Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ИМОМ ШАҲРИСТОНИЙ ИЛМИЙ МЕРОСИ ВА ОЛИМ АСАРЛАРИНИ ТАДҚИҚ ЭТИШДАГИ ЁНДАШУВЛАР

    MUMIN MIRZO Abdupattaev (Muallif)

    Бугунги глобаллашув даврида тарихни холисона ўрганиш, миллий ва диний қадриятларни қайта тиклаш, аждодлардан қолган бой, маънавий-маданий меросни асраб-авайлаш, тадқиқ этиш ҳамда уларни келажак авлодларга етказиш долзарб масалалардан ҳисобланади. Бу эса миллатнинг, айниқса, ёшларнинг маънавий баркамол бўлиб етишишида муҳим омилдир.


    Соф исломий эътиқод эгаларини тарбиялаш ва улар орқали кенг халқ оммаси онгига ислом динининг эзгу тушунчаларини етказиш ва турли адашган оқимларга қарши курашиш бугунги кунда юксак вазифага айланди.


    Тарихдан маълумки, ислом динидан турли оқим ва фирқалар ажралиб чиққан. Мовароуннаҳр, Хуросон ва бошқа мусулмон диёрлар олимлари диндан ажралиб чиққан фирқаларнинг турли ғоя ва қарашлари, асл моҳиятини очиб бериш ва уларга соф исломий далиллар билан раддия бериш мақсадида муҳим изланишлар олиб боришган ва бу борада катта ютуқларга эришиб, қимматли асарлар ёзиб қолдирганлар. Мана шундай олимлардан бири – Хуросон минтақасидан чиққан, динлар тарихига оид мўътабар манба қолдирган Абул Фатҳ Шаҳристонийдир. Имом Шаҳристонийнинг “ал-Милал ва-н-ниҳал” асарида нафақат ислом динидан ажралиб чиққан фирқалар ҳақида, балки бошқа динлар ва эътиқодларга доир муҳим маълумотлар келтирилган. Шунинг учун ҳам ҳозирги кунимизда ушбу китоб мазҳаблар тарихини ўрганишда самарали асарлардан бири саналади. Бундан ташқари олим фиқҳ, калом, фалсафа каби илм соҳаларида ҳам асарлар ёзиб қолдирган. Бу асарлар бугунги кунимизда ҳам долзарб саволларга жавоб берувчи бебаҳо манбалар сифатида баҳоланади.


    Ушбу мақолада олимнинг асарлари, муаллиф ҳақидаги уламоларнинг эътирофлари ва олим асарларининг тадқиқ этишдаги ёндашувлар тадқиқ этилган.

    59 - 67
    36
    6
    08-07-2026
  • ЗАНГИОТА МЕЪМОРИЙ МАЖМУАСИ ВА УНДАГИ ЭПИГРАФИК ЁЗУВЛАР

    Nematullo MUKHAMEDOV (Muallif)

    Ислом маданияти адабиёт, тарих, фалсафа ва бошқа ижтимоий ҳамда табиий фанлар, шунингдек, одоб-ахлоқ, урфодат каби ижтимоий ва маданий турмуш тарзида ўзининг ифодасини топди. Марказий Осиё халқларининг бой маданий анъаналари нафақат бу ердаги, балки бошқа музофотлардаги мусулмон маданияти ривожига ҳам катта таъсир кўрсатди. Ўзбекистондаги Бухоро, Самарқанд, Насаф (Қарши), Термиз, Хива, Шош (Тошкент) ва бошқа шаҳарлар бутун мусулмон Шарқидаги маданий марказлар қаторида машҳур бўлган.


    Тошкент воҳасидан жаҳонга машҳур кўплаб олимлар етишиб чиққан. Кўҳна Тошкент буюк ва тақводор олимлар, муҳаддислар, солиҳлар абадий қўним топган муборак масканлардан бири сифатида намоён бўлади. Айнан шу ерда Абу Бакр Қаффол Шоший (Ҳазрати Имом), Зангиота, Шайх Хованд Тоҳур ва бошқаларнинг жасадлари мангу ором топган.


    Ушбу мақолада Яссавий тариқатининг таниқли вакили Занги ота (Ой-Хожа ибн Тош-Хожа) фаолияти манбалар асосида ўрганилган. Маълумки, Занги отанинг бутун онгли ҳаёти мўғуллар босқинига, минтақадаги беқарорлик ва зўравонлик даврига тўғри келган.


    Маълумки, мўғуллар истилоси давридан юртимизда маданият таназзулга учрай бошлади. Аммо мўғулларга қарши озодлик кураши жараёнида юртимиз аҳолисининг диний тафаккурида кескин ўзгаришлар юз бериб, яссавия, кубравия, нақшбандия каби суфийлик тариқатлари шаклланди. Бу даврда ислом тасаввуф шаклида Марказий Осиё халқлари учун маънавий ва ғоявий жипслаштирувчи куч ролини ўйнади. Тасаввуфнинг ана шундай сиймоларидан бири Зангиота эди. Мақолада Занги отанинг камтарона турмуш тарзи намуна сифатида, унинг фидойилик, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик, адолатпарварлик, меҳр-оқибат ва меҳр-оқибат каби фазилатларни кенг тарғиб этишдаги ўрни таҳлил қилинган. Занги ота ёдгорлик мажмуасининг Марказий Осиё ислом маданиятидаги алоҳида ўрни ҳам тадқиқ этилган. Шунингдек, меъморий мажмуанинг тарихи ва мажмуа биноларидаги эпиграфик ёзувлар ўрганилган.

    11-18
    15
    5
    22-07-2026
  • МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ИСЛОМ ДИНИНИНГ ИЖТИМОИЙ-СИЁСИЙ ВА МАЪНАВИЙ ҲАЁТГА ТАЪСИРИ

    Ilhomjon BEKMIRZAEV, Irodaхon GAFUROVA (Muallif)

    Ушбу мақолада Марказий Осиё мустақил маънога эга бўлган минтақавий цивилизациялардан бири бўлганлиги, кўп асрлик ривожланиш жараёнида мазкур цивилизация жузъий антропологик, ижтимоий, сиёсий, тил, диний ва бошқа ўзгаришларга қарамасдан доимий ўзига хос қонуниятлари, жиҳатлари шаклланиб борганлиги ҳамда Ўзбекистон ҳудудларида жойлашган марказий шаҳарлар ҳисобланган Бухоро ва Самарқандда миллий қадриятлар ислом цивилизациясининг асосини ташкил этгани, юзлаб авлодлар тажрибаси асосида шаклланган мазкур қадриятлар билан уйғунлашиб кетган бой диний ва тарбиявий тажрибалар тўплангани, Марказий Осиё ҳудудларида VII асрдан бошлаб ислом дини тарқала бошлагандан, минтақада ислом илмларининг миллий маданият билан алоқалари қандай тарихий босқичлар орқали мустаҳкамланиб борганлиги ҳақида бирламчи манба ва тадқиқотларга таяниб таҳлилий маълумотлар илгари сурилади. Шунингдек, ушбу мақолада Марказий Осиё ва ислом маданиятлари ўзаро таъсир этиш ва ўзлаштириш даври ҳамда Марказий Осиё ислом минтақавий формаси шаклланган ва барқарорлашган даврининг ўзига хос жиҳатлари илмий асосланган. Ислом тарихида мазҳаблар вужудга келган даврдан бошлаб (VIII аср охири, IX аср боши), ҳанафийлик мазҳаби конкрет сиёсий-ижтимоий сабабларга кўра Марказий Осиёда етакчи, баъзи ҳолларда эса диний ҳаёт соҳасида ягона кучга айланганлиги учун бу жараёнлар унинг бевосита фаол қатнашуви ва ғоявий етакчилигида ўтганлиги ҳам мақолада илмий асосланган. Ушбу мақола орқали ўқувчи исломнинг Марказий Осиёдаги тарихи, унинг минтақа маданиятидаги ўрни, миллий қадриятлар билан муштараклашув хусусиятларини ўрганишда ҳанафийлик мазҳабининг роли бағоят муҳим бўлганлигини тушиниб етади. Мазкур мақолада яна илк ҳанафийлик мазҳабининг минтақадаги муваффақиятида Бухоро ва Самарқанд шаҳарларининг тарихий-маданий марказ сифатидаги ўрни, Мовароуннаҳрдаги ислом илмлари ривожида минтақанинг турли катта-кичик шаҳарларида етишиб чиққан олимларнинг роли катта бўлганлиги алоҳида таъкидланади

    4-15
    24
    4
    04-07-2026
  • БЕДИЛ ИЖОДИДАГИ ГЎЗАЛ АХЛОҚ ВА ФАЗИЛАТЛАР

    Nargiza SHOALIEVA (Muallif)

    Мусулмон киши ахлоқан гўзал ва маънан баркамол шахс бўлмоғи даркор. Шарқ мутафаккирларининг башарият тамаддунига қўшган ҳиссаси беқиёс бўлиб, бугунги кунда ҳам уларнинг ижодларини ўрганиш ва тадқиқ этиш долзарб мавзулардан саналади. Ана шундай мутафаккирлардан бири – Мирзо Абдулқодир Бедил (1644-1721) бўлиб, у туркий, форсий xамда Ҳиндистон халқларини бирлаштириб турадиган силсиланинг узилмас халқасидир. Файласуф-шоир илм-ҳунар эгаллашда ҳар бир инсон ахлоқий мезонларни, жумладан, инсоф, камолотга интилишни ўзига раҳбар қилиб олиши керак, деган ғоя мақолада асосий ўринни эгаллаган ва Бедилнинг бу борадаги фаолияти тадқиқ қилинган.


    Мазкур мақолада Бедил ижодида ахлоқий қадриятларни таҳлил остига олар эканмиз, Бедил илгари сурган ахлоқий қадриятлар орасида карам тушунчаси муҳим ўрин эгаллаган. Карам ахлоқий тушунчаси мутафаккир томонидан инсон камолотида, унинг мукаммалликка эришишда устувор қадриятлардан бири сифатида талқин этади. Мутафаккир карам тушунчаси ҳақида фикр билдирганда, ўзидан олдин яшаб, ижод этган алломаларнинг қарашларига таяниб, уларни янги мазмун билан бойитгани тадқиқ этилган.


    Булардан ташқари, Бедил ҳаё, ибо, уят каби ахлоқий тушунчаларга ҳам катта эътибор қаратади. Бедил таълимотидаги ҳаё, уят, андиша каби ахлоқий қадриятларни таҳлил этганимизда, уларнинг Марказий Осиё мутафаккирлари ижоди билан ҳамоҳанглигини кўрамиз. Масалан, Юсуф Хос Ҳожибда ушбу тушунчалар ҳақида шундай дейилади “Икки оламда ҳам одамга керакли нарса яхши феъл ва хуш хулқдир. Иккинчидан шарм-ҳаё, андиша, учинчидан ростлик-тўғрилик ҳам зарур нарсадир. Мана шу фазилатлар туфайли одам бахт топади. Уят, андиша кишини ярамас ишлардан тияди, ҳаёсизлик одам учун ўхшаши йўқ иллатдир. Тўғрилик, ҳаё ва хушфеъллик жам бўлса олам-олам севинч демакдир”. Бу каби фикрлар Алишер Навоийнинг ахлоқий қарашларида ҳам мавжуд. Масалан, “Вафосизда ҳаё йўқ; ҳаёсизда вафо йўқ. Агар кимда бу икки сифат бўлмаса – унда имон ҳам йўқ”.


    Мақолада Мирзо Бедил илмни инсоннинг асл гавҳари эканлигини таъкидлаб, табиатнинг яширин сирларини инсон идрок қилиши учун одам билимли бўлиши, қунт билан ўқиши кераклиги ҳақидаги фикрлари таҳлил қилинган.

    40 - 47
    19
    4
    06-07-2026
  • АМИР ТЕМУР ДАВЛАТ БОШҚАРУВИДА МИЛЛИЙ ВА ДИНИЙ ҚАДРИЯТЛАР УЙҒУНЛИГИ

    Tulkin ALIMARDONOV (Muallif)

    Мазкур мақолада Амир Темурнинг давлат бошқаруви ҳақида сўз юритилиб, бошқарувда халқнинг менталитетида чуқур илдиз отган маънавий мерос, диний қадриятлар, урф-одат ва анъаналарга суянишни юксалиш омили сифатида қараши ҳақида фикр юритилади. Одамлар табиатан фақат адолат, тенглик, имон, эътиқод ва бошқа қадриятларда ҳамжиҳатликка келади. Давлат бошқарувида қадриятларнинг ижтимоий-сиёсий мақомини белгилаш билан аслида ҳокимиятнинг халқчил фаолияти таъминланиши, қадриятлар дастлаб табиат қонуниятлари ва илоҳий-диний негизлар асосида шаклланиши ва бундай диний қадриятлар турли таълимотларда ҳар хил келган бўлсада, бир моҳиятга – якка худоликни тан олиш, ҳукмдор унинг ердаги вакили эканлигига асосланиши таъкидланган. Шунинг учун қадимда аждодларимиз қадриятлар асосида тегишли сиёсий тизимларни яратгани, ҳокимиятнинг илоҳий манбасига алоҳида эътибор қаратгани адолат, ҳақиқат ва эзгу ишларга интилиш сиёсий ҳокимиятнинг ажралмас таркибий қисми бўлганлиги алоҳида таъкидланган.


    Шунингдек, инсоният цивилизациясининг ибтидоси ва унинг давлатчилик шакли жараёни Зардўштийликдан Исломгача бўлган маданий масофада ўз мавжудликларини сақлаб қолишга эришилаётгани, Амир Темурнинг давлат қурилиши борасидаги улкан меросларидан бири бу сиёсий ҳокимиятнинг фалсафий конструкциясини ярата олганлиги билан белгиланиши илмий далиллар асосда ёритилган. Жамият, давлат, дин нисбати, ҳар бирининг роли ва ўрни тегишли давр ва маданиятида ушбу муассасалар асосий масалалар сифатида ҳар доим долзарб бўлганлиги, бу бирлик цивилизация тузилишининг ташқи шакллари ва ҳар қандай давлатнинг ички архитектурасини белгилаганлиги асосланган. Шу сабабли дин билан ҳокимиятнинг ўзаро таъсир масалаларини ўрганиш давлат, куч ва имон ўзаро манфаатли шаклларни топишга имкон беради. Тарихий тажриба кўрсатиб турибдики, давлатнинг буюклиги ҳокимият ва жамият мафкура орқали ҳуқуқий (адолатли) муҳитни вужудга келтиради. Амир Темур ўз сиёсатида Яратганнинг иродаси билан буюклик тимсолини қўлга киритиши ва бундай қудратнинг абадийлигига эришиши тарихий манбалар асосида батафсил ёритилган.

    4 - 16
    30
    5
    04-07-2026
  • ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОНДА КОНФЕССИЯЛАРАРО МУНОСАБАТ ЛАРНИНГ ҚИЁСИЙ ТАҲЛИЛИ

    Abdulla MIRZAKHOJAEV (Muallif)

    В статье рассмотрена история религий в контексте тюркского прошлого, исламского ренессанса, царского империализма и советского атеизма, современных реалий. Автор анализирует конституционный и профильный законы, описывает религиозное многообразие и культурный плюрализм, рассматривает систему и институты религиозного образования, определяет основные причины радикализации двух стран уделяя особое внимание специфике проявления религиозного радикализма в каждом из двух государств, их подходам к этой проблеме и путям противодействия террористической угрозе, а также систематизирует мнения различных ученых. Определены негативные последствия разных исторических и политических событий на религиозную жизнь узбекстанского и казахстанского общества. Выбор указанных государств обусловлен сходством их истории, культуры и политической системы. Сравнительный анализ состояния межконфессиональных отношений в Узбекистане и Казахстане проводится по следующим критериям: исторические этапы, законодательно-правовая база, религиозные объединения, религиозное образование, проблема религиозного экстремизма и фундаментализма. Цель статьи – определение особенностей взаимодействия казахстанской и узбекстанской властей с религиозными и конфессиональными структурами, а также выявление основных проблем межконфессиональных отношений и религиозной ситуации в целом.


    Данное исследование является ценным научным материалом, который способствует лучшему пониманию этноконфессиональной и межконфессиональной политики в современных реалиях, а также анализу состояния и прогнозу перспективы развития толерантных межконфессиональных отношений в Узбекистане и Казахстане в условиях религиозного плюрализма, глобализма и актуальных вызовов эпохи постмодерна. Необходимо поэтапное укрепление законодательной, политической и социально-экономической базы, которая будет направлена на светский путь развития наших стран, без ущемления конфессий и религиозных организаций, которые отделены от государства по определению. В тюркской истории на территории Центральной Азии имеется множество конкретных примеров, которые свидетельствуют о положительном опыте исторически мирного сосуществования различных религий в среднеазиатском тюркомусульманском регионе. Такие исторические факты должны и могут позитивно влиять на дальнейшее укрепление межрелигиозного сотрудничества и согласия.

    60 - 67
    20
    6
    05-07-2026
  • ХРИСТИАН ДИНИНИНГ КИБЕРМАКОНГА КИРИБ КЕЛИШ ТАРИХИ

    Shohsanam NIYAZOVA (Muallif)

    Мақолада кибермаконга христиан динининг кириб келиши, мазкур динга оид илк виртуал форумлар, гуруҳлар, тармоқ ва веб-сайтлар тарихи тўғрисида сўз юритилган. Бу жараёнларни тадқиқ этган олимларнинг дин, хусусан, христианликнинг Интернетда кенг ёйилиши ва бунинг ўзига хос жиҳатлари борасидаги нуқтаи назарлари очиб берилган. Эътиборлиси, бу жараёнларнинг гувоҳи бўлган ёхуд шахсан иштирок этган АҚШлик, Канада ва англиялик олимларнинг шахсий кузатувларидан мисоллар келтирилган. Дин ва интернет мавзусидаги тадқиқотлар уч давр (тўлқин)га бўлиниши ҳисобга олинган ҳолда ҳар бир даврнинг етакчи намояндалари тадқиқотларига тўхталиб ўтилган. Ушбу изланишлар натижасида қандай хулосаларга келингани баён этилган.


    ХХ асрнинг иккинчи ярмида онлайн эълонлар доскаси (BBS)да фақат пост ёзиб қолдиришдан бошланган мазкур жараён тез суръатларда ривожланди. Диний қарашлар баён қилинадиган алоҳида форумлар (масалан, “Origins”, 1983 й.) ва айнан христианларга мўлжалланган виртуал гуруҳлар (“net.religion.christian”, 1984 й.) юзага келди.


    Муаллиф томонидан бу гуруҳларга нафақат оддий аҳоли, балки черковлар ҳам қизиқиш билан қарагани ва фаол иштирок этганининг замирида қандай омиллар борлиги таҳлил қилинган.


    Мақолада диний мулоқот олиб бориш учун очилган дастлабки тармоқ – “Ecunet” ҳамда унда шаклланган виртуал жамоалар томонидан оммавий ва хусусий (тўлов асосида кириш мумкин бўлган) суҳбатларда қандай мавзулар муҳокамасига кўпроқ эътибор қаратилгани баён қилинган. 1986 йилда христианлик тарихида биринчи марта онлайн ўтказилган қайси диний маросим — “Challenger” космик кемасида бедарак кетган фазогирлар хотираси ёд олиб, сўнгги йўлга кузатилгани тўғрисида маълумот берилган.


    Гиперматн билан ишлаш, веб-сайтлар очиш имкониятининг яратилиши билан бир вақтда “World wide web” (Бутундунё ўргимчак тўри)нинг барча учун бепул жорий этилиши христианликнинг кибермакондаги ривожланиш динамикасига қай тарзда таъсир этгани кўрсатиб берилган. Бунда киберкоммуникация технологияларининг олдинги сафида бўлган веб-сайтлар ҳамда улар қайси оқим ва черковларга тегишли бўлгани тўғрисида маълумотлар келтирилган.

    76 - 83
    27
    5
    05-07-2026
  • “МУХТАСАРУ-Л-ҚУДУРИЙ” АСАРИ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА

    Nodirbek K. TURABOYEV (Muallif)

    Ҳанафий мазҳабига эргашувчилар дунё мусулмонларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ироқ ва Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳининг марказлари бўлган. Бу икки минтақа ўртасидаги илмий муносабатлар бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. Ўлкамиз уламолари томонидан яратилган фиқҳий асарлар ислом оламида ҳам машҳур бўлган. Бағдодда яратилган “Мухтасар ал-Қудурий” асаридан юртимизда эътиборли китоб сифатида фойдаланиб келинган. Шу билан биргаликда Мовароуннаҳр уламолари томонидан яратилган кўплаб мўътабар фиқҳий асарлар мазкур китоб таъсирида дунёга келган. Шундай бўлса-да, бу асар юртимизда ҳалигача илмий тадқиқотларга муҳтож. Ушбу мақолада фиқҳий асарларнинг шаклланиши, “мухтасар” деган жанрнинг таърифи, “Мухтасарул Қудурий”нинг фиқҳий китоблар орасидаги мавқеи, унинг афзалликлари тадқиқ қилинган. Мухтасар жанрида ёзилган китоблар бир нечта турга бўлинади. Улар орасида Қудурийнинг мухтасари ёзилишига кўра муайян асардан қисқартириб олинмаган ва муаллиф ҳам бу ҳақда изоҳ қолдирмаган. Кичик тадқиқот асносида унинг турли воситалар асосида “Зоҳирур ривоя” масалалари боғланишини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, унинг ёзилиш услуби, маълумотларга бойлиги уни ҳанафийлар учун доимо фойдаланадиган манбага айлантирганлиги таҳлил этилган. Мазкур матн “Усул” деб номланган олтита китобга қандай боғланиши ва ҳанафий мазҳабининг кейинги кўплаб китобларга асос бўлиб хизмат қилганлиги ўрганилган. Бу китобнинг аҳамияти ҳақида айтилган маълумотлар келтирилган. “Мухтасарул Қудурий” ҳанафий фиқҳида энг кўп фойдаланилган китоблардан ҳисобланади. Мақолада яна қуйидагилар тадқиқ этилди: асар яратилганидан бошлаб унга шарҳлар ва ҳошиялар битилган; унинг асосида мўътабар матнлар ёзилган, китобни вазнга солиб манзума шаклида асарлар ёзилган; уни яна ҳам мухтасар қилиб оддийроқ китоблар яратилган; замонавий тадқиқотчилар уни қайта изоҳлаган; савол ва жавоб услубида китоблар таълиф этилган ва асар турли тилларга таржималар қилинган. Кўп эътирофлардан матн китоблари орасида ҳам ишончли ва мўътабар китоб эканлиги ёритилган.

    23-32
    44
    5
    04-07-2026
51 - 58 from 58 << < 1 2 3 

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling