Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • ДИНШУНОСЛИКНИ ЎҚИТИШДА ЗАМОНАВИЙ УСЛУБЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШНИНГ АҲАМИЯТИ

    Mahfuza ALIMOVA (Muallif)

    Мақола диншуносликка оид мавзуларни ўзлаштиришда таълим олувчиларда таҳлилий ва танқидий, мустақил фикрлашга ундайдиган замонавий методлардан фойдаланишни усулларини ўрганишга бағишланган. Мақолада олий таълимда халқаро стандартлар асосида юқори малакали, креатив ва тизимли фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган кадрлар тайёрлаш, уларнинг интеллектуал қобилиятларини намоён этиши ва маънавий баркамол шахс сифатида шаклланиши учун зарур шарт-шароит яратиш, олий таълим муассасаларининг ўқув режаларини кредит-модуль тизимига ўтказиш механизмларини ишлаб чиқиш ва уларни босқичма-босқич мазкур тизимга ўтказиш бўйича амалга оширилаётган қатор чора-тадбирлар ёритилган.


    Таълим жараёнида маъруза, семинар машғулотларини ташкил этишдаги замонавий ёндашувлар, диншуносликка оид мавзулардаги маърузаларнинг самарасини ошириш, маълумотларни қиёслашда диаграммалар, схема, жадвал, график каби кўргазмали қуроллардан фойдаланиш, “Ақлий ҳужум”, “Концептуал жадвал”, “Блиц-ўйин”, “Мунозара” каби услубларни қўллаш механизмлари кўрсатилган. Динлар билан боғлиқ бирор муаммо бўйича таълим олувчилар томонидан билдирилган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум бир ечимга келишга қаратилган методларни оғзаки шаклини қўллаш усуллари ёритилган.


    Мазкур услубларда таълим берувчи томонидан берилган саволларга таълим олувчиларнинг ҳар бири ўз фикрини оғзаки билдириши, таълим олувчилар ўз жавобларини аниқ ва қисқа тарзда баён этишлари билан боғлиқ қоидалар акс этган. Методлар тўғри ва ижобий қўлланилганда шахсни эркин, ижодий ва ностандарт фикрлашга ўргатади, таълим олувчиларнинг барчасини жалб этиш имконияти бўлади, шу жумладан, уларда мулоқот қилиш ва мунозара олиб бориш маданияти шаклланади.


    Шунингдек, мақолада шахсга йўналтирилган таълим – талабанинг фикрлаш ва ҳаракат стратегиясини инобатга олган ҳолда унинг шахси, ўзига хос хусусиятлари, қобилиятини ривожлантиришга йўналтирилган таълим усули экани, унда ўқитиш муҳитининг талаба имкониятларига мослаштирилишини назарда тутиши очиб берилган. Замон талабларига кўра ташкил этилган таълим муҳити, педагогик шарт-шароитлар, таълим ҳамда тарбия жараёни талабанинг шахсий имкониятларини рўёбга чиқариш, қобилиятини ривожлантириш, шахс сифатида камолотга етишини таъминлаш, тафаккури ва дунёқарашини бойитиши ёритилган.

    56 - 65
    19
    4
    06-07-2026
  • ХХ АСР БОШЛАРИДА ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ХОРИЖДА ТАЪЛИМ ОЛИШ ТАРИХИДАН

    Abduvali A. YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг Россия империяси ҳукмронлиги шароитидаги хорижий таълими масаласига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери илм-фанда тараққий этган ислом оламининг олий ўқув юртлари ва дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилганлар. Туркистонда XIX аср охири – ХХ аср бошларида ҳам илм-фан ва тараққиётга интилиш давом этди. Бу жараён Туркистонда вужудга келган жадидчилик ҳаракати билан бирга ривожланиб борди. Ёшларнинг хорижий таълимига маърифатпарвар зиёлилар ва илмга хайрихоҳ кишилар моддий ва маънавий жиҳатдан ёрдам кўрсатдилар. Улар хайрия жамиятлари тузиб хорижга талаба юбориш ва у ердаги таълим жараёнига кўмак бердилар. Мамлакат учун зарур диний ва дунёвий билимларни олиш ва тараққиётга хизмат қилувчи соҳалар бўйича ёшлар хорижда таҳсил олдилар.


    Мақолада тарих фанида тан олинган услуб ва тамойиллар асосида манбалар, ҳужжатлар ва адабиётларни ўрганиш хронологик ёндашув, цивилизацион, қиёсий, тизимли таҳлил қилган ҳолда ёшларнинг хориж мамлакатларида таълим олиш тарихини ўсиб бориш ва бу йўлда амалга оширилган амалий фаолиятни кўрсатиб берилган.


    Шунингдек, Туркистон ёшларининг хорижда таълим олишига сабабчи бўлган омиллар, ўлкадаги сиёсий-ижтимоий, ҳолат, миллий кадрлар тайёрлашдан мақсад таҳлил қилинган. Туркистон минтақасида мавжуд уч ҳукумат, яъни Туркистон генерал-губернаторлиги, Бухоро амирлиги ва Хива хонлигида ушбу масалага нисбатан эътибор кўрсатиб берилган. Миллий кадрлар тайёрлаш учун юборилган мамлакатлар ва у ердаги таълим ҳақида сўз борган. Жадид зиёлилари томонидан ёшларни хорижда ўқитиш йўлида тузилган маърифий ва хайрия жамиятлари ҳамда ёшларнинг борган мамлакатларидаги тузган илмий жамиятлари манбалар асосида очиб берилган.


    Ушбу даврда Туркистон ёшлари Оренбург, Петербург, Қозон, Уфа каби Россиянинг марказий шаҳарлари, Туркия, Миср, Ҳиндистон ва Европанинг ривожланган давлатлари таълим муассасаларида ўқидилар. Мақолада мавзуга оид архив ҳужжатлари, манбалар ва кенг турдаги илмий адабиётлар таҳлилга тортилган. Ушбу мақола орқали ХХ аср бошларидаги Туркистон ёшларининг хорижий таълими тарихининг манзараси тасвирлаб беришга ҳаракат қилинган.

    22-30
    18
    3
    16-07-2026
  • ХОРИЖДА ЎҚИГАН ТУРКИСТОН ЁШЛАРИ ҲАЁТИНИ ЁРИТИШДА МАКТУБЛАР МУҲИМ МАНБА

    Abduvali YULDASHEV (Muallif)

    Ушбу мақола Туркистон ёшларининг хорижда таълим олиш тарихини ёритишдаги мактубларнинг манба сифатидаги ўрни ва аҳамиятига бағишланган. Ёшлар узоқ ўтмишдан бери хорижда таҳсил олиш, ислом оламининг олий ўқув юртлари, дунёнинг йирик шаҳарларида таълим олишга интилиб яшаганлар. Бу жараён XIX аср охири XX асрнинг 20-йилларигача бўлган даврда Туркистонда ҳам давом этди. Ёшлар Туркистонни ривожланган мамлакатлар даражасига кўтаришга, Европа илм-фан тараққиёти ва техникасининг ривожланишига таъсир кўрсатган дунёвий фанларни ўзлаштириш ва уларни ўрганишга катта эътибор қаратдилар. Мамлакатда таълим, маданият, санъат, саноат ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини ривожлантириш учун керакли кадрлар тайёрлаш заруратида маҳаллий маърифатпарвар зиёлилар ва илмга ҳайриҳох кишилар катта хизмат кўрсатдилар.


    Бу даврда Туркистон ёшларининг кўпчилиги Россия, Татаристон, Озарбайжон, Туркия ва Германия каби мамлакатларнинг марказий шаҳарларида ўқидилар. Муаллиф архив ҳужжатларини ўрганиб чиқиб, талабаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти ва таълим олиш жараёнини кўрсатишга ҳаракат қилди.


    Шунингдек, хорижда таълим олган талабалар фаолияти кўриб чиқилди. Мақолада хорижда ўқиган Туркистон ёшларининг айрим мактублари таҳлил қилинди. Ишнинг янгилиги ушбу ҳужжатлар орқали талабалар ҳаётининг турли томонларини очиб беришга ҳаракат қилинди.

    89 - 95
    30
    3
    29-06-2026
  • МАЛАЙЗИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ ТАРИХИДАН

    Dilafruz TURDIEVA (Muallif)

    Жануби-Шарқий Осиё минтақаси давлатлари олий таълим тизимида кенг ислоҳотлар олиб борилмоқда, уларнинг дунё ҳамжамиятида етакчи ўринларга чиқиш имкониятлари кенгаймоқда.


    Мақолада асосий эътибор Малайзия таълим тизимининг турли даврларда, хусусан, Британия мустамлакачилиги даври, иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги пайтда ҳамда мустақиллик даврида ўтказилган ислоҳотлари тадқиқ қилинган.


    Малайзия ҳукуматининг “Vision 2020” дастурида дин таълимнинг барча соҳаларида ажралмас қисми сифатида белгилаб берилган. Унда бир қатор фалсафий масалалар ажратиб олингани эътиборга молик, жумладан, маҳаллий концепциядан келиб чиққан ҳолда миллий тараққиёт ривожига ҳисса қўшадиган фанлар, хусусан, диншунослик фанларини ривожлантириш ғоялари илгари сурилган. Ушбу дастур орқали мамлакатда мавжуд муаммоларни илм ва динни ривожлантириш орқали бартараф этишга эришиш кўзда тутилган.


    Муаллиф Малайзия ҳукумати томонидан ривожланиб бораётган иқтисодий шароитда таълим тизимини янада ривожлантириш, ёшларни катта ҳаётга тайёрлаш, ёш илмий ва техник мутахассисларни кўпайтириш мақсадида “ақлли” мактабларни ривожлантиришга эътибор қаратган ва таҳлил қилган.

    145 - 152
    38
    5
    29-06-2026
  • ТАЪЛИМ ВА МАЪНАВИЙ ТАРБИЯ

    Husniddin AKHMEDOV (Muallif)

    Мақолада мамлакатимизда соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишнинг муҳим шарти ва гарови сифатида таълим тарбия тизимини замонавий талаблар асосида ислоҳ этилаётгани, ўз навбатида таълим-тарбия соҳасидаги ижобий ўзгаришлар жамиятнинг ижтимоий кайфияти, онги тафаккурига ижобий таъсир кўрсатаётгани, унинг маънавий ҳаётида туб сифат ўзгаришлар юз бераётгани таъкидланади. Маълумки, халқнинг келажак ҳақидаги тасаввурлари, ўй-фикрлари ёш авлоднинг қандай билим ва тарбия олиб, келгусида қандай инсонлар бўлиб етиши билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Шу ўринда сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари, Ҳадис илми мактабининг ташкил этилиши бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилиши ҳақида фикр баён қилинган. Мавжуд имкониятлардан баҳраманд бўлиб вояга етаётган Ўзбекистон ёшларининг ўқишда, жамоат жойларида ўзини тутиши, кийиниши, муомала маданияти, изланиш ва қизиқиш доираси, замонавий фикрлаши, ҳаёт талабларини тўғри тушуниши, келажакда жамиятда ўз ўрнини топишга, кўп қиррали фаолият юритишга интилиши, ён-атрофда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларга зийрак назар, дахлдорлик ҳисси билан баҳо бера олиши, профессионал билим даражаси, маънавий салоҳияти билан алоҳида ажралиб жамиятимиз маънавий қиёфасини белгилайдиган кучга айланиб бораётгани алоҳида қайд этилган.

    139 - 144
    40
    6
    29-06-2026
  • ЁШЛАРГА ОИД ДАВЛАТ СИЁСАТИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЖАҲОН ТАЖРИБАСИ ВА ЎЗБЕКИСТОН

    Bakhtiarhoja SHODMONOV (Muallif)

    Ўзбекистон демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш натижалари илмий салоҳиятли ёшларнинг муҳим қарорларни қабул қилишда фаол қатнашишда намоён бўлади. Унинг институционал чегараларини янада кенгайтириш давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида воситачи бўла оладиган сиёсий жараёнлар акторлари сонини ошириш имконини беради. Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Халқ билан мулоқот” концепцияси айнан фуқароларнинг сиёсий жараёнлардаги фаоллигини оширишга сиёсий замин бўлди. Жамиятда демократик тартиботлар ва эркинлик муҳити жорий этилди. Давлат идораларига нисбатан фуқаролар ишончи шаклланди. Одамлар давлат идораларига ва фуқаролик жамияти институтларига ўзлари учун ҳимоя институтлари сифатида қарай бошладилар. Жамиятда фаол фуқаролик позицияси шаклланишига катта эътибор қаратилди.


    Ушбу мақолада мамлакатимизда ёшларга оид давлат сиёсати шаклланиши ва амалга ошириш жараёнлари ҳамда жаҳон тажрибаси мухокама қилинган. Шунингдек, ёшлар ташкилотларининг шаклланиш ва ривожланиш унда ёшларининг иштироки, уларнинг ўрни, ютуқ ва муаммолари ҳақида маълумот бериш билан биргаликда таклифлар ҳам киритилган. Бундан ташқари илмий салоҳиятга эга бўлган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшлар қатламларини алоҳида қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий онги ва тафаккурини доимий равишда ривожлантириб бориш, илмий салоҳиятли ёшлар интелектуалини дунё мамлакатлари даражаси билан тенглаштириш, мамлакат иқтисодиёти ривожини ёшлар интелектуал захиралари билан узвий боғлаш, илмий салоҳиятли ёшларнинг жамият тараққиётидаги фаолиятларига йўл очиш ва уни таъминлаш учун уларнинг ўзларидаги фаоллик, ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига камарбасталик, ислоҳотларга ишонч фазилатларини тарбиялаш каби масалалар таҳлил қилинган.

    96 - 104
    35
    5
    29-06-2026
  • МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВО МАРКАЗЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ

    Bakhromjon MAMADIYEV (Muallif)

    Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб за­монавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим му­ассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўнал­тирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.


    Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – ула­моларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллан­тирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламо­лар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштири­лади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқа­ришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.

    4-12
    117
    6
    22-06-2026
  • ТУРКИСТОН ЎЛКАСИДА ИСЛОМ ОБИДАЛАРИНИНГ ҲОЛАТИ ВА ТАДҚИҚИ

    Irodaхon Muxtarovna GAFUROVA, Aziza Nigmatovna GULYAMOVA (Muallif)

    Мақоланинг асосий мақсади – XIX аср охири ва ХХ аср бошларида Туркистон ҳудудларида, жумладан, Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Хива, Хоразмда ислом меъморий обидалари – масжидлар, мадрасалар, минора, хонақоҳ, мақбара ва мозорларнинг ҳолати, уларга бўлган муносабат ва  тадқиқ этиш бўйича бажарилган ишлар таҳлил қилинган.


    Методлар: тадқиқотда тарихий, таққослаш ҳамда солиштирма таҳлил усулларидан фойдаланилган.


    Масжидлар таъмирига рухсат вилоят губернаторларидан олинган, янгиларини қуришга эса, генерал-губернатордан рухсат олинган. Ўрта Осиёда миноралар икки ҳолатда қурилган: биринчидан, иншоотнинг бурчаклари ва дарвоза ён қисмларини кучайтириш учун, яъни, мустаҳкамлаш учун бўлган. Иккинчидан, деворлардан алоҳида, масжид яқинида жуда ҳайбатли, юқорилаган сари торайган маҳобатли миноралар қурилган. 


    Ўрта Осиёда мадрасалар мусулмонларнинг ёпиқ шаклдаги олий ўқув муассасаси ҳисобланган. Биринчи мадраса Бағдоддаги Малик Шоҳ даврида 1065 йили қурилган. Ўрта Осиёда эса биринчи мадраса Х асрда Бухорода қурилган. Ўша даврда олимлар учун бир қатор вақфлар ажратилган. Бухоролик олимлар кўплаб вақф эгалари бўлишган, Бағдодда очилган мадраса умуман қўллаб-қувватланмагани сабабли Бағдодда ўқишни пуллик қилишган.


    Туркистонда мадраса – олий мусулмон диний ўқув муассасаси, диний мактабга ўқитувчи, ислом уламоларини тайёрлаб келган. Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олиниши давридаги мадрасалар сони ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлиб, рус сайёҳи П.Пашинонинг маълумотига кўра, Тошкентда 1866 йилда 15 та мадраса бўлган. Мадрасалар сони ҳақидаги маълумотлар ҳам турлича. ХХ аср бошларида Туркистонда 12 мингта талаба ўқиган. Машҳур мадрасаларда юзлаб толиблар таълим олган. Кўпгина Ўрта Осиё мадрасалари орасида домла ва толиблар алмашинуви Россияга қўшиб олинишидан олдин ҳам жуда жадал бўлган. Туркистонлик муллаваччалар Бухорога илм олишга мунтазам боришган.


    Ўрта Осиёнинг Россияга қўшиб олинишининг илк кунлариданоқ рус ҳукумати нафақат илмий, балки диний жиҳатдан ҳам ислом обидаларига диққатли ва эҳтиёткорона муносабатда бўлишни талаб қилган. Чет эл музей агентларининг ҳаракати ҳам вайронкор бўлган, ҳар йили кам миқдорда бўлмаган ислом дурдоналари сотиб олиниб, олиб чиқиб кетилган.


    Исломий меъморий обидалари вақф маблағлари ҳамда мусулмонларнинг эҳсонлари ҳисобига таъмирланиши керак бўлган, шу сабабли ҳукумат маблағ ажратишга шошилмаган. Кўп ҳолларда маҳаллий бой қатлам бефарқ бўлиб, келиб тушган вақф пуллари шахсий мақсадда ўзлаштирилган.


    Ушбу мақолада Туркистон ўлкасидаги ислом обидалари 

    14-23
    9
    3
    17-07-2026
  • АРАБ ТИЛИНИ ЎҚИТИШДА ТИЛЛАРАРО ИНТЕРФЕРЕНЦИЯ ҲОДИСАСИ

    Yulduz ISMAILOVA (Muallif)

    Мамлакатимиздаги олий таълим тизимини ривожлантирилишига қаратилган таркибий ўзгаришлар юқори малакали рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида талабаларга чет тилларини ўқитиш методологиясини ҳам замон талабларига мос ҳолда ўзгартиришни тақозо этади. Айтиш жоизки, араб тилини ўқитишнинг дастлабки босқичларида талабалар ва ўқитувчилар тиллараро интерференция ҳодисасига дуч келишади ва натижада ўқувчилар нутқида бир қатор характерли хатолар юзага келади. Жумладан, фонетик интерференция нутқда талаффуз қилинадиган фонемаларни тўғри артикуляцияси учун керакли кўникма ва малакаларни шакллантирилишига маълум даражада тўсиқлик кўрсатади.


    Ушбу мақола фонетик интерференция ходисасини талабаларда араб тилида талаффузни шакллантириш жараёнига кўрсатадиган салбий таъсири ва уни бартараф этиш йўллари ҳамда келиб чиқиш сабабларига бағишланган бўлиб, унда талабаларнинг нутқида содир бўладиган фонетик хатолар, уларнинг турлари ва уларни олдини олиш усуллари ҳақида маълумотлар берилган. Ушбу хатолар содир бўлишининг асосий сабабларидан бири – ўзбек тили нормативлари ва қоидаларини араб тилига механик равишда кўчирилишидир. Бундан ташқари мақолада араб ва ўзбек тиллари фонетик ва фонологик тизимларининг баъзи жиҳатлари қиёсий таҳлил қилинган.

    44 - 50
    54
    4
    26-06-2026
  • ШАРҚ МУТАФАККИРЛАРИ ПЕДАГОГИК МАҲОРАТ ҲАҚИДА.

    Gavkhar FUZAILOVA (Muallif)

    Мақолада педагогик маҳорат фанининг бугунги кундаги тарихий келиб чиқиши ва долзарблиги, Шарқ мутафаккирларининг ўқитувчилар педагогик маҳорати ҳақидаги қарашлари таҳлил қилинган. Шунингдек, қадим замонларда ўз илдизларига эга – педагогикада гуманистик анъананинг генезиси тадқиқ этилган. Бу муаммони Ибн Сино, Фаробий, ал-Фарғоний, Элбек, Авлоний каби Ўрта осиёлик олимлар кузатишган.


    Маданий-педагогик анъананинг тарихий тараққиётини ўрганиш ва тушуниш замонавий муаммоларни теран англашга ёрдам беради. Педагогик фаолиятда маданиятнинг бирлаштирувчи моҳиятини тушунишга шахсни энг олий қадрият деб ҳисоблайдиган тарихий ва маданий анъаналар билан танишиш, бундай шахсни ривожлантиришни мақсад сифатида, демократик педагогик маданиятни ҳақиқий мавжудлик воситаси сифатида билишга ёрдам берган.


    Ўрта Осиёда педагогик фикр тараққиётининг турли босқичларида таълим ва тарбияга гуманистик ёндашув йўлини ўрганиб чиқиб, кейинги демократик жамиятга ўтиш шароитида ҳар бир ўқувчининг индивидуал ривожланиш вазифалари табиий ва муқаррар равишда олға сурилганлигини таъкидлаш мумкин.

    138 - 144
    37
    6
    28-06-2026
  • ТУРКИСТОН ЖАДИДЛАРИДАН ОБИДЖОН МАҲМУДОВ ФАОЛИЯТИ МАҲАЛЛИЙ ВА ЧЕТ ОЛИМЛАРИ НИГОҲИДА

    Nodirbek KOMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада мамлакатимиз тарихида юксак ўринга эга бўлган йирик аллома Обиджон Маҳмудов, унинг жамият ривожидаги ўрни ва у томонидан илгари сурилган қарашлар, ғоялар акс эттирилган. Шу сабабли ҳам, уларнинг ҳаёт йўллари, асарлари ва ғояларини ўрганиш – бугунги кун тарихчиси учун ғоят муҳим аҳамият касб этиши кўрсатилган. Бундан ташқари, олим томонидан ватанимиз, халқимиз тараққиёти учун жуда катта ислоҳотлар амалга оширилганлиги, бунга шонли тарихимиз гувоҳ эканлиги тасвирланиши баробарида олимнинг Қўқон жадидларининг сиёсий етакчиси ҳамда йирик ношир сифатидаги фаолиятининг янги қирралари, йирик тадбиркор ва сиёсий арбоб сифатидаги тарихимизда учрамайдиган фаолияти ҳамда қарашлари маҳаллий ва чет эл олимлари асарлари ҳамда даврий нашрлари асосида ёритилган. Шунингдек, мақолада олимнинг ношир сифатидаги фаолияти Туркистон ва Қўқонда газета ҳамда журналлар сонининг ошишига олиб келганлиги аниқ далиллар билан исботлаб берилган, унинг Туркистон мухториятида вазир ҳамда Қўқон шаҳар думасида депутат сифатидаги фаолияти амалий жиҳатдан ёритилган. Энг муҳими, унинг ҳаракатлари туфайли Қўқон шаҳар савдо-саноат биржаси ташкил этилганлиги кўрсатиб берилган. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, Обиджон Маҳмудовнинг ҳаёт йўли ва миллий тараққийпарварлик ҳаракати тараққиётига қўшган ҳиссасига доир маълумотлар ва илмий хулосалардан ушбу йўналишга оид илмий тадқиқотлар олиб боришда олий ўқув юртлар, умумтаълим ва ўрта-махсус таълим тизими учун дарслик ва ўқув қўлланмалар яратишда, тегишли давлат музейлари учун экспонатлар тайёрлашда фойдаланиш мумкин. Қолаверса, мақоланинг илмий янгилиги ҳамда амалий аҳамияти жиҳатдан долзарб бўлиши билан биргаликда, ватанимиз тарихи билан қизиқадиган тадқиқотчилар ҳамда кенг жамоатчилик учун муҳим манба бўлиши мумкин

    57-65
    18
    3
    01-07-2026
1 - 11 from 11

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling