Kalit so‘zlar:
Ҳаёт маънавият маърифат глобаллашув жамият инсон давлат ёшлар ҳодиса дунё тараққиёт китоб тарбия миллат муҳит қонун тинчлик келажак.Annotasiya
Мақолада жамиятнинг ўзига хос тизим эканлиги, инсон ҳаёти ва жамият маънавий-маърифий ҳодисаларга боғлиқлигига тўхталиб, у мураккаб жараён сифатида талқин этилган. Бинобарин, сўнгги йилларда маънавий ҳаётимизда рўй бераётган баъзи бир ўзгаришлар, муаммолар кўпларни ташвишга солмоқда. Гарчанд маънавият соҳасида жуда кўп ишлар қилинган ва қилинаётган бўлса-да, улар етарли самара бера олмаяпти. Муаллиф фикрича бунга жавоб маънавият ва маърифат соҳаларига эътиборни янада кучайтиришга бориб тақалади. Зеро, маънавият ва маърифат ҳар қандай давлат тараққиётида жуда муҳим ўрин тутади. Халқининг маънавияти ва маърифати етук бўлган мамлакатнинг ижтимоий ва иқтисодий аҳволи ҳам шунга яраша юксак бўлади. Мақола сўнгида муаллиф томонидан маънавият ҳақида қуйидаги бир қатор муҳим хулосалар чиқарилган: маънавият нафақат инсонга тегишли ҳодиса, балки у бутун жамиятга тааллуқли бўлган ижтимоий ҳодиса ҳамдир; маънавият – бу ҳар бир инсонга хос бўлган хусусият бўлиб, бу ҳар бир инсоннинг ички руҳий кечинмаларидир; маънавият – бу ҳар бир инсоннинг ички ҳис-туйғуси бойлигидир; маънавият – бу ўзимизга берилган ҳаёт деб аталмиш неъматнинг қадрига етишимиз, уни сермазмун ўтказмоғимиз лозим демакдир.

