- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
ИБН СИНО ВА ҒАЗЗОЛИЙНИНГ ИЛОҲИЁТГА ОИД ҚАРАШЛАРИНИНГ ИСЛОМ ФАЛСАФИЙ ФИКР ТАРАҚҚИЁТИГА ТАЪСИРИ
Ramziddin R. ISAKDJANOV (Muallif)Тарихан ислом цивилизацияси умуминсоний цивилизация ривожига муносиб ҳисса қўшган. Илк ўрта асрларда фаол бўлган аристотелизм, аверроизм ҳаракатлари манбаси айнан мусулмон юртларидир. Ибн Сино ва Ғаззолий каби алломаларнинг асарлари Европа тилларига таржима қилингандан сўнг айнан европаликларда фикрий портлаш юз бергани қайд этилади. Ислом фалсафасига оид асарларнинг гултожи айнан Ибн Сино ва Ғаззолий қаламига мансубдир. Ибн Сино мазкур соҳани тизимлаштирган бўлса, Ғаззолий мантиқий тафаккурнинг асосий муаммоларини кўрсатиб бера олди. Ибн Сино илоҳиётни ўрганишда мантиқий далилларни асос қилган бўлса, Ғаззолий ақлнинг чегараланганлигини, унинг чегараси тугаган ўринда юзага келувчи саволларга илоҳий китоблар жавоб бера олишини исботлашга ҳаракат қилди. Ислом фалсафаси фани назарияси ва методологиясини айнан мазкур икки аллома асарлари барпо қилиши шубҳасиздир.
Ҳозирги даврда диний ва дунёвий фанларни умумлаштиришда дин ва фалсафа синтези муаммоси мавжуд. Бу муаммолар ичида энг асосийси материянинг абадийлиги масаласидир. Ғаззолий ўз асарларида мазкур муаммони кўрсатиб бера олди, Ибн Сино материяни азалий ва абадий эканини мантиқий далиллар билан исботлашга ҳаракат қилди. Шу жиҳатдан замонавий тадқиқотчи ислом фалсафасига қўл урар экан, айнан Ибн Сино фалсафаси ва фалсафа ҳақидаги Ғаззолийнинг қарашларидан тўла воқиф бўлсагина кўзлаган натижасига эришиши мумкин.
Мақолада Ибн Сино, Фаробий, Ибн Арабий, Суҳравардий каби алломаларнинг пантеизм ғоясига оид қарашлари, янгиафлотунча мактабнинг борлиқ ҳақидаги қонуниятлари ва албатта, Имом Ғаззолийнинг баъзи бир масалаларга раддиялари ўрин олган. Нафақат, Марказий Осиё фалсафа тарихида, балки умуман, фалсафа тарихида энг мураккаб ҳисобланган “фалсафа ва дин синтези масаласи” ва “пантеистик қарашнинг теологик-рационал тушуниш масаласи” ҳозирги кунгача дунё тадқиқотчилари томонидан турлича талқин қилинмоқда. Ислом фалсафаси соҳасида мазкур мазкур муаммоли масалага ечим топиш ҳозирги кундаги мафкуравий ёт ғояларни кириб келишини олдини олишда муносиб ўринга эгадир.
39-4625517-07-2026 -
ИБН СИНОНИНГ ТЕОЛОГИК ТАЪЛИМОТИДА РАЦИОНАЛ ТАМОЙИЛЛАР ВА УЛАРНИНГ ШАКЛЛАНИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Ramzjоn ISAKDJANOV (Muallif)Мақола буюк файласуф Абу Али ибн Синонинг фалсафий қарашларини ёритишга бағишланган. Фалсафа тарихида энг мураккаб масалалардан бири – метафизика, яъни табиатдан ташқаридаги мавжудлик ҳақидаги ғоялар ва уларнинг мантиқий таҳлилидир. Айнан ибн Сино бу мураккаб таълимотни ривожлантирди ва мантиқий билиш услубидан фойдаланди. Кўпгина ғарб олимлари Ибн Сино меросини бир томонлама ўрганганлар. Унинг методологиясига турлича баҳо берганлар.
Мақолада мазкур ёндашувлар кўрсатиб ўтилган. Ибн Синонинг теологик масалаларга мантиқий ёндашув услубини ўрганиш ҳозирги кундаги ислом фалсафасига оид муҳим тадқиқотлардандир. Чунки дин ва фалсафа синтези масаласи ҳозирги давргача баҳсли масала бўлиб келмоқда. Ибн Синонинг тафаккур маҳсули ҳозирги давргача инсон ақлининг чегара билмас сарҳадлари намунаси бўлиб хизмат қилмоқда.
66-7432323-06-2026 -
МЕТАФИЗИКА ВА ОЛАМНИ ТАЛҚИН ҚИЛИШДА ИБН СИНО ЭКЗОТЕРИКАСИ
Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)Жаҳонда диний таълимотларни нотўғри талқин этиш, айниқса, ислом дини асосларини рационал тафаккур қилмаслик натижасида динийлик ва дунёвийлик, фалсафа ва динни ажратиш ҳолати ўрта асрларда ҳам, бугунги кунда ҳам кузатилмоқда. Шундай вазиятда ислом дини таълимотларини фалсафий талқин этиш, илоҳиёт мавзусини рационал йўл орқали тушунтириш мазкур масалаларни илмий асосда тушунишга ёрдам беради. Ўз даврида Абу Наср Фаробий “Дин ва фалсафа – ҳақиқатга олиб борувчи икки йўл” иборасидан келиб чиққан ҳолда диний ҳақиқатларни фалсафий қонунлар орқали тушунтириш кишиларда дин борасида мўътадиллик ёндашувини шакллантирган. Абу Али ибн Синонинг илоҳиёт мавзусидаги гносеологик тамойиллари, динни рационал тушунтириши мавжуд муаммога ечим топишда муҳим аҳамият касб этган. Шундан келиб чиқиб диний ҳақиқатларни мантиқий талқин қилиш, илоҳиёт мавзусини ёритишда рационал тамойиллардан фойдаланиш дин ва фалсафа масалаларни тўғри англашга ёрдам беради.
Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир мероси Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин. Шу сабабли Ибн Сино тафсирини ўрганиш динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда катта аҳамият касб этади.
Мазкур мақолада Қуръони каримнинг “Ихлос”, “Нур” ва “Фуссилат” сураларининг баъзи оятларига аллома ва файласуф Ибн Синонинг тафсирлари тадқиқ қилиниб, муаллиф томонидан таржима қилинган.
58-688324-07-2026 -
ИСЛОМ ФАЛСАФАСИ СОҲАСИДА ИБН СИНОНИНГ ГНОСЕОЛОГИК ТАМОЙИЛЛАРИ
Ramzjon Raximdjanovich ISAKDJANOV (Muallif)Дунёда дин ва фалсафа уйғунлиги борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари мавжуд бўлиб, уларда Марказий Осиё мутафаккирларининг фалсафий таълимотлари мазкур минтақа маънавий меросининг муҳим қисми сифатида тадқиқ этилган. Марказий Осиёдаги мантиқий-гносеологик ғоялар тарихини ўрганиш нафақат ўтмиш маданияти ва фалсафасини, балки ҳозирги даврга хос ғоявий жараёнларни тўғри тушунишга ҳам имкон беради. Ибн Синонинг илоҳиётга доир гносеологик тамойиллари Ғарб мамлакатлари, россиялик, туркиялик, эронлик, тожикистонлик бир қатор олимлар томонидан ўрганилган бўлса-да, унинг диний-рационал қарашлари тизимли таҳлил қилинмаган. Олиб борилган тадқиқотларда асосан, Ибн Синонинг нафс, Руҳ, материянинг абадийлигига оид қарашлари тадқиқ этилган. Лекин олимнинг ислом дини манбалари, хусусан, Қуръони карим сураларига тафсирлари аксар тадқиқотчиларнинг эътиборидан четда қолмоқда. Натижада, айрим тадқиқотларда алломани материалист қилиб кўрсатишга, уни юнон фалсафаси давомчиси сифатида талқин этишга ҳаракатларни кузатиш мумкин.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда дин соҳасига, хусусан миллий ва диний қадриятларимизни қайта тиклаш ҳамда тўлақонли тадқиқ этиш, халқимизга соф қадриятларимизни етказишга катта эътибор қаратилмоқда. Шу маънода Абу Али ибн Сино илмий меросида фалсафага тегишли асарлар алоҳида ўрин эгаллайди. Унинг фалсафий қарашлари шаклланишида Арасту ва Форобийнинг таъсири катта бўлган. Лекин, Ибн Сино фалсафада бу икки файласуфлар қаторида алоҳида ўринга эга бўлиб, ўзига хос мактаб яратган мутафаккир экани эътироф этилган. Ислом таълимотига асосланган Ибн Сино фалсафаси мероси нафақат ислом, балки яҳудий ва насроний дини олимлари фалсафий тафаккурига ҳам таъсир ўтказиб, алломанинг диний-фалсафий қарашларини ўрганиш билан бир қаторда жамиятдаги мажуд диний масалаларни рационал тушунишга зарурат туғилмоқда.
Ушбу мақолада ҳам асосий эътибор Ибн Синонинг илоҳиётга оид рационал қарашларини ўрганиш, динийлик ва дунёвийлик уйғунлигини, шунингдек, мўътадил ислом тамойилларини рационал йўл билан очиб беришда олимнинг қарашлари катта аҳамият касб этишини кўрсатиб беришга қаратилган.
Шунингдек, мақолада ислом оламида “Шайх-ур-раис” номи билан танилган буюк мутафаккир ва файласуф Ибн Синонинг Қуръони каримдаги баъзи сураларга ёзган тафсири, ислом ақидаси, калом илмида илоҳ масаласи бўйича ёзган асарлари, унинг рационалистик такаккур борасидаги қарашларига Ғарб олимларининг билдирган фикрлари, бу борадаги ислом фалсафасининг асосчиларидан ҳисобланган Абу Наср Фаробий, Абу Райҳон Беруний каби буюк мутафаккирлар ҳамда Ибн Сино қарашлари ўзаро қиёсланиб, ўхшаш ва ўзига хос жиҳатлари кўрсатилиб, бу борада олиб борилган тадқиқотлар ҳақида ҳам маълумотлар келтирилган.
78-9128617-07-2026
