Kalit so‘zlar:
Педагогик маҳорат, тафаккур, маданият, ижтимоий тажриба, инсонпарварлик, маънавий тарбия, ўз-ўзини ривожлантириш, ақл-заковат, шахс, Марказий ОсиёAnnotasiya
Мақолада педагогик маҳорат фанининг бугунги кундаги тарихий келиб чиқиши ва долзарблиги, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилар педагогик маҳорати ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, қадим замонларда ўз илдизларига эга – педагогикада гуманистик анъананинг генезиси тадқиқ этилган. Бу муаммони Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби Ўрта осиёлик олимлар кузатишган.
Маданий-педагогик анъананинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва тушуниш замонавий муаммоларни теран англашга ёрдам беради. Педагогик фаолиятда маданиятнинг бирлаштирувчи моҳиятини тушунишга шахсни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган тарихий ва маданий анъаналар билан танишиш, бундай шахсни ривожлантиришни мақсад сифатида, демократик педагогик маданиятни ҳақиқий мавжудлик воситаси сифатида билишга ёрдам берган.
Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётининг турли босқичларида таълим ва тарбияга гуманистик ёндашув йўлини ўрганиб чиқиб, кейинги демократик жамиятга ўтиш шароитида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш вазифалари табиий ва муқаррар равишда олға сурилганлигини таъкидлаш мумкин.

