- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ОИЛАВИЙ МУНОСАБАТЛАР: МИЛЛИЙ ВА УМУМИНСОНИЙ МУРОСА ТАМОЙИЛЛАРИ
Matlyuba QAHHOROVA, Mirolim TASHMURODOV (Muallif)Ушбу мақолада бугунги шиддатли ижтимоий жараёнларда инсонларнинг ўзаро муносабатларида асосий омил сифатида “муроса” тушунчаси ўта муҳим воқеликка айланаётганлиги изоҳланган. Миллий, этник ва халқаро муносабатларнинг янги мазмун касб этиши, дунёнинг турли бурчакларида турли кўринишлардаги жамиятнинг барча соҳаларидаги манфаатлар тўқнашувлари кўзга ташланиши, қийин вазиятга тушган одамларнинг ҳимоясини таъминлаш, уларнинг инсонийлик шарафини сақлаб қолиш, айнан муросаю мадора масаласи билан боғлиқлиги уни фалсафа фани нуқтаи назаридан ҳам долзарблигини белгилаб бериши келтирилган. Замонавий луғатларда ҳамда Европада “муроса” сўзининг синоними сифатида “компромисс” атамаси ҳам қўлланилишига тўхталиб ўтилган.
Ушбу мақола муросанинг ижтимоий тамойиллари асосини миллий ва умуминсоний тамойиллар асосига қурилганлиги ва оилада муроса муносабатларини мустаҳкамлашга хизмат қиладиган амалий материал бўлиб хизмат қилади. Методик асос сифатида тарихий ва қиёсий таҳлиллар ва хорижий тажриба материаллари тизимлаштириб олинган бўлиб, бугун инсоният тараққиёти шундай бир тарихий босқичга қадам қўйдики, энди ҳеч бир халқ, миллат, давлат, ўзаро алоқага, кенг интегрaцияга киришмай, муроса тамойилларига амал қилмасдан умумжаҳон тараққиётига ўзининг ҳиссасини қўшмай, глобал муаммоларни ҳал этишда қатнашмай ҳамда умуминсоний нормалардан, бойликлардан, ютуқлардан, қадриятлардан фойдаланмай ривожлана олмаслиги фактик далиллар келтирилган.
Оилавий муносабатларда ижтимоий аҳамиятга эга “муроса” тамойиллари ўзининг қандай имманент (илдиз ёки ўзак) хусусиятларига эга? Ўзбек оиласи нисбатан қандай белгилари билан бошқа ижтимоий муносабатлардан ажралиб туради ёки улар билан интегрaцияга киришади? Улар ижтимоий детерминизм қонунларига бўйсунадими ёки мутлақ мустақил воқеликларми? Улардаги миллий ва умуминсоний белгилар оила институти ҳаётига қандай ва нималар орқали таъсир этади? Уларни ўлчаш имкони ва механизмлари борми? Тан олишимиз керакки, мазкур саволларнинг барчасига қониқарли жавоб бериш қийин, чунки бу масалалар ижтимоий фалсафада, оилашуносликда кун тартибига қўйилмаган, ҳали муҳокама қилинмаган.
Мазкур мақолада тўпланган манбалар ва эмпирик тадқиқот материалларга таяниб, муаллифлар томонидан юқоридаги саволларга асосли жавоблар илмий асосланиб, оилавий муосабатларда муросанинг янги қирралари тадқиқ этилган.
69-771992218-07-2026 -
АВЕСТА ТАДҚИҚОТЛАРИНИНГ НАЗАРИЙ-МЕТОДОЛОГИК АСОСЛАРИ
Rano URAZOVA (Muallif)УшбумақолаАвеста тадқиқотзарининг назарий-методологик асосларига багишланган. Жумладан, мақолада милоддан аввалги II минг йиллик ўрталаридан бошланган ил к давлатчилик ҳамда протошаҳар маданияти I минг йилликнинг бошларида, яъни бундан уч минг иил чамаси аввал бронзадан илк темир асрига ўтиш оралигида Марказий Осиёнинг илк ҳудудий давлатчилик уюшмалари пайдо бўлганлиги ва айни пайтда зардуштийлик ўша замен тақозосига кўра ижтимоий, шунингдек, сиёсий муносабатларнинг маънавий, ҳуқуқий, ахлоқий-фалсафий асосларини ўзида мужассам этишга қодир дунёқараш тизими бўлиб юзага чиққанлиги илмий асосланган.
Мақолада инсоннинг ақлий, руҳий, жисмоний қобилиятлари аста-секин унинг табиат сирлари билан ошно бўлиб, ўзлигини англами сари йўл очганлиги, қадимии асотирий дунёқараш тизими эса илоҳий қарашларга айланганлиги ҳақидаги фикрлар баён қилинган. Энди одам тасаввурида табиат ҳодисалари устидан ҳукмрон, ҳатто, уларни яратишга, тартибга солиб туришга қодир. Хузлас, инсоннинг уимоятини таъминлашга масъул эзгу илоҳий тимсоллар тизими пайдо бўла бошлаган. Инсон мана шу тизимни азаз-азаздан фақат эзгу кучлар ибтидоси сифатида тасаввур қилишга мойил бўлган ва айни шу хусусиятлар зардуштийликнинг маънавий-фалсафий асосларига, космогониясига, диний тизимига хос бўлганлиги очицланган.
Мақолада таъкидланганидек, зардуштийлик дини тарихий шароит тақозоси эди. Зеро, дин бронза асрининг ривожланган босқичида тарихий тараққиёт имкониятлари чеклангани сабабли инқилобий фикр сифатида юзага келди, яъни худолари турлича бўлган ҳамда эътиқодлари хилма-хил жамият ижтимоий бирлашув зарурати олдида ожиз эди. HJy ҳақиқатни уз давридан илгор фикрли вакили, ўзигача замонлардан етиб келган ибратларидан хабардор Зардушт (Заратуштра) биринчи бўлиб англаб етгани муаллиф томонидан баён қилинган.
Шунингдек, мақолада зардуштийлик илоҳиёт тизими (Авеста) ҳиндуийлик (Ведалар) илоҳиёти билан қиёсий таҳлил қилинган. Жумладан, Ригведада илоҳиёт тизими моддий дунёнинг асотирлашган акси бўлгани ҳолда, Зардушт тасаввуридаги илоҳий зот қалбан идрок этиладиган тимсолий зот бўлиб, унинг моддий ашёвий асослари йўқ, зеро барча моддийликда унинг борлиги намоёндир, дея хулоса берилган. Шу билан бирга, Зардушт гоясининг юнон илоҳиёт тизимидаги политеизмга нисбатан ҳамўта илгор даражада эканини таъкидланган.68-802282418-05-2026
