининг етакчи тармоғи ҳисобланиб, унинг тўқимачилик, кулолчилик, темирчилик, дурадгорлик, кўнчилик каби турлари мавжуд эди. Уй ҳунармандчилиги шаҳарларга яқин жойлашган қишлоқларда қишлоқ хўжалиги хомашёларини қайта ишлаш билан боғлиқ ҳолда яхши ривожланганлиги ёритиб берилган.


    Ўзбекистон жануби ҳунармандчилиги ўрганилаётган даврда ҳам қадимий анъаналарини ўзида жам этган ҳолда ўзига хос йўлдан ривожланган. Айниқса, XIX асрнинг иккинчи ярми – XX асрнинг бошларида ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқаришда янги давр бошланганлиги, хорижий мамлакатларда тайёр ҳолда завод ва фабрика маҳсулотларининг кириб кели­ши натижасида баъзи бир ҳунармандчилик турлари, хусусан, тўқимачилик ишлаб чиқариш сифатининг пасайиб кетиши ва маҳаллий ҳунармандлар томонидан ясалган буюмларнинг бозорларда касодга учрай бошлаганлиги масалалари баён этилган.


    Мақолада XIX асрнинг охири – XX асрнинг бошларида Шеробод, Денов, Бойсун, Термиз, Қарши, Шаҳрисабз, Китоб, Ғузор каби шаҳарлар ҳунармандчилик марказлари эканлиги батафсил ёритилган. XX aсрнинг бошларига келиб Россия ва бошқа чет давлатларда цех ва фабрикаларда ишланган замонавий саноат маҳсулотларининг кириб келиши ҳамда уларнинг маҳаллий ҳунармандчилик маҳсулотларига таъсири ўз аксини топган.

    43-51
    130
    16
    23-06-2026
  • МУСТАМЛАКА МАЛАЙЗИЯДА СОЛИҚ ВА ЕР ИСЛОҲОТЛАРИ

    Avazbek GANIYEV (Muallif)

    18-19 асрларда Англия таъсири бутун Малая иқтисодиёти ва жамиятининг аҳволини ўзгартира бошлади. Қалай қазиб олиш саноатини янада кенгайтиришга қаратилган қадамлар бутун жамиятни қамраб олган бурилиш нуқтаси бўлди. Пенанг, Малакка ва Сингапур инглиз бўғозлари аҳоли пунктлари 1786-1825 йилларда ташкил топган ва уларни Ост-Ҳинд компанияси бошқарган. Қалай савдоси хусусий шахсларга ҳам очиқ эди. Кейинчалик ривожланиш учун кўпроқ ишчи кучи ва маблаг жалб қилиниши зарур эди ва натижада хитойликлар марказий ролни ўйнашди, Сунгеи Ужонг ва Негери Сембиланнинг қалай қазиб олиш саноатига катта миқдорда сармоя киритишни бошладилар. Ушбу мақола Малаянинг солиққа тортилиши ва ер масалалари бўйича мустамлакачилик вақтидаги ислоҳотларни муҳокама қилади. Илмий манбааларни ўрганишга асосланган тадқиқот усулларидан фойдаланган ҳолда, ушбу тадқиқот мустамлака солиқлари ва ер масалаларини ўрганиб чиқди. 19-асрнинг сўнгги йигирма йиллигида ер муносабатларида юз берган ислоҳотлар мустамлакадан олдинги даврда мавжуд бўлган қишлоқ хўжалигини инглизларга експортга асосланган ривожланган ва тизимлаштирилган даромад ишлаб чиқарувчиси сифатида қайта шакллантиришга ёрдам берди. ХIХ асрнинг сўнгги чорагида экспорт қилинадиган экинлар етиштириш ҳажми шиддатли ўсди. 20-асрнинг 20-йилларида содир бўлган каучук депрессияси палма ёғига муваффақиятли қишлоқ хўжалиги маҳсулоти бўлишига имконият яратди. Кўплаб плантациялар майдонлари катта бўлган; 1933 йилга келиб 64000 гектар екилган 32 та мулк мавжуд еди ва 1941 йилга келиб бу майдонлар 79000 га етди. Ҳокимият пальма ёғи ишлаб чиқаришни рағбатлантириш ва иқтисодиётни диверсификатсия қилиш мақсадида ерларни имтиёзли шартларда берди. Ушбу тадқиқотлар шуни кўрсатадики, мустамлакачилик ҳукмронлигининг охирида инглизлар ишлаб чиқаришни кўпайтириш учун ер егалари учун фойдали шартларда фойдаланишга беришни бошладилар.

    56 - 62
    277
    31
    04-07-2026
  • ВАҚФ МУЛКЧИЛИГИНИНГ ТУРКИСТОН ТАРИХИДА ТУТГАН ЎРНИ

    Irodaxon GAFUROVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади Туркистон ҳудудларида, жумладан, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразм, Тошкентда мансабдорлар ва оддий халқ орасидаги турли қатлам вакиллари томонидан имзоланган масжид ва мадрасалар учун кўчмас мулк, пул миқдори, ерлар вақфномалари ҳужжатлари ҳақида маълумот беришдир. Маълумки, вақфлардан тушган даромаддан масжид ва мадрасалар таъмири, қайта тикланиши ва сақлаш, муаззин ва имомларга ойлик тўлаш, мадраса толибларига стипендия тўлаш учун сарфланган. Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.XIX аср охири ва XX аср бошларида минглаб вақфномалар имзоланиб, ҳозирги кунда архивда сақланади. Ушбу вақфномаларни ўрганиш натижасида у ёки бу масжид ёки мадрасага қанча миқдорда вақф ажратилгани, ким томонидан ажрратилгани, қаерда ва ким томонидан имзолангани ҳақида батафсил маълумот олиш мумкин. Мақолада тарихий аҳамиятга молик турли ҳужжатларга, асосан, Ўрта Осиёда ислом тарқалиши билан бу ерларда вақфга ерлар, карвонсарой, дўкон, ҳаммом, тегирмон, жувозхона ва бошқа фойда келтирувчи кўчмас мулклар, пул ва китоблар тадқиқ этилган. Ислом тарқалган илк асрларда хозирги Наманган ҳудудида вақфга қишлоқ хўжалигининг ажралмас қисми бўлмиш қул, иш ҳайвони ва меҳнат қуроллари берилгани ва кейинчалик бу муомаладан чиқиб кетгани аниқланди. Фарғонада, умуман, Қўқон хонлигида, хонлар томонидан вақф ерларидан фойдани эмас, балки ер солиғи (хирож ва таноп)ни вақф қилгани таҳлил этилган.


    Мақолада ислом меъморий обидалар ва уларнинг вақф мулклари статистикаси, вақф хўжаликлари фаолиятининг умумий жиҳатлари, вақфга оид тарихий ҳужжатлар таҳлилига эътибор қаратилган. Халқимиз олийҳиммат, қўли очиқ, сахий бўлгани учун масжид ва мадрасаларнинг иншоотлари шу вақфлар ёрдамида бунёд этилгани тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    66-74
    188
    27
    01-07-2026
  • МАЛАЙЗИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАРИХИДАН

    Dilafruz TURDIEVA (Muallif)

    Жануби-Шарқий Осиё минтақаси давлатлари олий таълим тизимида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда, уларнинг дунё ҳамжамиятида етакчи ўринларга чиқиш имкониятлари кенгаймоқда.


    Мақолада асосий эътибор Малайзия таълим тизимининг турли даврларда, хусусан, Британия мустамлакачилиги даври, иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги пайтда ҳамда мустақиллик даврида ўтказилган ислоҳотлари тадқиқ қилинган.


    Малайзия ҳукуматининг “Vision 2020” дастурида дин таълимнинг барча соҳаларида ажралмас қисми сифатида белгилаб берилган. Унда бир қатор фалсафий масалалар ажратиб олингани эътиборга молик, жумладан, маҳаллий концепциядан келиб чиққан ҳолда миллий тараққиёт ривожига ҳисса қўшадиган фанлар, хусусан, диншунослик фанларини ривожлантириш ғоялари илгари сурилган. Ушбу дастур орқали мамлакатда мавжуд муаммоларни илм ва динни ривожлантириш орқали бартараф этишга эришиш кўзда тутилган.


    Муаллиф Малайзия ҳукумати томонидан ривожланиб бораётган иқтисодий шароитда таълим тизимини янада ривожлантириш, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш, ёш илмий ва техник мутахассисларни кўпайтириш мақсадида “ақлли” мактабларни ривожлантиришга эътибор қаратган ва таҳлил қилган.

    145 - 152
    315
    27
    29-06-2026
  • ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА

    Abduvali YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.


    Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.


    Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.

    89 - 95
    214
    17
    29-06-2026
  • АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ЛОЙИҲАВИЙ ТАЪЛИМ УСУЛИ

    Yulduz ISMAILOVA (Muallif)

    Мақолада талабаларга араб тилини ўқитишда уларнинг ижодий салоҳиятларини ошириш, мустақил фикр юритиш ва тадқиқот олиб бориш (муаммони излаш, маълумотлар тўплаш, уларни таҳлил қилиш ва эришилган на­тижалар юзасидан хулосалар чиқариш каби) лаёқатларини шакллантириш ва ривожлантирилишни таъминловчи лойиҳавий таълим усулидан фойдаланиш йўллари ёритилган. Лойиҳавий таълим усули XIX асрнинг иккинчи яр­мида АҚШ қишлоқ хўжалиги мактабларида америкалик олим Ж. Дьюи ва унинг шогирди В. Х. Килпатрик томо­нидан қўлланила бошлаган ва аслида кўплаб мамлакатлар учун янги эмас. Мазкур таълим усулидан Ўзбекистонда XX асрнинг 90-йилларидан бери шахсга йўналтирилган таълим усули сифатида таълим олувчиларнинг дарсдан ташқари мустақил ишларини ташкил этишда фойдаланиб келинмоқда. Унга муаммоли таълим асос бўлиб хизмат қилиб, бу технология таълим жараёнида ўқитувчи томонидан муаммоли вазиятлар қўйилиши ва лойиҳа иштирок­чиларининг ушбу муаммони ҳал этиш орқали маълум интеллектуал маҳсулот яратишларига қаратилган. Лойиҳа иши доирасида талабаларни чет тилидаги турли материаллар билан ишлаш ва ўз мутахассисликлари бўйича мустақил таржима қилишга ўргатиш уларнинг келажакдаги касбий фаолиятига замин яратади ва алоҳида аҳамият касб этади.

    66-70
    359
    27
    27-06-2026
1 - 6 from 6

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling