Mualliflar

  • Bakhromjon MAMADIYEV Muallif

Kalit so‘zlar:

Фатво марказлари Покистон мадрасалари “Деобанди” мадрасаси “Барлеви” мадрасаси Миср Фатво уйи (“Дарул-Ифта”) Саудия Арабистони Катта уламолар кенгаши Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита шайхул-ислом Туркия Диёнат ишлари бошқармаси Диёнат Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш.

Annotasiya

Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб за­монавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим му­ассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўнал­тирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.

Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – ула­моларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллан­тирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламо­лар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштири­лади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқа­ришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.

Yuklab olishlar

Yuklab olish ma'lumotlari hali mavjud emas.

Tegishli maqolalar

Mahmuda G‘OYIBNAZAROVA, MILLIY TEATR “OYINA”  JURNALI NIGOHIDA , Islom ziyosi: Jild 9 № 1 (2026)

Nodir TALIPOV, ABDULQOHIR  JURJONIY VA  MUSTAFA G‘ALAYNIY ASARLARIDA  HARFLARNING NAZARIY VA  FUNKSIONAL TALQINI: QIYOSIY TAHLIL , Islom ziyosi: Jild 9 № 1 (2026)

Muxriddin JO‘RAYEV , XATIB  BAG‘DODIYNING “AL­JOME” ASARIDA  RIHLA  MASALASI AKS  ETISHI , Islom ziyosi: Jild 9 № 1 (2026)

Alimjon DADAMUXAMEDOV, ЎЗБEКИСТОНДА ТУРИЗМНИНГ РИВОЖЛАНИШИДА МОБИЛ ИЛОВАЛАРНИНГ САЛМОҚЛИ ҲИССАСИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Farrukh KUSHBAYEV, THE SOCIAL, ECONOMIC AND RELIGIOUS LIFE OF THE CITY OF MECCA BEFORE ISLAM , Islom ziyosi: Jild 1 № 1 (2018)

Davronbek MAKHSUDOV, ТЕМУРИЙЛАР ДАВРИДА МУСУЛМОН ОЛАМИДА ФАОЛИЯТ ЮРИТГАН МУФАССИРЛАР , Islom ziyosi: Jild 2 № 3 (2019)

Behzodbek I. SOIPOV, ВИРТУАЛ АХБОРОТНИНГ ЖАМИЯТ БАРҚАРОРЛИГИГА ТАЪСИРИ , Islom ziyosi: Jild 4 № 3 (2021)

Bexzodjon Avazjonovich RO‘ZALIYEV, “ДИН” СЎЗИНИНГ ЛУҒАВИЙ МАЪНОСИ , Islom ziyosi: Jild 6 № 2 (2023)

Abduvali A. YULDASHEV, ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН , Islom ziyosi: Jild 6 № 2 (2023)

Nargiza ISMATOVA, XIX АСР ИККИНЧИ ЯРМИ – ХХ АСР БОШЛАРИ БУХОРО АМИРЛИГИДА ВАҚФ МУЛКЛАРИ , Islom ziyosi: Jild 7 № 3 (2024)

Bundan tashqari, ushbu maqola uchun shunga o'xshash maqolalar uchun kengaytirilgan qidiruvni boshlang mumkin.