Jild 2 № 4 (2019)
Maqolalar
АБУЛ МУЪИН НАСАФИЙ ИЛМИЙМЕРОСИДА АҚИДАДА АДАШГАНОҚИМЛАРГА РАДДИЯЛАР(«БАҲР АЛ-КАЛОМ» АСАРИ АСОСИДА)
Мазкур мақолада мотуридия таълимотининг машҳур вакили Абул Муин Насафий қаламига мансуб «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий нусхалари ҳақида маълумот берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг тузилиши, тили ва мавзуларининг енгил ифодаланганлиги билан Абул Муин Насафийнинг шоҳ асари – «Табсират ал-адилла»дан кўра ўқувчига мотуридия таълимотининг осон тушунишида анча қулай экани очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг замонавий танқидий учта нашри мавжуд қўлёзмалар асосида манбашунослик нуқтаи назаридан таҳлил қилинган ҳамда замонавий нашрлар орасида энг қулай китоб қайси экани эътироф этилган. Шунингдек, асарда кўтарилган ақидавий мавзуларнинг бугунги кундаги экстремистик оқимларга қарши мафкуравий аҳамияти ҳақида таҳлилий маълумотлар берилган. Мақолада «Баҳр ал-калом» асарида хорижийларнинг нотўғри ақидавий қарашлари ҳамда уларнинг ўз эътиқодларига Қуръон ва ҳадисдан келтирилган далилларни нотўғри талқин қилишлари Абул Муин Насафийнинг фикрлари билан фош қилингани баён қилинган. Шунингдек, суннийлик ақидасига (аҳли сунна вал жамоа) зид бўлган «Ҳизб ат-таҳрир» ва ИШИД экстремистик оқимининг ботил эътиқодларига мафкуравий раддия беришда «Баҳр ал-калом» асарининг манбашунослик аҳамияти илмий таҳлиллар асосида очиб берилган. «Баҳр ал-калом» асарининг нафақат мотуридия таълимоти тарихини ёритишда, балки одоб-ахлоққа тарғиб, ишбилармонликка ундов ва боқимандаликка қарши жиҳатлари ҳам мисоллар ёрдамида кўрсатиб берилган.
ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ
Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.
Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.
Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.
MAVARANNAHRDA ABU XANIFASHAHSINING SAKRALIZATSIYA VA TRADIONALLASHTIRISH
Numan ibn Sobit Abu Hanifaning hayoti va ijodi puxta o’rganilgan va hanuzgacha o’rganilmoqda. Mustaqil O’zbekistonda ham, Sharq va G’arbda ham uning hayotini ob’ektiv o’rganish yo’lga qo’yilgan. Uning ilmiy ma’naviy merosini o’rganish muhim ahamiyatga ega. Ushbu maqola ushbu muammoni hal qilishga urinishdir: maqtovsiz va axloqiy baholamasdan, uning ilmiy ishini tahlil qilish, doktrinani tarqatish jarayonida unga bir qator muhandislarning munosabati.
Musulmon dunyosida Abu Hanifa shaxsiga qiziqish qadimgi ildizlarga ega. U haqida birinchi biografik kitob bundan ming yil avval Ahmad ibn Salt tomonidan yozilgan. O’shandan beri olimning tarjimai hollari alohida kitoblar va biografik to’plamlarda maqolalar shaklida ko’p yozilgan. Afsuski, ularning ba’zilari saqlanmagan va ko’pchilik hali nashr etilmagan holda ilmiy айналымga kiritilmagan.
САЪДУДДИН ТАФТАЗОНИЙ – ИККИНЧИШАРҚ РЕНЕССАНСИ ҚОМУСИЙ ОЛИМИ
Темурийлар сулоласининг асосчиси соҳибқирон Амир Темур (1336–1405) Марказий Осиё ва унга қўшни бўлган юртларни бирлаштириб, салтанат пойтахти – Самарқандга забт этилган барча ҳудудлардан машҳур олимлар ва халқ хўжалигининг турли соҳаларига оид мутахассисларни жалб этган ва уларга фаолиятлари учун қулай шароитларни яратиб, алоҳида эътибор қаратган. Чунки у ўз замонасининг билимдон ҳукмдорларидан бўлиб, мамлакатни ривожлантиришда илм-фаннинг муҳим аҳамият касб этишини яхши тушуниб, олимларга алоҳида эҳтиром кўрсатган. Натижада, турли илм соҳалари бўйича дунёвий ҳамда диний илмларни пухта эгаллаган мутафаккирлар етишиб чиққан. Уларнинг саъй-ҳаракатлари билан эса, таълим ва илм-фан тараққий этиб, Шарқда «Иккинчи Ренессанс» юзага келган. Дарҳақиқат, бу жараёнларда қомусий олимлардан бири, фаолияти асосан Мовароуннаҳр шаҳарлари, хусусан, Самарқандда, соҳибқирон Амир Темур саройида ўтган аллома Саъдуддин Тафтазоний алоҳида мавқега эга. Алломанинг тўлиқ исми Масъуд ибн ал-Қози Фахруддин Умар ибн ал-Мавло ал-Азим Бурҳонуддин Абдуллоҳ ибн ал-Имом ар-Раббоний Шамс ал-Ҳаққ, ад-Дин ал-Қорий ас-Самарқандий ал-Ҳаравий ат-Тафтазоний ал-Хуросоний ал-Ҳанафий бўлиб, у Хуросоннинг Насо (ҳозирги Туркманистон, Ашхабод) шаҳридаги Тафтазон қишлоғида туғилган. У наҳв, сарф, маоний, баён, усул ал-фиқҳ ҳамда фуруъ ал-фиқҳ (ҳанафий ва шофиий), мантиқ, ақида, тафсир, геометрия, астрономия ва бошқа шу каби илм соҳалари бўйича йирик олим бўлиб, бугунги кунгача элликдан ортиқ асарлари мавжудлиги аниқланган. Ушбу мақолада мазкур қомусий олим фаолияти ва илмий мероси ҳақида сўз юритилади.
ИМОМ БУХОРИЙНИНГ ЖАРҲГА ОИДУСЛУБИ («АТ-ТАРИХ АЛ-КАБИР»АСАРИДАГИ «МУНКАР АЛ-ҲАДИС»ВА «МАТРУК АЛ-ҲАДИС» ИБОРАЛАРИМИСОЛИДА)
Имом Бухорийнинг (810 – 870 й.й.) ровийлар илмига бағишланган «ат-Тарих» деб номланган уч асари маълум бўлиб, улар «катта» – «ат-Тарих ал-кабир», «ўрта» – «ат-Тарих ал-авсат» ва «кичик» – «ат-Тарих ас-сағир» асарларидир. Улардан дастлабки иккитаси бизнинг кунгача етиб келган. «Ат-Тарих ал-кабир» асари мазкур асарлар ичида мавзу ва маълумотлар қамрови кенглиги билан ажралиб туради. Балки шунинг учун ҳам асар «Катта тарих» деб номлангандир. Асар нафақат Бухорий ижодида, балки «жарҳ ва таъдил» илмида ҳам катта аҳамиятга эга бўлиб, ровийлар илмига оид дастлабки манбалардандир. Буни муаллифга замондош бўлган Муҳаммад ибн Абу Ҳотим, Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Саид Уқда каби муҳаддислар томонидан асарга берилган юксак баҳолар ҳам тасдиқлайди.
Муаллифнинг «жарҳ ва таъдил»га оид қарашлари ҳамда ўзига хос методини аниқлашда асарда учрайдиган «жарҳ» ва «таъдил»га оид ибораларнинг ровийларга нисбатан ишлатилиш ўринлари, муаллифнинг бошқа асарларида ушбу жарҳ ёки таъдилнинг такрори масаласини таҳлил қилиш муҳимдир. Шу билан бирга, муаллиф ёки бошқа муҳаддисларнинг ўз тўпламларида асарда жарҳ ёки таъдил этилган ровийлардан ҳадис ривоят қилишган ёки қилишмаганини ўрганиш ҳам аҳамиятга эга. Зеро, бу орқали Имом Бухорийнинг ровийларга баҳо беришда ўзига хос услуби ҳамда унинг қарашларига бошқа муҳаддислар томонидан қанчалик эътибор берилгани аниқланади.
Мақолада Имом Бухорий томонидан «ат-Тарих ал-кабир» асарида ишлатилган жарҳ атамалари ичида энг кўп учрайдиган ҳамда жиддийларидан, яъни нисбатан қаттиқ жарҳ ҳисобланган «мункар ал-ҳадис» ва «матрук ал-ҳадис» атамалари таҳлили орқали унинг ўзига хос методи ёритиб берилади.
ҲАКИМ ТЕРМИЗИЙНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁ ИЛМИЙ-МАЪНАВИЙ МУҲИТИДАГИ ЎРНИ ҲАМДА ТАФСИР ВА ЛУҒАТ ИЛМИГА ҚЎШГАН ҲИССАСИ
Мақола икки қисмдан иборат бўлиб, биринчи қисм «Ҳаким Термизий меросининг Мовароуннаҳр тасаввуф муҳитига таъсири» деб номланган ва унда Муҳаммад ибн Али Ҳаким Термизий (ваф. 932 й.) тасаввуфий қарашларининг Марказий Осиё тасаввуф муҳитига, хусусан футувват ғояларининг кенг ёйилишига таъсири ёритиб берилган. Шунингдек, футувват ғояларининг Ҳаким Термизий асарларида қай тарзда акс этгани манбалар асосида батафсил очиб берилган. Бунинг учун бевосита Ҳаким Термизий асарлари ва Ҳаким Термизий илмий-маънавий меросини ўрганган замонавий олимларнинг асарларига мурожаат қилинган. Бундан ташқари Марказий Осиёда тариқатларнинг шаклланиш даврида нақшбандия тариқати тамойиллари ташкил топишида Ҳаким Термизий ғояларининг таъсири кўрсатиб берилган.
Мақоланинг иккинчи қисми «Ҳаким Термизийнинг тафсир ва луғат илмида тутган ўрни» деб номланиб, унда Ҳаким Термизийнинг Қуръон тафсири ва диний матнлар луғатини ўрганишга қўшган ҳиссаси ҳақида сўз юритилган. Ҳаким Термизийнинг луғатшуносликка ва тафсир илмига оид бир қатор асарлари тавсиф қилинган. Жумладан, Қуръондаги кўп маъноли сўзларга бағишланган «Таҳсил назоири-л-Қуръон» асари бошқа муаллифларнинг шу мавзуда унга қадар ёзилган асарлари билан қиёслаб кўрсатиб берилган.
ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИК МАДАНИЯТИ –БАРҚАРОР ТАРАҚҚИЁТ ОМИЛИ
Мақолада бағрикенгликнинг объектив ва тарихий ижтимоий тараққиёт ҳамда замонавий инсоният оламидаги аҳамияти, жамиятнинг ижтимоий-тарихий ҳолатига мувофиқлиги, бу борада қабул қилинган халқаро доирадаги ҳужжатлар, Президент Ш.М.Мирзиёевнинг «Маърифат ва диний бағрикенглик» номли махсус резолюцияни қабул қилиш ташаббуслари таҳлил қилинган. Шунингдек, унда мамлакатимизда фуқаролик жамияти барпо этиш жараёнларида бағрикенглик, хусусан диний бағрикенгликнинг муҳим омил экани, уни қарор топтиришда миллий анъаналар, қадриятлар, уларни умумбашарий тамойиллар билан уйғунлаштириш масалаларига эътибор қаратилган. Айниқса, бу борада бағрикенгликнинг моҳиятини тарихимизнинг амалий синовларидан ўтган ҳамжиҳатлик, чидамлилик, ғамхўрлик, муросасозлик каби фазилатлар мисолида кўрсатиб ўтилган. Бағрикенгликка раҳна солувчи таҳдидларнинг хилма-хил экани, уларнинг миллат ва минтақа танламаслиги, миллий чегараларни писанд қилмаслиги, умумбашарий хусусиятга эга экани, тоқатсизлик ва низоларни кучайтиришга олиб келишига доир мулоҳазалар ҳам илгари сурилган. Жамиятимизда диний бағрикенглик маданиятини шакллантиришнинг ижобий механизмлари, айниқса, турли диний гуруҳларнинг асл инсонпарвар мақсадлари, эзгу қадриятлар тизими ва ўзаро ҳурматни таъминлаш, диний бағрикенглик идеалларини қарор топтириш, диний конфессиялараро соғлом мулоқотга эришиш, турли диний гуруҳлар, жамоат онги ва маданиятини шакллантирадиган мактаб, оммавий ахборот воситалари тузилмаларнинг роли ўрганилган. Ўзбекистоннинг диний ҳаёти муҳим тамойиллари, жамиятнинг ривожланиш кўрсатгичи сифатида турли дин вакилларининг бир-бирига яқинлашуви, тушунишини, ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлайдиган диний бағрикенглик маданиятининг тараққиётимиздаги аҳамиятига доир айрим назарий хулоса ва тавсиялар ҳам берилган.
ҒАРБДА ТАСАВВУФНИНГ ЎРГАНИЛИШИ ВА ТАСАВВУФШУНОСЛИК МАКТАБЛАРИ
Мақолада Ғарбда тасаввуфнинг тарқалиш сабаблари, унинг секуляризация жараёнларига мослашув ҳолатлари, шунингдек, тасаввуфга бўлган қизиқишнинг ортиши билан боғлиқ маълумотлар берилган.
Ғарбдаги йирик тасаввуфшунослик мактаб вакиллари томонидан мазкур соҳани тадқиқ этишдаги муаммолар, йўналишлар, босқичлар ҳамда турли хил қарашлар қиёсий-таҳлилий равишда ўрганилиб, улардаги умумий ва фарқли жиҳатлар кўрсатиб берилган.
Мақолада бугунги кунда Ғарбда фаолият олиб бораётган тариқат вакилларининг тарғибот усуллари, таркибий тузилиши ва анъанавий тариқатлардан фарқли жиҳатларига ҳам тўхталиб ўтилган. Даставвал, Ғарбда замонавий тариқат аъзолари тасаввуфни тарғиб этиш орқали ислом дини кенг тарқалишига сабаб бўлган бўлсалар, бугунги кунга келиб, дин тариқат вакили бўлиши учун тўсқинлик қилмаслигини иддао этишлари кузатилмоқда. Бунинг замирида қандай мақсадлар кўзланганлиги билан боғлиқ масалалар ҳам мақоладан жой олган.
Ғарб давлатларининг ниҳоят даражадаги эркин муҳитида тариқатларнинг фаолияти, жамият ҳаётига таъсири, улардаги ғоявий асосларнинг тубдан ўзгараётгани, ҳатто аслиятдан узоқлашиши ҳолатлари юз бераётгани билан боғлиқ ҳолатлар келтирилган.
Мақоланинг хулоса қисмида эса тасаввуфни ўрганишнинг Ғарбга хос хусусиятлари, замонавий тариқат вакилларининг тасаввуфга муносабати ва ислом динига боғлиқ бўлмаган жиҳатларнинг авж олиши туфайли юзага келадиган муаммолар ҳам акс этган.
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДАГИ НАҚШБАНДИЯ ВА ЯССАВИЯ ТАРИҚАТЛАРИГА ОИД ҚАДАМЖОЛАР
Мақолада Навоий вилояти ҳудудида яшаб, ўрта асрлар Марказий Осиё ижтимоий-сиёсий ва маънавий ҳаётига сезиларли таъсир ўтказган нақшбандия тариқати алломаларидан Мавлоно Ориф Деггароний (я тариқати шайхларидан Саййид Ота (1318–1390), Бадр Ота (XIV аср), Ҳазрат Қосим Шайх Азизон (1500–1578) каби авлиёларнинг ҳаёти ва фаолияти, мамлакат ижтимоий-маданий ҳаётида амалга оширган тадбирларидан баъзи лавҳалар акс эттирилган. Шунингдек, ушбу алломалар фаолиятининг асосини ташкил қиладиган тариқатларни ривожлантириш, шогирдлар масаласи ва тариқатдаги силсиласига оид маълумотлар, уларнинг диний қарашлари, замона ҳукмдорлари билан ўзаро муносабатлари тўғрисида тарихий манбалар ва архив ҳужжатларига асосланган маълумотлар келтирилган. Ҳаёти ва фаолияти ўрганилган тасаввуф алломаларининг Навоий вилояти ҳудудида жойлашган муқаддас қадамжолари, масжид, хонақоҳларининг қурилиш тарихи, жойлашган ўрни ва бугунги кундаги ҳолатига оид маълумотлар таҳлил қилинган.
ИСЛОМ ҲУҚУҚИДА НИКОҲ ШАРТЛАРИ ВА НИКОҲГА МОНЕЛИК ҚИЛАДИГАН ҲОЛАТЛАР
Бугунги кунда оилавий муносабатлар масаласининг умумижтимоий жиҳатлари, унинг маданий- маънавий хусусиятларини ҳамда оилавий муносабатларни йўлга қўйишнинг ижтимоий -иқтисодий, ҳуқуқий, маърифий -ташкилий жиҳатдан ўзига хослигини ҳар томонлама ўрганиш долзарб масалалардан биридир. Масаланинг долзарблиги шундаки, биринчидан, жамиятимиз тараққиётининг ҳозирги босқичида ўзбек халқи маънавиятини, жумладан диний саводхонлигини соғломлаштириш жараёнида ислом таълимотининг оилавий муносабатларга оид қоидаларини илмий таҳлил қилиш ижтимоий заруриятдир. Иккинчидан, бугунги кунда ўта аҳамият касб этаётган оилавий ажримларнинг тобора кўпайиб бораётгани сабабларини бартараф этишда шариат кўрсатмаларини ўрганиш орқали ечимни топиш лозим бўлган масалаларда улардан фойдаланиш мумкин.
Шу нуқтаи назардан ушбу мақолада минтақада азалдан анъана сифатида қаралган ислом таълимотида белгиланган никоҳ шартларининг моҳияти, ўзига хос хусусиятлари ва ижтимоий -иқтисодий, маънавий-маданий асослари, никоҳга монелик қиладиган ҳолатлар ёритилган. Шунингдек, мақолада ислом ҳуқуқида тартибга солинган никоҳ шартлари: никоҳга киришишда ўзаро эркин изҳор қилинган розилик, никоҳда гувоҳларнинг иштироки, тенглик, маҳр масаласи; никоҳга монелик қиладиган ҳолатлар: яқин қариндошлар ўртасидаги никоҳнинг тақиқланиши, никоҳ ёши масаласига оид қоидалар Республика Оила қонунчилиги нормалари билан қиёсий ўрганилиб, уларнинг диний, маънавий, ҳуқуқий, иқтисодий, тарбиявий, таълимий омиллари таҳлил қилинган.
«АЛ-ФИҚҲ АН-НОФЕЪ» АСАРИ ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ КОДИКОЛОГИК ТАҲЛИЛИ
Мовароуннаҳр диёри ислом илмлари ривожига катта ҳисса қўшган олимлар юрти ҳисобланади. Бу ўлкадан етишиб чиққан уламолар томонидан ёзилган ислом таълимоти, ҳуқуқи ва ахлоқига оид асарлар нафақат мусулмон олами, балки бутун дунё бўйлаб кенг тарқалган. Бунга дунё кутубхоналарида сақланаётган, нодир қўлёзма манбалар сифатида эътироф этилаётган асарларни мисол келтириш мумкин.
Шундай фақиҳ уламолардан бири Абулқосим Носируддин Самарқандийдир. XI–XII асрларда Самарқанд шаҳрида яшаб, ислом илмлари, хусусан, Қуръон илми, ақида, фиқҳ, ахлоқ, тарих ва луғат илмлари билан машғул бўлган ҳамда Мовароуннаҳр илм-фани ривожига ўзининг улкан ҳиссасини қўшган. Айниқса, олимнинг фиқҳ илмига доир асарлари ҳанафий фиқҳига оид муҳим манбалардан саналиб, улар орасида «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асари алоҳида аҳамият касб этади. Бу асар фуруъ ал-фиқҳ илмига оид асар бўлиб, кўплаб олимлар томонидан эътироф этилган ва унга шарҳ ва изоҳлар битилган. Бу асарнинг бугунги кунда дунё кутубхоналарида ўттиздан ортиқ қўлёзма нусхалари мавжуд. Шу сабабли ҳам ушбу мақолада «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» асарининг ёзилиш тарихи, таркибий тузилиши, унинг қўлёзма нусхалари, уларнинг манбашунослик таҳлили ва ўзига хос хусусиятлари тарихий манбалар асосида илмий ва қиёсий тадқиқ этилган.
ТИББИЁТ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР АЙРИМ ФАТВОЛАР МУҚОЯСАСИ
Тарих давомида ва шу кунгача, доимо глобаллашиб бораётган дунёда, ислом дини ва тиббиёт, айниқса ҳаёт ва ўлим масалалари, инсон аъзоларини трансплантация қилиш, аборт ва бошқа масалалар қизғин мунозараларга сабаб бўлган.
Барча ислом ҳуқуқ мактаблари аёлнинг ҳаётига таҳдидни аборт қилишнинг мақбул сабаби деб билишади ва баъзи мазхаблар аборт қилиш аёлнинг соғлиғини сақлашга имкон беради деган позицияни эгаллайди. Ислом абортни онанинг ҳаёти учун хавф туғилиши, туғма нуқсон, ҳомила деформацияси ёки ҳомиладорлик гуноҳнинг оқибати бўлган тақдирда қўллаб-қувватлайди.
Сунъий уруғлантириш масаласидаги фатволар таҳлили шуни кўрсатадики, бу жараён эр-хотинлар ўртасида жоиздир. Сунний мазҳабида аёлга эридан ташқари бўлган, бегона эркак уруғини ҳадя қилиш қатъиян ман этилади ва бу каби жараёнлар зинога тенглашади.
Орган трансплантацияси нисбатан янги ва алтернатив бўлмаган усул бўлганлиги сабабли, баъзи уламолар бунга салбий муносабатда бўлишади, аммо замонавий ислом ташкилотлари муайян шароитларда орган трансплантациясига рухсат беридилар.
Ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ташқи нуқсонни ёки оғишни тузатиш бўйича жарроҳлик амалиёти дунёнинг бир қатор фатволарида қабул қилинган. Бу масалада уламолар фикрлари қарама-қаршилиги одамнинг жозибадорлигини ошириш учун амалга ошириладиган пластик ёки косметик жарроҳликда мавжуд.
ОРИЯ КЕЛИШУВИГА ОИД ФИҚҲИЙ ҚОИДАЛАР
Мақолада ҳанафий мазҳабининг классик даври манбаларида ижтимоий-ҳуқуқий муносабатларга оид ория масаласи, унинг луғавий ва истилоҳий маънолари ҳамда ория масаласининг ҳанафийларга, аҳли сунна вал жамоанинг бошқа мазҳабларига кўра тушунилиши ўрганилган. Ислом ҳуқуқига кўра ория, омонат, гаров, ижара битимлари ўртасидаги фарқлар ва уларга хос фиқҳий тушунчалар қиёсий таҳлил этилган. Шунингдек, орияга берувчи ва олувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўрганилган.
Мақолада ория масаласида фикр билдирган мовароуннаҳрлик ва ислом дунёсида таниқли фақиҳларнинг асарлари, жумладан, Бурҳониддин Маҳмуд Бухорийнинг «Муҳит Бурҳоний» асари, Бурҳониддин Марғинонийнинг «Ҳидоя» асари, Шамсул Аимма Сарахсийнинг «Мабсут» асари, шунингдек, хозирги замон олимларидан Ваҳбатуз Зуҳайлийнинг «Фиқҳул исломи ва адиллатуҳу» асарларидаги орияга доир масалалар қиёсий таҳлил қилинди ва илмий хулосалар берилди.
БАЛОҒАТ ИЛМИНИНГ ЛИНГВОЭСТЕТИК КАМОЛОТДА ТУТГАН ЎРНИГА ДОИР
Европа олимлари ХХ аср бошларига келиб ўрта аср араб тили ва адабиётида илгари сурилган поэтикага доир қарашлар, жумладан, балоғат илмини бадиий сўз санъатининг ўзига хос тури сифатида идрок қила бошладилар. Натижада ўрта аср мусулмон оламидаги араб поэтик тафаккури ҳам, балоғат илми ҳам канон деб аталди.
Олимларнинг умумий фикрига кўра адабиётдаги канонлар ижтимоий онгнинг маълум бир тури маҳсули ҳисобланади ва улар кўпгина объектив омиллар асосида вужудга келади. Ўрта аср араб адабиёти назариясида шакл ва мазмун муносабати ҳақидаги поэтологик қарашларнинг ривожланиши мураккаб кечган. Маълумки, IX–XI асрлар йирик олимлари мумтоз араб шеъриятида мазмун ва шаклни бир-бирига боғлиқ, деб ҳисоблаганлар. Бу дунёқараш уларнинг умумий фалсафий қарашлари асосини ташкил қилган.
Абдулқоҳир Журжонийдан бошлаб барча балоғатга оид асарларда лафз ва маъно ўзаро мустаҳкам боғланган бўлиши каломнинг зарурий шарти сифатида эътироф этилади. «Маъно» араб мусулмон фалсафаси, назарий қарашлар учун асосий тушунча ҳисобланади. Адабий канонлар ўз навбатида тил қонунларига бўйсунади ва буларсиз амалга ошмайди. Буларнинг энг муҳими тилнинг тизимли фаолияти бўлиб, у тил тизими ҳақидаги назарияда ўз аксини топган.
АРАБ ГРАММАТИКАСИДА ТЎЛИҚ ТУРЛАНМАЙДИГАН СЎЗЛАР МАСАЛАСИ
Араб тилшунослигининг муҳим масалаларидан бири – бу эъроб бўлиб, унинг ёрдамида сўзларнинг гапдаги вазифаси аниқланади, синтактик муносабатлар ифодаланади. Ўрта асрларнинг буюк тилшунослари Сибавайҳи, Маҳмуд Замахшарий, Абу-л-Фатҳ Мутарризий, замонавий тилшунослардан Аббос Ҳасан, Мустафо Ғалайийний, рус олимлари В.Гиргас, Б.М.Гранде, Н.В.Юшманов, В.П.Старинин, Г.Ш. Шарбатов ва бошқалар ўз тадқиқотларида бу масалага жиддий эътибор қаратганлар. Маҳмуд Замахшарий айтганидек, «энг аввало эъробни билиш керак, зеро унинг ёрдами билан бошқа ҳодисаларнинг моҳиятини тушунтириш мумкин».
Аксарият ўрта аср тилшунослариниг асарлари эъроб масаласи билан бошланади. Боиси оддийгина бўлиб кўринган ҳаракатни нотўғри ўқиш билан бутун бир гапнинг мазмуни ўзгариб кетади. Чунки араб тилида исмларнинг келишик ва феълларнинг майл кўрсаткичи шу сўзнинг охирги ҳарфи ҳаракати билан билинади. «Дамма», «касра» ва «фатҳа» белгилари «исм» сўз туркумида бош, қаратқич ва тушум келишигини, яъни гапдаги вазифасини билдирса, феълларда дарак, шарт-истак ва буйруқ майлини англатади.
Мазкур мақолада келишикларда тўлиқ турланадиган ёки икки келишикда (шаклан) турланадиган «исм»лар ва уларнинг тўлиқ турланмаслик сабаблари, икки келишикли исмларнинг «لا» артикли олганда ёки изофа бирикмасида «музоф» бўлиб келганида уч келишикка ўтиш ҳолатлари ҳақидаги масалаларга жавоб беришга ҳаракат қилинади. Икки келишикли сифат вазнлари, уларнинг уч келишикли ҳолатлари ҳақидаги маълумотлар ҳам берилган.
АМИР ХУСРАВ БАДИИЙ МЕРОСИДА БАДИИЯТ АНЪАНАЛАРИ
Мақолада Амир Хусрав Деҳлавийнинг рубоий жанридаги улкан меросини ўрганишга ҳаракат қилинган. Мақоланинг мақсади шоир асарларидаги мафкуравий ва бадиий усулни ўрганиш, шоирнинг рубоий жанрида- ги маҳоратини аниқлаш, шунингдек унинг рубоийларини таҳлил қилиш орқали форс-тожик адабиёти тарихида унинг асарлари ўрнини аниқлашдан иборатдир. У ислом оламидаги форс ва тожик тилларида ижод қилувчи шо- ирларнинг асарларига кучли таъсир кўрсатгани илмий ҳақиқатдир. Шоирнинг асарларига, шу жумладан унинг рубоийларига қизиқиш ўрта асрларда мустақил мактаб ярата олганлиги билан боғлиқ. Амир Хусрав Деҳлавий ўз даврида форс адабиётининг барча жанрларида ижод қилган. У рубоий ёзиш соҳасида камдан-кам учрайдиган файласуфдир. Шоирнинг барча асарлари Худо, коинот, инсоният, ҳаёт, ер, севги каби фалсафий фикрлар билан тўлалиги ва асарларидаги сўзларнинг мукаммал танлангани туфайли ноёб меросга айланди. Бу доирадаги улкан ютуқлар шоирнинг рубоийларига ҳам тегишлидир. Унинг рубоийларида шеъриятнинг ҳар қайси соҳасига те- гишли романтик мавзу асосий омил ҳисобланса-да, ижтимоий ва фалсафий фикр доирасида ҳам кенг тарқалди. У ҳар қандай мавзуни ўзининг шеърлари орқали етказиб бера оладиган истеъдод соҳиблиги билан инсонларни ҳайратда қолдиради. Мақоладаги айтиб ўтилган фикрлар шоир яшаб, ижод этган адабий муҳит ва унинг асарла- рининг Шарқ адабиёти ривожидаги ўрни ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган.
РОЖИЙ МАРҒИНОНИЙ ТАЪРИХЛАРИ ТАРИХИЙ МАНБА СИФАТИДА
Мақолада фақиҳ ва шоир Хожажон Хожа – Рожий Марғиноний (1834–1918) таърихлари ҳақида маълумот берилган. ХIХ аср охири 0Ц ХХ аср бошларидаги Марғилон адабий муҳитининг истеъдодли вакилларидан бири етук олим, маърифатпарвар шоир Рожий Марғиноний эди. Хожажон қози шеъриятда «Рожий» (арабчада «умидвор») тахаллуси билан ижод қилган. Рожий адабий мероси Ўрта Осиё маданиятига хос бўлган умумий хусусиятлар билан бир қаторда ўзига хос ранг ва ўзига хосликни ҳам ўз ичига олади. Рожий иккинчи солиҳ халифа Умар бин Хаттоб авлодидан ҳисобланади. Рожийнинг аждодлари бир неча ўн йиллар давомида Фарғона водийсида бообрў хонадон аҳллари орасида этакчи ўринларни эгаллаб келганлар. Улар Марғилонда энг юқори юридик ҳокимиятдаги қози-калон лавозимларида фаолият юртиб келганлар. Рожий шоир сифатида ўзининг ўтмишдошларининг энг яхши анъаналарини давом эттирди ва ривожлантирди. Рожий асарларида халқ золимларининг сатирик образлари бутун галереяси яратилган. Сатира аслида Рожийнинг асосий чақириғи. Фарғона водийси (қози-калонлар) бошлиғи сифатида у қозихонанинг сирларини, қозиларнинг ҳийлаларини билар эди. Рожийнинг кўпгина шеърлари, хусусан, маснавий (жуфтлик), марcия - таърих (хронограмма) табиатан фалсафий характерга эга. Шоир инсон ҳаётининг моҳияти, унинг ўтмиши ҳақида мулоҳаза юритади. Рожий Марғиноний фаолияти ва мероси Фарғона водийси халқларининг маънавий ва маданий ҳаётини ўрганишда муҳим аҳамият касб этади.
«МАЖМАЪУ-Л-МАСОИЛ»АСАРИ МАНБАЛАРИ ВА ФИҚҲ МАСАЛАЛАРИНИНГ НАЗМИЙ ТАЛҚИНИ
Халқимизнинг фалсафий ва эстетик дунёқарашининг бадиий асарлардаги ифодасини тадқиқ этиш қатор фанларнинг тараққиётига самарали таъсир кўрсатиш билан бир қаторда адабиётшунослик ва диншунослик фанлари ривожида ҳам маълум аҳамиятга эга бўлган омиллардан саналади. Шу маънода, бундай асарларни атрофлича ва холис тадқиқ этиш истиқлол даври адабиётшунослиги ва манбашунослигининг долзарб вазифаларидан бири бўлиб қолмоқда.
Мақолада тахаллуси Афзалий бўлган муаллиф томонидан фиқҳ масалаларига бағишлаб ёзилган «Мажмаъу-л-масоил» асари манбалари ва фиқҳ масалаларининг назмий талқини тадқиқ қилинган.
«Мажмаъу-л-масоил» асарининг ҳошияларида фиқҳ масалалари иқтибос тарзида келтирилган. Шу иқтибослар олинган асарлар «Мажмаъу-л-масоил»нинг манбалари ҳисобланади. Бу масалаларга Афзалий туркий тилда назм йўли билан шарҳлар ёзган. Араб тилидаги иқтибосларнинг аксарияти Қуръони карим, ҳадислар, шариат аҳкомлари, шунингдек ислом ақида ва асосларига бағишланган «Ҳайрату-л-фуқаҳо», «Шарҳ-и авродийя», «Мухтасар-и виқоя», «Ал-Муҳит», «Ҳидоя», «Канзу-л-ибод», «Фатовоту-л-амния», «Солат-и Масъудий», «Фавойид», «Мухтору-л-фатово», «Фавойид-и мухтасар», «Маснавий-и маънавий», «Арбаъин», «Қозихон», «Дажизий» ҳамда «Хулоса» асарларидан олинган.
СУҲРОБ СИПЕҲРИЙНИНГ «نشانى» («МАНЗИЛ») ШЕЪРИДА АТТОРНИНГ «МАНТИҚ УТ-ТАЙР» САЙРУ СУЛУКНИНГ ЕТТИ БОСҚИЧИ
С.Сипеҳрийнинг “Яшил ҳажм” тўпламига киритилган “Манзил” шеърида аскетизмнинг этти босқичи – Шайх Фаридуддин Атторнинг “Мантиқ ут тайр” достонида берилган “етти водий” ни ўзига хос тарзда изоҳлайди. Мақолада шоир шеъриятининг маънавий босқичлари – талаб, ишқ, маърифат, истиғно, тавҳид, ҳайрат, фақр (қашшоқлик) ва фано (абадийлик) нинг қиёсий таҳлили келтирилган. “Манзил” шеъридаги сўфийнинг камолот йўлини шоир “дўст уйи” нинг изланиши сифатида изоҳлайди. Мантиқ ут-тайр»да етти водий орқали ўтадиган йўл қашшоқлик ва абадийлик водийсида тугайди. Аттордан фарқли ўлароқ, С.Сипеҳрийдаги камолотда йўл “абадият” босқичида тугамайди. У даврий жараёндир. Ҳар сафар охирига етмасдан, ҳақиқат томон йўл янги шаклда бошланади.
ZAMONAVIY ARAB TILINING DOLZARB MUAMMOLARI
Maqola arab tilshunosligining bugungi kungacha uning tarixi davomida arablarni qiziqtirgan eng dolzarb muammolarni o’rganishga bag’ishlangan. Ushbu maqolada arab tilshunosligining turli sohalariga oid masalalarda markaziy o’rinni egallab turgan eng muhim muammolar ko’rib chiqiladi.
Hozirgi vaqtda arab tilshunosligi leksikografiya, hududiy dialektlar va zamonaviy arab adabiy tilini o’rganish masalasi zamonaviy arabshunoslik uchun muhim vazifalardan hisoblanadi.
Bahsning dolzarbligi arab tili muammolarini o’rganish zamonaviy tilshunoslik nazariyasining bir qismi ekanligi bilan belgilanadi. Tadqiqotning amaliy ahamiyati zamonaviy arab adabiy tilining dialektlar, leksikologiya va fonetikaning o’ziga xos xususiyatlarini o’rganish bilan bog’liq bo’lib, ushbu muammoning tarixiy sohasi ham ko’rib o’tiladi.
Maqola ahamiyatining yana birjihati shundaki unda, arab mamlakatlaridagi lingvistik vaziyatga alohida e’tibor qaratilib, umumiy adabiy tilni yaratishdagi to‘siqlarni yengib o‘tish muammosi, adabiy til va lahjalarning leksikologik xususiyatlari, shuningdek, arab tilshunosligining tarixiy bosqichlari haqida so’z yuritiladi.
Maqolaning maqsadi, til va uning rivojlanishiga bevosita ta’sir ko’rsatadigan sotsiologik va etnolingvistik jarayonlarning asosiy tuzilmalarini , arab tilshunosligi aspektlarini o’rganishni tahlil qilishdan iborat.
Muallif hududiy lahjalarni (ayniqsa, Magrib mamlakatlari dialektlarini) farqlashning murakkab muammosiga, fonetika, grammatika va leksikologiyada adabiy tildan qishloq va shahar lahjalari o’rtasidagi keng tafovutga e’tibor qaratadi. Ushbu muammo juda kam o’rganilgan va qo’shimcha tadqiqotlarni talab qiladi.
Xulosada arab mintaqasidagi lingvistik vaziyatning mohiyatini ochib berish, arab mamlakatlarida olib borilgan arablashtirish muammolarini tavsiflash, sotsiologiyaning zamonaviy tilshunosligi nuqtai nazaridan arab tilining kelajagi xususida fikr yuritiladi.
АМИР ТЕМУР СИЁСИЙ ҚАРАШЛАРИДА ДИНИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Ушбу мақола буюк саркарда ва давлат арбоби Амир Темур сиёсатида дин ва давлат ўртасидаги мувозанатни ўрганади. У ўзининг сиёсий фаолиятида ислом ҳуқуқини дунёвий давлат тамойилларига сингдиришга муваффақ бўлган моҳир шахс бўлганлиги маълум бўлди. Ҳукумат адолатли воситалар ва усулларни яратишда ўқитувчиларининг кўрсатмаларига амал қилганлиги ва бу диний ва фалсафий қарашлар мамлакат тараққиётида муҳим назарий тамойил бўлиб келганлиги қиёсий ўрганилди. Амир Темур миллий давлатчилигининг буюк тарихий ва маданий мерос сифатида ушбу сиёсий фалсафаси бугунги кунда кўп тадқиқотлар мавзусидир. У яратган сиёсий фалсафа манфаатларнинг бирлашувида, халқнинг олий мақсадларига эришишда самарали ва ижобий рол ўйнаши тобора аён бўлмоқда. Бугунги кунда бир қатор манбалар ва нашрларда Амир Темур мероси бошқарув ва давлат бошқарувини такомиллаштириш, кучлар ва манфаатларни мувозанатлаш, барқарор ривожланиш шакллари ва воситаларини жорий этиш, миллатлараро ва динлараро бағрикенглик фалсафасини ўрганишда озод ғояга айланганлиги тўғрисидаги тадқиқотлар таҳлил қилинди.
Амир Темур жамиятнинг объектив ва субъектив қонуниятлари ривожланишини тушунадиган, бошқарувда анъаналар ва қадриятларни жорий этиш, унинг эҳтиёжларига жавоб берадиган воситаларни яратиш, давлат бошқарувида адолатни жорий этиш учун мукаммал тизим яратган тарихий шахс, буюк шахс сифатида эътироф этилади.
РАҲБАР КАДРЛАР ТАНЛАШ ТИЗИМИНИНГ МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ТАРИХИЙ ТАРАҚҚИЁТ БОСҚИЧЛАРИ
Мақола давлат бошқаруви, унинг ташкилий тизими, раҳбар кадрлар, уларни сайлаш, танлаш ва тайинлаш масалаларига оид Ўрта Осиё тарихий тажрибаларини тадқиқ этишга қаратилган. Бу соҳадаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда муаллиф давлат ва жамият бошқарувига раҳбарлар танлаш тизимига оид миллий анъаналар ва қадриятларнинг шаклланиш ва ривожланишининг асосий эволюцион босқичларини шартли равишда бешта даврга бўлади: биринчи – қадим замонлардан VIII асрга қадар бўлган давр – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбарлар ва мансабдорларни танлашнинг амалий жиҳатдан шаклланиши даври; иккинчи – IX – XVI асрлар – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбар ва мансабдорларни танлаш миллий тизимининг ривожланиши, юксалиши ва бу соҳага доир илмий назариялар ҳамда таълимотларнинг юзага келиш даври; учинчи – XVII асрдан XX асрнинг биринчи чорагигача – давлат бошқарувига раҳбарлар ва мансабдорлар танлаш миллий тизимининг турғунлик ва таназзулга юз тутиши даври; тўртинчи – XX аср – 1925–1990 йиллар – давлат бошқарувига раҳбар кадрлар танлашнинг коммунистик тоталитар усулларига ўтилиши ва миллий тизимнинг бутунлай инкор этилиши даври; бешинчи – XX аср охири XXI аср – миллий мустақиллик шароитида раҳбар кадрлар танлаш ва тайёрлаш миллий илдизларининг тикланиши ва жаҳон тажрибалари билан бойитилиши даври.
АРАБ ДАВЛАТЛАРИДА ДУНЁВИЙЛИК ВА ДИНИЙЛИК ТАМОЙИЛЛАРИНИ ТАРТИБГА СОЛИШ МУАММОЛАРИ
Ижтимоий-сиёсий трансформация тўлқини 2010 йил декабрь ойида Тунис ва Жазоир давлатларида бошланиб, «Араб баҳори» воқеалари мураккаб ички вазиятга қаршилик ҳаракати эканлиги, бу ҳодисаларни ҳаракатга келтирувчи ички ва ташқи сабаблар мавжудлигини исботлаш мазкур мақоланинг мақсади ҳисобланади.
Мақолада сиёсийлашган исломнинг араб давлатларидаги модернизация жараёнларига, ижтимоий-сиёсий ва геосиёсий жараёнларга таъсир даражаси аниқланди. Беқарорлик ўчоғига айланаётган Африка араб давлатларида рўй бераётган сиёсий воқеликларни, диний муносабатларни тартибга солишнинг илмий асосларини яратиш заруратини ўрганади. Шу нуқтаи назардан Шимолий Африка ва Яқин Шарқдаги сиёсий жараёнлар тадқиқ этилган. Ижтимоий-сиёсий трансформация жараёни минтақадаги Тунис, Миср, Ливия ва Форс кўрфазидаги бошқа мамлакатларга ўз таъсирини кўрсатди.
Бунда минтақадаги ҳар бир давлат ичидаги ижтимоий-сиёсий вазиятнинг ўзгариши қўшни давлатларга тўғридан-тўғри таъсир этади. Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада сўнгги йилларда содир бўлган ўзгаришлар янада қийин ва ўзаро боғлиқ вазиятни вужудга келтириб, нафақат қўшни минтақалар, балки жаҳонда хавфсизлик ва барқарорлик нисбатининг ўзгаришига олиб келади.
Шунингдек, бу ижтимоий ва диний ҳаракатлар натижаси бўлиб, Тунис, Миср, Ливиядаги амалдаги режимлар қулаши, Ямандаги ҳокимият элитасидаги ўзгаришлар ва бугунги кунга қадар давом этаётган Суриядаги расмий ҳокимият ва мухолифат ўртасидаги кураш номаълум муддатгача давом этаётганини келтириш мумкин. Агар Тунис, Миср ва Яманда амалдаги режимга қарши намойишлар ички омиллар, ижтимоий-иқтисодий инқироз, ҳукмрон элитанинг коррупцияга ботиб кетгани, ҳақиқий демократик эркинликларнинг йўқлиги, этноконфессионал қарама-қаршиликларга асосланган бўлса, Ливия ва Сурияда эса ҳал қилувчи омилни мухолиф кучларнинг ташқаридан қўллаб-қувватланиши ташкил этди.
Араб баҳорининг Шимолий Африка ва Яқин Шарқ мамлакатларига таъсир даражаси турлича бўлди. Шартли равишда Араб баҳори ижтимоий-сиёсий ларзалари давлатлар сиёсий жараёнлари характерида чуқур из қолдирган Тунис, Миср, Яман, Баҳрайн, Ливия, Сурияни ва бу ҳодисалар ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий жараёнларга қисман таъсир кўрсатган Марокаш, Иордания, Ливан, Жазоир, Қувайт, Саудия Арабистони, Ўмон каби давлатларни келтириш мумкин.
Бу воқеалар Сомали, Мавритания ва Қумур ороллари Республикасидан ташқари барча араб дунёсини қамраб олиб, давлатларнинг кейинги сиёсий тақдирини ўзгартириш билан бирга уларнинг сиёсий тизимлари ва тузумларида янгиланишлар олиб келди.
ЖАМИЯТДА МАЪНАВИЙ-АХЛОҚИЙ МУҲИТ ВА УНИНГ АСОСИЙ ИНДИКАТОРЛАРИ
Мақолада ижтимоий-тарихий ҳодиса сифатида жамият маънавий-ахлоқий муҳитининг ижтимоий-ахлоқий масалалари тадқиқ этилиб, унинг фуқаролик жамияти давридаги хусусиятлари, ривожланиш қонуниятлари ёритилган. Унинг ахлоқий асослари ва меъёрлари, шахс эҳтиёжларини қондириш воситалари, усуллари, маънавий идеалнинг аҳамияти ҳамда маънавий-ахлоқий муҳитни соғломлаштиришнинг объектив шарт-шароитлари, субъектив омилларига эътибор қаратилган.
Жамият маънавий-ахлоқий муҳитини ҳар томонлама такомиллаштириб боришда маънавий идеални жамият ахлоқий муҳитининг асосий негизи сифатида қабул қилиш, соғлом маънавий-ахлоқий муҳитнинг шаклланишида шахс имон ва эътиқоди масаласига фалсафий ёндашув илгари сурилган.
МАДАНИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЯНГИ ФАЛСАФИЙ ПАРАДИГМАСИ
Сўнгги йилларда ижтимоий жараёнларни ўрганишга қаратилган мамлакатимиздаги тадқиқотларнинг самарадорлик даражаси паст бўлиб қолаётгани ҳақиқат. Бунга кўплаб омиллар ўз таъсирини ўтказаётганини таъкидлаш жоиз. Бир томондан, жаҳон ҳамжамиятининг фаол ўзаро ҳамкорлиги ва глобаллашув тўлқинлари ижтимоий тадқиқотлардаги диагностик хулосаларни ишлаб чиқиш ва профилактик чора-тадбирларни амалиётга татбиқ этишдан олдинда кетаётгани, иккинчи томондан эса, жорий тадқиқотларда умумилмий аниқ ёндашув ва парадигмаларнинг етишмаслиги сабаб бўлаяпти. Амалга оширилаётган тадқиқотлардан конкрет парадигмал ёндашувни ОАК талаб қилаётганини ҳисобга олмаганда, илмий жамоатчилик орасида бунга интилиш сустлигича қолмоқда. Бизнингча, айнан шу сабабли ҳам тадқиқотларнинг реал амалиётни изоҳлаш ва самарали чора-тадбирларни мақсадга мувофиқ равишда ишлаб чиқишдаги аҳамияти деярли сезилмаяпти. Ижтимоий ҳаётда илмий жамоатчиликдан кўра, публицистик-блогерлик фаолиятининг ўрни кўпроқ бўлаётгани ҳам шу билан изоҳланади.
Шундай экан, ижтимоий жараёнларни теран тасаввур этиш, уларни маданий тараққиётга мувофиқ йўналишда ташкил этиш, кузатилаётган муаммоларнинг илмий ечимларини топиш имкониятларини ошириш учун «маданият»нинг фалсафий-концептуал таҳлилини амалга ошириш тақозо этилади. Мазкур мақола «маданият» тушунчасига оид турли ёндашувларнинг ўзаро детерминистик муносабатларини аниқлаш ва шу асосда, маданий тараққиётнинг замонавий меритологик парадигмасини ишлаб чиқишга бағишланади.
АҲМАД ЗАКИ ВАЛИДИЙНИНГ ДИНИЙ-ФАЛСАФИЙ МЕРОСИ
Мақолада Аҳмад Заки Валидий Тўғоннинг яшаган давридаги ижтимоий ҳаёт тарзи ва диний-фалсафий фикрлари ҳамда ўз даври олимларининг диний-фалсафий фикрлари ислом ва христиан дини таълимоти ҳамда тарихини ўрганишга бўлган эҳтиёжнинг пайдо бўлиши каби фикрлари таҳлил этилган.
Заки Валидий яшаган даврда сиёсий вазиятнинг ёритилиши ҳақидаги фикрларининг таҳлилидан собиқ совет тоталитар сиёсати жамиятни маънавий таназзулга етаклашга, инсонларни маънавий қашшоқлаштиришга, собиқ иттифоқ халқлари қаторида халқимизни ҳам коммунистик мафкуранинг тобеларига айлантирилишига оид фикрларининг таҳлилларидан мисол келтирилган.
АДОЛАТЛИ БОШҚАРУВ РЕГЛАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА АХЛОҚИЙ ТАМОЙИЛЛАР
Мақолада бошқарув регламентини ташкил этишда ахлоқий тамойилларнинг ўрни ҳақида сўз юритилган. Унда бошқарув белгиланган ахлоқий қадриятларга асосланиши жамоада келиб чиқиши мумкин бўлган турли хил низо ва ихтилофларни бартараф этишнинг ҳуқуқий негизи бўлиб хизмат қилиши билан бир қаторда адолатли бошқарувни таъминлашда муҳим восита эканлиги тўғрисида фикр билдирилган.
ҒАРБ ФАЛСАФИЙ ТАФАККУРИДА ДИН ФАЛСАФАСИГА ДОИР ТУШУНЧАЛАР РИВОЖИ
Мақолада инсоннинг билиш жараёнида диний тасаввурлар, тушунчалар ва ғояларни юзага келиши сабаблари, Ғарбнинг цивилизaцион доминант ғоясида Худо ҳақидаги фикрлари, ило=иётчилар томонидан Худонинг ягоналиги ва абадийлиги хусусиятлари ҳақидаги қарашлари ўрганилган. Хусусан, Фома Аквинскийнинг Худо ғоясини илгари суриши, худонинг ҳамма нарсага қодирлиги ва у ҳақида нисбий ва мутлақ қарашлар борлиги таҳлил қилинган.
ХI–XIII асрлар Европа фалсафасида теология таълимотининг ўрни, унинг ўрта асрлар Европасининг концептуаллаштирилган ҳукмрон тафаккурига айланиши, теология динни тадқиқ этувчи фан сифатида, фалсафа унинг қоидаларини асослаб беришга доир қарашлар тадқиқ қилинган. Ҳозирги вақтда фалсафий теология соф фалсафий воситалар орқали, яъни илоҳий ҳақиқат далили ва мазмунидан қатъи назар, фалсафий асослаш, исботлаш ва системалаштириш мезонлари ҳамда стандартларига мувофиқ Худо тўғрисидаги таълимотни яратишга бўлган интилиш сифатида англанади.
Шунингдек, мақолада мумтоз, анъанавий фалсафий-илоҳий таълимот ҳисобланадиган теизмнинг хусусиятлари, ғарб фалсафасининг пантеистик ғоялари ривожида брахманизм, ҳиндуизм, веда таълимотлари, даосизм, қадимий юнон фалсафаси вакиллари таълимотларининг ўрни ҳам ўрганилган. Кейинчалик, теоцентристик дунёқарашнинг дин фалсафасидаги Худонинг бирламчилиги тамойили, у яратган руҳнинг, жоннинг танадан, ирода ва ҳиссиётнинг ақлдан устунлиги каби ёндашувлар ривожига таъсири очиб берилган.
Уйғониш давридаги динга бўлган муносабатнинг табиатшунослик фанлари хулосалари билан уйғунлашгани, ўрта асрлар католик фалсафаси ва маданиятининг қадриятларини емирганлиги учун танқид остига олиши, диннинг пайдо бўлиши ва яшаб қолиши турли халқлар, ижтимоий гуруҳлар ва алоҳида одамлар даражасида иқтисодий ва ижтимоий тараққиётнинг нотекислиги каби ижтимоий ҳолатлар таҳлил қилинган.
БУХОРО АМИРЛИГИДА МАҲАЛЛИЙ МУЛКДОРЛАР ҚАТЛАМИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ (XIX АСР ОХИРИ ВА XX АСР БОШЛАРИ)
Мақолада Бухоро амирлигида XIX аср охири ва XX аср бошларида маҳаллий буржуазия қатламининг шаклланиши ва йирик мулкдорлар фаолияти ҳақида сўз боради. У архив ҳужжатлари ва тарихий тадқиқотларнинг қиёсий таҳлили асосида ёзилганлиги учун ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Бухоро амирлигида XIX аср охири – XX аср бошларида маҳаллий мулкдорлар қатламининг шаклланиши минтақада ўша даврда юз берган иқтисодий ва сиёсий омилларга боғлиқ бўлган. Россия империясининг Бухоро амирлиги устидан протекторатининг ўрнатилиши натижасида амирлик ҳудудига рус капитали кириб кела бошлайди. Рус ва хорижлик бошқа сармоядорлар маҳаллий аҳоли вакиллари орасидан етишиб чиққан буржуазия вакиллари: савдогарлар, тадбиркорлар, саноатчи бойлар, пахта ва ёғ-мой заводлари эгалари билан иқтисодий ҳамкорлик қилишларига тўғри келган. Амирликда шаклланган ўзбек сармоядорларининг тўнғич авлоди вакиллари минтақадаги бошқа маҳаллий мулкдорлар, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги ва Хива хонлигидаги мулкдорлар, билан ўзаро рақобат ва ҳамкорликда иш олиб боришган. Бухоро савдогарлари, қоракўлчи ва заводчи бойлар бу пайтда Россиядан ташқари Туркия, Афғонистон, Германия, Франция, Италия ва бошқа хорижий давлатларда ҳам фаолият юритганлар.
Бухоро амирлигида вақф мулклари юз йиллар давомида мавжуд бўлиб, ўз мол-мулкининг муайян қисмини вақфларга ажратган бадавлат одамлар ва уларнинг меросхўрлари Бухоро мадрасалари, масжидлар ва бошқа муассасалар фаолиятида муҳим роль ўйнашган. Вақф ерларидан олинган даромад натижасида мадраса толибларининг харажатлари қопланган. Мударрис ва муллаваччалардан ташқари аҳолининг бошқа қатламлари (уламолар, қаландарлар, дарвешлар ва бошқалар) ҳам вақф мулкларидан келган даромадлардан фойдаланишган. Хусусан, Бухорода мадраса ва масжидлар фаолиятида, тарихий ёдгорликларни таъмирлаш ва сақлашда, зиёратгоҳ ва қабристонларни обод қилишда вақф мулкларидан тушган харажатлар ижобий роль ўйнаган.
САНУСИЙЛАР ҲАРАКАТИНИНГ ШИМОЛИЙ АФРИКАДА ИЖТИМОИЙ-ФАЛСАФИЙ ЖИҲАТЛАРИ
Буюк имом ва ислоҳотчи саййид Муҳаммад ибн ‘Али ас-Санусий Жазоирда туғилган бўлиб, пайғамбаримиз Муҳаммад (саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг) бевосита авлодидир. Ажойиб инсонлар қўлида тарбияланди ва билим чўққиларини забт этди. Ул зот ўзининг барча билимлари ва ҳаётий тажрибасини эзгу ишларга бағишлади: оддий араб халқининг оғир ҳаёти ва қайғули дамларига мадад бўлмоқни ирода этди. Оврупо мамлакатларининг (Франция, Италия ва бошқалар) Шимолий Африкада жойлашган араб диёрига қарши босқинчилик юришлари айни мана шу даврга тўғри келади. 1830 йилда французлар буюк имом, таниқли ислоҳотчи ва уламо саййид Муҳаммад ас-Санусийнинг туғилиб ўсган жойи – Жазоирни босиб олишди. Қонхўр ғанимлар 1881 йили Тунисни эгаллашди. Кейинроқ, аниқроғи 1911 йилда фашистлар Италияси Ливия чегарасини ноқонуний бузиб, тинч озодпарвар аҳоли бошига бирин-кетин жабр, зулм ва офат уруғларини ёғдира бошлади. Шу тариқа Шимолий Африка мазлум халқларининг чет эл босқинчиларига қарши миллий-озодлик ҳаракати бошланди.
Буюк Санусий бир қатор араб мамлакатлари, жумладан ул зотнинг туғилиб ўсган, таҳсил олган ва ёшлик йиллари ўтган жой – Жазоирнинг французлар томонидан босиб олинганлиги ҳақидаги хабарни қаттиқ алам ва изтироб билан қабул қилди. Буюк имом ўзининг биринчи Абу Қубайс зовиясига (Макка) 1837 йили асос солади. Кейинчалик буюк ислоҳотчи Жағбубга кўчиб ўтади (1856) ва бу диёр санусиййа ҳаракатининг чет эл босқинчиларига қарши кураш олиб борадиган марказий штабига, жабрдийда араб халқининг улуғ Ватан миллий-озодлик кураши марказига айланади. ...
XIX асрнинг ўрталарида араб дунёсининг энг кўп ривожланган қисмида (Миср, Сурия, Ливан) араб Уйғониши (ан-Наҳда) номини олган маданий юксалиш даври бошланди. Унинг ғоявий раҳнамолари , “шонли араб меросини”, ўтмишдаги арабларнинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги қудратини тиклаш вазифасини биринчи ўринга қўйган ҳолда, шарқ ва ғарб цивилизацияси элементларини синтезлаш, яъни умумлаштиришга ҳаракат қилишди. Араб Уйғониш даврига хос бўлган мафкуравий жараёнларда асосий ўринни ислом ислоҳотчилиги томонидан тақдим қилинган диний йўналиш эгаллади.
СУРХОН ВОҲАСИДАГИ МАДАНИЙ ҲАЁТ: ЮТУҚЛАР ВА МУАММОЛАРНИНГ АРХИВ МАЪЛУМОТЛАРИДА КЕЛТИРИЛИШИ (1925–1941 ЙИЛЛАР)
Ушбу мақола Сурхон воҳасидаги маданий ҳаёт: ютуқлар ва муаммоларнинг архив маълумотлари асосида ёритилишига бағишланган.
1925–1941 йилларда совет давлати ўрнатилганидан сўнг Сурхон воҳаси маданиятини буткул йўққа чиқаришга қаратилган ҳаракатларни амалга оширди. Дастлаб ишни маҳаллий халқни саводли қилишдан бошлаш керак деб тарғиб қилиб, уни чалғитди, оқибатда эса маҳаллий халқ саводсизлик гирдобига тушиб қолди.
Округда ташкил қилинган маданий муассасалардан бири мусиқали драма театри бўлиб, маҳаллий халққа қизиқарли томошалар намойиш этилган эди. Театрда қўйилган асарлар асосан совет мафкурасини тарғиб қилувчи премьералар бўлган.
Совет ҳукуматининг асосий бўғинида партия топшириқлари ва В.И Ленин кўрсатмалари деб доимий тарзда иш олиб борилди. Мамлакатда бўлгани каби округда ҳам маҳаллий аҳолининг динга бўлган муносабати чеклаб қўйилди. Оқибатда «Худосизлар» жамиятини тузиб, халқнинг диний эътиқодларга бўлган муносабатини бўғиб, уни эскилик сарқити сифатида кишилар онгидан чиқариш учун кенг қамровда тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди.
Воҳа аҳлининг бой маданияти поймол қилиниб, коммунистик дунёқараш шакллантирилди. Совет мафкурасини тарғиб қилиш мақсадида барча туманларда клублар, қизил чойхоналар, агитпунктлар ва бошқа маърифий масканлар ташкил қилиниб, халқни доимий тарзда бир тизимда ушлаш ва қўрқитиш билан янги совет ҳукуматининг олиб бораётган маданий инқилоб сиёсатига халқнинг диққат-эътиборини қаратишдан иборат бўлди.
ДРАМАTИК АСАРЛАРДА ДИНИЙ ТУШУНЧАЛАРНИ ИФОДАЛОВЧИ СЎЗЛАР
Мақолада ўзбек драматургияси персонажлари нутқида диний тушунчаларни ифодаловчи сўзларининг ўринли қўлланилиши, уларнинг ўз ўрни ва услубий вазифалари ҳақида фикр юритилган.
Мақолада ҳикматли сўзларнинг персонажлар нутқида жуда катта услубий маъно англатиш воситаси эканлиги, сўз санъати қимматини оширишдаги аҳамияти, персонажлар тилини индивидуаллаштириш, унинг образли ва таъсирчан, ўқувчи эсида қоладиган даражада ифодаларга бойлигини таъминлашга хизмат қилиши тадқиқ этилган. Тарихий-диний сўзлар персонажлар нутқида шунчаки уларнинг тилда мавжудлиги учун қўлланилмайди. Уларни қўллашда маълум услубий мақсадлар кўзда тутилади. Уларни қўллашни нутқий вазиятнинг ўзи тақозо этади. Улар воқеалар жараёни ва сўзловчининг кайфияти, уларнинг воқеликка муносабати ва ўзаро муносабатларига боғланган бўлади. Энг муҳими, тарихийлик назарда тутилган бўлади. Диний тушунча ифодаловчи сўзларнинг нутқдаги антонимлик ҳолатлари ҳам муҳим услубий маънолар ташийди. Улар ҳоҳ ўз маъносида, ҳоҳ кўчма маънода бўлсин, нутқий матнга маълум мақсадлар билан олиб кирилади ва улар сўзловчи фикрини тингловчига мантиқан асосли етказишга хизмат қилади, шу билан бирга, унинг руҳий ўзгаришларини ҳам қўшиб ифодалаши мумкин. Диний тушунчалар билан боғлиқ антоним сўзлар ҳам персонаж нутқининг таъсирчан воситаларидан ҳисобланади.
ШАХС АХБОРОТ-ПСИХОЛОГИК ХАВФСИЗЛИГИНИНГ ПСИХОЛОГИК ИМКОНИЯТЛАРИ
Аннотация: Мақолада кўтарилган ғоянинг мақсади - бугунги кундаги ахборий-психологик таҳдидлар даражаси кун сайин ортиб бораётган бир пайтда шахсни улардан ҳимоялашнинг айрим ижтимоий-психологик имкониятларини очиб беришдир. Мақолада шахс ахборот-психологик хавфсизлигининг психологик имкониятлари тўғрисидаги мулоҳазалар баён этилган. Инсоният ахборот оқими тобора тезлашган, ер шари аҳолиси кайфияти, руҳияти, мақсад ва интилишлари, қолаверса, бутун тафаккур тарзини ўзгартиришга қодир бўлган ахборот технологиялари даврида яшамоқда. Шунингдек, мақолада инсониятнинг XXI асрга қадам қўйиши ахборот кўлами ва сифати мисли кўрилмаган даражада ўсиши билан нишонланиши, ҳозирги пайтда шахсга хорижий ОАВ томонидан амалга оиширилаётган кундалик ёпирилма босимнинг тажовуз деб аталиши ва унинг психологик асослари, оммавий ахборот амалда ўз мазмунидан ажралиб, кўпроқ шаклан тазйиқ ўтказувчи омилга айланиб бораётганлиги, кенг аудитория материалларини ахборот каналлари қай тарзда тақдим этса, шу ҳолича мазмун-моҳияти ҳақида ўйлаб ҳам ўтирилмасдан айрим инсонлар томонидан қабул қилаётганлиги ҳамда ахборий таҳдидларнинг ҳиссий таъсирли образлар, ҳиссиётлар, тасвирий-ифодали ва сатирик-юмористик воситалар ёрдамида амалга оширилаётганлиги натижасида кўпчилик инсонлар ахборий психологик таъсирлар домига тушуб қолаётганлиги, ахборий-психологик таҳдидлардан ҳимояланишда индивиднинг оммавий ахборотлар билан ишлашидаги мустақиллик масаласи, ахборотни танлаш ва у билан ишлашнинг ахборот-психологик хавфсизликдан ҳимояланишга салбий ёки ижобий оқибатлари ҳақида мулоҳазалар келтирилган.
ИСЛОМ МАВЗУСИГА ОИД ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАСТУРЛАР ЯРАТИШДА ИНФОРМАЦИОН КОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЎРНИ
Замонавий ахборот технологиялари диний-маърифий дастурлар яратишда салмоқли ҳисса қўшмоқда. Қуръон, хадис, тарихий қўлёзма манбаларни электронлаштириш ҳозирги кунда долзарб масала бўлиб қолмоқда. Ота-боболаримиз томонидан қолдирилган қадимий асарларни дунёга танитиш, келажак авлодга ўз асл ҳолатида кўрсатиш мақсадида яратилган дастурий таъминотлар таҳлил қилинган. Мазкур дастурий комплекслардан ислом билим юртлари, малака ошириш курсларида фойдаланиш мумкин. Ислом мавзусига оид электрон манбаларни ишлаб чиқиш жараёнида Php, WordPress, Yii2 framework, Joomla, Visual Basic, C++ каби замонавий дастурлаш тилларидан фойдаланилган. Ушбу мақола ислом мавзусига оид электрон манбаларни яратиш ва такомиллаштиришга қаратилган замонавий дастурлаш тиллари ва интернет-технологияларни таҳлил қилишга бағишланган. Мақоланинг амалий аҳамияти минтақада ислом мавзусига оид электрон манбаларнинг фаолиятини қўллаб-қувватловчи замонавий ахборот коммуникация технологияларини қўллашдан иборат.
ГЛОБАЛЛАШУВ ШАРОИТИДА МИНЕРАЛ-ХОМАШЁ КОМПЛЕКСИНИНГ ЭКОЛОГИК-ИҚТИСОДИЙ МОДЕЛИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ
Мақоланинг мақсади қазиб чиқарувчи саноат комплексининг Ўзбекистон иқтисодиётида тутган ўрни, мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг экологик-иқтисодий моделини шакллантириш муаммолари ва минерал-хомашё ресурсларининг мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига таъсири. Қўйилган мақсадга эришиш учун қуйидаги тадқиқот вазифалари амалга оширилган: Ўзбекистон минерал-хомашё комплексининг барқарор ривожланиши, тизимли таҳлил асосида мамлакатнинг минерал-хомашё комплексининг ҳозирги ҳолати ва иқтисодий ўсиш муаммолари, модернизация жараёнларининг таъсири, ушбу комлекснинг салоҳияти ва ривожланишининг устувор йўналишлари, тегишли чора-тадбирлар ва механизмларни тавсия этиш. Мақолада Ўзбекистон минерал ресурсларининг хусусиятлари, минерал-ҳомашё комплексининг ривожланиш тажрибаси таҳлил қилинган. Замонавий экологик вазиятда мамлакатнинг минерал-хомашё комлексининг барқарор ривожланиш хусиятлари, устувор йўналишлари кўриб чиқилган. Асосий эътибор мамлакатнинг минерал хомашё комплексининг ривожланишига экологик муаммоларнинг таъсири кўриб чиқилган. Минерал-хомашё комплексининг самарали ривожланиши учун айрим чора-тадбирлар амалга оширилиши асосланган, шу жумладан: тармоқ корхоналарини модернизациялаш ва технологик жиҳатдан такомиллаштириш, табиий муҳитга салбий таъсир этувчи омилларни камайтириш; маҳаллий, минтақавий ва миллий даражада ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг экологик жиҳатларини эътиборга олиш; экологик хавфсизлик даражасини ошириш, экологик таҳдидлар мониторингини самарасини кучайтириш ва тегишли комплекс чора-тадбирларни режалаштириш ва амалга ошириш эвазига уларнинг иқтисодиётга таъсирини камайтириш ва бартараф этиш; экологик жиҳатдан ифлосланган худуларни реабилитация қилиш ва биосфера фаолиятини тиклаш. Мамлакатнинг минерал-хомашё комплексини барқарор ривожланишининг бир қатор омиллари асослаб берилган, шу жумладан, стараплардан, венчур фондлардан, эко-инновациялардан фойдаланиш, инфраструктурани ривожлантириш. Тадқиқот усуллари: тизимли таҳлил, таҳлил ва синтез усули, омиллар асосида таҳлил, шу жумладан ретроспектив ва истиқболни аниқлаш усуллари.
MILLIY TURIZMNI RIVOJLANTIRISH YO‘NALISHLARI VA UNDA XALQARO TAJRIBANING ROLI
Mamlakatda turizmni iqtisodiyotning diversifikatsiya qilish, hududlarni jadal rivojlantirish, yangi ish o‘rinlarini yaratish, aholining daromadlari va turmush darajasini oshirish, milliy bozorning investitsiyaviy jozibadorligini mustahkamlashga zamin yaratadigan strategik tarmoqlaridan biri sifatida rivojlantirish borasida tadbirlar izchillik bilan amalga oshirilmoqda. Shu bois, viza rejimining liberallashtirilishi, xorijiy fuqarolarni ro‘yxatga olish tartibining soddalashtirilishi, turizm sektorini rivojlantirish uchun imtiyoz va preferensiyalar berilishi milliy turizm salohiyatini ichki va tashqi bozorlarda samarali targ‘ib qilish imkoniyatini ta’minlamoqda.
Zamonaviy turizmni rivojlantirish uchun qulay shart-sharoitlar yaratish, ko‘rsatilayotgan xizmatlarning raqobatbardoshligini va sifatini oshirish, milliy turizm mahsulotini dunyo bozorida faol va ommaviy tarzda targ‘ib qilish maqsadida turizm sohasidagi huquqiy asoslarni mukammallashtirish, turizmni rivojlantirish uchun qulay sharoitlar yaratishga qaratilgan xalqaro me’yor va standartlarni implementatsiya qilish, turizm infratuzilmasini rivojlantirish hamda maqbul va qulay turizm muhitini yaratish, ichki va tashqi turizm yo‘nalishlarini kengaytirish, transport xizmatlari sifatini oshirish, turizm bozorining turli segmentlariga yo‘naltirilgan turistik mahsulotlarni va xizmatlarni diversifikatsiya qilish, milliy turizm mahsulotlarini xalqaro va mahalliy turizm bozorlarida targ‘ib qilish, mamlakatning sayohat va dam olish uchun xavfsiz sifatidagi imijini mustahkamlash, tarmoq uchun kadrlar tayyorlash, malakasini oshirish va qayta tayyorlash tizimini takomillashtirishni eng ustuvor vazifa sifatida belgilamoqda.
ИННОВАЦИОН ИҚТИСОДИЁТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ШАРОИТИДА КИЧИК БИЗНЕСДА РАҚОБАТ МУҲИТИНИ ШАКЛЛАНТИРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ
Бозор иқтисодиётида кичик бизнес иқтисодий ўсиш суръатларини, ялпи миллий маҳсулотнинг таркиби ва сифатини белгилаб берувчи етакчи сектор ҳисобланади. Республикадаги кичик бизнес корхоналарининг ишлаб чиқариш ва хизматлар соҳасини ривожлантириш ва кенгайтириш пировард натижада аҳолининг иш билан таъ-минланишининг ўсишига ва умуман мамлакат иқтисодиётининг ривожланишига олиб келади.
Республикамиз миллий иқтисодиётида кичик бизнеснинг ролини янада ошириш ва иқтисодий ўсишдаги иштирокини янада такомиллаштириш кўп жиҳатдан ушбу соҳада рақобат муҳитининг ҳолатига боғлиқ. Бу эса тадбиркорлик тузилмалари фаолият кўрсатиши учун тенг рақобат шароитларининг яратилиши, солиқ тизимининг такомиллашуви, молиявий муаммолар ва маъмурий тўсиқларнинг бартараф этилишига боғлиқ.
Шунга кўра, ҳозирги шароитда кичик бизнесда рақобат муҳитини шакллантиришга таъсир кўрсатувчи омиллар йиғиндисини аниқлаш, рақобат муҳитининг мукаммаллиги даражасини баҳолаш, рақобат муҳитининг ҳолати ва унинг Ўзбекистонда кичик бизнеснинг самарали фаолият кўрсатишига таъсирини аниқлаш муаммолари долзарб аҳамият касб этади.
Ўрганилган мавзу ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ислоҳотларнинг устувор йўналишларига мувофиқдир. Шунингдек, мақолада қўйилган мақсад ва вазифалар инновацион иқтисодиётни ривожлантиришнинг ҳозирги босқичи талабларидан келиб чиққан ҳолда белгиланган. Тадқиқ қилинган мавзуда инновацион иқтисодиётни ривожлантириш шароитида кичик бизнесда рақобат муҳитини шакллантириш хусусиятлари бўйича илмий асосланган таклифлар берилган.
МИЛЛИЙ ИННОВАЦИЯ ТИЗИМЛАРИ КОНЦЕПЦИЯСИНИНГ ШАКЛЛАНИШИ ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада миллий инновация тизимлари концепциясининг шаклланиши, унинг замонавий иқтисодий назариядаги аҳамияти, миллий инновация тизимининг иқтисодий тушунча сифатида назария ва амалиётга кириб келиш тарихи ўрганилган. Миллий инновация тизимига турли муаллифларнинг қарашлари таҳлил этилган. Миллий инновация тизими концепциясининг ривожланиш босқичлари ажратиб берилган.
Миллий инновация тизими фаолияти самарадорлигини оширишнинг муҳим воситаси сифатида инновация сиёсатининг институционал асосларини шакллантириш бўйича давлатнинг чора – тадбирларини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилган. Миллий инновация тизими бўйича турли хил қарашлар таҳлил этилиб, умумлаштирган ҳолда миллий инновация тизимини қуйидаги тўрт ташкил этувчи бирлиги ва улар ўртасидаги ўзаро таъсир этиш муносабатларидан иборат деган хулосага келинган: билимлар шаклланувчи тузилма; технологиялар трансфери тизими; инновацияларни молиялаштириш тизими, инновацияларни ишлаб чиқариш тизими ва инновацион кадрлар тайёрлаш тизими. Давлат томонидан инновация фаолиятини қўллаб-қувватлаш йўналишлари кўрсатиб берилган бўлиб, инновацион билим ва технологияларни яратиш, сақлаш ва тарқатиш бўйича фаолиятларни амалга ошириш, илмий-инновацион соҳани бошқаришнинг барча субъектларини бирлаштирувчи миллий инновация тизимини шакллантириш бўйича таклифлар берилган.
ЎЗБЕКИСТОНДА ЗИЁРАТ ТУРИЗМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ТАШКИЛИЙ ВА ИҚТИСОДИЙ ЖИҲАТЛАР
Глобал иқтисодий инновацион ўзгаришлар шароитида туризм бозорининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденцияларини очиб бериш ҳамда уни самарали ривожлантиришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомиллаштириш нуқтаи-назаридан ушбу масаланинг услубий ва амалий жиҳатларини тадқиқ этиш долзарблиги билан аҳамиятлидир. Юртимизда Ҳукуматимиз томонидан туристик соҳани, хусусан зиёрат туризмини ривожлантириш учун барча зарурий шарт-шароитларни таъминлаш, яъни меъёрий-ҳуқуқий асосларни яратиш, умуман олганда, соҳанинг алоҳида турларини рағбатлантириш ва ривожлантириш бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириши талаб этилади. Туризм индустриясида фаолият билан шуғулланувчи тадбиркорлар ўртасида ҳалол рақобат муҳитини яратиш, туризм соҳасида фаолият юритувчи туроператорлар фаолиятини тартибга солиш, туристлар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш ва кафолатлаш орқали ушбу соҳанинг ривожланишига туртки бўлади.
Юртимизда туризм ривожланишининг асосий омилларидан бири тинчлик, барқарорлик, ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликнинг мавжудлигидадир. Мамлакатимиз азал-азалдан ўзининг ажиб ва турфа табиати, бой тарихи, меъморий обидалари, буюк алломалари билан жаҳоннинг энг ривожланган мамлакатлари аҳолисини ҳам ўзига жалб этиб келмоқда. Таъкидлаш жоизки Республикамизда зиёрат туризмини ривожлантириш борасида дастлабки қадам ташланди. Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуслари билан Ўзбекистонда илк бор 2019 йил 21-23 февраль кунлари Бухоро шаҳрида Зиёрат туризми бўйича биринчи халқаро форум ўтказилди. Мазкур мақолада Ўзбекистон Республикасининг халқаро ташкилотлар ва хорижий давлатлар билан туризм соҳасида алоқалар ўрнатиши ва ривожлантириши, мамлакатимизга туристлар оқимининг кириб келишини кўпайтириш, туристларга хизмат кўрсатиш учун барча шарт-шароитларни яратиш, хизмат кўрсатиш сифати ва маданиятини ошириш, туристлар хавфсизлигини таъминлаш, туристик индустрияни ташкил қилиш ва ривожлантириш, соҳа бўйича кадрлар тайёрлаш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи ташкилий-иқтисодий жиҳатлари кўриб чиқилган.
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИ САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ
Мақолада Тошкент вилояти саноати ривожланишининг ўзига хос хусусиятлари ёритилган. Бир минтақа доирасида саноат мажмуасининг ўрни таҳлил қилинган. Минтақа саноатини ривожлантириш бўйича бир неча олимларнинг назарий қарашлари берилган. Ушбу олимларнинг минтақа саноатини ривожлантиришга таъсир этувчи омиллари ҳақидаги фикрлари бирма бир таҳлил қилинган. Минтақа ҳудудларининг иқтисодий имкониятлари, географик жойлашувининг турли-туманлиги саноат ишлаб чиқаришида маълум бир ҳудудларнинг яққол ажралиб чиқишига сабаб бўлиши баён этилган. Тошкент вилоятининг иқтисодий ва саноат салоҳияти баҳоланган. Шунингдек, минтақанинг иқтисодий салоҳияти бирма-бир таҳлил қилинган. Вилоят иқтисодиёт тармоқларининг республикадаги ўрни кўриб чиқилган. Туман ва шаҳарларнинг иқтисодий салоҳияти, молиявий ресурсларга эгалик, фан-техника тараққиёти ютуқларининг ҳаётга татбиқ этилиш даражаси ёритиб берилган. Минтақа саноатини инновацион ривожлантириш ҳамда самарали ишлаши учун давлат томонидан илмий соҳани тартибга солиш принципларини ўзгартириш лозимлиги таъкидланган. Жаҳон тажрибасида минтақа саноатини инновацион ривожланишини қўллаб-қувватловчи ташкилий-иқтисодий чора-тадбирлар мисол тариқасида келтирилган. Хулоса ўрнида минтақа ҳудудларида саноатнинг бир текис ривожланиши бўйича таклифлар берилган.
ХОРИЖИЙ ФОНДЛАРДАГИ «МУҚАДДАМАТУ-Л-АДАБ» ҚЎЛЁЗМАЛАРИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ТАҲЛИЛИ
Маҳмуд Замахшарийнинг тилшунослик, луғатшунослик, адабиётшуносликка оид илмий мероси 70 га яқин асарлардан иборат. Олим илмий меросида “Муқаддамату-л-адаб” асарининг алоҳида ўрни бор. Дастлабки кўптилли луғат сифатида эьтироф этилган ушбу асарнинг арабча-форсча-туркий уч тилли, арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли қўлёзмалари мавжуд. Асар беш қисмдан иборат бўлиб, унинг биринчи исм сўз туркумига оид сўзлар, иккинчи қисмига феъл ва ундан ясалган сўзларга бағишланган. Унинг учинчи қисми ёрдамчи сўзларга, тўртинчи қисми исмларнинг турланишига ва бешинчи қисми феълларнинг тусланишига оид грамматик қоидалардан иборат. Дунё фондларида асарнинг беш қисми жамланган нусхалари, шунингдек грамматик қисмлари алоҳида кўчирилган қўлёзмалари мавжуд. Асарнинг луғат қисмлари ҳажман катта ва муҳим илмий аҳамият касб этади. Айниқса, асарнинг туркий сўзлик киритилган қўлёзмаларидаги туркий сўзлик жаҳон тилшунослигида ўрганилмаган ва долзарб мавзулар сирасига киради. “Муқаддамату-л-адаб” луғатининг 10 та нодир қўлёзмаси Тошкент фондларида, ҳозирча аниқланган 62 та нусхаси дунё мамлакатлари фондларида сақланмоқда. Уларнинг асосий қисми XIII-XIY асрларда кўчирилган ва мазкур давр туркий тил сўзлигининг бойлиги ва маъно хусусиятларини тадқиқ этишда муҳим манба вазифасини ўтайди. Асарнинг энг қадимий қўлёзмаси 1257 йили Хоразмда кўчирилган арабча-форсча-туркий сўзлик киритилган ва ҳозирда Туркиянинг Сулаймония фондида сақланаётган нусха ҳисобланади. Асарнинг дунёдаги ягона арабча-форсча-туркий-мўғулча тўрт тилли 1492 йили Бухорода кўчирилган қўлёзмаси Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Давлат адабиёт музейи фондида сақланади.
ЎЗБЕКИСТОНДА ДИНШУНОСЛИК СОҲАСИ РИВОЖЛАНИШИНИНГ ДОЛЗАРБ ТЕНДЕНЦИЯЛАРИ
Мазкур мақолада Ўзбекистонда диншунослик соҳасининг ривожланиш тенденциялари, долзарб муаммолари ва асосий йўналишлари ёритилган. Унда глобаллашув шароитида ёшлар турли бузғунчи ғояларнинг асосий мўлжали бўлиб қолаётгани, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятлар янада ривож топиб, аждодларнинг диний-маърифий меросини теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги кундаги мураккаб масалаларга тўлақонли жавоб топишга имкон бериши ёритилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу каби жараёнлар келажакда ҳам давом этишини тахмин қилиш мумкинлиги мақолада ўз аксини топган. Ёшларнинг кибермаконда объектив йўл танлай олишлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланишда уларда диний мазмундаги хабарларга танқидий ва онгли ёндашувни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.
