Kalit so‘zlar:
диншунослик, диний дунёқараш, Ўзбекистон, ислом, христианлик, давлат ва дин, жаҳон динлари, диний бағрикенглик, конфессиялар, янги диний ҳаракатлар, жамият ва дин, диний жамоа, оммавий маданият, глобаллашув жараёни, кибермаконда динAnnotasiya
Мазкур мақолада Ўзбекистонда диншунослик соҳасининг ривожланиш тенденциялари, долзарб муаммолари ва асосий йўналишлари ёритилган. Унда глобаллашув шароитида ёшлар турли бузғунчи ғояларнинг асосий мўлжали бўлиб қолаётгани, бу каби салбий ҳолатларнинг олдини олиш, уларга қарши маънавий иммунитет ҳосил қилиш, ёшларимизнинг маънавий оламида бўшлиқ вужудга келмаслиги учун уларнинг қалби ва онгида соғлом ҳаёт тарзи, миллий ва умуммиллий қадриятларга ҳурмат-эҳтиром туйғусини юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилган.
Сўнгги йилларда Ўзбекистонда миллий ва диний қадриятлар янада ривож топиб, аждодларнинг диний-маърифий меросини теран ўрганиш ва таҳлил қилиш, уларнинг илмий анъаналарини муносиб давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Динга бўлган қизиқишнинг кучайиши бугунги кунда кишилик жамияти олдида турган муаммолар, инсоннинг уларни ҳал қилиш йўллари ҳақидаги ўй-изланишлари, дунёвий ва диний қадриятлар уйғунлигини таъминлаган ҳолда бугунги кундаги мураккаб масалаларга тўлақонли жавоб топишга имкон бериши ёритилган. ХХ асрнинг иккинчи ярмида христианлик, буддавийлик, ислом ва бошқа динлар доирасида юзлаб секталар пайдо бўлган. Бу каби жараёнлар келажакда ҳам давом этишини тахмин қилиш мумкинлиги мақолада ўз аксини топган. Ёшларнинг кибермаконда объектив йўл танлай олишлари ва замонавий ахборот-коммуникация технологиялари тизимидан фойдаланишда уларда диний мазмундаги хабарларга танқидий ва онгли ёндашувни шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

