Annotasiya
Масжидларнинг ислом меъморчилигидаги ўрни ва улардаги диний рамзларнинг (меҳроб, минбар, нақшлар, хаттотлик ёзувлари) фалсафий-маънавий мазмуни талқин этилади. Мақолада бу рамзларнинг нафақат эстетик гўзаллик, балки инсонни илоҳий оламга, ибодатга ва тафаккурга чорловчи маънавий восита эканлиги таъкидланади. Муаллиф масжид интерьеридаги ҳар бир деталнинг ислом фалсафасидаги ўрни ва уларнинг жамият маънавиятига бўлган тарбиявий таъсирини очиб беради.


