- Uy
- Topish
Topish
Qidiruv natijalari
-
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙ ИЖОДИДА “ИНСОН ВА БОРЛИҚ” ЎРТАСИДАГИ АЛОҚАНИНГ БАДИИЙ ИФОДАСИ
Nargiza SHOALIEVA, Safar ABDULLOH (Muallif)Ушбу мақолада Эрон шеъриятининг ХХ аср бошларидаги “Шеър-и ноу”нинг шаклланиши ва тараққиётида анъанавий ирфоний тафаккурнинг янги мазмунда қайта поэтик идрок этишни бошлаб берган, шеъриятда инсон, эътиқод ва ирфон (дунёни ва ўзликни англаш) муносабатларини ўзгача талқинда ифода этган шоир ва рассом Суҳроб Сипеҳрий (1928-1980) ижоди тадқиқ этилган. Шоир ўз ифода услубини ярата олган бадиий тафаккур эгаси, замонавий фалсафий қарашларнинг орифона ғоялар билан узвий боғлиқлигини таъминлаган маърифатпарвар инсон, анъанавий ирфоний қарашлар тизимида “ваҳдат ал-вужуд”, “комил инсон” назарияларининг талқинига замонавий мазмун бахш эта олган файласуф-шоир, бадиий тафаккур тизимида янги поэтик тимсол ва рамзлар силсиласини яратган сўз санъаткори сифатида замонавий форс шеъриятидан мустаҳкам ўрин олган.
Мақолада “Шеър-и ноу” адабий оқими ривожига ҳисса қўшган шоир С. Сипеҳрийнинг адабий жараён такомилидаги ўрни ва ўзига хос томонларини, унинг асарларида илгари сурилган фалсафий-маърифий ақидалар ва ирфоний ғояларини тадқиқ қилиш ҳамда С.Сипеҳрий шеъриятига хос инсон ва борлиқ муносабатларининг мазмуни ва уларнинг форс шеърияти тараққиётида тутган ўрни кўрсатиш мазкур мақоланинг асосий мақсадини ташкил қилади. Натижада шоир бадиий тафаккурига хос бадиий тимсол ва рамзлар моҳияти аниқланди ва мазмуни таҳлил қилинди, шоирнинг инсон, табиат ва борлиқнинг ўзаро муносабати муаммоларига оид илғор қарашлари ҳамда уларнинг шоир бадиий тафаккуридаги мазмуни аниқланди. Хулосада Шоир шеърларида инсон ва табиат ўртасида уйғунликни вужудга келтириш тарафдори. С.Сипеҳрий, бир томонидан, инсон ва табиат ўртасидаги чегара ва маҳдудликларни аниқ кўрсатиб беришга, иккинчи томондан, ана шу чегараларни ўртадан кўтариш кераклигини уқтиришга ҳаракат қилади. С.Сипеҳрий борлиқ ва унга тегишли нарсалар ҳақида фикр юритганда сюрреализм услубига хос, яъни англаниши мураккаб тилда гапиради, аммо бундай баён услубидаги фалсафий маъно Шарқ тасаввуф таълимотидаги ирфоний қарашлардан сарчашма олади. Шоир бадиий тафаккури Шарқ ва Ғарб тасаввури ўзаро боғлайди ва уйғунлаштиради.
126 - 13712204-07-2026 -
РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА
Nodirjon ABDULAHATOV (Muallif)Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган. Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
130 - 13816423-06-2026 -
ХУСРАВ ДЕҲЛАВИЙ ИЖОДИНИНГ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИ
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан мероси ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанридаги маҳоратини аниқлаш, шунингдек, рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шоирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш шоирнинг ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига тегишли романтик мавзу асосий омил ҳисоблансада, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиби эканлиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақолада айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарларининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
95-9981528-06-2026 -
АМИР ХУСРАВ БАДИИЙ МЕРОСИДА БАДИИЯТ АНЪАНАЛАРИ
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан меросини ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанрида- ги маҳоратини аниқлаш, шунингдек унинг рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шо- ирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига те- гишли романтик мавзу асосий омил ҳисобланса-да, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиблиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақоладаги айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарла- рининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
123-12981623-06-2026 -
AMIR XUSRAV DEHLAVIY RUBOIYLARINING O‘RGANILISHI
Feruza NIZAMOVA (Muallif)Қуйидаги мақолада Амир Хусрав Деҳлавий меросининг қўлёзма манбалари, айниқса Ўз-бекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар, улардаги рубоийлар таҳқиқи юзасидан амалга оширилган илмий изланишлар ҳақида маълумотлар келтирилади. биз кўриб чиққан қўлёзма нусхаларда берилган ғазалларнинг қайси девондан олингани бирма-бир зикр этиб борилгани ҳолда, рубоийларнинг қаердан олингани қайд этилмаган. Рубоийларнинг берилиш тартиби кўпгина қўлёзмаларда бирор принципга асосланган эмас. Фақат уларнинг айримларидагина ё рубоийларнинг бош сўздаги биринчи ҳарфга, ёки қофиянинг охирги ҳарфига қараб, алифбо тартибида жойлаштирилгани кузатилади. Қўлёзма нусхаларда бешта девондаги рубоийларнинг аралаш ҳолда берилишини шоир девонларининг кўп вақтдан бери давом этиб келаётган, бир тўпламга жойлашга уриниш тенденцияси билан изоҳлаш мумкинлигини таъкидлаш мумкин. Мақоладаги кузатувларимиздан шуларни англашимиз мумкинки, Амир Хусрав Деҳлавий рубоийлари юзасидан олиб бориладиган тадқиқот учун шоирнинг Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институтида сақланаётган қўлёзма девонлари ва бошқа қўлёзма нусхалар асосий манба бўлиши мумкин. Шунда нашрларидаги нуқсонларини ҳам бартараф этиш ва кенг миқёсдаги рубоийларни таҳлил доирасига тортиш имконига эга бўламиз. Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг Конпур, Теҳрон ва Душанбе нашри материаллари шоир ижод этган рубоийларни етарли миқдорда қамраб ололмагани туфайли, улардан илмий тадқиқот иши учун фақат ёрдамчи манбалар сифатидагина фойдаланиш мумкин. Ўзбекистон Фанлар академияси Абу Райҳон беруний номидаги Шарқшунослик институти қўлёзмалар хазинасидаги рубоийлар устидаги изланишларимиз шоирнинг бу жанрдаги шеърлари тўпламини яратиш учун ишончли ва салмоқли манба бўла оладиган қўлёзма нусхаларга эга эканини кўрсатади. Амир Хусрав Деҳлавий поэтик меросини тўлалигича йиғиб бўлмаслиги ҳақидаги ўтмиш ва кейинги асрлар ҳамда ҳозирги замон соҳа мутахассисларининг фикрини унинг рубоийларига ҳам тааллуқли деб билиш лозим. Аммо бу фикр республикамиз фонди қўлёзмаларига асосланган ҳолда Амир Хусрав Деҳлавий рубоийларининг миқдор жиҳатдан энг салмоқли тўпламини яратиш имконини тўсиб қўймаслиги керак. Амир Хусрав Деҳлавий қўлёзма нусхаларнинг кўплиги уларда қачон қайси рубоийларни такрор-такрор кўчирилганини аниқлаш орқали замона маънавий-эстетик эҳтиёжини белгилаш юзасидан изланишлар олиб бориш имконини беради.
150-15826603-07-2026 -
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙНИНГ «نشانى» («МАНЗИЛ») ШЕЪРИДА АТТОРНИНГ «МАНТИҚ УТ-ТАЙР» САЙРУ СУЛУКНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ
Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)С.Сипеҳрийнинг “Яшил ҳажм” тўпламига киритилган “Манзил” шеърида аскетизмнинг этти босқичи – Шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут тайр” достонида берилган “етти водий” ни ўзига хос тарзда изоҳлайди. Мақолада шоир шеъриятининг маънавий босқичлари – талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат, фақр (қашшоқлик) ва фано (абадийлик) нинг қиёсий таҳлили келтирилган. “Манзил” шеъридаги сўфийнинг камолот йўлини шоир “дўст уйи” нинг изланиши сифатида изоҳлайди. Мантиқ ут-тайр»да етти водий орқали ўтадиган йўл қашшоқлик ва абадийлик водийсида тугайди. Аттордан фарқли ўлароқ, С.Сипеҳрийдаги камолотда йўл “абадият” босқичида тугамайди. У даврий жараёндир. Ҳар сафар охирига етмасдан, ҳақиқат томон йўл янги шаклда бошланади.
145 - 15318423-06-2026 -
ШАЙХ ҲИММАТИЙ – ЗАНГИ ОТА МЕРОСИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ
Тохир Абдумуталович ХАТАМОВ (Muallif)Мақолада Ҳазрат Занги ота маънавий-маърифий, ижтимоий-ахлоқий фаолиятига оид мустақиллик йилларида амалга оширилган тадқиқотлар исломшунослик, тарихшунослик фанлари нуқтаи-назардан таҳлил этилди ва тарихий тадқиқот усулларидан фойдаланилган ҳолда хулосалар берилган.
Тасаввуф таълимотининг йирик вакили ҳисобланган ҳазрат Занги ота фаолияти ҳақида мустақиллик йилларида олиб борилган бир қатор тадқиқотлар, асарлар, монографиялар, рисолалар, мақолалар, газета ва журналларда илмий-оммабоп материаллар ўрганилган. Ўрганиш жараёнида аниқланган маълумотлар асосида Занги отанинг тасаввуф таълимоти бўйича олиб борган маънавий-маърифий фаолиятига доир таҳлилий хулосалар берилган.
Ҳазрат Занги отанинг ҳаёт йўли мухтасар ҳолда ёритилиб, сўнгги йилларда амалга оширилган, энг янги тадқиқотлардан ҳам кўплаб маълумотлар келтириб ўтилган. Шуни алоҳида таъкидлашимиз зарурки, Хожа Аҳмад Яссавийнинг издоши, улуғ авлиё, Яссавийлик тариқатининг тарғиботчиси, туркий халқлар шайҳи, Ҳимматий тахаллуси билан ижод қилган хикматнафис шоир сифатида машҳур бўлган Занги ота маънавий-маърифий фаолиятининг бугунги кундаги долзарб аҳамияти ҳам кўрсатиб имкон даражасида кўрсатилган.
Истиқлол йилларида нашр этилган катологларда ҳам Хожа Аҳмад Яссавий меросига доир маълумотлар берилган, жумладан, ўзбек ва немис олимлари ҳамкорлигида тайёрланган катологлар, Занги ота шажараси бўйича тадқиқотчилар, олимлар томонидан аниқланган янги илмий натижалар ҳам мазкур мақолада мухтасар баён этилган.
Хожа Аҳмад Яссавий томонидан асос солинган Яссавийлик тариқати ва тариқат издошлари, устоз - шогирдлик анъанаси, ҳикматнафислик каби масалаларга маълум даражада тўхталиб ўтилган.
Занги ота фаолияти бўйича академик А.Саидовнинг илмий тадқиқот ишлари, жумладан, “Ҳазрат Занги ота” китобидаги қимматли маълумотлар ҳақида ҳам бир қатор ижобий хулосалар берилган.
Ҳазрат Занги отанинг ўз умри давомида дин ҳимояси, миллат тарбияси, тасаввуф тарғиботи бўйича олиб борган маънавий фаолияти, бугунги авлод учун ижобий аҳамиятга эга маърифий мерос ҳисобланиниши эътиборга олинди ва имкон даражасида Ҳазрат Занги ота маънавий фаолияти мазкур мақолада ёритилган.
22-309217-07-2026 -
БЕДИЛ ИЖОДИДАГИ ГЎЗАЛ АХЛОҚ ВА ФАЗИЛАТЛАР
Nargiza SHOALIEVA (Muallif)Мусулмон киши ахлоқан гўзал ва маънан баркамол шахс бўлмоғи даркор. Шарқ мутафаккирларининг башарият тамаддунига қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг ижодларини ўрганиш ва тадқиқ этиш долзарб мавзулардан саналади. Ана шундай мутафаккирлардан бири – Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721) бўлиб, у туркий, форсий xамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Файласуф-шоир илм-ҳунар эгаллашда ҳар бир инсон ахлоқий мезонларни, жумладан, инсоф, камолотга интилишни ўзига раҳбар қилиб олиши керак, деган ғоя мақолада асосий ўринни эгаллаган ва Бедилнинг бу борадаги фаолияти тадқиқ қилинган.
Мазкур мақолада Бедил ижодида ахлоқий қадриятларни таҳлил остига олар эканмиз, Бедил илгари сурган ахлоқий қадриятлар орасида карам тушунчаси муҳим ўрин эгаллаган. Карам ахлоқий тушунчаси мутафаккир томонидан инсон камолотида, унинг мукаммалликка эришишда устувор қадриятлардан бири сифатида талқин этади. Мутафаккир карам тушунчаси ҳақида фикр билдирганда, ўзидан олдин яшаб, ижод этган алломаларнинг қарашларига таяниб, уларни янги мазмун билан бойитгани тадқиқ этилган.
Булардан ташқари, Бедил ҳаё, ибо, уят каби ахлоқий тушунчаларга ҳам катта эътибор қаратади. Бедил таълимотидаги ҳаё, уят, андиша каби ахлоқий қадриятларни таҳлил этганимизда, уларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари ижоди билан ҳамоҳанглигини кўрамиз. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибда ушбу тушунчалар ҳақида шундай дейилади “Икки оламда ҳам одамга керакли нарса яхши феъл ва хуш хулқдир. Иккинчидан шарм-ҳаё, андиша, учинчидан ростлик-тўғрилик ҳам зарур нарсадир. Мана шу фазилатлар туфайли одам бахт топади. Уят, андиша кишини ярамас ишлардан тияди, ҳаёсизлик одам учун ўхшаши йўқ иллатдир. Тўғрилик, ҳаё ва хушфеъллик жам бўлса олам-олам севинч демакдир”. Бу каби фикрлар Алишер Навоийнинг ахлоқий қарашларида ҳам мавжуд. Масалан, “Вафосизда ҳаё йўқ; ҳаёсизда вафо йўқ. Агар кимда бу икки сифат бўлмаса – унда имон ҳам йўқ”.
Мақолада Мирзо Бедил илмни инсоннинг асл гавҳари эканлигини таъкидлаб, табиатнинг яширин сирларини инсон идрок қилиши учун одам билимли бўлиши, қунт билан ўқиши кераклиги ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган.
40 - 4719406-07-2026 -
СЎФИ ОЛЛОЁРНИНГ «МАСЛАК УЛ- МУТТАҚИН» АСАРИ ФОРС ВА ӮЗБЕК АДАБИЁТИДА
Nargiza SHOALIYEVA (Muallif)Мақолада XVII асрнинг иккинчи ярми ва XVIII асрнинг бошларида яшаб ӯтган ўзбек адабиётининг забардаст сиймоларидан бири, фақиҳ, нақшбандия тариқатининг йирик вакилларидан бўлган Сўфи Оллоёрнинг ҳаёти ва ижоди ёритилган. Унинг ижодий йўли, ўзбек, форс-тожик адабий алоқаларидаги ўрни ва ушбу икки адабиёт таркибида шаклланган зуллисонайнлик анъанаси унинг ижодида аниқланди. Сўфи Оллоёр ижодининг моҳияти, шариатни ўрганиши, билиши, тарғиб ва ташвиқоти, унга амал қилиб садоқат кўрсатиши унинг шеърлари мисолида кўрсатиб берилди.
Сўфи Оллоёр форс-тожик тилида «Маслак ул-муттақин» ва «Мурод ул-орифин», туркий-ўзбек тилида «Сабот ул-ожизин» ва араб тилида «Махзан ул-мутеъийн» номли асарлар ёзган. Бу мақолада Сўфи Оллоёрнинг айнан форс тилида яратган «Маслак ул-муттақин» асари ўрганилиб, унинг мазмунини ёритиб бериш учун асардаги шеърий намуналар ўгирилиб таҳлил килинди, фақиҳ шоирнинг дил дардлари, айниқса, руҳий кечинмаларидан ҳам воқиф бўлинди. «Муножот», «Мусанниф камчиликларининг баёни», «Фарзанди аржумандга насиҳат» каби боблар шу жиҳатдан эътиборлидир. Шоир яшаган замондаги ижтимоий муаммолар, омнинг динга эътиқоди заифлашганлиги фақиҳ шоирнинг диққат марказида бӯлиб, асарнинг ёзилишини асосий мақсади деб таъкидлаганлиги унинг шеърлари мисолида кӯрсатиб берилди. Мақолада «Маслак ул-муттақин»нинг илк нашри қаерда ва ким томондан амалга оширилгани ҳақида маълумотлар келтирилган.
76-8030528-06-2026 -
БОБУРИЙЛАР ДАВРИ ҲИНДИСТОН ТУРКИЙЗАБОН АДАБИЁТИНИНГ МУХТАСАР ТАРИХИ (XVI – XVIII АСРЛАР)
Najmiddin NIZAMETDINOV (Muallif)Маълумки, ҳинд адабиёти босиб ўтган узоқ адабий-тарихий жараённинг шундай босқичлари ҳам борки, улар айрим объектив ва субъектив сабабларга кўра ўтган асрнинг сўнгги чорагига қадар фанда алоҳида тадқиқот доирасини ташкил этган эмасди. Бу ҳол аввало, ўрта аср ҳинд бадиияти муҳитида вужудга келган Ҳиндистон туркийзабон адабиётига тааллуқлидир. Ҳолбуки, Ҳиндистон туркийзабон адабиётига қизиқиш қисман бўлса-да, ҳали унинг ибтидосидаёқ бошланган бўлиб, бу илмий аҳамиятга молик меросга доир амалга оширилган ишларни қуйидаги силсилада кузатиш мумкин:
Биринчидан, XVI–XVIII асрларга оид тазкиралардаги Ҳиндистон туркийгўй шоирлари ҳақида берилган маълумотлар ва уларнинг қаламига мансуб шеърий намуналар. Иккинчидан, инглиз шарқшуноси Денисон Росс томонидан Бобур ва Байрамхон девонларининг чоп этилиши; 1917 йили Бобур девонини проф. А.Самойлович таҳририда икки тапқур нашрга тайёрланиши. Учинчидан, 1940 йиллардан бошлаб Ҳиндистон туркийзабон адабиётига доир айрим рисола ва мақолаларнинг эълон қилиниши. Тўртинчидан, 2000 йилдан то ҳозиргача Ҳиндистон туркийгўй шоирлари адабий меросининг экспедиция материаллари асосида таҳлил этилиши ва унинг қисман илмий муомалага киритилиши.
Юқорида қайд қилинган Ҳиндистон туркийзабон адабиётининг тадқиқоти билан боғлиқ масалалар диёримизда ўтган асрнинг 70–80 йилларининг охирига келиб фанда актуаллик хусусиятини касб эта бошлади. Бу жиҳатдан проф.Ҳ.Сулаймоновнинг ташаббуси билан Ҳиндистонга уюштирилган экспедиция материаллари юзасидан чоп этилган рисола ва мақолалар мазкур долзарб мавзунинг яхлит тадқиқоти учун дебоча бўлди десак, мутлақо янглиш-маймиз. Хусусан, сафар натижасида «Навоийга қадар XIV асрнинг охири – XV асрнинг ўрталарида ўз адабиётида биринчи ўлароқ мукаммал девон тузган шоир Ҳофиз Хоразмий» қўлёзма асарининг топилиши «адабий туркий тилнинг Ҳиндистонда қай даражада тарқалганлигини реал баҳолаш имконини берди».
Агар шунга ўхшаш яқин ўтмишгача фан оламига номаълум айрим шоирларнинг ижоди, бордию «Бобурийлар даврида Ҳиндистонга борган алломалар билан бирга келтирилган қўлёзма китоблар» жумласига кирган тақдирда ҳам, уларнинг нима сабабдан ҳинд диёрида беш асрдан зиёд безавол умр кўриб келаётганлиги ҳақидаги ҳаққоний саволга эртами-кечми адабиётшунослигимиздан жавоб изланиши табиий эди. Шу нуқтаи назардан ўтган асрнинг сўнги чорагида ҳинд қўлёзма фондларидан топилган Байрамхон, Камрон, Фахмий, Фориғий, Жоҳила ва Дийда каби ҳиндистонлик туркий қалам соҳиблари ижодий меросининг мустақил мавзу мақомида юзага чиқарилиши, том маънода, халқимизнинг хорижий мамлакатлар билан асрлар оша ўрнатган ва мустаҳкамлаб келаётган адабий алоқаларининг навбатдаги амалий натижаси.
123-13213723-06-2026
