Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ АСОСИЙ ЖИҲАТЛАРИ ТАДҚИҚИ

    Saidafzal SAIDJALOLOV (Muallif)

    Маҳмуд Замахшарий мероси бўйича асрлар давомида олиб борилган изланишларнинг асосий жиҳатларини тадқиқ ва таҳлил қилиш.


    Кириш қисмида Замахшарий асарлари борасида олиб борилган тадқиқотлар ва уларнинг муаллифлари борасидаги умумий маълумотлар тақдим қилинган. Замахшарийшуносликнинг Шарқу Ғарбдаги тараққиёти ҳақида маълумотлар берилган. Аллома асарларининг юртимизда ўрганилиши ёритилган.


    Услублар қисмида мақолани ёзишда фойдаланилган тарихий таҳлил, анализ, синтез, индукция, дедукция каби методларнинг аҳамияти изоҳланган ва бу борада аллома меросидан мисоллар келтирилган.


    Натижалар қисмида Замахшарий меросини ўрганиш орқали тарих, исломшунослик, тафсир, ҳадис, фиқҳ, ақоид, тилшунослик, манбашунослик, грамматика ва адабиётшунослик каби турли фанларнинг муайян даврдаги ҳолати, ривожланиш тенденциялари, ўзаро таъсири, уйғун ва фарқли жиҳатлари ҳақидаги илмий хулоса ва натижалар олиш имконини бериши баён қилинган.


    Муҳокама бўлими уч қисмдан иборат. Биринчи қисмда Замахшарийнинг ҳаёти ва асарлари ҳақида мўъжаз маълумотларни тақдим қилган манбалар ҳақида маълумотлар тақдим этилган. Бунда асосан табақот жанрида ёзилган асарларга аҳамият қаратилган. Тарих, тилшунослик, тафсир ва фиқҳ йўналишида ёзилган тарихий манбаларда аллома ҳаёти ва фаолиятининг акс эттирилиши баён қилинган. Иккинчи қисмда Маҳмуд Замахшарий ва унинг илмий фаолиятига бағишланган алоҳида тадқиқотлар таҳлили тақдим этилган. Замахшарий ҳаёти ва фаолияти, унинг тилшунослик ва тафсиршуносликка қўшган ҳиссасига оид изланишларда аллома асарлари сони ва мавзусининг таҳлил этилиши ўрганилган. Учинчи қисмда Маҳмуд Замахшарийнинг муайян асарига бағишланган тадқиқотларнинг кириш қисмида аллома мероси ҳақидаги маълумотлар қиёсланган. Алломанинг тилшунослик ва тафсирга оид асарлар тадқиқотлар марказида бўлиб келган. Ҳар бир тадқиқотда Замахшарий асарлари таҳлили берилган.


    Хулоса қисмида қуйидагилар таъкидланган: Қадимдан муаррихлар ва мутахассислар эътиборида бўлиб келган Маҳмуд Замахшарий мероси ҳозирги даврда ҳам дунёнинг турли чеккаларида илмий изланишлар асоси бўлиб хизмат қилмоқда. Хориж тадқиқотчилари Замахшарийнинг ҳаёти ва у яшаган давр билан боғлиқ маълумотлар ҳамда алломанинг асарларида кўтарилган масалалар борасида илмий изланишлар олиб бормоқдалар. Маҳмуд Замахшарий 90 дан ортиқ асарлар муаллифидир. Улар уч қисмга бўлиб ўрганилади: 1. Матбуъ (нашр қилинган). 2. Махтут (қўлёзма). 3. Мафқуд (йўқолган). Замахшарийшуносликдаги асосий йўналишлари тилшунослик ва тафсиршуносликдир. Мақолда Замахшарий меросининг асосий жиҳатлари тадқиқ ва таҳлил қилинган.

    22 - 31
    22
    8
    06-07-2026
  • Маҳмуд Замахшарий грамм атик мероси ва Мовароуннаҳр тилшунослик мактабини тадқиқ этишнинг долзарб масалалари

    Malika NOSIROVA (Muallif)

    Мақола ўрта асрларнинг машҳур тилшунос олими Маҳмуд Замахшарийнинг илмий фаолияти ва унинг тилшунослик мактабига бағишланган.

    79-83
    56
    5
    26-06-2026
  • АРАБ ГРАММАТИКАСИДА ЭГА ВА КЕСИМ МУНОСАБАТИ

    Malika NASIROVA (Muallif)

    Мазкур мақола араб тили синтаксисининг муҳим масалаларидан бири бўлмиш эга-кесим муносабатига бағишланган. Маълумки, араб тилининг сарфу наҳви қонун - қоидалари араб тилининг табиий хусусиятларидан келиб чиқиб тузилган.


    Шу боис ушбу тилда учрайдиган айрим грамматик муносабатлар, ҳолатлар бошқа тилларда, табиийки, учрамайди. Бу ҳолатни тушунтириш учун машҳур тилшунос олимларнинг асарларидан фойдаланиб, мисоллар ёрдамида ҳозирги замон ўқувчиси (хорижий тилларни ўрганувчи) эътиборига ҳавола этиш ҳам долзарблик касб этади. Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада буюк тилшунос, Мовароуннаҳр тилшунослик мактабининг асосчиси Маҳмуд Замахшарийнинг “Ал-Муфассал фи санъати л-иъраб” асари ҳамда шу мактаб вакилларининг ҳамон ўз долзарблигини йўқотматган асарлари (Malika,Nasirova,2019b.:755) мисолида араб тилидаги эга-кесим масаласи очиб берилган.


    Мақоланинг асосий таҳлил қисмида гап ва унинг турлари, “жумла” ва “калом” атамалари, эганинг турлари, яъни ҳеч қандай аниқловчисиз келадиган ва лафзий омиллардан холи эга. Иккинчиси аниқ ва мажҳул нисбат сифатдошлар, масдар, сифати мушаббаҳа, орттирма даражадаги сифат назарда тутилган “васф” деб номланган эга масаласи тадқиқ этилган.


    Кесим ва унинг турлари ҳам таҳлил доирасига тортилган бўлиб, кесим бир сўз (муфрад), гап (жумла хабар) ва сўз бирикмаси (шибҳи жумла) билан ифодаланганлигига қараб турларга бўлинади.


    Мақолада кесимни эга билан боғловчи воситаларга ҳам тўхтаб ўтилган. Улар: олмошлар, кўрсатиш олмошлари, эга бўлиб келаётган сўзнинг такрорланиши ҳамда умумийлик, яъни кесим вазифасида келаётган гап умумий лафз бўлиши. Шунингдек, бир сўз билан ифодаланган кесимнинг “жомид хабар” ва “муштақ хабар”га бўлиниши мисоллар билан тушунтирилган. Мазкур атамалар изоҳланган.


    Хулоса қисмида эса тадқиқотдан маълум бўлишича, эганинг бош келишикда бўлиши, айнан ўзининг эгалигида, яъни маънавий омил эканлигидир. Бундан бўлак бирорта белгиси йўқ. Кесимда эса унинг бош келишиги бўлиб, айни вақтда эга учун кесим вазифасини ўташ омили, айнан эганинг ўзи, яъни лафзий омил ҳисобланади.

    11 - 18
    18
    4
    07-07-2026
  • МАҲМУД ЗАМАХШАРИЙ “МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ” АСАРИНИНГ ДУНЁ ФОНДЛАРИДАГИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ

    Zohidjon ISLОMOV (Muallif)

    Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Мақолада олим илмий меросида “Муқаддаматул-адаб” асарининг алоҳида ўрни тадқиқ қилинган.


    Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи қисмига исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат.


    Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек, грамматик қисмлари алоҳида кўчи-рилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқ-са, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондла-рида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIV асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди.


    Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади. Мақолада ушбу асарнинг дунё фондларидаги қўлёзмала-рининг кодикологик таҳлили баён этилган.

    30 - 36
    65
    13
    26-06-2026
  • ХОРИЖИЙ ФОНДЛАРДАГИ «МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ» ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ

    Zohidjon ISLOMOV (Muallif)

    Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Олим илмий меросида “Муқаддамату-л-адаб” асарининг алоҳида ўрни бор. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради.  “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIY  асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади.

    322 - 332
    61
    5
    25-06-2026
  • АБУ ЯЪҚУБ САККОКИЙНИНГ ФЕЪЛЛАРДАН ЯСАЛГАН СЎЗЛАР ҲАҚИДАГИ ҚАРАШЛАРИ

    Akmalkhan AKMALKHANOV (Muallif)

    Мақолада араб тилида феълдан ясалувчи сўзлар ҳақида ёзилган. Бу мавзунинг илмий таҳлили ўрта асрларда яратилган тилшуносликнинг таянч манбалари асосида амалга оширилди. Мақолада ХII асрнинг машҳур тилшу-носларидан бири Абу Яъқуб Саккокийнинг ушбу мавзуни ёритиш услуби тадқиқ этилди. Араб  тилшунослигида сўз ясалишига асос борасида икки хил қараш бўлиб, бу илмий тортишув икки катта мактабга бўлинади. Бу иккиси Басра ва Куфа тилшунослик мактабларидир. Басра мактаби сўз ясалишида асос феъл деб таъкидлайдиган бўл-са, Куфа мактаби вакиллари ҳаракат номи деб айтадилар. Абу Яъқуб Саккокий Басра мактабининг қарашларини ёқловчи тилшунослардан ҳисобланади. Бунинг ёрқин далили “Феълдан ясалувчи сўзлар” мавзусининг берилиши-дир. Олимнинг “Мифтаҳу-л-улум” асари ҳозирги кунимизгача аҳамиятини йўқотмаган тилшуносликнинг таянч манбаларидан ҳисобланади. “Мифтаҳу-л-улум” асарининг “Иккинчи бўлим”и (“الصنف الثاني”) да  феълдан ясалган исмларнинг шакллари (“هيئات الأسماء المتصلة بالأفعال”) ҳақида фикр юритилади. Феълдан ясалувчи сўзлар: ҳаракат номи, аниқ нисбат сифатдоши, мажҳул нисбат сифатдоши, сифат, орттирма даражадаги сифат, ўрин ва пайтни билдирувчи исм, иш қуроллари отлари ҳисобланади. Мақолада ушбу отларнинг ясалишидаги морфологик жараёнлар, ясалиш жараёнидаги фонетик ўзгаришлар таҳлил қилинди. Бу ясалувчи сўзларнинг вазнлари (морфологик қолипи) келтирилди. Феъл бобларининг вазн-ларига тўхталиниб, улардан ясалувчи сўзларнинг ҳар бирининг вазнлари баён этилди. Кам қўлланиладиган вазн-лар, уларнинг семантикаси машҳур тилшунослик асарлари асосида ўрганилди. Ясалиш жараёнида ҳарфларнинг иштироки, уларда бўладиган фонетик-морфологик ўзгаришлар таҳлил қилинди.

    113 - 123
    41
    4
    23-06-2026
  • УБАЙДУЛЛОҲ ИБН МАСЪУД САДР АШ-ШАРИЪА АЛ-БУХОРИЙНИНГ ҲАНАФИЙ ФАҚИҲИ СИФАТИДАГИ ФАОЛИЯТИ

    Nematulloh NASRULLAEV (Muallif)

    Садр аш-шариъа фаолият Мовароун-наҳрда исломнинг қора доғли ва тартибсизликлар авж олган, олимлари қатл этилиб, китоблари ёқилган даврига тўғри келди. Ушбу мақоладаги мавзу манбашунослиги ва тарихшунослиги муаммолари Садр аш-шариъанинг ўз илми ва асарлари билан танилгани, Мотуридийлик ҳанафийлик йўлини маҳкам тутгани ва ижтимоий-сиёсий жиҳатдан оғир даврларда ҳам илмни ёйиш мақсадида ўз ҳаракатларидан асло тўхтамаган мумтоз бир мужтаҳид сифатида ўрганилиши билан боғлиқ. 


    Мовароуннаҳрда бу тартибсизлик қарийб юз эллик йил давом этди. XIV асрнинг биринчи ярми мана шу инқирозларнинг охирги даври бўлиб, бир томондан нисбий бўлса-да ривожланиш, иккинчи томондан меҳнаткаш оммани турли йўллар билан эзиш ортиб боргани кузатилди.


    Бугунги кунда Бухородан етишиб чиққан олимларнинг илмий маънавий меросини ўрганиш туфайли, минтақанинг илм-фандаги барча ютуқлари ўз исботини топмоқда. Тадқиқотларга кўра, бухоролик фақиҳларнинг самарали ижодлари туфайли минтақадаги маданий-маърифий анъаналар тўла сақлаб қолгани маълум бўлмоқда. Улар қолдирган илмий мерос аждодлар фаолиятини ўрганишда муҳим манба бўлиб хизмат қилади. Ана шундай аждодлардан бири, Садр аш-шариъа Убайдуллоҳ ибн Масъуддир. Олим ўзининг сермаҳсул хизмати орқали ислом дини манбалари орасида ўчмас из қолдирди.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуднинг ижод фаолияти айнан мўғуллар истилоси даврига тўғри келганлиги шунингдек, ўша даврда мўътазилий, қадарий, жабарий, қарматий каби турли ботил оқимлар таъсири кучайгани учун муаллиф ёзма матнларни тасниф этишда енгил ва тез қабул қилиб, мустаҳкам ўзлаштириш услубларини инобатга олгани табиий. Чунки, мўғуллар даврида илм ва маърифатнинг сусайиши ҳатто одамларни бирлаштирувчи омилларга ҳам ўз таъсирини ўтказган эди. Лекин, Убайдуллоҳ ибн Масъуд каби фақиҳлар қадим анъана ва урф-одатларига содиқ туриб, маҳаллий халқнинг диний-маърифий ҳаётини оширишга доим интилганлар. Табиий равишда айни давр ва ҳолат учун фиқҳий масалалар тўғрисида ихтилофлардан йироқ мукаммал асарларга эҳтиёж сезилган. Бу Убайдуллоҳ ибн Масъуд асарларининг ёзилишидаги бирламчи сабаб бўлса, иккинчиси уни одамларга тез ва тушунарли етказишдан иборат бўлган.


    Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъалар оиласи вакили сифатида ҳанафий фиқҳининг устозига айланди. У бобосининг тарбиясида камол топиб, калом, мантиқ, фалсафа, фиқҳ, тилшунослик, ҳисоб, ҳикмат илми, тарих каби ва бошқа фанларни ўзлаштириб, айниқса, фиқҳ илмида етук аллома сифатида танилди ва ҳанафий мазҳабининг атоқли ҳамда сермаҳсул олимларидан бири сифатида қатор шогирдлар ҳам чиқариб, ўз асри ва кейинги даврлар учун самарали ижод намуналарини қолдира олди.


    Мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа тасниф этган бир неча асарлар тадқиқ қилинган. Олим усули фиқҳ, калом, мантиқ, фалсафага оид мўътазила ва ашъарийларнинг қарашларини ўрганиб, ўзининг қатор асарлари орқали уларни илмий асослаб беришга ҳаракат қилган. У ўзидан аввал Шарқ оламига кенг танилган ҳа-нафий мазҳаб соҳиблари томонидан тасниф этилган оригинал манбаларга таянгани таҳлил этилган. Шунинг-дек, мақолада Убайдуллоҳ ибн Масъуд Садр аш-шариъа масалаларга киришишда бошқа мазҳаб олимларининг қарашлари ҳам таҳлил қилинган.

    19-27
    8
    1
    18-09-2026
  • БАДРУДДИН АЙНИЙ МАЪНАВИЙ МЕРОСИНИНГ ҲАДИСШУНОСЛИКДАГИ ЎРНИ

    Barot M. AMONOV (Muallif)

    Мақолада XIV-XV аср Мамлуклар даврида яшаб ижод қилган Бадруддин Айнийнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш билан бирга маънавий меросининг ҳадис илми ривожида тутган ўрни ҳам тадқиқ этилган. Бадруддин Айний диний илм олиб улғайган бўлса-да, Мамлук султонлигининг маъмурий лавозимларда кўп йиллар давомида хизмат қилди. Шу билан бирга султонликдаги диний-илмий муҳитнинг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Бундан ташқари, илмий фаолияти давомида тафсир ва Қуръон илми, суннат ва ҳадис илмида, сийрат, тарих ва тарожумда, тилшунослик ва адабиётда, ваъз, хутба ва руқия каби йўналишларда асарлар ёзди. Асарлари орасида Имом Бухорийнинг шоҳ асари “Саҳиҳул Бухорий”га ёзган шарҳи ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланганлиги билан ислом манбашунослигида муҳим аҳамият касб этади. Бадриддин Айнийнинг асарлари орасида ислом оламида машҳур “Умдатул Қорий” асари бўлиб, у ҳанафий мазҳаби асосида шарҳланган. Бу асар ҳадис илмига оид энциклопедик асар бўлиб, содда ва аниқ услубда ҳадис матнининг маънолари, фиқҳий масалалари ва илмий жиҳатлари ёритилишидан ташқари, унинг грамматик – синтаксис, морфология қоидалари ва балоғат илмига тегишли жиҳатларига эътибор қаратилган. Дарҳақиқат, Бадриддин Айний ва Имом Бухорий ўртасида саккиз ёки тўққиз санад бўлиб, ишончли ва машҳур ровийлар орқали Фирабрийдан сўнг Бухорийга етиб боради. Фирабрийнинг Имом Бухорийдан “Саҳиҳул Бухорий”ни қилган ривояти Бадруддин Айнийга учта йўл орқали етиб келган. Улар: Абу Ҳайсам Кашмиҳаний (ваф. 389/999), Абу Муҳаммад Сарахсий (ваф. 381/991) ва Абу Али ибн Шибавайҳ орқали етиб келган. Имом Бухорийдан Айнийгача келтирилган санадлар уч йўл билан икки ровий орқали етиб келганини англашимиз мумкин. Натижада, “Умдатул Қорий” икки шайх Зайниддин Ироқий ва Тақийюддин Муҳаммад ибн Маъиниддин Муҳаммад ривоятлари орқали етиб келган Саҳиҳул Бухорий нусхаси асосида шарҳланганлигига амин бўламиз. Айний “Умдатул Қорий” асарини тасниф этишда ундаги масалаларни кенгроқ шарҳлар мақсадида турли китобларга мурожаат қилиб, улардан айримларидан иқтисоб келтириш йўли билан ёки тўғридан-тўғри матнни келтириш орқали 130 га яқин манбалардан фойдаланган. Мазкур мақолада Айнийнинг илмий фаолияти, Султонликда тутган ўрни, диний турли йўналишларда ёзган асарлари, жумладан, ҳадис илми йўналишида асарлари, шоҳ асари “Умдатил Қорий”нинг санади ва асарлари ичида Мовароуннаҳр уламолари асарларига ёзилган шарҳ тўғрисида маълумотлар ёритилган.


     

    24-31
    24
    4
    06-07-2026
  • «АЛ–МУФАССАЛ ФИ САНЪАТИ-Л-ИЪРАБ» АСАРИДА ОЗ МИҚДОРНИ АНГЛАТУВЧИ КЎПЛИКНИНГ ИФОДАЛАНИШИ

    Malika NASIROVA (Muallif)

    Мазкур мақолада ўрта Асрларнинг буюк тилшуноси Маҳмуд Замахшарийнинг араб тилидаги кўплик, айнан оз миқдорни1 англатувчи кўпликни ифодалаш усуллари таҳлил доирасига тортилган. Шунингдек, араб тилшунослик илмининг назарий грамматикасини яратган илк ўрта асрларнинг машҳур наҳвшунос олими Сибавайҳи ва бошқа бир қатор тилшунос олимларнинг бу масалага доир қарашлари қиёсий ўрганилган.


    Араб адабий тилида «исм» сўз туркумига хос грамматик категориялардан бири сон категорияси бўлиб, у бирлик, иккилик ва икки хил (тўғри ва синиқ) кўринишидаги кўплик шаклида тақдим этилади. Маълумки, араб тилида иккидан (шахс ёки предметдан) ортиқ нарса назарда тутилса, ўша нарсанинг кўплик шакли ишлатилади.


    Араб тилида кўплик икки катта гуруҳга 1) тўғри кўплик; 2) синиқ кўпликка бўлинади. Кўплик – оз миқдорни англатувчи кўплик ва кўп миқдорни англатувчи кўпликка бўлинади. Оз миқдорни англатувчи кўплик 10гача бўлган кўплик. Унга мисол қилиб افعل أفعال فعلة вазнларидаги , » أفلس «غلمة « , » أجربة « , » أثواب « сўзларини айтиш мумкин.


    Яна унга вав-нун ва алиф-та билан ҳосил қилинган кўплик шакли ҳам киради. Улардан қолган ҳаммаси кўп миқдорни англатувчи кўплик учун қўлланилади. Музаккар ва муаннас жинснинг тўғри кўплиги оз миқдорни англатувчи кўплик учун ишлатилади. 1 Оз миқдор -10тагача бўлган нарса. Араб тилшунослигида “жамъу акбар”, “жамъу асғар”, “ жамъу-л-жамъ” каби тушунчалар мавжуд. فَعَالِلُ ва فَعَالِيلُ каби вазнлардан ясаладиган кўплик جمع أكبر дейилади. Жамъу таксир جمع أصغر ҳам дейилади. Унинг вазнлари жуда кўп бўлиб, бирор бир қоидага бўйсунмайди. جَمْعُ الْجَمْع - [кўпликнинг кўплиги] кўпликдан кўплик ясаш. Баъзида исмнинг кўплик шаклидан яна кўплик ҳосил қилиш ҳолатлари бўлади. Масалан: كَلْبٌ – أَكْلُبٌ – أَكَالِبُ

    32 - 39
    11
    3
    06-07-2026
  • АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ТИЛЛАРАРО ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ ҲОДИСАСИ

    Yulduz ISMAILOVA (Muallif)

    Мамлакатимиздаги олий таълим тизимини ривожлантирилишига қаратилган таркибий ўзгаришлар юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида талабаларга чет тилларини ўқитиш методологиясини ҳам замон талабларига мос ҳолда ўзгартиришни тақозо этади. Айтиш жоизки, араб тилини ўқитишнинг дастлабки босқичларида талабалар ва ўқитувчилар тиллараро интерференция ҳодисасига дуч келишади ва натижада ўқувчилар нутқида бир қатор характерли хатолар юзага келади. Жумладан, фонетик интерференция нутқда талаффуз қилинадиган фонемаларни тўғри артикуляцияси учун керакли кўникма ва малакаларни шакллантирилишига маълум даражада тўсиқлик кўрсатади.


    Ушбу мақола фонетик интерференция ходисасини талабаларда араб тилида талаффузни шакллантириш жараёнига кўрсатадиган салбий таъсири ва уни бартараф этиш йўллари ҳамда келиб чиқиш сабабларига бағишланган бўлиб, унда талабаларнинг нутқида содир бўладиган фонетик хатолар, уларнинг турлари ва уларни олдини олиш усуллари ҳақида маълумотлар берилган. Ушбу хатолар содир бўлишининг асосий сабабларидан бири – ўзбек тили нормативлари ва қоидаларини араб тилига механик равишда кўчирилишидир. Бундан ташқари мақолада араб ва ўзбек тиллари фонетик ва фонологик тизимларининг баъзи жиҳатлари қиёсий таҳлил қилинган.

    44 - 50
    54
    4
    26-06-2026
  • ЗАМАХШАРИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИНИНГ ТАРИХНАВИСЛИГИ

    Shukhrat MIRZIYATOV (Muallif)

    Мақола таниқли мутафаккир Маҳмуд Замахшарий асарлари, рисолалари таҳлили ва олим меросининг Ўзбе- кистонда ўрганилиш тарихига бағишланган. Маҳмуд Замахшарий илмий меросини тадқиқ қилиш том маънода Ўзбекистон мустақиллиги йилларидан бошлаб кун тартибидан жой олди. «Муқаддамату-л-адаб»нинг форсий ва туркий сўзлик киритилган нусхалари ўзбек тарихий лексикологияси, жумладан, лексикографияси учун жуда қимматлидир. Унда туркий сўзларнинг ҳам арабча, ҳам форс-тожикча муодиллари борлиги сўзлар маъносини тўғри аниқлашда катта ёрдам берган. «Муқаддамату-л-адаб»нинг Ўзбекистонда ўрганилиш ҳолатини таҳлил қилиш, мазкур асарнинг тил тарихига оид барча манбаларда қимматли асар сифатида эътироф этилиши ушбу мақолада яққол намоён бўлади. Шу билан бирга, Замахшарий ижодини ўрганишга ўз ҳиссасини қўшган қатор олимларнинг илмий изланишлари таҳлил қи- линади. Эришилган ютуқ ва камчиликлар ҳақида фикр ва мулоҳазалар баён этилади. Мақоланинг асосий қисми эса бугунги кунга қадар тадқиқ этилмаган «Муқаддамату-л-адаб»нинг туркий сўзлик киритилган энг қадимий Ёзгат-Хоразм қўлёзмасининг манбашунослик, луғатшунослик, тилшунослик нуқтаи назаридан таҳлили ва унинг бошқа қўлёзма нусхалари ичида устун тарафларини очиб беради. Шунингдек, мақолада А.Рустамов, Ғ.А.Абдураҳмонов, А.Алиев, У.Уватов, З.Исломов, М.Ю.Ҳакимжонов, М.Носирова, Қ.Содиқов, И.Қўчқортоев, В.В.Бартольд, А.Е.Бертельс, Ф.Дорнзайф, Н.Сулаймонова, Б.Турдиали- ев, А.А.Болтаевларнинг Маҳмуд Замахшарий илмий меросини ўрганиш бўйича олиб борган тадқиқотлари таҳлил қилинган.

    99-106
    40
    4
    28-06-2026
1 - 11 from 11

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling