Kalit so‘zlar:
давлат ва жамият бошқаруви, раҳбар кадрлар танлаш мезонлари, кадрлар танлашнинг ҳуқуқий асослари, кадрлар танлашда дин омили, бошқарув талаблари, амалдорликка қўйиладиган талаблар тизими, бошқарувга оид тарихий тажрибалар, бошқарувни ташкил этишнинг зардуштийлик ва ислом анъаналари, тарихий бошқарув жараёнлари, ислом ва бошқарувнинг тарихий ечимлариAnnotasiya
Мақола давлат бошқаруви, унинг ташкилий тизими, раҳбар кадрлар, уларни сайлаш, танлаш ва тайинлаш масалаларига оид Ўрта Осиё тарихий тажрибаларини тадқиқ этишга қаратилган. Бу соҳадаги маълумотларни эътиборга олган ҳолда муаллиф давлат ва жамият бошқарувига раҳбарлар танлаш тизимига оид миллий анъаналар ва қадриятларнинг шаклланиш ва ривожланишининг асосий эволюцион босқичларини шартли равишда бешта даврга бўлади: биринчи – қадим замонлардан VIII асрга қадар бўлган давр – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбарлар ва мансабдорларни танлашнинг амалий жиҳатдан шаклланиши даври; иккинчи – IX – XVI асрлар – давлат бошқаруви ва бошқарув тизимига раҳбар ва мансабдорларни танлаш миллий тизимининг ривожланиши, юксалиши ва бу соҳага доир илмий назариялар ҳамда таълимотларнинг юзага келиш даври; учинчи – XVII асрдан XX асрнинг биринчи чорагигача – давлат бошқарувига раҳбарлар ва мансабдорлар танлаш миллий тизимининг турғунлик ва таназзулга юз тутиши даври; тўртинчи – XX аср – 1925–1990 йиллар – давлат бошқарувига раҳбар кадрлар танлашнинг коммунистик тоталитар усулларига ўтилиши ва миллий тизимнинг бутунлай инкор этилиши даври; бешинчи – XX аср охири XXI аср – миллий мустақиллик шароитида раҳбар кадрлар танлаш ва тайёрлаш миллий илдизларининг тикланиши ва жаҳон тажрибалари билан бойитилиши даври.

