Свет ислама
  • Bosh sahifa
  • Hozirgi
  • Arxivlar
    • Mualliflar uchun
    • Rasmiylashtirish talablari
    • Materiallarni yuborish
    • Jurnal haqida
    • Tahririyat jamoasi
    • Tahririyat siyosati
    • Maxfiylik bayonoti
    • Aloqa
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
  • Kirish
    • ar
    • en
    • ru
    • uz
Kirish
Bosh sahifa Hozirgi Arxivlar
Mualliflar uchun Rasmiylashtirish talablari Materiallarni yuborish
Jurnal haqida Tahririyat jamoasi Tahririyat siyosati Maxfiylik bayonoti Aloqa
  1. Uy
  2. Topish

Topish


Kengaytirilgan filtrlar
Keyin nashr etilgan
Avval chop etilgan

Qidiruv natijalari

##search.searchResults.foundPlural##
  • МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДА ФАТВО МАРКАЗЛАРИНИНГ ВУЖУДГА КЕЛИШ САБАБЛАРИ

    Bakhromjon MAMADIYEV (Muallif)

    Ислом маданияти ва меъёрлари сиёсат, иқтисодиёт, маданият ва оддий одамларнинг маиший ҳаётидаги барча жабҳалар билан фаол боғланиб бормоқда. Исломий руҳнинг глобаллашуви баъзан анъанавий ҳаёт тарзига тўғри келмаса-да, давлат сиёсатига қарама-қарши тарзда оддий аҳолининг ҳаёт тарзига сингиб бораётгани кўплаб за­монавий давлатларни хавотирга солмоқда. Кўп мамлакатлар ҳукуматлари масжид, мадраса ва диний таълим му­ассасаларидаги тарғибот ишларини назорат қилишдан ташқари, фатво институтларини марказлаштириш ва шу орқали назоратни ушлаб қолишга интилмоқда. Энг аввало, бу ишлар давлат сиёсатига қарши бўлган фатволар қабул қилинишининг олдини олиш ва аксинча, масалаларни мувофиқлаштириш бўйича давлат сиёсатига йўнал­тирилган диний қарорларни эълон қилиш мақсадида амалга оширилмоқда.


    Юқоридагилар икки усулда амалга оширилмоқда: биринчидан, асосий вазифаси фатво чиқаришдан иборат бўлган махсус давлат ташкилотлари тузилмоқда, иккинчидан, фатво беришга ҳақли бўлган диний олимлар – ула­моларни бирлаштирган уюшмалар давлат назоратига олинмоқда ёки ҳукумат назорати остида янгидан шакллан­тирилмоқда. Покистонда фатво чиқариш ҳуқуқи мадрасаларга берилган. Мисрда фатволарга тегишли масалалар Дарул-Ифта (Фатволар уйи) томонидан назорат қилинади. Саудия Арабистонида фатво масалалари Катта уламо­лар кенгаши ҳузуридаги Илмий тадқиқотлар ва фатволар бўйича Доимий қўмита томонидан мувофиқлаштири­лади. Туркия Диёнат ишлари бошқармаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича Олий Кенгаш мамлакатда фатво чиқа­ришни мувофиқлаштирадиган бош орган ҳисобланади.

    4-12
    117
    6
    22-06-2026
  • ФАТВОЛАРНИНГ МУСУЛМОН ДАВЛАТЛАРИДАГИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ РОЛИ

    Baxromjon MAMADIYEV (Muallif)

    Фатво – янги ва баҳсли масалаларга доир мусулмон олимлари ва уламоларнинг жавоби ва изоҳидир. Фатво ислом ҳуқуқшуносининг индивидуал, шариат ва фиқҳ билимдонларидан бир гуруҳининг умумий ёхуд махсус органнинг хулосаси шаклида бўлиши мумкин. Замонавий мусулмон давлатларда фатво институти кундалик маиший масалалардан тортиб, ички ва ташқи сиёсат даражадаги масалаларни ҳал этишгача бўлган жараёнга кучли таъсир ўтказади. Фундаментал қарашга эга бўлган уламолар янгиликлардан юз ўгиришга чақирса, бошқалари янги масалалар бўйича адолатли фатволарни чиқариш учун ислом меъёрлари асосида чуқур ўрганишлар ўтказилиши тарафдоридир. Кўп мамлакатлар ҳукумати фатво институтларидан ички барқарорликни сақлаш, ўз қарорлари моҳиятини тушунтириш ва жамиятдаги тушунмовчиликларнинг олдини олишда кенг фойдаланади. Ана шу муносабат билан мусулмон мамлакатларида фатво институтларининг роли, исломий қарорларнинг ҳуқуқий кучи ва уларни ишлаб чиқиш механизмига асосан таснифлаш масалаларини тадқиқ қилиш муҳим ҳисобланади.

    42-47
    89
    8
    25-06-2026
  • XI-XII АСРЛАР МОВАРОУННАҲРДА ЁЗИЛГАН ҲАНАФИЙ ФИҚҲИГА ОИД АСАРЛАРНИНГ ЎЗИГА ХОС УСЛУБЛАРИ

    Bekzodbek MUXTAROV (Muallif)

    Ушбу мақола XI-XII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий фиқҳига оид асарларнинг тадқиқига бағишланган. Маълумки, XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда фиқҳ илмининг ривожининг олтин даври ҳисобланади. Ҳанафий фиқҳи илмининг иккинчи йирик соҳаси «фуруъ ал-фиқҳ» илми бўлиб, у «усул ал-фиқҳ» илмида белгилаб берилган қоидалар асосида ишлаб чиқилган амалий ҳукмлар мажмуи ҳисобланади. Унда мужтаҳидларнинг шаръий далиллари, улар асосида чиқарилган ҳукмлар ва фатволар жамланган. Ўрганувчиларга осон бўлиши учун ҳукмлар мавзулар асосидаги матнлар шаклида тартибланган. Тили равон, халқчил, замон ва макон шароитлари инобатга олинган, замонавий масалалар ҳамда фатволар киритилиб, мазҳаблар ҳукмлари қиёсланади.


    Мазкур даврда ўлкада ҳанафий фиқҳ илмининг усул ва фуруъ йўналиши ҳамда уларнинг матн, жадал, хилоф, аҳком, фароиз, шурут, адаб ал-қози, ҳиял, сияр, ихтисоб, фиқҳий қоидалар илми ҳамда фатво жанрларида 50 га яқин машҳур асарлар таълиф этилган. XI–XII асрларда ёзилган фиқҳий манбалар методологияси кейинги даврдаги асарлар ёзилишига асос бўлиб хизмат қилди. Жумладан, фуруъ ал-фиқҳ илмига оид: Абул Ҳусайн Қудурийнинг «Мухтасар ал Қудурий», Абу Лайс Самарқандийнинг «Хизонат ал фиқҳ», Имом Сарахсийнинг «ал-Мабсут», Алоуддин Самарқандийнинг «Туҳфат ал-фуқаҳо», Алоуддин Косонийнинг «Бадое ас-саное фи тартиб аш-шарое», Бурҳониддин Марғинонийнинг «Бидоят ал-мубтадий» ва «ал-Ҳидоя шарҳ ал-бидоят ал-мубтади» ҳамда Носируддин Самарқандийнинг «ал-Фиқҳ ан-нофеъ» каби мўътабар матнлар ҳам мазкур даврда таълиф этилган.


    XI–XII асрларда Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий мазҳабининг фиқҳий мўътабар манбалари ўз соҳасининг етук олимлари, ишончли фақиҳлари томонидан ёзилган. Мазкур асарлар: заиф ривоятлар, кучсиз сўзлардан холи, фиқҳий ихтилофларнинг барчаси келтириб ўтилмагани, ўқилиши осон, далил ва ҳужжатлар зикр этилмаслиги, қисқа ва ёдлашга осон бўлиши билан ажралиб туради. Шу билан бирга, мазҳаблар ўртасидаги фиқҳий ихтилофлар ҳам зикр этилган бўлиб, бу эса мазҳаблар ва уларнинг далиллари борасидаги фиқҳий масалаларни тўғри ва чуқур англаш, қиёсий тадқиқ эта олиш кўникмасининг шаклланишида муҳим саналади.


    Ушбу мақолада Мовароуннаҳрда ёзилган ҳанафий фиқҳига оид асарлар, уларнинг жанри, услублари, муаллифларнинг ўзига хос ёндашувлари ҳамда ҳанафий фиқҳ илми ривожидаги ўрни тадқиқ этилган.

    98 - 105
    14
    5
    06-07-2026
  • ҲАДИС ИЛМИДА САҲОБИЙЛАРНИНГ ЎРНИ

    Doniyor MURATOV (Muallif)

    Мақолада ҳадис илмида саҳобийларнинг ўрни, уларга муҳаддис олимлар томонидан берилган таърифлар келтирилган. Саҳобий бўлиш шартлари таҳлил қилинган. Шунингдек, ҳадис илмида саҳобийларни таниб олиш усуллари тўғрисида ҳам сўз юритилган. Саҳобийлар фаолият олиб борган ва уларнинг саҳобийликни даъво қилиш йиллари борасида фикрлар берилган. Ҳадис илми тарихида саҳобийлар бир табақада деб ҳисоблансада, олимлар уларни усулул ҳадис қоидалари асосида турли гуруҳларга бўлиб ўрганганлар.


    Ҳадис ровийлари орасида фақат саҳобийлар адолатли ровий экани таъкидланади. Бу мисоллар билан таҳлил қилинган ва ақида китобларидан ҳам фойдаланилган. Саҳобийлар орасида энг кўп ҳадис айтганлари ҳам санаб ўтилган. Шу билан бирга саҳобийлардан энг кўп фатво берганлари келтирилган. Саҳобийлар сони борасида ҳам манбалардан маълумотлар келтирилиб таҳлил қилинган.


    Аёл саҳобийлар ва уларнинг фаолиятлари тўғрисида ҳам маълумотлар берилган. Уларнинг ҳадисларни тарқатишдаги меҳнатлари манбалар асосида тадқиқ қилинган. Аёллар орасида энг кўп ҳадис ривоят қилганлари келтирилган. Мақола сўнгида муҳаддислар энг охирги вафот этган саҳобийларни кўрсатиб берганлари таҳлил қилинган.

    14-20
    53
    6
    23-06-2026
  • МОВАРОУННАҲР  АЛЛОМАЛАРИНИНГ ФИҚҲ  ИЛМИ  РИВОЖИДАГИ  ЎРНИ

    Muzaffar KAMILOV (Muallif)

    Ушбу мақолада Мовароуннаҳр алломаларининг фиқҳ илми ривожидаги ўрни вауларнинг и слом ҳуқуқшунослиги тараққиётига қўшган беқиёс ҳиссаси бирламчи манбалар асосида илмий таҳлил қилинган. Тадциқот доирасида ҳадис ва фиқҳ илмларининг минтақада шаклланиши, уларнинг институционал ва интеллектуал асослари, шунингдек, Ироқ ва Хуросон илмий мактабларинингушбу жараёнга ижобий таъсири атрофлича баён қилинган. Икки мактаб олимларининг илмий ҳамкорлиги натижалари асрлар давомида ижобий натижа сифатида намоён бўлиб келгани изоҳланди. Шу билан бирга, Мовароуннаҳрда шаклланган илмий муҳит, Мадраса таълим тизими, илм аҳлига бўлган ижтимоий муносабат ҳамда сиёсий барқарорлик каби омиллар мазкур ҳудудда фиқҳ илмининг ривожланишига муҳим замин яратгани ўз ифодасини топган.
    Мақолада Имом Бухорий, Имом Мотуридий, Бурҳониддин Маргиноний ва Абулайс Самарқандий каби йирик алломаларнинг ҳадисшунослик ҳамда фиқҳ илми ривожига кўшган ҳиссаси илмий нуқтаи назардан ёритилган. Хусусан, уларнинг асарлари орқали ҳадис ва фиқҳ ўртасидаги узвий боглиқлик, назарий-ҳуқуқий қоидаларнинг амалий ҳаётга татбиқи ва ҳанафий мазҳабининг методологик асослари таҳлил қилинган. Шунингдек, Мовароуннаҳр фиқҳ мактаби қиёс, истиҳсон ва ижтиҳод каби ҳуқуқий усуллардан самарали фойдаланган ҳолда назарий фиқҳни амалий қозиёт ва фатво амалиёти билан уйгунлаштиргани кўрсатилган.
    Шу билан бирга, мақолада Мовароуннаҳр фиқҳ мактабининг минтақавий ва халқаро таъсири ҳам таҳлил қичинган. Марказий Осиё, Ҳиндистон ва Усмонли ҳудудларида ҳанафий ҳуқуқ анъанаюрининг тарқазишида Мовароуннаҳр уламолари мероси муҳим аҳамият касб этгани асослаб берилган. Бу жараёнда Мадраса института илмий билимларнинг узлуксиз узатилииш ва фиқҳий мероснинг кенг тарқалишида муҳим роль ўйнагани қайд этилган.
    Тадқиқот натижалари бўйича Мовароуннаҳр алломачари томонидан шакллантирилган илмий анъана фақат уз даври билан чекланиб цолмагани, бачки ислам ҳуқуқшунослигининг кейинги ривожига ҳам кучли таъсир кўрсатгани асосланган. Улар яратган улкан мерос фиқҳ илмини тизимлаштириш, унинг назарий ва амалий асосларини мустаҳкамлаш ҳамда ҳуқуқий тафаккурнинг бардавом ривожига хизмат қилган муҳим манба сифатида баҳоланган.

    4-12
    72
    17
    23-05-2026
  • “МУХТАСАРУ-Л-ҚУДУРИЙ” АСАРИ – ҲАНАФИЙ ФИҚҲИДАГИ МЎЪТАБАР МАНБА

    Nodirbek K. TURABOYEV (Muallif)

    Ҳанафий мазҳабига эргашувчилар дунё мусулмонларининг қарийб ярмини ташкил қилади. Ироқ ва Мовароуннаҳр ҳанафий фиқҳининг марказлари бўлган. Бу икки минтақа ўртасидаги илмий муносабатлар бир-бирига кучли таъсир кўрсатган. Ўлкамиз уламолари томонидан яратилган фиқҳий асарлар ислом оламида ҳам машҳур бўлган. Бағдодда яратилган “Мухтасар ал-Қудурий” асаридан юртимизда эътиборли китоб сифатида фойдаланиб келинган. Шу билан биргаликда Мовароуннаҳр уламолари томонидан яратилган кўплаб мўътабар фиқҳий асарлар мазкур китоб таъсирида дунёга келган. Шундай бўлса-да, бу асар юртимизда ҳалигача илмий тадқиқотларга муҳтож. Ушбу мақолада фиқҳий асарларнинг шаклланиши, “мухтасар” деган жанрнинг таърифи, “Мухтасарул Қудурий”нинг фиқҳий китоблар орасидаги мавқеи, унинг афзалликлари тадқиқ қилинган. Мухтасар жанрида ёзилган китоблар бир нечта турга бўлинади. Улар орасида Қудурийнинг мухтасари ёзилишига кўра муайян асардан қисқартириб олинмаган ва муаллиф ҳам бу ҳақда изоҳ қолдирмаган. Кичик тадқиқот асносида унинг турли воситалар асосида “Зоҳирур ривоя” масалалари боғланишини очиб беришга ҳаракат қилинган. Шунингдек, унинг ёзилиш услуби, маълумотларга бойлиги уни ҳанафийлар учун доимо фойдаланадиган манбага айлантирганлиги таҳлил этилган. Мазкур матн “Усул” деб номланган олтита китобга қандай боғланиши ва ҳанафий мазҳабининг кейинги кўплаб китобларга асос бўлиб хизмат қилганлиги ўрганилган. Бу китобнинг аҳамияти ҳақида айтилган маълумотлар келтирилган. “Мухтасарул Қудурий” ҳанафий фиқҳида энг кўп фойдаланилган китоблардан ҳисобланади. Мақолада яна қуйидагилар тадқиқ этилди: асар яратилганидан бошлаб унга шарҳлар ва ҳошиялар битилган; унинг асосида мўътабар матнлар ёзилган, китобни вазнга солиб манзума шаклида асарлар ёзилган; уни яна ҳам мухтасар қилиб оддийроқ китоблар яратилган; замонавий тадқиқотчилар уни қайта изоҳлаган; савол ва жавоб услубида китоблар таълиф этилган ва асар турли тилларга таржималар қилинган. Кўп эътирофлардан матн китоблари орасида ҳам ишончли ва мўътабар китоб эканлиги ёритилган.

    23-32
    44
    5
    04-07-2026
  • ТИББИЁТ МАСАЛАЛАРИГА ДОИР АЙРИМ ФАТВОЛАР МУҚОЯСАСИ

    Baxromjon MAMADIYEV (Muallif)

    Тарих давомида ва шу кунгача, доимо глобаллашиб бораётган дунёда, ислом дини ва тиббиёт, айниқса ҳаёт ва ўлим масалалари, инсон аъзоларини трансплантация қилиш, аборт ва бошқа масалалар қизғин мунозараларга сабаб бўлган.


    Барча ислом ҳуқуқ мактаблари аёлнинг ҳаётига таҳдидни аборт қилишнинг мақбул сабаби деб билишади ва баъзи мазхаблар аборт қилиш аёлнинг соғлиғини сақлашга имкон беради деган позицияни эгаллайди. Ислом абортни онанинг ҳаёти учун хавф туғилиши, туғма нуқсон, ҳомила деформацияси ёки ҳомиладорлик гуноҳнинг оқибати бўлган тақдирда қўллаб-қувватлайди.


    Сунъий уруғлантириш масаласидаги фатволар таҳлили шуни кўрсатадики, бу жараён эр-хотинлар ўртасида жоиздир. Сунний мазҳабида аёлга эридан ташқари бўлган, бегона эркак уруғини ҳадя қилиш қатъиян ман этилади ва бу каби жараёнлар зинога тенглашади.


    Орган трансплантацияси нисбатан янги ва алтернатив бўлмаган усул бўлганлиги сабабли, баъзи уламолар бунга салбий муносабатда бўлишади, аммо замонавий ислом ташкилотлари муайян шароитларда орган трансплантациясига рухсат беридилар.


    Ҳаёт сифатини яхшилашга қаратилган ташқи нуқсонни ёки оғишни тузатиш бўйича жарроҳлик амалиёти дунёнинг бир қатор фатволарида қабул қилинган. Бу масалада уламолар фикрлари қарама-қаршилиги одамнинг жозибадорлигини ошириш учун амалга ошириладиган пластик ёки косметик жарроҳликда мавжуд.

    93 - 102
    18
    4
    23-06-2026
1 - 7 from 7

Qo'yiladigan talablar 
Tahririy kengash 
Tahririyat siyosati 
Maqolani yuborish 
Mualliflar uchun 

Nashrlar

Международная исламская академия
Barcha nashrlarni ko'rish
Islom ziyosi

O‘zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasining «Islom ziyosi» nomli ilmiy jurnali O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasining tarix, islomshunoslik, falsafa va filologiya yo‘nalishlari bo‘yicha eʼlon qilingan maqolalar inobatga olinuvchi nashrlar ro‘yxatiga kiritilgan.

Navigatiya

Jurnal haqida
Yangi son
Arxivlar
Kontaktlar

Mualtarlar uchun

Mualliflar uchun
Maqola dizayni
Materiallarni topshirish
Shaxsiy hisob

Aloqalar

 
100011, Toshkent shahri
Abdulla Qodiriy ko‘chasi, 11-uy
 
(+998 97) 443 14 70
 
info@journals.iiau.uz
Nashriyotchi: O`zbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi
© Copyright 2026 Islom ziyosi All Rights Reserved | Developed by in Science | Site create by in Designer
Kirish
Свет ислама
Kirish
* Majburiy
* Majburiy
Parolni unutdingizmi?
Meni eslab qoling