Mualliflar

  • Ziyodilla ZINATULLAYEV International Islamic Academy of Uzbekistan Muallif

Kalit so‘zlar:

Марказий Осиё Аҳамонийлар юнон- македонлар Буюк Ипак йўли Ғарбий Турк хоқонлиги Ўн ўқ хоқонлиги ябғу қора будун Эл Арслон Абруй Исфижоб қадимги туркий битиклар

Annotasiya

Мақолада илк ўрта асрлардаги Марказий Осиё минтақасининг стратегик аҳамияти, туркий халқларнинг босқини ва Турк хоқонлигига қўшиб олиниши жараёнлари кўриб чиқилган. Туркий қабилаларнинг ҳужумлари натижасида Марказий Осиёни қарийб бир аср бошқариб келган Эфталийлар давлати инқирозга юз тутди. Ўлкада кўчманчилик анъаналарига асосланган бошқарув тизими қарор топди: янгича тартиб ва унвонлар жорий этилди.

Туркий қабилалар томонидан ўрнатилган бошқарув тизимида сўғдийлар, хоразмийлар, бақтрийлар, чочликлар, фарғоналиклар, шунингдек, бошқа маҳаллий автохтон туркий тилли элатлар ҳам иштирок этган. Маҳаллий сулолаларнинг бошқарувдаги иштирокидан кўзланган мақсад – ўтроқ ўлкаларда сиёсий барқарорлик ва иқтисо­дий тараққиётни таъминлаш ҳамда ҳарбий эҳтиёжларни қондириш бўлган. Ғарбий хоқонлик аҳолисининг катта қисми хоқонлик бошқаруви шароитида ўтроқ деҳқончилик, ҳунармандчилик ва савдо-сотиқ билан машғул бўлган. Бу даврда Марказий Осиё ерларида деҳқончилик, боғдорчилик ва узумчилик тез ривожланди.

Марказий Осиё Ғарбий Турк хоқонлиги вассали бўлса-да, муайян даражада ички мустақилликка эга бўлган. Ўлкада марказлашган кучли ҳокимият мавжуд бўлмасдан, у бир неча «салтанатлар»дан ташкил топган конфеде­рация шаклида ривожланар эди.

Мақолада исломнинг Марказий Осиёга кириб келиши арафасида ҳудуддаги сиёсий-ижтимоий ҳолат ва маҳал­лий бошқарув тизими бирламчи манбалар ва илмий адабиётлар асосида ёритилган.

 

Yuklab olishlar

Yuklab olish ma'lumotlari hali mavjud emas.

Bibliografik manbalar

1. Abu Bakr Muhammad ibn Ja’far an-Narshaxiy. Buxoro tarixi. – T.: Kamalak, 1991.

2. Ibn Havqal. Movarounnahr/Ibn Havqal; arab tilidan tarj., izohlar muallifi SH.S.Kamoliddin. – T.: O‘zbekiston milliy entsiklopediyasi, 2011.

3. Abu Rayhon Beruniy. Osor ul-boqiya anal-qurun al-holiya. (Qadimgi xalqlardan qolgan yodgorliklar)

4. Ahmedov B. Tarixdan saboqlar. – T.: O‘qituvchi, 1994.

5. Gumilev L.N. Drevnie tyurki. Kristall, 2003.

6. Otaxo‘jaev A. Ilk o‘rta asrlar Markaziy Osiyo sivilizatsiyasida turk-sug‘d munosabatlari. – T.: ART-FLEX, 2010.

7. Shamsutdinov R., Mo‘minov X. O‘zbekiston tarixi. – T.: Sharq, 2013.

8. Bey shu (Shimoliy sulolalar tarixi). Yirik tarixchi Li Yan-shou qalamiga mansub. Markaziy Osiyo, Xorazm va Sharqiy Тurkistonning VI asr ikkinchi yarmidagi tarixi haqida qimmatli ma’lumotlar mavjud. Suy shu (Suy xonadonining tarixi). Xitoy tarixchilari jamoasi tomonidan yozilgan. Asarning 83-bobida Markaziy Osiyo haqida ma’lumotlar mavjud. Qarang: Madraimov A. Fuzailova G. Manbashunoslik. – T.: O‘zbekiston faylasuflari ilmiy nashriyoti, 2008. 138-b.

9. Sultonov F., Bozorboev F. O‘rta asrlar tarixi (O‘zbekiston tarixi). – T.: Alisher Navoiy nomidagi O‘zbekiston Milliy kutubxonasi nashriyoti, 2007.

Tegishli maqolalar

Tulkin ALIMARDONOV, АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР , Islom ziyosi: Jild 2 № 4 (2019)

Timur Sobirovich SATTAROV, AKMARAL A. Batayeva, Dauletali AKBARHAN, ЁШ АВЛОДНИНГ МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ ТАРБИЯСИ , Islom ziyosi: Jild 4 № 1 (2021)

Zukhra ARIPOVA, ЎРТА АСР МИСР ТАРИХЧИЛАРИ ҲАҚИДА , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Soatmurod Uralovich PRIMOV, “АЛ-ФИҚҲ АЛ-АКБАР” АСАРИНИНГ МУАЛЛИФИ ВА САНАДИ БОРАСИДАГИ ҚАРАШЛАР , Islom ziyosi: Jild 7 № 2 (2024)

Nematullo MUKHAMEDOV, АБУ БАКР ҚАФФОЛ ШОШИЙ МУҲАДДИС СИФАТИДА , Islom ziyosi: Jild 7 № 1 (2024)

Abdulazizkhan NIG‘MONOV, ТУРКИЙШУНОСЛИКДА ПАРАЛЛЕЛИЗМЛАРНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА ТАСНИФИ , Islom ziyosi: Jild 5 № 3 (2022)

Bakhromkhuja MAKHAMADKHODJAEV, ЎРТА ОСИЁДА ТАРЖИМА МАКТАБЛАРИНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Nilufar TUYCHIEVA, ТАСАВВУФДА МАЪРИФАТ ТУШУНЧАСИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Malika NASIROVA, АРАБ ГРАММАТИКАСИДА ТЎЛИҚ ТУРЛАНМАЙДИГАН СЎЗЛАР МАСАЛАСИ , Islom ziyosi: Jild 2 № 4 (2019)

Avazbek GANIYEV, МУСТАМЛАКА МАЛАЙЗИЯДА СОЛИҚ ВА ЕР ИСЛОҲОТЛАРИ , Islom ziyosi: Jild 3 № 4 (2020)

Bundan tashqari, ushbu maqola uchun shunga o'xshash maqolalar uchun kengaytirilgan qidiruvni boshlang mumkin.